Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

2016 йил 18 август. Бухгалтерия проводкаси талаб қилинмайди, 
чунки харид қилинган ёғочга мулкий ҳуқуқ юклаш пайтида «Дизайн-
фурнича» ОАЖга ўтганлиги сабабли материаллар, уларни ҳисобга олиш 
счётларида акс эттирилган. 
Тўловлар муддатидан илгари амалга оширилиши ёки товарни катта 
ҳажмда харид қилиниши ёки томонлар келишувида кўзда тутилган бошқа 
шу каби сабабларга кўра бериладиган пул чегирмалари сотиб олинган 
товар-моддий захираларнинг қийматини камайтирмайди, балки улар юзага 
келган ҳисобот даврида молиявий-хўжалик фаолият натижаларига олиб 
борилади. 
 
5.3. Товар-моддий заҳираларнинг соф сотиш қиймати 
"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунининг 12-моддасига, шунингдек 4-сонли БҲМСнинг П-бандига 
асосан, товар-моддий захираларни баҳолаш қуйидаги икки баҳонинг энг 
пасти бўйича - ҳисобот даври охиридаги ҳақиқий таннархи (сотиб олиш 
нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси бўйича (соф 
Примечание [U3]: Янги таҳрирдаги 
Қонун билан солиштириш керак 


сотиш қиймати) амалга оширилади. Товар-моддий захираларни молиявий 
ҳисоботнинг элементи сифатида уларни тан олиш масалалари, жумладан 
ҳақиқий таннархи, яъни сотиб олиш баҳоси ёки ишлаб чиқариш таннархи 
бўйича баҳолаш масалалари турли мақолаларда батафсил муҳокама 
қилинган. Биринчи навбатда товар-моддий захираларнинг соф сотиш 
қиймати тушунчасининг моҳиятини аниқлаб олиш мақсадга мувофиқ деб 
ҳисоблаймиз.
Маълумки, 4- сонли БҲМСга мувофиқ, соф сотиш қиймати – товар-
моддий заҳираларни мақсадига кўра фойдаланиладиган ҳолатга келтириш 
ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолдаги уларнинг 
жорий қийматидир. Бунда жорий қиймат – товар-моддий заҳираларнинг 
маълум санадаги амалда бўлган бозор баҳоси бўйича қиймати ёки етарли 
даражада маълумотга эга, битим тузишга ҳоҳиши бўлган, ўзаро бир-
биридан мустақил бўлган томонлар ўртасида битим амалга ошириш 
натижасида активни харид қилиш ёки мажбуриятни амалга ошириш учун 
етарли бўлган суммадир. 
Ўз навбатида 2-сонли Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти 
"Товар-моддий заҳиралар" соф сотиш қийматини қуйидагича таърифлайди: 
"Эҳтимол соф сотиш қиймати – бу фаолиятнинг нормал амалга 
оширилиши чоғида кўзда тутилаётган сотиш баҳоси бўлиб, ундан ишларни 
бажариш учун пайдо бўлиши мумкин бўлган харажатлар ва сотиш учун 
пайдо бўлиши мумкин бўлган харажатлар чегириб ташланади". 
Ҳаққоний қиймат – бу етарли даражада маълумотга эга, битим 
тузишга хоҳиши бўлган ва ўзаро бир-биридан мустақил бўлган томонлар 
ўртасида битимни амалга ошириш натижасида активни харид қилиш ёки 
мажбуриятни амалда қоплаш учун етарли бўлган суммадир. 
Эҳтимол соф сотиш қиймати ташкилот томонидан нормал фаолият 
олиб бориш жараёнида товар-моддий захираларни сотишдан кутиладиган 
тушумнинг соф суммаси билан боғлиқдир. Ҳаққоний қиймат эса етарли 
даражада яхши маълумотга эга бўлган, битим тузишга хоҳиши бўлган 
бозордаги харидорлар ва сотувчилар ўртасида битим тузиш натижасида 
худди шунга ўхшаш товар-моддий захираларни алмаштириши мумкин 
бўлган суммани акс эттиради. Биринчи таъкидланган қиймат аниқ бир 
ташкилот учун махсус бўлган қиймат ҳисобланади, иккинчиси эса бундай 
ҳисобланмайди. Товар-моддий захираларнинг соф сотиш қиймати 
ҳаққоний қийматдан сотиш билан боғлиқ харажатлар чегириб ташланган 
суммага тенг бўлмаслиги ҳам мумкин.
Товар-моддий захираларнинг баҳоси пасайтирилиши мумкин, агар 
улар шикастланган бўлса, агар улар тўлиқ ёки қисман эскирган бўлса ёки 
уларнинг соф сотиш қиймати пасайган бўлса. Товар-моддий заҳираларнинг 
қиймати худди шунингдек пасайтирилиши мумкин, агар захираларни 
комплектлаш, уларни товар кўринишига келтириш бўйича ишлар билан 
боғлиқ тан олинган харажатлар ёки сотиш бўйича кўзда тутилаётган 
харажатлар ошиб кетадиган бўлса. Товар-моддий заҳираларни уларнинг 
таннархидан соф сотиш қийматигача баҳосини пасайтириш амалиёти, 


товар-моддий захиралар молиявий ҳисоботда уларни сотиш ёки улардан 
фойдаланишдан кутиладиган суммадан юқори бўлган суммада акс 
эттирилмаслиги учуи, захиралар ҳаддан ташқари жамғарилиб қолган ва 
уларнинг айланиши секинлашиб қолган ҳолларда амалга оширилади. 
Таъкидлаш жоизки, товар-моддий заҳираларнинг соф сотиш қиймати 
миқдори уларнинг таннархидан паст бўлган тақдирда, улар соф сотиш 
қиймати бўйича акс эттирилади. Одатда соф сотиш қиймати товар-моддий 
захираларнинг ҳар бир бирлиги (тури) бўйича аниқланади. 
1-мисол. Уй-рўзғор мебели ишлаб чиқариш бўйича "Кошона" 
корхонаси молиявий ҳисоботни ҳар чоракда тақдим этади. 2017 йилнинг II 
квартали охирида унинг омборида қуйидаги тайёр маҳсулотлар 
қолдиқлари мавжуд эди: "Ихчам" ошхона гарнитури- 3 комплект, "Баҳор" 
ошхона гарнитури - 2 комплект, "Оқшом" девор гарнитури - 2 комплект, 
"Бўрсиқ" юмшоқ ўриндиқпар (кресло) - 5 дона, меҳмонхона столи (2,5 х 
1,5) - 8 дона, юмшоқ меҳмонхона стуллари - 54 дона, меҳмонхона столи (4 
х 1,8) - 3 дона, "Оддий" компьютер столи - 5 дона, "Люкс" компьютер 
столи - 8 дона, "Модерн" компьтер столи - 6 дона, "Фэнтези" компьютер 
столи - 4 дона. 
Корхона тайёр маҳсулотлари захираларининг соф сотиш қиймати 
тўғрисида 2017 йил II чораги охири ҳолатига маълумот (ҳисобот) тузиш 
талаб этилади. 
Баҳоланган соф сотиш қийматининг аниқланиши иккита баҳоловчи 
қийматнинг мавжуд бўлишини талаб этади: товар-моддий захиралар 
бирлигини сотишнинг бозор баҳоси ва захираларни комплектлаш ва 
уларни товар кўринишига келтириш бўйича ишлар учун кўзда тутилаётган 
харажатлар ёки эса уларни сотиш бўйича кўзда тутилаётган харажатлар. 
Маълумки, хўжалик юритиш амалиётида корхоналар пул кўринишида 
бўлмаган активларнинг бозор баҳосини уларни қайта баҳолаш ўтказиш 
йўли орқали аниқлашлари мумкин. Товар-моддий захираларни уларнинг 
соф сотиш қийматини аниқлаш мақсадида баҳолаш – бу товар-моддий 
заҳиралар қийматини уларнинг жорий қийматига мувофиқ келтириш 
мақсадида даврий тартибда аниқлаштириб боришдир. 
Товар-моддий заҳиралар одатда уларнинг алоҳида бирликлари 
таннархини, қайта баҳолашни ўтказиш санасида шаклланган худди шунга 
ўхшаш 
баҳоланадиган 
товар-моддий 
заҳираларнинг 
ҳужжатли 
тасдиқланган жорий қийматлари бўйича, қайта ҳисоблаш йўли билан қайта 
баҳоланади. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish