Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар
1 Номоддий объектларга амортизациясини ҳисоблаш ?
2 Интеллектуал мулк объектларини (номоддий активлар) ҳисобдан чиқариш
ҳисоби ?
3Номоддий активлар қуйидаги сабабларга кўра ҳисобдан чиқарилади ?
4 Амортизация бўйича сонлар йиғиндиси усулини қўллаш яхши самара
келтиради ?
5Патент нима ?
6 Интеллектуал мулк объектларини (номоддий активлар)ни қабул қилиш ва
ҳисобдан чиқариш тартиби қандай ?
5-Мавзу:ТОВАР-МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАРИНИ БАҲОЛАШ ВА
УЛАРНИНГ СОФ СОТИШ ҚИЙМАТИ ҲИСОБИ
Таянч сўз ва иборалар: товар моддий захиралар, меҳнат воситалари,
ишчи кучи, хом ашё, материаллар, тайёр маҳсулот, товар, ишлаб
чиқариш захиралари, LIFO, FIFO, AVECO, мол етказиб берувчилар,
транспорт-тайёрлов харажатлари, соф сотиш қиймати.
5.1.Товар-моддий захираларнинг иқтисодий моҳияти, туркумланиши ва
асосий тамойиллари
Товар-моддий захиралар меҳнат воситалари ва ишчи кучи билан
биргаликда қишлоқ хўжалик корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнини
таъминлайди. Товар–моддий захиралар жорий активларнинг таркибида катта
улушни эгаллаб, уларга ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган хом
ашё ва материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулотлар,
товарлар, ўстирилаётган ва боқувдаги чорва моллари киради. Сўнги йилларда
137
мамлакатимиз қишлоқ хўжалик корхоналарининг айланма активлари
таркибида товар–моддий захиралар улуши камайиб, дебитор қарзлар улуши
эса ошиб бориши кузатилмоқда.
Шундай қилиб, айланувда бўлган маблағлар доиравий айланишнинг
икки босқичида материал шаклини олади: биринчи босқичда (П-Т), яъни
таъминот жараёнида ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат предметлари
(хом-ашё ва материаллар, ёқилғилар, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар) сотиб
олинади; меҳнат предметларининг бир қисми бевосита аввалги босқичда
яратилган ўз маҳсулоти ҳисобига тўлдирилади (уруғлик, озуқа ва бошқалар);
доиравий айланишнинг иккинчи босқичида (М … Т’) ишлаб чиқариш
жараёни натижасида тайёр маҳсулотлар яратилади.
Агар биринчи ҳолатда айланма маблағлар меҳнат предметлари
сифатида намоён бўлса, иккинчи ҳолатда улар меҳнат маҳсули ҳисобланади.
Бироқ, ҳар иккала ҳолатда ҳам уларда айланиш тавсифи бир хилдир: улар
айланма маблағларнинг бир шаклидан бошқа шаклига ўтиб, бир босқич
давомида тўла айланишни амалга оширадилар.
Товар-моддий захиралар иқтисодий категория сифатида илмий-
услубий ва меъёрий манбаларда турлича таърифланган. Жумладан, 4-сонли
«Товар-моддий захиралар» номли БҲМСга мувофиқ: «товар-моддий
захиралар – кейинчалик сотиш мақсадида нормал фаолият юритиш
жараёнида тутиб туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд
бўлган,шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий
вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлар»
30
.
Товар-моддий захираларни туркумлашга Республикамиз олимлари
Ш.Хайдаров, Х.Тухсановлар томонидан қуйидагича ёндашилган:
Хўжалик
юритувчи
субъектлар
амалиётида
товар-моддий
захираларнинг уч тури мавжуд (1-расм).
30
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия Ҳисобининг Миллий Стандартлари ЎзБАМА нашриёт-ахборот
Маркази, -Тошкент, 2007. -198 б.
Товар-моддий захиралар
Хом-ашё ва материаллар,
жумладан бутловчи
буюмлар ва ёқилғи
Тайёрлаш жараёнида
турган тугалланмаган
ишлаб чиқариш ва ярим
тайёр маҳсулотлар
Тайёр маҳсулот ва
товарлар
138
Do'stlaringiz bilan baham: |