7.2. Корхона ўз молиявий ресурсларининг шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари
Режа:
1. Хусусий капитал қиймати ва уни аниқлаш.
2. Корхона қарз капитали қиймати ва уни аниқлаш.
3. Корхона капитали рентабеллиги. Молиявий леверидж коэффициенти ва молиявий ричаг самарадорлиги.
4. Корхона бизнес қийматини аниқлаш ва уни максималлаштириш масалалари.
1-савол баёни. Эркин иқтисодий муносабатлар шароитида хусусий капитал корхонанинг молиявий холатини тавсифловчи мухим курсаткичлардан бири ҳисобланади. Негаки, унинг холатига караб жами маблағлар таркибидан келиб чиккан холда корхонанинг иқтисодий қарамлиги ёоки мустакиллигига бахо берилади. Бу бизнесни бошкариш, фаолиятни кенгайтириш ва шериклик фаолиятини юлга куйишда ута мухим масала ҳисобланади.
Хусусий капитал корхонанинг ўз маблағлари манбаининг асосини ташкил этувчи курсаткич ҳисобланиб, унинг таркибига корхона устав капитали, захира капитали, кушилган капитал ҳамда таксимланмаган фойда (копланмаган зарар) киради.
Корхона, ташкилот ва фирмаларни молиявий маблағлар билан таъминлаш манбаи бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Ўз маблағлар манбаи;
Қарз маблағлари.
Корхона, ташкилот ёки фирма очилиш даврида ўз маблағларини белгилаб олиши лозим. Бу иш амалга оширилгач эса маблағларни қайси манба ҳисобига қоплаш кераклигини кўриб ўтилади. Агарда корхонанинг ўз маблағлари етарли булса ўз маблағлар манбаи ҳисобига акс холда эса қарз маблағлари ҳисобига қоплайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир корхона ўз молиявий эҳтиёжларини ўзи мустақил қондириши мумкин. Ресурсларни таъминлаш манбаи бўлиб, унинг фойдаси, қимматбаҳо қоғозларини сотишдан келган тушум, акционерларнинг пай ва бошқа тўловлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг пай ва бошқа тўловлари ҳамда қонундан ташқари бўлмаган ҳолда кирим қилинган маблағлар киради. Бундай асосда киритилган маблағлар корхона ташкилотлар учун хусусий капитал деб қаралади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўзининг молиявий ресурс (маблаг)ларини ташкил килиши ва ундан фойдаланиши мумкин.
Бу маблагларнинг манбаи эса фойда, амортизация ажратмаси, қимматбаҳо қоғозларни сотишдан тушган маблағлар, акция эгаларининг бадали ва таъсисчиларнинг улушлари, кредитлар, қарзлар, ажратилган грантлар, мақсадли молиялаштириш маблағлари ва шунга ўхшаш йўналишдаги маблағлардир.
Бу бўлимда асосан субъектнинг устав капитали, махсус йўналишдаги жамгармалар, захиралар, фойда ва бошқа маблаглари ўрганилади.
Субъектнинг хусусий капитали қонунга мувофиқ ёки таъсис ҳужжатлари асосида яратилган жамғармалар ва захиралар қўшилган ҳолда, уларнинг ҳаракати ва ҳолати ўрганилади ва назорат қилинади.
Хусусий капитал хужалик юритувчи субъектнинг активи ва мажбуриятлари уртасидаги фарқни узида мужассамлаштиради. Ўз навбатида хусусий капитал 2 гурухга (категорияга) бўлинади – қўйилган (инвестиция)
капитал ва тақсимланмаган фойда37. Хусусий капитал ишлаб чикариш ва мулк эгасига тўлаш, қўшимча инвестиция ва бошка фаолиятларнинг натижаларига боғлиқ ҳолда кўпайиши ёки камайиши мумкин.
Субъектнинг устав капитали унинг маблагларининг ташкил булишида асосий манба ҳисобланади. Бу капитални ташкил килиш конун ва таъсис ҳужжатларига асосан тартибга солинади.
Давлат корхоналарининг устав капитали давлатнинг бюджети томонидан корхонанинг фойдаланилишига топширилган вактда ажратилган маблагларнинг йигиндисидир. Нодавлат, коммерция субъектларининг капитали эса акциядорлар томонидан қўйилган маблагларнинг йигиндисига тенг булади.
Акциядорлар жамияти (ОАЖ) юридик шахс бўлиб унинг капитали акция эгаларининг қўйган улушидан ташкил топган. ОАЖ фаолияти устави билан тартибга солинади ва акциядорлар факат устав капиталига куядиган улуши буйича мажбурият оладилар.
ОАЖ-очик ва ёпик турда булади. Очик АЖ акциялари очик усулда сотилади, бир шахсдан иккинчи шахсга утади, яъни кимматбахо когозлар биржасида сотилиши мумкин.
Ёпиқ ОАЖ акциялар бозорга чикарилмайди, бундан ташкари уз улушларини бошка акциядорларнинг розилигисиз сотиши мумкин эмас.
ОАЖ устав капиталининг хажми унинг уставида курсатилган булади. Устав капиталининг купайиши ёки камайиши акциянинг номинал кийматининг бозордаги талаб ва таклифнинг таъсирида ошиши ёки камайишига боғлиқ.
ОАЖ томонидан чикарилган акциялар накд пулга, пул утказиш йўли билан, мулкка, яъни узок ва киска муддатли активлар ҳисобига ҳам сотилиши мумкин.
Юқорида таъкидлаганимиз каби хўжалик юритувчи субектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири хусусий капитал бўлиб унинг ҳолати ва ҳаракатини хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда кўриш мумкин.
Хусусий капитал ўз таркибига қуйидаги элементларни олади: устав капитали, қўшилган капитал, резерв капитали, тақсимланмаган фойда, сотиб олинган хусусий акциялар, мақсадли тушумлар ва бошқалар. буни қуйидаги расмда кўриш мумкин (8.4-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |