Молиявий натижалар ҳисобининг аҳамияти ва вазифалари


-«Давр харажатлари» ҳисобварағи бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси



Download 56,39 Kb.
bet8/11
Sana21.02.2022
Hajmi56,39 Kb.
#41255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Молиявий натижалар хисоби

9400-«Давр харажатлари» ҳисобварағи бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси



Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси







дебет

кредит

1.

Маҳсулотни сотиш билан боЁлиқ транспорт харажатларнинг акс эттирилиши

9410

6990

2.

Реклама ва маркетинг харажатларининг акс эттирилиши

9410

6010

3.

Бошқарув ходимларига иш ҳақи ҳисобланиши

9420

6710

4.

Умуммаъмурий аҳамиятдаги асосий воситаларга эскириш ҳисобланиши

9420

0210-
0299

5.

Умуммаъмурий фойдаланиш учун материаллар сарфланиши

9420

1010-
1090

6.

Аудиторлик хизматига тўловларнинг акс эттирилиши

9420

6990

7.

Юқори органни асраб туриш учун ажратма қилиниши

9420

6120

8.

Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши бўйича зарарнинг акс эттирилиши

9430

9210

9.

Солиқ органларининг қарорига биноан жарима ҳисобланилиши

9430

6410

10.

Шартнома шартларини бузганлик учун жарима ҳисобланилиши

9430

6960

11.

Ҳисобот даври охирида давр харажатларининг якуний молиявий натижага ўтказилиши

9900

9410,
9420,
9430,
9440,
9450



6. Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар ҳисоби
«Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом»га биноан молиявий фаолиятдан олинадиган даромадларга қуйидагилар киради:
- Олинган роялтилар ва сармоя трансферти.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида улуш қўшган ҳолда қатнашишдан олинган даромад, акциялар бўйича дивидендлар ва облигациялар ҳамда хўжалик юритувчи субъектга тегишли қимматли қоғозлар бўйича даромадлар.
- Мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромадлар (лизинг тўловини олиш).
- Валюта счётлари, шунингдек чет эл валюталаридаги муомалалари бўйича ижобий курс тафовутлари.
- Сарфланган (қимматли қоғозларга, шўъба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар.
Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар солиққа тортишда ялпи даромадга киритилмайди.
Молиявий фаолият бўйича даромадлар ҳисоби «Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар» номли 2-сон БҲМС, «Лизинг ҳисоби» номли 6-сон БҲМС, «Молиявий инвестициялар ҳисоби» номли 12-сон БҲМСлар билан тартибга солинади.
Молиявий фаолият бўйича олинадиган даромадлар учун қуйидаги ҳисобварақлар очилиши мумкин:
9510-«Роялтидан олинган даромадлар»
9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар»
9530-«Фоиз кўринишидаги даромадлар»
9540-«Курс фарқларидан олинган даромадлар»
9550-«Молияланадиган лизингдан олинадиган даромадлар»
9560-«Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар»
9590-«Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар».
Ушбу ҳисобварақлар транзит бўлиб, пассив характерга эга. Уларнинг кредит оборотида тегишли манбалар ҳисобидан молиявий фойданинг кўпайиши, дебет оборотида эса уларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
9510-«Роялтидан олинган даромадлар» ҳисобварағида роялти ва капитал трансферти бўйича олинган даромадлар акс эттирилади.
Роялтидан олинган даромадларга қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4850-«Роялти бўйича олишга тегишли счётлар»
К-т 9510-«Роялтидан олинган даромадлар».
9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобварағида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда улуш қўшиш йўли билан бошқа корхоналар фаолиятида қатнашишдан олинган даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар акс эттирилади.
Дивидендлар бўйича олинадиган даромадларга қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4840-«Олинадиган дивидендлар»
К-т 9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар».
9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобварағида узоқ ва қисқа муддатли инвестициялар бўйича ҳисобланган фоизлар акс эттирилади. Фоизлар ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4830-«Олинадиган фоизлар»
К-т 9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар».
9540-«Курс фарқларидан олинган даромадлар» ҳисобварағида валюта счётлари, шунингдек хорижий валюта муомалалари бўйича ижобий курс фарқларидан олинган даромадлар акс эттирилади.
9550-«Молияланадиган лизингдан даромадлар» ҳисобварағида мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилади.
Молияланадиган лизинг бўйича жорий йилда олинадиган даромад суммасига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 6230-«Муддати узайтирилган даромад» - жорий қисми
К-т 9550-«Молияланадиган лизингдан даромадлар»
Молиявий лизинг бўйича асосий воситаларни ижарага беришдан олинган даромад суммасига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 7290-«Бошқа муддати узайтирилган мажбуриятлар»
К-т 9550-«Молияланадиган лизингдан даромадлар».
Узоқ ва қисқа муддатли инвестициялар бўйича қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан ортиқ баҳоланган фарқ суммасига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 0610, 5810
К-т 9560-«Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар».
9590-ҳисобварақда молиявий фаолиятнинг бошқа турларидан олинган фойда акс эттирилади.
Ҳисобот даври якунида 9510, 9520, 9530, 9540, 9550, 9560, 9590-ҳисобварақларнинг кредит оборотидаги суммалар якуний молиявий натижага ўтказилади.



Download 56,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish