Bog'liq Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси
Дастлабки баҳолаш учун ўзига хос омиллар 6.77
6.43-6.76 бандларда дастлабки тан олиш ёки кейинги баҳолаш учун баҳолаш асосини танлашда
ҳисобга олиниши зарур бўлган омиллар кўриб чиқилади. 6.78-6.82 бандларда дастлабки тан олишда
ҳисобга олиш зарур бўлган баъзи қўшимча омиллар кўриб чиқилади.
6.78
Дастлабки тан олишда бозор шартларидаги ҳодиса натижасида ҳарид қилинган актив ёки қабул
қилинган мажбуриятнинг қиймати одатда ушбу санага унинг ҳаққоний қийматига тенг бўлади,
бундан операция бўйича сарфлар аҳамиятли бўлган ҳоллар мустасно. Лекин, ҳатто ушбу икки қиймат
мос келсада, дастлабки тан олишда фойдаланилган баҳолаш асосини тавсифлаш зарур. Агар оқибатда
бошланғич қийматдан фойдаланилса, бундай баҳолаш асоси ҳам одатда дастлабки тан олишда
мувофиқ ҳисобланади. Шу каби, агар оқибатда жорий қийматдан фойдаланилса, ушбу баҳолаш асоси
ҳам одатда дастлабки тан олишда мувофиқ ҳисобланади. Дастлабки тан олиш ва кейинги баҳолаш
учун айни бир баҳолаш асосидан фойдаланиш фақат баҳолаш асоси ўзгариши ( 6.48-бандга қаранг)
туфайли юзага келадиган дастлабки тан олишдан кейин биринчи баҳолашда даромадлар ёки
харажатларни тан олишни олдини олади.
6.79
Ташкилот бозор шартларидаги операция доирасида бошқа актив ёки мажбуриятни ўтказишга
айирбошлаш эвазига актив ҳарид қилса ёки мажбуриятни қабул қилса, харид қилинган актив ёки
қабул қилинган мажбуриятнинг дастлабки аниқланган қиймати бундай операция натижасида
даромадлар ёки харажатлар юзага келиши ёки келмаслигини аниқлайди. Агар актив ёки мажбурият
дастлабки қиймати бўйича баҳоланса, дастлабки тан олишда ҳеч қандай даромадлар ёки харажатлар
юзага келмайди, бундан даромадлар ёки харажатлар ўтказилган активни ёки мажбуриятни тан
олишни бекор қилиш натижасида юзага келган ҳоллар ёки актив қадрсизланган ёки мажбурият зарар
келтирувчи ҳисобланадиган ҳоллар мустасно.
6.80
Ташкилот бозор шартларидаги операция ҳисобланмайдиган ҳодисалар натижасида активлар ҳарид
қилиши ёки мажбуриятларни ўзига қабул қилиши мумкин. Масалан:
(а)
операция нархи томонлар ўртасида шаклланган муносабатлар ёки молиявий қийинчиликлар
ёхуд томонлардан бирининг ўзга мажбурий ҳаракатлари билан боғлиқ бўлиши мумкин;
(б)
актив ташкилотга давлат томонидан бепул асосда берилиши ёки ташкилотга бошқа
томондан ҳадяга ўтказилиши мумкин;
(в)
мажбуриятнинг юзага келиши қонунчилик ёки бошқа норматив ҳужжатларнинг талаблари
билан боғлиқ бўлиши мумкин; ёки
(г)
компенсация ёки жарима тўлаш жавобгарлиги ташкилот томонидан қонунчиликнинг
бузилиши натижасида юзага келиши мумкин.
6.81
Бундай ҳолларда, ҳарид қилинган актив ёки қабул қилинган мажбуриятни бошланғич қиймати бўйича
баҳолаш ташкилотнинг активлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги ёхуд операция ёки бошқа ҳодиса
натижасида юзага келадиган даромадлар ёки харажатлар тўғрисидаги маълумотнинг рўйи рост
тақдим этилишини таъминламаслиги мумкин. Натижада, ҳарид қилинган актив ёки қабул қилинган
мажбуриятни 6.6-бандда таърифлангани каби шартли бошланғич қиймат бўйича баҳолаш ўринли
бўлиши мумкин. Дастлабки тан олишда шартли бошланғич қиймат ва тўланган ёки олинган товон
ўртасидаги ҳар қандай фарқ даромадлар ёки харажатлар сифатида тан олинади.
6.82
Агар активни харид қилиш ёки мажбуриятнинг юзага келиши бозор шартларидаги операция
ҳисобланмайдиган ҳодиса натижасида рўй берса, мазкур операция ёки бошқа ҳодисанинг барча
ўринли жиҳатларини идентификациялаш ва ҳисобга олиш зарур. Масалан, ташкилотнинг молиявий
ҳолатига (4.59-4.62-бандларига қаранг) операция ёки бошқа ҳодисанинг таъсири ва ташкилотнинг
молиявий натижаларига тегишли таъсирининг моҳиятини рўйи рост тақдим этиш учун бошқа
активлар, бошқа мажбуриятлар, ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари
эгалари томонидан қўйилмалар ёки улар фойдасига тақсимлашлар тан олиниши талаб қилиниши
мумкин.