Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

1. Роялти бўйича тўланадиган суммаларнинг ҳисобланиши: 
Дебет: 9430 «Бошқа операцион харажатлар»счёти-10000 с 
Кредит:6930 «Роялти бўйича қарзлар»счёти-10000 с. 
2. Банкдаги ҳисоб-китоб счётидан ўтказиб бериш: 
Дебет: 6930 «Роялти бўйича қарз» счёти-10000 сўм. 
Кредит: 5110 «Ҳисоб-китоб» счёти-10000 сўм. 
3. Лицензиар 
фаолияти бўйича даромадлар қуйидагича акс 
эттирилади; 
Дебет: 4850 “Олинадиган роялти” счёти –40000 сўм. 
Кредит: 9510 «Роялти кўринишидаги даромадлар» счёти-40000 сўм. 
 
Дебет:5110 «Ҳисоб-китоб» счёти-40000 сўм. 
Кредит: 4850 “Олинадиган роялти” счёти –40000 сўм. 
Лицензиар «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар» (2-сон 
БҲМС) бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 20-бандига асосан, 
лицензия учун тўланадиган ҳақни қуйидаги тартибда ҳисоблаш мумкин: 
«Актив сифатида фойдаланилган лицензиялар ва роялтилар учун тўловлар 
битимнинг мазмуни ва шартига мувофиқ равишда одатда даромад 
ҳисобланади».
22
«Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал 
асос»нинг 50-бандида хўжалик юритувчи корхоналар хусусий капитали 
таркибига устав, қўшилган, заҳира капитали ва тақсимланмаган фойдадан 
иборатлиги кўрсатиб ўтилган. Заҳира капитали субъектлар уставига мувофиқ 
соф фойда ҳисобидан ташкил топади, шунингдек, у мулкни қайта баҳолаш 
натижасида ташкил бўладиган инфляция захиралари, қайтариб бермаслик 
шарти билан олинган мулк қийматларида ҳам ҳисобга олинади. 
Номоддий активлар бухгалтерия балансига олингандан сўнг, у қайта 
баҳолаш санасида бозор қиймати бўйича қайта баҳоланади, унда 
жамғарилган амортизация чиқариб ташланади. Демак, номоддий активларни 
22
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги. «Асосий хўжалик фаолиятидан тушган 
даромадлар» (БҲМС-2 сон) 1998 йил 20-август.№41


124 
қайта баҳолашдан олинган даромадлар ҳам молиявий ҳисоботларда акс 
эттириши лозим. Бироқ, «Корхоналарнинг чоракли ва йиллик молиявий 
ҳисобот шаклларини тўлғазиш бўйича кўрсатма»
23
га мувофиқ «Хусусий 
капитал тўғрисидаги ҳисобот» 5-шаклда номоддий активларнинг қайта 
баҳолашдан олинган қийматнинг миқдори учун алоҳида сатр (коди) 
белгиланмаган. 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 31-моддаси 13-бандига 
асосан, қуйидаги юридик шахсларнинг номоддий актив объектларидан олган 
даромадлари (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинади; 
1. Патент эгаси (лицензиар) ўзига тегишли ишлаб чиқаришда 
номоддий активлардан фойдаланишдан, шунингдек, уларга лицензияларни 
сотишдан олинган даромадлар ҳаракат муддати доирасида фойдаланиш 
муддатлари бошланган пайтидан; 

патент бўйича ихтиролар ва селекция ютуқлари 5 (беш) йил 
давомида; дастлабки патент бўйича ихтиролар ва гувоҳнома бўйича селекция 
ютуқлари, патент бўйича саноат намуналари 3 (уч) йил давомида; дастлабки 
патент бўйича саноат намунаси 2 (икки) йил давомида. 
2. Лицензиат (лицензия шартномаси буюмидан фойдаланиш ҳуқуқини 
олган шахс) номоддий активлардан олган даромадлари ундан фойдалана 
бошланган даврдан бошлаб; 

патент бўйича ихтиролар селекция ютуқлари 5 (беш) йил давомида; 
дастлабки патент бўйича саноат намунаси 2 (икки) йил давомида; гувоҳнома 
бўйича товар белгиси ва ҳизмат кўрсатиш белгиси-1 (бир) йил давомида. 
Ушбу Солиқ кодекснинг 58-моддаси "Т" бандига мувофиқ жисмоний 
шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадига қуйидагилар қўшилмайди. 
Патент эгаси бўлган жисмоний шахс (лицензиар) ўз ишлаб чиқаришида 
интеллектуал мулкдан фойдаланишдан ёки уларга лицензияни сотишдан 
олинган даромад миқдори ҳаракат муддати даражасида фойдаланиш 
бошланган пайтдан, шунингдек, лицензиат саноат мулкидан фойдалана 
бошланган пайтдан: 

патент бўйича ихтиролар ва селекция ютуқлари-5 (беш) йил 
давомида; дастлабки патент бўйича ихтиролар ва гувоҳномалар бўйича 
саноат намуналари- 3 (уч) йил давомида; дастлабки патент бўйича саноат 
намунаси-2 (икки) йил давомида. 
Номоддий активларидан фойдаланиб олинган даромадлар (фойда)дан 
Солиқ 
Кодексиниг 
31-моддаси 
13-бандларида 
кўрсатилган 
солиқ 
имтиёзлариниг муддатлари тугатилгандан сўнг корхона бухгалтериясида 
олинган даромад миқдори аниқланиб, белгиланган фоизларда даромад 
солиғи ҳисоблаб чиқилади. 
23
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 7-феврал Буйруғига 2-
Илова. 


125 
Номоддий активлардан фойдаланишдан олинадиган даромадни ялпи 
даромад миқдоридаги улуши ҳақида ахборотларга эга бўлиш мақсадида янги 
счётлар режасида алоҳида счёт очиш керак деб ҳисоблаймиз. Ушбу счётлар 
режасида «Даромадлар ва харажатлар» деб номланган 9-бўлимидаги 9000-
«Асосий (операцион) фаолиятдан олинган даромадлар ҳисоби счётлари»га 
номоддий активлардан фойдаланишдан олинган даромад улушини тўлиқ 
ҳисобга олиш мақсадида 9060-«Патент ёки лицензия асосида ишлаб чиқилган 
маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар» счётини киритишни таклиф 
қиламиз. Солиқ Кодексининг 31-моддасига асосан субъект счётида маҳсулот 
(ишлар, ҳизматлар) сотишдан келган даромадларидан ҳисобланаётган солиқ 
ставкаларидан маълум вақт давомида тўловлардан озод қилинади.
Шунингдек Солиқ Кодексининг 71-моддасида интеллектуал мулк 
объектларига бўлган ҳуқуқларни олганлик учун патент бўйича божлар, 
рўйхатга олиш йиғимлари ва лицензия тўловлар қўшилган қиймат солиғини 
тўлашдан озод қилинган. 
Хўжалик 
субъектлари 
ўзларининг 
мол-мулкидан, 
шунингдек, 
номоддий активларига эга бўлганлиги учун, ушбу кодекснинг 90-моддасига 
асосан, номоддий активларининг йиллик баланси ўртача қолдиқ қийматидан 
3,5 фоиз миқдорида мол-мулк солиғини тўлаш мажбуриятини олади Тармоқ 
корхоналарида «Пул оқимлари тўғрисида»ги ҳисоботида пул маблағларининг 
ҳаракатини 9-сонли бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти қоидаларига 
мувофиқ тарзда тузадилар. Мазкур стандартнинг 11-бандида операцион 
фаолиятдан пул оқими субъектнинг асосий фаолиятидан келиб чиқади деб 
белгиланади ва роялти билан боғлиқ пул маблағлари тушуми операцион 
фаолиятининг асосий пул оқимлари сифатида ифодаланади. Патент эгаси 
(лицензиар) роялти, "Паушал-тўлов» ва «пласт-кост» кўринишидаги (саноат 
мулки объектларидан фойдаланиш ҳуқуқуни берганлиги учун) лицензиатдан 
олган даромадларини, шунингдек, лицензиат эса роялти, «Паушал-тўлов» ва 
«пласт-кост» кўринишидаги (интеллектуал мулкдан фойдаланганлиги учун) 
лицензиарга тўловларнинг умумий қиймати «Пул оқимлари тўғрисидаги 
ҳисобот» шаклида ҳам акс эттирилиши лозим. Томонлар ўртасида тузилган 
лицензия шартномасига кўра лицензиат лицензиарга қатъий белгилаб 
қўйилган бир йўла ёки даврий шаклда ҳақ тўлайди.
Хўжалик субъектларининг бирлашувида ёки бир субъект иккинчи бир 
субъектнинг соф активлари ва ишлаб чиқариш фаолияти ҳуқуқини сотиб 
олиши оқибатида бир иқтисодий бирликка қўшилишидан гудвилл (Goodwill) 
пайдо бўлади.
Гудвиллнинг пайдо бўлишини қуйидаги формула орқали ифодаланади: 
Gs=(Tp+L)-(Ga+Na);
Бу ерда: Gs-гудвилл сумаси; 
Tp-тўланадиган пул маблағлари; 
L-мажбуриятлар;
Ga-жорий активларнинг бозор қиймати; 


126 
Na-узоқ муддатли активларнинг бозор қиймати. 
Корхоналарнинг бирлашувидан инвентарга ўтган барча сотиб олинган 
активлар ва пассивлар консолидациялашган ва ҳисобот маълумотларига, 
одатда, сотиб олиш санасига бўлган қиймат бўйича киритилади. Сотиб олиш 
нархини активларнинг ҳисоб нархидан, шартнома бўйича ўтказиладиган 
мажбуриятларни чегириб ташлаганда ортиқ бўлиши гудвилл сифатида қайд 
қилиниши лозим. Сотиб олиш санасига олувчи корхона томонидан 
консолидация-лашган баланс тузилади ва бу асосида ишчи жадваллари 
тайёрланади. Бу ишчи жадвалида баланс моддалари ва унинг қийматлари, 
тузатувчи ёзувлар келтирилади: Масалан, бир корхона иккинчи корхонанинг 
100 фоиз оддий акцияларини 1500000 сўмга сотиб олди, бу сумма 
активларнинг қолдиқ қийматидан 300000 сўмга кўп. Бу ортиқ суммани 
биринчи корхона инвестори қуйидагича ифодалайди: 180000 сўм сотиб 
олинган корхонанинг активлари қийматини кўпайтириш ҳисобига ва қолган 
120000 сўм эса инвестор оладиган гудвилл ҳисобига. Шунингдек, сотиб олиш 
қиймати номинал қийматидан ошганида амалга ошириладиган тузатишларни 
кўрсатувчи ишчи жадвалини тузади. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish