Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
3.4. Оператив ижара ҳисоби 
Оператив ижарада, ижара объектига эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган 
барча рисклар ижарачига ўтмайди ва шунинг учун оператив ижара 
шартномаси бўйича олинган ижара объектлари ижарага берувчининг 
балансида ҳисобга олиниши лозим. Оператив ижара объекти ижарага 
берувчида асосий воситалар таркибида Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлигининг 2003 йил 9 октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган 
ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 20 
январда 1299-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси 
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС 5) «Асосий воситалар»га 
мувофиқ ҳисобга олинади. 
Оператив ижарада ижарага берувчининг оператив ижара объектларини 
сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлари (амортизация ажратмалари, 
суғурталаш, капитал ва жорий таъмирлаш, оператив ижара объектлари билан 
боғлиқ солиқлар ва бошқа харажатлар) ушбу харажатлар юзага келган 
ҳисобот даврининг жорий харажатлари сифатида тан олинади. 
Оператив ижара бўйича ҳисобланган ва ижарага берувчи томонидан 
олинадиган ижара тушумлари даромад сифатида улар ҳисобланган ҳисобот 
даврида тан олинади. 
Оператив ижарада, ижара объектига эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган 
барча рисклар ижарачига ўтмайди ва шунинг учун оператив ижара 
шартномаси бўйича олинган ижара объектлари ижарачининг балансида 
ҳисобга олинмаслиги лозим. 
Оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар 
ижарачи томонидан балансдан ташқари 001 «Оператив ижара шартномаси 
бўйича олинган асосий воситалар» счётида оператив ижара шартномасида 
кўрсатилган қийматда ҳисобга олинади. 
Оператив ижарада ижарачи томонидан ҳисобланган ва тўланадиган 
ижара тўловлари, уларни фойдаланиш мақсадига қараб маҳсулот (иш, 


101 
хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархига ва (ёки) давр харажатлари 
(сотиш харажатлари, маъмурий харажатлар, бошқа операцион харажатлар)га 
олиб борилади. 
Оператив ижара шартномасида ижара объекти, ижара муддати тугаши 
ёки тугамасидан, агарда шартномада шартлашилган сотиб олиш нархининг 
барчаси ижарачи томонидан тўланганда, ижарачининг мулкига ўтиши кўзда 
тутилиши мумкин. 
Агар шартномада ижара объектини сотиб олиш кўзда тутилмаган 
бўлса, у томонларнинг қўшимча келишуви билан ўрнатилиши мумкин, унда 
ижара объектидан фойдаланиш учун олдин тўланган тўловлар сотиб олиш 
баҳосида ҳисобга олиниши ҳақида келишиш ҳуқуқига эга. 
Ижара муддатининг тугаши ёки унинг тугагунига қадар шартномада 
кўзда тутилган сотиб олиш нархини ижарачи томонидан тўлиқ киритилган 
ҳолда ва ижара объектига эгалик қилиш ҳуқуқи унга ўтганда, у бухгалтерия 
ҳисобида ижарачининг мулки сифатида ҳисобга олиниши шарт. 
Ижарачининг оператив ижара объектини яхшилаш (ободонлаштириш, 
қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар ўрнатиш, реконструкция, 
модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш ва бошқа) харажатлари 
оператив ижара объекти қийматини кўпайтирувчи капитал қўйилмалар 
сифатида акс эттирилади. 
Агар оператив ижара объекти ижарага берувчининг рухсати билан 
яхшиланган бўлса, оператив ижара шартномасининг амал қилиш муддати 
тугагандан сўнг ёки оператив ижара шартномаси бекор қилингач, ижарачи 
ана шу мақсад йўлида сарфлаган барча харажатларининг қопланишини талаб 
қилиш ҳуқуқига эга, агарда оператив ижара шартномасида ўзгача шартлар 
кўзда тутилмаган бўлса. 
Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган оператив ижара 
объектини яхшилашга сарфланган харажатлар (қўйилмалар) ва уларни 
оператив ижара объектига зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш имкони 
бўлмаса, оператив ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугагач ёки 
шартнома бекор қилингач, улар ижарага берувчига текинга ўтади, агарда 
оператив ижара шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса. 
Бироқ, агарда уларни оператив ижара объектига зарар етказмаган ҳолда 
ажратиб олиш мумкин бўлса ва агар ижарага берувчи уларнинг қийматини 
қоплашга рози бўлмаса, бундай ҳолларда ижарачи уларни ажратиб олиши 
мумкин. 
Оператив ижара билан боғлиқ операцияларни ижарага берувчи ва 
ижарачининг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини қуйидаги 
мисолда кўриб чиқамиз.
«Фарход» МЧЖ (ижарага берувчи) махсус транспорт воситасини 
оператив ижара шартномаси бўйича «Корпус» МЧЖ (ижарачи)га берди. 
Махсус транспорт воситасининг бошланғич қиймати 55 000 000 сўм, 
фойдали хизмат муддати 10 йил ва эскириш тўғри чизиқли усулида 


102 
ҳисобланади. Оператив ижара шартномасига мувофиқ ижара тўлови 
«Фарход» МЧЖ томонидан ойига 1 000 000 сўм миқдорида ўрнатилган. 
Шартномада махсус транспорт воситасининг қиймати 55 000 000 сўм 
кўрсатилган. Оператив ижара шартномасига мувофиқ ижаранинг биринчи 
ойининг бошида ижарачи томонидан ойлик ижара тўлови суммасининг 40 
фоизи миқдорида олдин тўлов (бўнак) амалга оширилади. Оператив ижара 
давомида «Корпус» МЧЖ томонидан махсус транспорт воситасини 5 000 000 
сўмлик модернизация қилиш ишларини амалга оширган. Махсус транспорт 
воситасини модернизация қилиш билан боғлиқ харажатлар қуйидагилардан 
иборат: эҳтиёт қисмлар 4 900 000 сўм, ёрдамчи материаллар 38 000 сўм, 
ишчиларга иш ҳақи ҳисоблаш 50 000 сўм ва ишчиларнинг иш ҳақи фондидан 
24 фоиз миқдорида ягона ижтимоий тўловга 12 000 сўм. Махсус транспорт 
воситасини модернизация қилиш билан боғлиқ харажатлар суммасининг 5 
000 000 сўми «Фарход» МЧЖ томонидан қопланади. 
Оператив ижара билан боғлиқ операцияларни «Фарход» МЧЖнинг 
бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини қуйидаги мисолда фаолият 
туридан келиб чиқиб иккита ҳолатни кўриб чиқамиз. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish