Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси


Фойдали молиявий маълумотнинг сифат тавсифлари



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/66
Sana11.04.2023
Hajmi0,66 Mb.
#927021
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66
Bog'liq
Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси

Фойдали молиявий маълумотнинг сифат тавсифлари 
2.4 
Молиявий маълумот фойдали бўлиши учун, у ўринли бўлиши ва у нимани тақдим этишга 
мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этиши лозим. Агар молиявий маълумот қиёсий, 
текширилувчан, ўз вақтида тақдим этилган ва тушунарли бўлса, унинг фойдалилиги ошади. 
Фундаментал сифат тавсифлари 
2.5 
Фундаментал сифат тавсифлари ўринлилик ва рўйи-рост тақдим этишдан иборат. 
Ўринлилик 
2.6 
Ўринли молиявий маълумот фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аҳамиятли 
таъсир кўрсатишга қодир. Маълумот ҳатто айрим фойдаланувчилар ундан ўзи учун манфаатли 
фойдаланмасликка қарор қилган ёки аллақачон уни бошқа манбалардан олган тақдирда ҳам қарор 
қабул қилишга аҳамиятли таъсир кўрсатиши мумкин.
2.7 
Агар молиявий маълумот прогноз қийматига ёки тасдиқлаш қийматига ёки ҳар иккисига эга бўлса, у 
қарорларга аҳамиятли таъсир кўрсатишга қодир ҳисобланади.
2.8 
Агар молиявий маълумотдан келгуси натижаларни прогноз қилиш учун фойдаланувчилар томонидан 
фойдаланиладиган жараёнларда кирувчи маълумот сифатида фойдаланиш мумкин бўлса, у прогноз 
қийматига эга бўлади. Молиявий маълумот прогноз қийматига эга бўлиш учун олдинни кўриш ёки 
прознозни ифодалаши шарт эмас. Прогноз қийматга эга молиявий маълумот фойдаланувчилар 
томонидан ўз прогнозларини шакллантиришда фойдаланилади. 
2.9 
Агар молиявий маълумот илгари амалга оширилган баҳолашлар тўғрисида мулоҳаза қилиш(уларни 
тасдиқлаш ёки ўзгартириш) имконини берса, у тасдиқлаш қийматига эга бўлади. 
2.10 
Молиявий маълумотнинг прогноз қиймати ва тасдиқлаш қиймати ўзаро боғлиқ ҳисобланади. Прогноз 
қийматига эга маълумот кўпинча тасдиқлаш қийматига ҳам эга бўлади. Масалан, кейинги йиллардаги 
тушумни прогноз қилиш учун асос сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган жорий йил учун тушум 
тўғрисидаги маълумот шунингдек олдинги йилларда амалга оширилган жорий йилнинг тушуми 
бўйича прогнозлар билан қиёсланиши мумкин. Бундай қиёслашлар натижалари фойдаланувчига 
5
Концептуал асос
матнида “сифат тавсифлари” ва “сарфларга нисбатан чеклов” атамалари фойдали молиявий 
маълумотнинг сифат тавсифлари ва молиявий маълумотнинг фойдалилиги билан боғлиқ сарфларга нисбатан чекловни 
билдиради. 


Концептуал асос 
© МҲХС Фонди 
13 
олдинги даврларда прогнозларни тайёрлаш учун фойдаланилган жараёнларга тузатиш киритиш ва 
яхшилашга ёрдам бериши мумкин. 
Муҳимлик 
2.11 
Маълумот, агар уни тушириб қолдириш, нотўғри кўрсатиш ёки яшириш умумий мақсаддаги 
молиявий ҳисобот (1.5-бандга қаранг) фойдаланувчиларининг муайян ҳисобот берувчи ташкилот 
тўғрисидаги маълумот билан таъминлайдиган молиявий ҳисобот асосида қабул қилинадиган 
қарорларига таъсир кўрсатиши асосланган тарзда кутилса, муҳим ҳисобланади. Бошқача айтганда, 
муҳимлик ташкилот учун хос бўлган, ташкилотнинг алоҳида олинган ҳисоботи контекстида 
маълумот тааллуқли бўлган моддаларнинг характери ёки қийматидан (ёки ҳар иккисидан) келиб 
чиқиб аниқланадиган ўринлилик жиҳатини намоён қилади. Бинобарин, Кенгаш муҳимликнинг ягона 
миқдорий чегарасини белгилай олмайди ёки муайян вазиятда нима муҳим бўлиши мумкинлигини 
олдиндан аниқлай олмайди. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish