Молиявий ҳисоб


 Интеллектуал мулк объектларини (номоддий активлар) ҳисобдан



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
4.4. Интеллектуал мулк объектларини (номоддий активлар) ҳисобдан 
чиқариш ҳисоби 
Иқтисодиётни юксалиш даврида бозор рақобатига жавоб берадиган 
маҳсулот (ишлар, ҳизматлар)ларни ишлаб чиқаришда эски мулк ўрнига 
янгисини сотиб олиш, эскисини сотиш ҳисобига даромадлар олиш ҳар бир 
тадбиркорнинг муҳим вазифасидир.
Номоддий активлар қуйидаги сабабларга кўра ҳисобдан чиқарилади: - 
тўлиқ амортизацияланганда: 

қисман амортизацияланганда: 

 сотилганда: 

текинга берилганда: 

устав сармоясига қўшилганда.
Бу «Номоддий активлар» бухгалтерия ҳисоби миллий стандарт ва 
«Номоддий активларни баҳолаш, Интеллектуал мулкни баҳолаш» 
стандартларида ҳам ўз ифодасини топган. Номоддий активларни ҳисобдан 
26
Юсупова М.Б, Жумабоев Ғ.Б “ Молиявий ҳисоб тамойиллари” Андижон-1999 йил, 
22-бет. 
27
Хасанов. Б.А "Моддий ва номоддий активлар амортизацияси". "ЎИА", 2000 й. 8-сон. 
28
Б. Нидлз, Д. Колдуэлл, Х. Андесон. “Принципы бухгалтерского учета”. М.; “ФиС”. 
1999 г. 229с. 


132 
чиқаришнинг молиявий натижалари балансдаги ва солиққа тортиладиган 
фойданинг миқдорига бевосита таъсир кўрсатади.
Номоддий активлар ҳисобдан чиқарилганда ҳисобдан чиқариш 
далолатномаси (НМА-3 шакл) тузилади. Уни ҳужжатда номоддий 
активларни хўжаликдан чиқариш сабаби, баланс қиймати, амортизация 
меьёри, амортизациянинг жами қиймати кўрсатилади. Номоддий активлар 
белгиланган хизмат муддатлари давомида амортизацияланиб боради ва 
хизмат муддати тугагандан сўнг тўлиқ амортизацияланиб ҳисобдан 
чиқарилади.
Бу 
активлар 
бошқа 
активлардан 
фарқли 
ўлароқ 
тўлиқ 
амортизациялангандан сўнг улардан қайта фойдаланилмайди ва қолдиқ 
қиймати нолга тенг бўлади.
Номоддий активлар тўлиқ амортизацияланганда ҳисобдан чиқариш 
қуйидаги бухгалтерия ёзувлари орқали амалга оширилади; 
Дебет: 9220 «Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқими» счёти
Кредит: 0410-0490 «Номоддий активлар» счёти. 
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, номоддий активлар бўйича 
«Счётлар режаси»да маълум янги счётлар киритиш зарурияти келиб 
чиқмоқда. Бизнинг фикримизча, счётлар режасига алоҳида «Патентларни 
сотилиши ва ҳисобдан чиқарилиши» (9230) деб номланган счётни киритиш 
мақсадга мувофиқ бўлар эди, Натижада бир вақтнинг ўзида патентнинг 
амортизацияланиш қиймати бухгалтерия ёзувларида алоҳида акс этган бўлур 
эди. Буни қуйидагича ифодалаш мумкин: 
Дебет: 0510 -«Патентнинг амортизацияси» счёти 
Кредит: 9230-«Патентларни сотиш ва ҳисобдан чиқарилиши» счёти 
Патентларни ҳисобдан чиқаришда «Номоддий активларни ҳисобдан 
чиқариш далолатномаси» (НМА-3 шакл) билан бирга томонлар ўртасида 
тузилган шартномалар ҳам асос бўлади. Номоддий активларни сотиш яъни 
реализация қиймати бу-битим (шартнома) тузилаётган пайтида манфатдор 
тарафлар ўртасида айирбошлаш мумкин бўлган сумма ҳисобланади. 
Номоддий активлар хизмат муддати давомида ҳисобдан чиқарилиб, учинчи 
бир юридик ёки жисмоний шахсларга сотилганда олинган даромад ёки зарар 
номоддий активнинг баланс (қолдиқ) қиймати ўсишидаги тафовут сифатида 
белгиланади. У «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»да (2-шакл) 
даромад ёки харажат сифатида тан олинади. Янги счетлар режасига мувофиқ 
номоддий актив объектларни сотишдан олинган даромад (фойда) «Бошқа 
активларнинг сотилиши ва турли чиқимдан олинган фойда» (9320) счётининг 
«Номоддий активларнинг сотилиши ва турли чиқимдан олинган фойда» 
(9321) счётида қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет: 
9220–«Бошқа 
активларни 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish