Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

сотилиши 
ва 
турли 
чиқимлари»счёти 
Кредит: 9320–«Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқимдан 
олинган фойда» счёти 


133 
Номоддий активларнинг сотилиши жараёнида олинган фойдани тўғри 
ҳисобга олиш мақсадида 9321 счетнинг «Номоддий активларнинг сотилиши 
ва турли чиқимидан олинган фойда» счётини таклиф этамиз. 
Номоддий активларни сотилишидан кўрилган зарарларни (9432) 
«Бошқа активларнинг реализацияси ва турли чиқими бўйича зарарлар» 
счетида акс эттирилади: 
Дебет: 9220-«Бошқа активларнинг сотилишива турли чиқими» счёти
 
 
 
 
Кредит: 9432–«Бошқа активларнинг реализацияси ва
турли чиқими бўйича зарарлар» счёти. 
Ушбу масалаларни қуйидаги мисолларда кўриб ўтамиз. 
Корхона тузилган шартномага мувофиқ компьютер учун дастурий 
таъминот сотиб олган. Олинган дастурий таъминот баланс қиймати – 200000 
сўм, фойдали ҳизмат муддати –5 йил. Бу объект 4 йилдан сўнг бошқа юридик 
шахсга сотилади. Йиллик амортизация меъёри 20 фоиз ёки дастур 4 йилда 80 
фоиз (4й*20фоиз)га амортизацияланган; 
Es=Bq*Ef/100 
(200000*80/100=100000 сўм). 
Бу ерда: Es-амортизация суммаси, Bq-баланс (дастлабки) қиймати, Tf-
фоиз. 
Томонлар ўртасида тузилган келишувга кўра, дастурни сотиб олувчи 
томон 100000 сўм ўтказиб беришга розилик беради. Демак, субъект ўз 
тасарруфидаги компьютерни сотишдан 60000 сўм даромад (фойда) олади. Бу 
қуйидаги бухгалтерия ёзувларида акс эттирилади: 
1. 
Сотилган компьютер дастурининг дастлабки қиймати ҳисобдан 
чиқарилди: 
Дебет: 9220–«Бошқа активларнинг сотилиши ва
турли чиқими»счёти 200000 сўм. 
Кредит: 0430–«Дастурий таъминот» счёти 200000 сўм. 
Бизнинг фикримизга кўра, дастурий таъминотни ҳисобдан чиқариш ва 
сотиш бўйича 9223 счётни «Дастурий таъминотни сотиш ва турли чиқими» 
деб номлаш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
Бу эса, номоддий актив объектлари ҳаракати тўғрисида янада аниқроқ 
бўлган маълумотларни олиш ва баланс тузиш жараёнини соддалаштиради. 
2. Дастурий таъминотнинг эскириш суммаси улардан фойдаланилган 
бутун давр учун қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади: 
Дебет: 0530–«Дастурий таъминотнинг амортизацияси» счёти -
160000 сўм. 
Кредит: 9223–«Дастурий таъминотнинг сотилиши ва турли чиқими» 
счёти-160000 сўм. 
Объектдан 48 ой яьни 4 йил фойдаланилган, шунинг учун эскириш 
160000 сўмга тенг.(200000/60 ой*48 ой=160000 сўм). 
3. Дастурий таъминотни сотишдан тушум олинди: 


134 
Дебет: 5110–«Ҳисоб-китоб» счёти-100000 сўм 
Кредит: 9223–«Дастурий таъминотнинг сотилиши ва турли чиқими
счёти»-100000 сўм 
4. Дастурий таъминотни сотишдан олинган даромад (фойда) 
суммасига: 
Дебет: 9223–«Дастурий таъминотнинг сотилиши ва турли чиқими»
счёти 60000 сўм 
Кредит: 9323–«Дастурий таъминотнинг сотилиши ва турли 
чиқимидан олинган фойда» счёти 60000 сўм
Биз шу ўринда 9220 «Бошқа активларнинг сотилиши ва турли 
чиқими» счётининг мазмунини қуйидагича номланишни тавсия қиламиз: 
9221–«Номоддий активларнинг сотилиши ва бошқа сабаблар бўйича чиқиб 
кетиши». Бу эса ҳисоб ишларини яхшилашга олиб келади. Автомобилсозлик 
корхоналарида номоддий активларни бошқа мулкларга алмаштириши 
мумкин, Масалан, маънавий жиҳатдан эскириб қолган «Windows-2012» 
дастурини Windows-2016га алмаштирилади: бундай ҳолларда сотиб олиш 
баҳоси қарама-қарши савдода сотилган эски объектнинг қиймати ҳажмидаги 
янги нархдан бериладиган чегирма суммасига камайтирилади. Номоддий 
активларни айирбошлашдан олинадиган фойда ёки зарарни аниқлашнинг 
махсус қоидалари мавжуд бўлиб, айирбошланаётган объектлар таснифига 
боғлиқдир.
Бир хил гуруҳда бўлмаган номоддий активларни айирбошлашдан 
олинган фойда ёки зарар алоҳида кўрсатилиши керак. Бухгалтерия ҳисобида 
янги номоддий активлар объектини (дастурий таъминот) ҳисобга олиш ёки 
дастурни баланс қийматига тўланган пул маблағларидаги суммани қўллаш 
билан 
ифодаланади. 
Компьютерлар 
учун 
дастурий 
таъминотни 
айирбошлашда кўрилган зарар счётларда қуйидагича акс эттирилади. 
Юқорида келтирилган компьютер дастурнинг қиймати 100000 сўм бўлган. У 
ҳолда: 
- янги дастур (Windows-2016) қиймати – 500000 сўм; 
-эски дастурга чегирма- 20000 сўм; 
- зарур бўлган пул маблағлар – 430000 сўм
Демак, чегирма эски дастурнинг баланс қийматидан кам (100000-
20000) 80000 сўм. Йўқотишлар, яъни зарар 80000 сўмни ташкил этади: 
Дебет: 0431 "Дастурий таъминот" (янгиси) счёти– 500000 сўм; 
0530 "Дастурий таъминотнинг амортизацияси" счёти – 50000 сўм; 
9432 "Номоддий активни сотишдан зарар" счёти – 80000 сўм; 
Кредит: 0430 "Дастур таъминот" счёти – 200000 сўм; 
5110 "Ҳисоб-китоб" счёти – 430000 сўм. 
Хизмат муддати тугашга қадар субъектнинг фаолиятидан чиқиб кетган 
номоддий активлар ҳам мос келувчи бухгалтерия счётларидан ҳисобдан 
чиқарилади. Амортизация активларни қайта туркумлаш ҳолатида ҳисобга 
олинади, сўнгра амортизация ортиб бориш якуни билан ва активлар «Бошқа 


135 
активлар» счётига ҳисобдан чиқарилади. Бундан ташқари агарда 
активларнинг бозор қиймати уларнинг баланс қийматидан кам бўлса, у ҳолда 
зарар ҳисобланади ва «Бошқа активлар» бозор қиймати бўйича дебетланади, 
аксинча бозор қиймати баланс қийматидан ортиқ бўлса «Бошқа активлар» 
счети кредитланади, аммо фойда ҳисобга олинмайди. Шундай номоддий 
активлар борки уларни бухгалтерияда ҳисобга олиш, даромад (зарар)ларни 
қайд этиш ўзига хос хусусиятларга эга. Кабель телевидениеси орқали 
узатилган теледастурларни узатишда телестудияларда дастурларнинг 
қийматини «Бажарилган иш ва кўрсатилган ҳизматларнинг таннархи» 
(9130) счети дебети ва «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 
(4010 счет) счётининг кредитида акс эттирилади. Сотиш бўйича бюджетга 
тўловларнинг суммаси эса счётларда қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет: 4010–«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счетлар» 
счёти 
 Кредит: 6410-“Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик”счёти 
Бухгалтерия маълумотларининг номоддий активларга нисбатан 
ҳақиқийлиги, бошқа мулк каби вақти-вақти билан ўтказилиб туриладиган 
йўқлама(инвентаризация)лар билан тасдиқланиши лозим. Активларнинг 
инвентаризацияси 
«Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» 
бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти билан тартибга солинади.
29
Мазкур стандартнинг 30-бандида номоддий активлар инвентаризация 
қилинганда қуйидагилар ҳисобга олиниши кўзда тутилган: 

субъектларнинг улардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи 
ҳужжатлар мавжудлигини; 

номоддий активларни балансда тўғри ва ўз вақтида акс 
эттирилганлигини текшириш. 
Текширишда патент, лицензия, гувоҳномалар ва шартномалар 
ҳақиқатда мавжудлиги, улардан фойдаланиш муддатлари, олинган маҳсулот 
(ишлар, хизматлар)лар миқдори, келтирилаётган даромад (зарар)лар ҳам 
кўриб чиқилади. Бунда инвентаризация ўтказишнинг асосий манбаси 
«Номоддий активларни қабул қилиш-топшириш» далолатномаси ( НМА-1 
шакл) ҳисобланади.
Жорий этилган «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш»
(19-сон БҲМС) стандартнинг умумий қоидалар бўлимида субъектнинг барча 
мол-мулк таркиби бўйича инвентаризация ўтказиш муддатлари белгилаб 
берилган, аммо, молия-хўжалик фаолиятда номоддий активларнинг 
инвентаризациясини ўтказиш муддати ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. 
Номоддий активлар узоқ муддатли активларнинг асосий қисмини ташкил 
этар экан, уни доимо назорат қилиб туриш зарурияти келиб чиқади. Назорат 
эса, белгиланган вақтлардаги инвентаризация ўтказиш орқали амалга 
29
“Инветаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш”. 19-сонли бухгалтерия ҳисоби миллий 
стандарти. (ЎРМВ. 1999й.15-октябр. 17-19-2075.) 


136 
оширилади. Бизнинг фикримизча, номоддий активлар ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг инвентаризацияси муддати 
камида бир йилда бир марта ўтказилиши керак. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish