"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти


-МОДУЛ. КОРХОНАЛАРДА НАРХ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШ



Download 1,62 Mb.
bet112/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

13-МОДУЛ. КОРХОНАЛАРДА НАРХ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШ
13.1. Корхоналарда нарх сиёсати
Режа:

  1. Корхоналарда нарх сиёсатининг мақсад ва асосий йўналишлари.

  2. Нархларни шакллантириш методлари.

  3. Нарх шаклланишига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар.



Таянч сўз ва иборалар: нарх, баҳо, трансферт нарх, нарх сиёсати, бозор нархи, шартнома нархи, улгуржи нарх, чакана нарх.


1-савол баёни. Бозор иқтисодиётининг муҳим талабларидан бири ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга эркин нарх шаклланишидир. Бозор шароитида корхона талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб мустақил нарх белгилаш имконига эга бўлади. Шу билан бирга, кейинги йилларда нархлар ишлаб чиқариш чиқимларини хам ўз ичига олиши зарурлиги тобора кўпроқ тушунилмоқда. Бундай тенденция ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида ва ривожланган бозор иқтисодиётли давлатларда ҳам кузатилмоқда. Нарх бозор механизмининг таркибий элементи ва иқтисодий қонунлар асосида амалга оширилувчи муносабатларни ифодаловчи иқтисодий категория бўлиб ҳисобланади. Нархнинг иқтисодий мазмуни унинг вазифаларида яққол намоён бўлади. Нарх қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
1. Мувозанатлиликни таъминлаш вазифаси. Бунда нарх бозорда талаб ва таклифнинг ҳажми ва таркибига таъсир этиш орқали уларни мувозанат ҳолатига келтиради. Бозор нархи – бу мувозанатли нарх бўлиб, у биринчидан, товарларни сотилиши таъминлайди, иккинчидан, бозорда товарлар тақчиллигини юзага келтирмайди.
2. Қийматни ҳисобга олиш вазифаси. Нарх қийматнинг пулдаги ифодаси деб айтамиз, чунки килинган сарф ҳаражатлар ва олинган натижалар (фойда ёки зарар) нархлар асосида ҳисоб-китоб қилинади. Ишлаб чиқариш ва унинг натижаларининг натурал кўрсаткичлари ҳам мавжуд (тонна, кг, м², м³ квт-соат ва ҳоказо). Бу кўрсаткичларни шу холича таккослаб умумий кўрсаткичга келтириб бўлмайди. Барча натурал кўрсаткичларнинг умумий улчови уларнинг пулда ифодаланган нархидир. Ҳисоб-китоб учун жорий ва қиёсий нархлар қўлланилади. Жорий нархлар амалдаги нархлар бўлиб, улар ёрдамида йил давомидаги ишлаб чиқариш натижалари ҳисобланади. Қиёсий нархларда маълум йил асос қилиб олиниб (ази йил) чиқаришнинг натижалари шу нархда ҳисобланади ва бошқа йиллар билан таккосланади. Ялпи миллий маҳсулот, миллий даромод, реал иш ҳақи ва шу каби кўрсаткичлар динамикаси қиёсий нархларда ҳисобланади. Чунки жорий нархлар инфляция туфайли ўзгариши ва реал иқтисодий натижани кўрсатмаслиги мумкин.
3. Тартибга солиш вазифаси. Бозор ҳолати (коньюнктураси) талаб ва таклиф ҳамда уларнинг нисбатига боғлиқ. Талабнинг ортиши муайян товарни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аксинча хол эса товар ортиқчалигини, уни ишлаб чиқаришни қисқартириш зарурлигини билдиради. Нарх товар ишлаб чиқарувчилар фаолиятига уларнинг даромадлари орқали таъсир кўрсатади. Муайян ишлаб чиқариш ҳаражатлари сакланган ҳолда нарх юқори бўлса, фойда миқдори ортади, нарх тушса, фойда камаяди ва ҳатто ишлаб чиқарувчилар зарар кўриши ҳам мумкин. Бу ишлаб чиқарувчилар фаолиятига таъсир кўрсатади. Нарх ошса ишлаб чиқариш кенгаяди. Бошқа капиталлар ҳам фойда юқори бўлган соҳа ва тармоқларга окиб кела бошлайди. Хуллас, нарх ишлаб чиқаришни тартибга солиб, уни ўзгартириб туради ва ривожини таъминлайди.
4. Рақобат воситаси вазифаси. Нарх рақобат кўрашининг энг муҳим воситаси ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар ўз рақибларини енгиш учун нархни пасайтириш усулидан фойдаланишлари мумкин. Демак, нархни ўзгартириб туриш усули рақобатда кенг қўлланилади.
5. Ижтимоий ҳимоя вазифаси. Нарх аҳолининг кам даромад олувчи айрим қатламларини ижтимоий ҳимоя таҳлил вазифасини ҳам бажаради. Нархнинг бу вазифаси товар (хизмат)лар ижтимоий дотациялашган нархлар бўйича сотилганда бажарилади. Бунда улар давлат бюджети ва турли хайрия маблағлари ҳисобига молиявий таъминланади.
Товарлар қиймати ва уларнинг нафлилиги ўзларининг ижтимоий намоён бўлишини нархда топади. Амалий ҳаётда қиймат товар ишлаб чиқарувчиларни, нафлилик эса истеъмолчиларни ҳаракатга келтирувчи куч сифатида чиқади. Шундан келиб чиқиб нархга қуйидагича таъриф бериш мумкин:
Нарх-товар нафлилиги тан олинганда унинг қийматининг пулда ифодаланиши, қийматнинг бозорда намоён бўлиш шакли. Бизга маълумки, нафлилик товарнинг эҳтиёжни қондириш лаёкати. Бу тушунчага барча иқтисодчиларнинг қарашлари деярли мос тушади. Лекин «қиймат» тушунчасига нисбатан ҳар хил фикрлар билдирилади.
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари назариясига кўра, товар қиймати ўз миқдори бўйича унинг ишлаб чиқариш сарфлари ёки ҳаражатларига тенглашади. Бизга маълумки, сарф ҳаражатлар ўз ичига иқтисодий ресурс (ишчи кучи, капитал, ер, тадбиркорлик лаёкати) ҳаражатларини олиб, улар омилли ҳаражатлар деб аталади.
Ишлаб чиқарувчиларнинг ҳар бир ресурс турига қилган харажатлари, ресурс эгаларининг тегишли даромад турига (иш ҳақи, фоиз, рента, меъёридаги фойда) мос келади. Шу ҳолатдан келиб чиқиб, А.Смит товар қиймати даромад суммасидан иборат деб хулоса чиқаради. Қийматнинг меҳнат назариясига кўра, қиймат товар (хизмат) ишлаб чиқаришдаги моддий ва жонли меҳнат сарфларининг ифодаланиши. Бунда қиймат ҳар қандай меҳнат сарфи эмас, балки товарни яратишга кетган, бозор тан олган ижтимоий зарурий меҳнат сарфидан иборат бўлади. Бу қарашга кўра бозорда ҳар хил меҳнат сарфлари умумий, яъни ижтимоий зарурий меҳнат сарфига келтирилади ва шу сарфнинг пулда ифодаланиши нархни ташкил қилади.
Товарни ҳарид таҳлил унинг жамият учун нафлилигини ва шу билан бирга ижтимоий қийматини ҳам тан олишни билдиради. Шусабабли, «ижтимоий истеъмол қиймат» тушунчасининг ўзи бирор товар (хизмат) нинг жамият учун нафлилиги, кадр-қийматга эгалигини кўрсатади. Шу юритилган мулохазалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, нарх ўзида бир қатор омилларнинг таъсирини ифодалайди. Булардан асосийлари: Қиймат ёки ишлаб чиқариш сарф ҳаражатлари; мазкур товарга талаб ва таклиф нисбати; товарнинг нафлилик даражаси; рақобат ҳолати, давлатнинг иқтисодий сиёсати ва ҳоказо. Бу омиллар ичида товар қиймати унинг нархига белгиловчи таъсир кўрсатади.
Иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларидаги ишлаб чиқариш ва сотиш шароитларининг хилма-хиллиги ҳамда бозор муносабатларининг ривожланиш даражасидаги фарқлар нарх турларини фарқлаш заруриятини туғдиради. Иқтисодиётда амал қилиб турган барча нарх турлари унинг тизимини ташкил қилади. Нарх тизимида уларнинг айрим турларининг иқтисодий мазмунини қисқача қараб чиқамиз.
Улгуржи нархлар. Ишлаб чиқарувчилар томонидан катта партиядаги товарлар бир йула кўтарасига сотилганда улгуржи нархлардан фойдаланилади. Улгуржи нархлар ишлаб чиқарувчилар ва таъминлаш-сотиш ташкилотлари ҳаражатларини қоплаши ҳамда уларнинг маълум миқдорда фойда кўришини таъминланиши зарур. Улгуржи нархлар товар биржалари ва савдо уйларида ҳам қўлланилади.
Шартнома нархлар. Бу сотувчи ва ҳаридорнинг розилиги билан белгиланадиган, улар томонидан тузилган шартномада қайд килинган нархлардир. Шартнома нархлар одатда шартнома битими амал қилиб турган даврда ўзгармайди. Мазкур нархлар ҳам миллий ва ҳам ҳалкаро бозорда қўлланилади. У ҳалкаро бозорда қўлланилганда товар (хизмат) ларнинг жахон нархларига якин туради.
Чакана нархлар. Бу нархларда товарлар бевосита истеъмолчилар-га сотилади. Чакана нархга товарнинг улгуржи нархи, чакана савдо ташкилотларининг ҳаражатлари ва уларнинг оладиган фойдаси киради. Чакана нарх товарларга бўлган талаб ва таклифни боғловчи ролини уйнайди, ҳамда уларнинг нисбатига қараб юқори ёки паст бўлиши мумкин.
Давлатнинг нархларини тартибга солишлик фаолияти чегараланган (лимитланган) ва дотацияли нархларни вужудга келтиради. Чегараланган нархларда давлат нархларнинг юқори ва қуйи чегарасини белгилайди, улар шу доирада ўзгариши мумкин. Бундай нархлар ёрдамида давлат инфляцияни жиловлайди, нархларни назорат қилади. Дотацияланган нарх – бу давлат бюджети ҳисобидан махсус арзонлаштирилган нархлар. Бундай нархлардан кам даромадли оилалар, бева-бечоралар, ишсиз ва ногиронларни ҳаётий зарур неъиатлар билан энг кам даражада таъминлаб туришда фойдаланилади.
Демпинг нарх. Бозорда ўз мавкиени мустахкамлаш ва рақибларини сикиб чиқариш учун фирмалар махсус нархдан фойдаланадики, улар демпинг нарх ёки бозорга кириб олиш нархи деб аталади. Демпинг нархда расмий нархнинг бир қисмидан кечиб юборилади.
Сотиш ҳажмини ўзгартирмасдан юқори фойда олишга эришиш учун фирмалар нуфузли нархдан фойдаланилади. Бу нархни қўллаш учун бозорда рақобат чекланган ва монопол вазият мавжуд бўлиши зарур. Мазкур вазиятда талаб нархга боғлиқ бўлмайди, шу сабабли нархнинг кўтарилиши товар сотилишини кескин камайтирмайди. Бундан ташқари аҳолининг юқори даромад олувчи қатлами ҳарид қиладиган нуфузли товарлар ҳам мавжудки, улар нуфузли нархларда сотилади.
Ривожланган мамлакатларда юқори даромад олувчи аҳоли қатлами учун дала ҳовлига эга бўлиш, машҳур курортларда дам олиш, охирги нусхадаги кийимларни кийиш, янги моделдаги автомашинада юриш мартабали ёки обрўталаб истеъмол ҳисобланади. Мартабали истеъмол нуфузли нархларни юзага чиқаради. Улар одатдаги нархлардан анча юқори бўлади. Нархларни қўллашда товарларни ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва рентабеллик даражаси, бозордаги талаб, унинг ўзгариши ва бозордаги нархга рақобатлашув шароити ҳисобга олинади. Шунга қараб маълум давргача ўзгармайдиган қатъий (стандарт) нархлар ва ўзгарувчан нархлар қўлланилади. Шундай товарлар борки, истеъмолчилар уларнинг нархи ўзгармаслигини афзал кўради. Масалан, коммунал хизмат, транспорт хизмати таърифлари шундай нархлар жумласига киради.
Ўзгарувчан нарх белгиланганда, ҳаражатлар ва бозордаги талабнинг ўзгариши ҳисобга олинади. Ўзгарувчан нархлар ҳарид миқдорини ва ҳарид вақтини ҳам кўзда тўтади, товарлар кўп миқдорда сотиб олинса нарх туширилади. Ҳарид вақти ҳисобга олиниб, мавсум бошида тоарлар нархлари ошиб борса, мавсум охирида улар пасаяди. Амалиётда прейскўрант нархлар ҳам ишлатилади. Бундай нархлар фирма прейскўрантларида (нарх кўрсаткичлари) эълон қилинади ва товар нархининг қайси сумма атрофида бўлишини кўрсатади, аммо ҳақиқий нарх прейскурант нархдан юқори ёки паст бўлиши мумкин. Нархлар фаркининг миқдорий ифодаси нарх диапазони дейилади. Нарх диапазони нархлар оралиғининг пулдаги ифодасидир. Нарх диапазони қуйи, ўрта ва юқори нархларни ўз ичига олади. Нарх диапозони қанчалик катта бўлса, товар муомаласи шунчалик тез юз беради, чунки талаб билан нарх ўзаро богланади.
Товар пул муносабатлари ривожланган шароитида назарий жиҳатдан ёндошилса, нарх товар қийматини ўзида мужассамлаштириши зарур. Шу сабабли қийматнинг ташкил топиш қонуниятларини қараб чиқилганда қийматга-нархга тенг келади деб фараз килиниб, талаб билан таклиф ўртасидаги нисбат, яъни аниқ бозор шароити ва нархнинг қийматдан ташқари омиллари ҳисобга олинмайди.
Нархларнинг ўзгарувчанлиги унинг даражасига таъсир қилувчи бир қатор омилларнинг мавжудлиги ва бозор механизми мавжудлиги билан белгиланади. Бозорнинг турли нусхалари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам қиймат-нарх мувозанатига ўз таъсирини кўрсатади.
Нархнинг ташкил топишида энг самарали механизми шароитида мавжуд бўлади, яъни бунда бозордаги вазият жуда кўп сотувчилар ва сотиб олувчилар, сотиладиган маҳсулотларнинг бир хиллиги, фирмаларнинг бозорга эркин кириши билан ҳарактерланади. Бунда сотувчи ва сотиб олувчиларнинг бирортаси ҳам ўз-ўзича бозор нархларига таъсир кўрсата олмайди, нарх талаб ва жами таклиф таъсирида ўрнатилади.
Ҳар қандай товарнинг рақобатли бозорида талаб килинган товарнинг бозор нархи билан унинг миқдори ўртасида ҳамма вақт маълум нисбат мавжуд бўлади: нарх қанча юқори бўлса, шу товарни сотиб олувчилар сони шунча кам бўлади, яъни даромаднинг мавжуд даражасида талаб даражаси кам бўлади ва аксинча, нарх қанча паст бўлса сотиб олувчилар сони ва сотиб олинадиган товарлар миқдори шунча кўп бўлади.
Шундай қилиб, соф рақобатли бозорда алохида корхона маҳсулот чиқариш ҳажмини чеклаб, анча юқори баҳога эриша олмайди. Маълум маҳсулотни ишлаб чиқарувчи барча корхоналар эса сотиш ҳажмини фақат анча паст нархларни ўрнатиш йули билан кўпайтириш мумкин. Бунда корхоналар мустақил ҳаракат қилиб, шу билан бирга бир вақтда таклифнинг умумий ҳажмига ва демак, бозор нархига таъсир кўрсатишлари мумкин.
Агар қандайдир товарларнинг нархи ошса ва бунда бошқа шароитлар ўзгаришсиз колса, бу товарларга талаб шунча кам миқдорда бўлади. Бу қонуният амалда деярли барча товарлар учун кучга эга.
Нархнинг ошиши билан талабнинг аста – секин пасайиб бориш сабабларини аниқлаш кийин эмас, у аввало истеъмолчилар даромадининг чекланганлиги билан изохланади. Агар товарларнинг юқори нархида уларни фақат юқори даромад олувчилар сотиб олса, нархларнинг пасайиши, биринчидан, янги ҳаридорларни жалб қилади. Иккинчидан, нархнинг ҳар бир пасайиши шу товарнинг истеъмолчиларини эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна қўшимча ҳарид таҳлилга ундайди. Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, ҳатто мазкур истеъмолчилар талабининг ўсиши амалда тухтагандан кейин ҳам, бозорда ҳарид таҳлил ҳажми нархининг янада пасайиши билан боғлиқ равишда, анча паст даромадли ҳаридорларнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга киришиши ҳисобига ўсади. Агар соф рақобатли бозор вазиятини сотувчилар ёки таклиф томонидан кўриб чиқсак, тескари манзарани кузатамиз. Барча сотувчилар бозорда нарх қанча юқори бўлса, шунча кўп товар сотишга ҳаракат қилади, яъни таклифни оширади. Нарх юқори бўлганда ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиш тамойили шу билан изохланадики, бир томондан, нархнинг ошиши мазкур тармоқка янги ишлаб чиқарувчиларни жалб қилади. Иккинчи томондан, нарх усган шароитда тадбиркорлар қўшимча фойда олади ва натижада кўпроқ ишчи кучи ёллаш, кўпроқ хом ашё ва машиналар сотиб олиш, яъни ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятга эга бўлади.
Талаб ва таклифнинг ҳаракати шуни кўрсатадики, агар нарх ўзгарса бу сотиш ва сотиб олиш натижасида руй беради. Соф рақобатли бозорда нарх қайси даражада ўрнатилади деган савол тугилади. Бу саволга алохида товарлар талаб ва таклифи кўриб чиқилганда умумий ҳолда жавоб берилган эди. Алохида товарлар, талаб ва таклиф эгри чизикли кесишган нуқтани мувозанатли нарх деб атаган эдик. Товарларнинг мувозанатли нархига мос келадиган миқдори истеъмолчи ҳарид таҳлили лозим бўлган товарлар миқдорини кўрсатади ва бу мувозанатли миқдор ишлаб чиқарувчи бозорга чиқариши кутилган товарлар миқдорига тенг келади.
Нархнинг моҳияти, унинг вазифалари, эркин нархлар ҳосил бўлиши механизмини тўғри тушуниш, бозор шароитида қўлланиладиган нархлар тизими ва турларини билиш, уларнинг ўрнатилишига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, шунингдек, ҳам ҳозирги пайт, ҳам келажак учун нарх ўрнатиш стратегиясини аниқлаш учун аввало қиймат яратиш жараёнини кўриб чиқиш керак. Бунда қиймат қонунининг товар ишлаб чиқаришида нарх шаклланиши жараёнига таъсирини тушуниш ва нархлаш муҳимдир.
Демак, нарх товар қийматига бевосита боғлиқ. Яъни, қиймати камайиши билан товар нархи пасаяди ва аксинча, унинг ортиши билан нарх ҳам ошади.
Умумий кўринишда нарх қуйидагича бўлади:

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish