Таҳлил фаннинг предмети – турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини, унинг самарадорлиги ва натижавийлигини кўрсаткичлар тизимида, узвийлик ва алоқадорликда, омилларга боғлиқ равишдатурли ахборот манбаларидан фойдаланган ҳолда даврий ўрганишга айтилади. Молиявий-хўжалик фаолияти: - ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот (иш, хизматлар)ҳажмининг, қувватлардан фойдаланиш даражасининг, ресурслар нақдлиги ва улардан самарали фойдаланишнинг, ходимларнинг таркиби ва меҳнат унумининг, маҳсулот таннархининг, фойда ҳажми варентабеллик даражасининг, молиявий ҳолатнинг мураккаб тузилмасидир;
- ташкил топишдан ликвидацион жараёнгача бўлган даврда корхонани иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг ресурслар базасини шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг мақсадга йўналтирилган фаолиятидир;
- хўжалик юритувчи субъект назорат қилиб турадиган иқтисодий ресурслар, унинг молиявий тузилмаси, ликвидлиги, тўловга қобилияти, ишлаётган муҳит ўзгаришларига муносабат билдира олишидаги кенг қамровли фаолиятидир.
Молиявий-хўжалик фаолиятининг таҳлили – - хўжалик юритувчи субъектнинг келгусида пул маблағларини ва уларнинг эквивалентини кўпайтириш имкониятини, молиявий мажбуриятларни ўз вақтида тўлай олиши, кредитларга бўлган эҳтиёжни, даромадлар билан пул оқимларини оқилона тақсимлашни, иқтисодий ресурслардаги потенциал ўзгаришларни баҳолашни, шунингдек хўжалик юритувчи субъект кейинчалик ўзининг молиявий аҳволини қанчалик муваффақият билан яхшилай олишини баҳолашнингмуҳим усулидир.
Молиявий таҳлил фанининг предмети ва объекти
Кўрсаткичлар
|
Таърифи
|
Таснифи
|
Таҳлил предмети
|
Турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини, унинг самарадорлиги ва натижавийлигини кўрсаткичлар тизимида, узвийлик ва алоқадорликда, омилларга боғлиқ равишда турли ахборот манбаларидан фойдаланган ҳолда даврий ўрганиш
|
Иқтисодий ўзгаришларни очиб бериш
| | |
Эришилган натижаларга тўғри баҳо бериш
| | |
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имкониятларини аниқлаш
| | |
Режа ва бошқарув қарорларини асослаш
|
Таҳлил объекти
|
Турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг таркибий бўғинлари (бўлим, цех, бригадалар) фаолияти, иқтисодий натижалари, мулкий-молиявий ҳолати, ишлаб чиқариш, таъминот, сотиш, молиявий фаолияти ҳисобланади
|
Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш
| | |
Ресурслардан фойдаланиш
| | |
Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи
| | |
Молиявий натижалар ва молиявий ҳолат
|
Do'stlaringiz bilan baham: |