"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet110/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

2-савол баёни. Солиққа тортишнинг ҳам қандайдир чегараси борлиги тўғрисида дастлабки тушунчалар пайдо бўлгандан ҳозирги кунгача яратилган қиймат ёки олинган даромаднинг қанча қисмини давлат олиши кераг-у, қанчаси солиқ тўловчининг ўзида қолиши лозимлиги тўғрисида бош қотирилади, солиқ юкининг оптимал даражасини топишга ҳаракат қилинади, лекин шу бугунгача бу борада аниқ бир тўхтамга эришиб бўлмаган. Давлат ўз даромадларини максималлаштиришга ҳаракат қилса, солиқ тўловчилар аксинча, ўз солиқ мажбуриятларини минималлаштиришга, солиқ босими уларнинг молиявий имкониятларини чеклаб қўймаслигига ҳаракат қиладилар. Солиқ ундиришда давлатнинг “адолатлилиги” сусайиб боргани сайин, солиқ тўловчиларнинг “ростгўйлиги” ҳам камайиб бораверади. Замонавий давлатчиликда солиққа тортиш билан боғлиқ мазкур оддий ҳақиқатни аксарият полисимэйкерлар аллақачон англаб етишган. Бунда эса солиқ юкини оптималлаштиришнинг классик ва замонавий илмий концепциялари роли бениҳоя каттадир.
Солиққа тортишни оптималлаштиришнинг классик принципларига асосланган замонавий илмий-назарий концепциялар ичида америкалик иқтисодчи олим Артур Лаффернинг машҳур “эгри чизиғи” алоҳида ўринга эга.
А.Лаффер солиқ юки даражаси ва бюджетга тушумлар ўртасидаги миқдорий боғлиқликни параболик эгри чизиқ кўринишида тасвирлаб, шуни хулоса қилиб айтадики, солиқ тушумларини фақат солиқ ставкаси оширилганда эмас, балки солиқ юки мақбул даражагача пасайтирилганда ҳам ошириб бориш мумкин.
Солиқ ставкаларининг маълум бир чегарагача кўтарилишигина давлат бюджетига солиқ тушумларининг барқарор ўсиб бориши ва уларнинг мумкин бўлган максимал даражасини таъминлайди. Кейин эса солиқ тушумлари ўсишдан тўхтайди.
Солиқ тўловчилар, айниқса, тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаоллигини бўғмаган ҳолда давлат бюджетига солиқ тушумларининг барқарор ўсиб боришини таъминлаш имконини берадиган солиқ ставкалари ҳудуди солиққа тортишнинг “соғлом ҳудуди” деб ҳисобланади. Бюджетга тушумларнинг мумкин бўлган максимал даражасини таъминлайдиган солиқнинг чегаравий оптимал ставкасидан кейин эса солиққа тортишнинг “тақиқланган ҳудуди” бошланади.
Шундай қилиб, солиқ ставкаси маълум бир даражага етганда тадбиркорлик ташаббуси ўлади, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ёки уни давом эттиришга бўлган истак йўқолади, солиққа тортиладиган даромадлар ва, ўз-ўзидан, солиқ базалари қисқаради. Охир-оқибатда солиқ тўловчиларнинг бир қисми (иложини топганлари) иқтисодиётнинг хуфиёна соҳасига кўчиб ўтади, бошқа қисми эса ўз фаолиятига нуқта қўяди.
Лаффер назариясига кўра, солиқ юкининг оғирлашуви яширин иқтисодиётнинг ривожланишига олиб келади. Унинг фикрича, даромадларни солиққа тортишнинг энг юқори даражаси 30 фоиздан ошмагани маъқул. Мана шу ставкагача бюджет даромадлари кўпайиб келади. Агар даромадларнинг 40-50 фоизи олина бошланса, яъни солиқ юки даражаси “тақиқланган ҳудуд”га ўтиб кетса, у ҳолда аҳоли жамғармалари қисқаради, ўз навбатида, иқтисодиётга инвестиция қилишдан манфаатдорлик сусаяди ва солиқ тушумлари камайиб кетади. Аксинча, солиқ юкини камайтириш иқтисодиётнинг ривожланишини рағбатлантиради.
Солиқ юкининг оптимал даражасидан кейин нафақат ҳақиқатда солиқ тўланаётган солиқ базалари, яъни расман декларация қилинган даромадлар, балки ҳақиқий солиққа тортилиши лозим бўлган, лекин солиқдан яширилган даромадлар ҳам камайиб кетади.
А.Лаффер концепциясининг қисқача моҳияти шундаки, давлат бюджетининг даромадлари солиқ ставкалари ва солиқ юки даражасини ошириш ҳисобига эмас, балки солиқ солиш базаларининг кенгайиши ҳисобига кўпаяди.
Солиққа тортишнинг умумий қонуниятлари шуни кўрсатадики, кенг солиқ базаси солиқ юкининг нисбатан пастроқ даражасига йўл беради, тор солиқ базаси эса аксинча, юқори солиқ ставкаларини кўзда тутади. Бироқ юқори ёки паст солиқ ставкалари солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаолиятига турлича таъсир кўрсатади. Юқори солиққа тортиш даражаси мамлакат иқтисодиётининг ёмонлашувига, мос равишда солиқ базаларининг қисқаришига олиб келади. Бу эса, давлатни ўз молиявий эҳтиёжларини қондириш учун солиқ ставкаларини янада оширишга мажбур қилади. Ошиб борувчи солиқ юки эса инвестицияларни қисқартиради, мос равишда ишлаб чиқариш, талаб ва бандлик ҳам қисқаради. Шу тариқа солиқ солиш базаларининг янада қисқариши давом этади, солиқ тушумлари камайиб боради. Оғир солиқ босими, талабнинг қисқариши, ишсизликнинг ортиши иқтисодиётни янада издан чиқаради, тадбиркорликдан манфаат йўқолади, яширин иқтисодиёт ривожланади, солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси пасайиб, корхоналарнинг солиқ қарзлари ошади. Давлат иқтисодий сиёсатининг вазифаси эса мана шундай салбий вазиятга тушиб қолишнинг олдини олиш, агар шундай ҳолатга тушган бўлса, ундан чиқиб кетишни таъминлаш ҳисобланади.
Бироқ замонавий молиявий тадқиқотлар шуни кўрсатаяптики, солиқ юкининг маълум бир даражасини барча иқтисодиётлар учун ҳам бирдек мақбул деб бўлавермайди. Иқтисодиёти юксак даражада ривожланган мамлакатда мақбул деб, топилган солиқ юки даражаси ривожланаётган ёки ўтиш иқтисодиётида бўлган мамлакатлар учун оғирлик қилиши мумкин. Шунинг учун, солиқ юки иқтисодиёт даражасига қараб ҳар хил баҳоланади.
Солиқ юкининг даражаси бозор иқтисодиёти тараққиёт йўлининг танланган моделига ҳам боғлиқдир. Эркин бозор иқтисодиёти хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкининг енгилроқ бўлишини тақозо этса, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти унинг аксидир. Чунки бозор иқтисодиётининг ижтимоий йўналтирилганлиги қанчалик кучли бўлса, давлат бюджети харажатларининг ошишини тақозо этадики, ўз навбатида, солиқ юкини оширишга эҳтиёж туғилади.
Солиқларнинг ЯИМдаги салмоғи сифатида макродаражадаги солиқ юки кўрсаткичларини қатор мамлакатлар бўйича кўриб чиқадиган бўлсак, дарҳақиқат, юқори даражада ижтимоий ҳимоя йўлга қўйилган давлатларда солиқ юкининг энг юқори даражаларини кузатиш мумкин.
Иқтисодиёти ривожланган давлатлар ичида макроиқтисодий солиқ юки кўрсаткичининг энг юқори даражалари Скандинавия ва Ғарбий Европа мамлакатларига тўғри келади. Бу мамлакатларда солиқ тушумларининг ЯИМдаги салмоғи 40 фоиз ва ундан юқори даражани ташкил қилади. Бунинг сабаби шундаки, айнан ушбу мамлакатларда фуқароларнинг ижтимоий ҳимояси юқори даражада таъминланган, солиқлардан сезиларли миқдорларда стандарт ва ўзгарувчан ижтимоий чегирмалар мавжуд бўлгани ҳолда, юқори солиққа тортиш даражаси кузатилади.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, солиқ юкининг юқори даражаси албатта, шу давлатда кучли ижтимоий ҳимоя йўлга қўйилганлигидан далолат бермайди. Мамлакатдаги юқори фискаллик, аксинча, айрим давлатларда яширин иқтисодиётнинг кучайганлигидан бўлиши ҳам мумкин. Чунки, иқтисодий фаолият турлари, оборотлар, даромадлар, мулклар ва бошқа солиққа тортиш мумкин бўлган объектларнинг тўлиқ ҳисобга олинмаслиги охир-оқибатда ялпи солиқ базаларининг торайишига олиб келади. Тор солиқ базаси эса, юқорида таъкидланганидек, юқори солиқ ставкаларини талаб қилади.
Зимбабве ва Куба каби давлатларда солиқ юкининг даражаси иқтисодиёти юксак бўлган қатор мамлакатларникидан анча юқори. Бундан ташқари, давлатлар бўйича солиқ юки даражаларининг қиёсий таҳлилидан хулоса қилиш мумкинки, солиқ юки кўрсаткичи иқтисодиётларнинг қай даражада ривожланганлиги ёки мамлакатларда ижтимоий ҳимоянинг қай даражада таъминланганлигига баҳо беришга асос бўла олмайди. Бу кўрсаткичнинг даражаси мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий сиёсатларининг хусусиятлари, уларда табиий ресурслар ҳолати, аҳолисининг зичлиги, географик жойлашуви ва бошқа қатор омиллар таъсирида шаклланади.
Хўш Ўзбекистон бу борада қандай позицияни эгаллаган? Давлатимизда солиқ юки даражаси оғирми ёки енгил? Бу саволларга жавоб бериш учун мамлакатимизда солиқ тушумларининг ЯИМдаги салмоғини акс эттирувчи солиқ юки кўрсаткичига баҳо беришимиз лозим. Республикамизнинг расмий статистик манбаларидан олинган маълумотларга кўра макроиқтисодий солиқ юки даражаси йиллар мобайнида қуйидагича бўлган.
Мамлакатимизда солиқ юки даражаси сўнгги йилларда мустақилликнинг дастлабки даврларидагига нисбатан икки баробардан кўпроқ қисқарганлигини кузатиш мумкин. Бошқа давлатлар билан солиштирадиган бўлсак, кўринадики, қатор Европа мамлакатларидагидан бу кўрсаткич икки марта кам, Покистон, Эрон, Саудия Арабистонни ва Қувайт каби давлатлардагидан эса анча юқори. Демак, солиқ юки Ўзбекистонда бу кўрсаткичнинг халқаро миқёсдаги даражалари қаторида ўртароқдан жой олган, дейиш мумкин. Бироқ, биз қиёслаётган солиқ юки кўрсаткичи Ўзбекистонда фақат солиқ тушумлари, яъни давлат бюджетининг мақсадли жамғармаларсиз солиқли даромадларининг ЯИМга нисбатини акс эттиради.
Таъкидлаш жоизки, иқтисодиётдаги солиқ юкига тўлақонли баҳо бериш учун фақат давлат томонидан “солиқ” деб ном берилган мажбурий тўловларни эмас, балки номланишидан қатъи назар солиқ моҳиятига эга бўлган ва, энг асосийси, солиқ тўловчилар нуқтаи-назаридан “солиқ” деб тан олинган барча мажбурий тўловларни таҳлилга киритиш лозим. Шу жиҳатдан қараганда республикамизда солиқ юки даражаси сал бошқачароқ рақамларда гавдаланади.
Таҳлилга давлат мақсадли жамғармаларининг солиқли (солиқ характеридаги) даромадлари, яъни ягона ижтимоий тўлов, фуқароларнинг пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари, реализация ҳажмига нисбатан (оборотдан) учта мажбурий ажратмалар, автотранспорт воситаларини олганлик ёки республика ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик ҳамда уларнинг транзити учун йиғимлар ҳам киритилган ҳолдаги жамланган солиқ юки даражасининг динамикаси охирги ўн йилда қуйидагича бўлганлигини кўриш мумкин.
Жамланган солиқ юки даражаси 2005 йилда 30,6 фоиз бўлгани ҳолда 2013 йилда қарийб 32 фоизни ташкил қилган. Демак, сўнгги ўн йил мобайнида бу кўрсаткич ўсиш тенденциясига эга бўлган. Ўзбекистонда жамланган солиқ юки даражаси халқаро кўрсаткичлар билан таққосланганда ривожланган давлатлар бўйича ўртача, дунё бўйича эса ўртачадан юқорироқ ўринда. Демак, бу жиҳатдан Ўзбекистон нормал позицияда деган, хулосага келиш мумкин. Мамлакатимизда бу кўрсаткич юқорида кўриб ўтилган Лаффер концепциясидаги 30 фоизли оптимал даражадан сал юқорироқ бўлса-да, давлат бюджетининг ижтимоий характерли сарфлари жами харажатларнинг қарийб 60 фоизини ташкил қилишидан келиб чиқадиган бўлсак, иқтисодиётга солиқ юки даражаси жуда юқори эмас.
Бироқ, бизнинг фикримизча, муаммо бошқа нарсада. У ҳам бўлса, солиқ юкининг номутаносиб (нотекис) тақсимланганидадир. Гап шундаки, мамлакат солиқ тизимининг кўп сонли солиқ режимларига асосланганлиги тадбиркорлик субъектлари солиқ юки даражаларининг бир-биридан кескин фарқланишига олиб келди
Бизнинг фикримизча, миллий иқтисодиётимизда соғлом рақобатни таъминлаш мақсадида хўжалик субъектлари ўртасида солиқ юкини мутаносиб ва адолатли тақсимлаш лозим. Республика солиқ тизимининг амалдаги ҳолатида эса бу муаммо лозим даражада ҳал қилинган деб бўлмайди. Бунинг учун, республика солиқ тизимини такомиллаштиришнинг келгуси йўналишлари, Президентимиз томонидан кўп маротаба таъкидлаб келинаётганидек, солиққа тортиш тизими том маънода унификациялаш ва соддалаштириш масалаларига қаратилиши зарур.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish