Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси


Актив ёки мажбуриятнинг хусусиятлари



Download 0,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/66
Sana11.04.2023
Hajmi0,66 Mb.
#927021
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66
Bog'liq
Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси

Актив ёки мажбуриятнинг хусусиятлари 
6.50 
Баҳолаш асосидан фойдаланиш натижасида тақдим этиладиган маълумотнинг ўринлилиги қисман 
актив ёки мажбуриятнинг хусусиятларига, хусусан пул оқимларининг ўзгарувчанлиги ва актив ёки 
мажбуриятнинг қиймати бозор омилларига ёки бошқа рискларга таъсирчан ёки таъсирчан эмаслигига 
боғлиқ. 
6.51 
Агар актив ёки мажбуриятнинг қиймати бозор омилларига ёки бошқа рискларга таъсирчан бўлса, 
уларнинг бошланғич қиймати унинг жорий қийматдан аҳамиятли фарқ қилиши мумкин. Бинобарин, 
бошланғич қиймат, агар қийматнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумот молиявий ҳисобот 
фойдаланувчилари учун муҳим бўлса, ўринли маълумотни тақдим этмаслиги мумкин. Масалан, 
амортизацияланган қиймат деривативлар ҳисобланадиган молиявий актив ёки молиявий мажбурият 
тўғрисида ўринли маълумот тақдим эта олмайди. 
6.52 
Бундан ташқари, агар бошланғич қийматдан фойдаланилса, қийматнинг ўзгариши қийматнинг 
ўзгариши пайтида эмас, балки ҳисобдан чиқариш, қадрсизланиш ёки ижро этиш каби ҳодиса рўй 
берган пайтда акс эттирилади. Мазкур қоида ташкилот мазкур актив ёки мажбуриятни ушлаб туриш 
давомида эмас, балки айнан ўша ҳодиса юзага келган вақтда барча даромадлар ва харажатлар тан 
олиниши тўғрисида нотўғри талқин қилиниши мумкин. Бундан ташқари, бошланғич қиймат бўйича 
баҳолаш қийматнинг ўзгариши тўғрисида ўз вақтида маълумотни тақдим этмаслиги боис, мазкур 
баҳолаш асосидан фойдаланган ҳолда акс эттирилган даромадлар ва харажатлар ташкилот учун 
мазкур активни ёки мажбуриятни ҳисобот даври давомида ушлаб туриш натижасида юзага келадиган 
риск таъсирини тўлиқ ҳажмда акс эттириш имконсизлиги туфайли прогноз қийматига ва тасдиқлаш 
қийматига эга бўлмаслиги мумкин. 
6.53 
Актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши бозор иштирокчилари кутишларидаги 
ўзгаришлар, шунингдек уларнинг рискларга нисбатан афзалликларидаги ўзгаришларни акс эттиради. 
Баҳоланаётган актив ёки мажуриятнинг хусусиятлари ва ташкилотнинг тижорат фаолияти 
характерига боғлиқ ҳолда бундай ўзгаришларни акс эттирувчи маълумот ҳар доим ҳам молиявий 
ҳисобот фойдаланувчилари учун прогноз қиймати ёки тасдиқлаш қийматига эга бўлмаслиги мумкин. 
Бу ташкилотнинг тижорат фаолияти активни сотишни ёки мажбуриятни ўтказишни назарда 
тутмайдиган ҳолларда тўғри бўлиши мумкин, масалан, агар ташкилот активларни фақат улардан 
фойдаланиш ёки шартномада назарда тутилган пул оқимларини олиш учун ушлаб турса ёки ташкилот 
ўзи мажбуриятни ижро этса. 

Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish