Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар
1. Оператив ижара нима ?
2. Молиявий ижара объекти ?
3. Дисконтланган қиймати нима ?
4. Молиявий ижара объектлари ?
5. Транспорт воситалари қандай тартибда ижарага берилади ?
106
6. Ижара муносабатларини ҳуқуқий тартибга солувчи асосий ҳужжатлар ?
4-мавзу: ИНТЕЛЕКТУАЛ МУЛК БИЛАН БОҒЛИҚ ОПЕРАЦИЯЛАР
ҲИСОБИ
Таянч сўз ва иборалар: интеллектуал мулк, интеллектуал мулк
объектлари, эгалик қилиш ҳуқуқи, ноу-хау, патент, муаллифлик
ҳуқуқи, саноат дизайни, саноат маркалари, савдо белиглари,
франшиза, ташкилий харажат, гудвилл, номоддий активлар,
дисконтланаган қиймат.
4.1. Интеллектуал мулк объектлари ҳисобининг вазифалари ва уларни
баҳолаш
Республикамизда инновацион ғояларга асосланган техника ва
технологияларни ривожлантириш вазифаси қўйилган бўлиб, ҳар бир
тадбиркор субъектларидан (юридик ва жисмоний шахслар) бу масалада янада
фаоллроқ бўлишга ундайди. Республикамизда 2018 йил Давлат дастурида
белгиланган вазифаларни бажариш натижасида янги интеллектуал мулк
объектлар миқдори жихатдан аввалги йиларга қараганда, жорий йилда ортиб
бориш тенденциясига эга бўлаётганлигини кузатиш мумкин. Ўз навбатида
яратилаётган интеллектуал мулк объектлари қийматини аниқлаш узоқ вақт
давом этувчи мураккаб меҳнатни талаб этади.
Инновация
ғоялар
асосида
яратилаётган
интеллектуал
мулк
объектларини корхонанинг махсулоти ёки товарига айлантириш жараёни
жуда мухим вазифа бўлиб, унинг самараси эса мутлақ ҳукуқлар эгалигидан
уни реал кўринишдаги даромад (фойда) олиш имкониятини беради.
Бугунги кунда интеллектуал мулк объектларга юқори технологияли
ишлаб чиқариш сохаларида талаб тобора ортиб бормоқда. Интеллектуал
мулк объектлари тадбиркорлик субъектларининг умумий активлар
қийматини шакллантиришида сезиларли таъсир кўрсатади. Амалиётда
интеллектуал мулк объектлари қиймати тадбиркорлик субъектининг жами
активлар қийматидан кўп бўлиши, шунингдек маркетинг стратегиясини
белгилашда асосий манбаларига айланиши ҳам мумкин (масалан, хорижий
давлатларда бу 50 фоиздан ортади). Бу эса, кўпрок бозорда ўзининг
бизнесига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари (товар белгилари ёки
машхур брендлар) ва бозорда илм-фан ютуклари бўйича маҳсулотига эга
булган фаолият кўрсатувчилар учун муҳим ҳисобланади.
Фикримизча интеллектуал мулк обектларини баҳолашнинг иқтисодий
моҳияти шундаки, уларга эгалик қилиш бўйича мутлақ ҳуқуқлар қийматини
белгилаш ва мулк эгасига маълум маънода фойда олиш имкониятини беради
ва бир вақтнинг ўзида келгусида яратилаётган интеллектуал мулк объектлари
107
учун канча пул тўлаш мумкинлини англатади. Интеллектуал мулк
объектларини бахолашда турли услублар, жумладан бозор ёки инвестицияли
ҳамда турли ёндошувлар, жумландан, даромадли, таккосланувчанлик,
харажатли асосида амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида интеллектуал
мулк объекти қийматини баҳолаш тадбиркорлик субъектларнинг устав
капиталидаги ҳиссасини хам оширишни талаб этади.
Шунинг учун интеллектуал мулк объектларга бўлган мутлақ ҳуқуқлар
тегишли тарзда хаққонний (объектив) баҳоланиши ва шу асосида
субъектнинг балансига номоддий активлар кўринишида киритилиши энг
мухим вазифалардан бирига айланиб бормокда.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида ҳам интеллектуал
мулкни инсоннинг ижодий фаолияти натижаларига бўлган ҳуқуқи сифатида
қаралади. Бунинг натижасида мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-
мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким
томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш
ҳуқуқидан иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига мувофиқ интеллектуал
мулк объектлари жумласига қуйидагилар киритилган:
-интеллектуал фаолият натижалари бўйича:фан, адабиёт ва санъат
асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд
эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари,
электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базалари,
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, -
ошкор этилмаган ахборот, шу жумладан ишлаб чиқариш сирлари (ноу-хау);
- фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва
хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар
бўйича:фирма номлари, товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари),
товарлар чиқарилган жой номи.
- Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда: бошқа
фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар ва хизматларнинг
хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар.
Интеллекутал мулк объектлари бухгалтерия ҳисобида номоддий
активлар номи билан ҳисобга олинади. Номодий активларнинг
ҳисобгаолиниши молиявий ҳисоботларни тузувчи хўжалик юритувчи
субъектлар учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Уни юритиш тартиби
“Номоддий активлар” номли 7-сон БҲМСда аксэттирилган.
Номоддий активлар - хўжалик юритувчи субъектларга хўжалик
фаолиятида фойдаланиш ёки бошқариш, узоқ вақт (бир йилдан ортиқ)
мобайнида фойдаланиш учун мўлжалланган моддий хусусиятга эга бўлмаган
мол-мулк объектларидир.
Номоддий активлар – корхонада фаолиятида 1 йилдан ортиқ
108
муддатда фойдаланадиган моддий хусусиятга эга бўлмаган мол мулк
обеъкларидир.
16
Номоддий активларнинг ҳисобгаолиниши молиявий ҳисоботларни
тузувчи хўжалик юритувчи субъектлар учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Уни
юритиш тартиби “Номоддий активлар” номли 7-сон БҲМСда аксэттирилган.
Мазкур БҲМСда номоддий активлар, активни тан олиниш пайти ва
номоддий активларнинг ҳисобга олиниш тартиби тушунчасининг аниқ
таърифи баён қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |