Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Ташкилий харажатлар – хўжалик фаолиятни ташкил қилиниши 
вақтида юз берган харажатлардир. Унга бевосита тегишли бўлган харажатлар 
(масалан, юридик, бухгалтерия, канцелярия ва ҳаракатланиш харажатлари) 
ташкилий харажатлар сифатида капиталлаштирилади. Фаолиятнинг биринчи 


110 
йилида жами суммаларни харажатларга киритиш харажатнинг даромад билан 
мувофиқ келмаслигига олиб келади. 
Ташкилий харажатлар – корхона фаолиятини ташкил қилиниши 
вақтида юз берган харажатлар. 
18
Энг оммавий тарқалган ва оддий активлар бўлиб Гудвилл (фирма 
баҳоси) ҳисобланади. У ўзида фирманинг аниқланадиган активларидан 
олиниши кўтилаётган даромадларига қўшимча равишда даромадларнинг 
кўпайишига олиб келувчи фирманинг имиджи натижасида юзага келган 
қимматликни акс эттиради.
Гудвилл (фирма баҳоси) – фирманинг аниқланадиган активларидан 
олиниши кўтилаётган даромадларига қўшимча равишда даромадларнинг 
кўпайишига олиб келувчи фирманинг имиджи (бренди) натижасида юзага 
келган қимматликни акс эттиради.
19
 
 
 
 
 
 
 
Гудвилл, фақат, бир хўжалик юритувчи субъект иккинчисини сотиб 
олган ҳоллардагина рўйхатдан ўтказилади. У сотиб олиш далилисиз ҳам амал 
қилиши мумкин, бироқ бухгалтерия ҳисобида, бир корхона бошқасини сотиб 
оладиган бўлса ёки уларнинг қўшилиши юз берадиган бўлсагина тан 
олинади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг номоддий активлари таркибида 
0400-сон счётида қуйидагилар акс эттирилади: патентлар, лицензиялар, 
ақлий мулк, савдо маркалари (бунга фирма маркалари ва нашр этиладиган 
номлар ҳам киради), мутлақ ҳуқуқлар, компьютерларнинг дастурий 
таъминоти, муаллифлик ҳуқуқлари, мижозларнинг рўйхатлари, лицензиялар, 
маркетинг ҳуқуқлари, импорт квоталари, ташкилий харажатлар (янги 
хўжалик юритувчи субъектни ташкил қилиш харажатлари, яьни “бошланғич 
харажатлар”), ноу-хау, бозор тўғрисидаги билимлар, гудвилл (фирма баҳоси), 
техникага оид кўникмалар ва ҳ.к. 
0500-сон 
бухгалтерия 
ҳисобварағининг 
кредитида 
номоддий 
активларнинг йиғилиб борадиган амортизацияси ҳисобга олинади. 
Номоддий активлар корхонанинг активи кўринишида, агар у: 
- актив талабини қондирса; 
- ўлчаш имконига эга бўлса; 
- ўз аҳамиятига эга бўлса; 
- ишончли бўлса; 
- келгусида иқтисодий фойда келтирса; 
- аниқ (яъни, ундан у ишлатиладиган ишлаб чиқаришдан алоҳида 
ажратилган ҳолда фойдаланилиши мумкин) бўлганидагина тан олинади. 
Актив, агар хўжалик юритувчи субъект ундан келгусида олинадиган 
алоҳида сотиш, алмаштириш ёки тақсимлаш имконига эга бўлсагина, 
бўлиниши мумкин. 
18
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 611- page,2014
19
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 613- page,2014 


111 
Қуйидагилар 
номоддий 
активларнинг 
бухгалтерия 
ҳисобини 
юритишнинг асосий қоидалари бўлиб ҳисобланади: 
- харид қилиш, вақтидаги таннарх қоидаси; 
- кўрилган зарарлар ва мазкур харажатларнинг қилиниши натижасида 
олинадиган даромаднинг бир вақтнинг ўзида акс эттирилишини талаб 
қилувчи фойдаланиш давридаги мувофиқлик қоидаси; 
- ҳисобдан чиқариш вақтида, яьни чиқиб кетишлардан кўрилган фойда 
ёки зарар ҳисобдан чиқариш вақтида активнинг олинган тўлов ва баланс 
қиймати ўртасидаги фарққа тенг деб тан олинганидаги даромадни тан олиш 
қоидаси. 
Номоддий активлар қуйидагича баҳоланиши мумкин: 
- томонлар келишуви баҳоси бўйича; 
- уларни таъсисчилар устав капиталига улуш ҳисобидан киритганда; 
- номоддий активлар объектларини тайёрлик ҳолатига келтириш ва 
сотиб олиш ҳақиқий харажатлари баҳоси бўйича - бошқа ташкилотлар ва 
шахслардан сотиб олинганда; 
- эксперт йўли билан белгиланган баҳо бўйича - бошқа корхона ва 
шахслардан бепул олинганда. 
Номоддий активнинг баҳоси амал қилиш муддати мобайнида ёки 
мувофиқлик қоидасига биноан номоддий активнинг тахмин қилинаётган 
хизмат қилиш муддати мобайнида мунтазам равишда ҳисобдан чиқариб 
борилиши лозим. Мазкур жараён номоддий активларнинг амортизация 
қилиниши деб аталади.
7-сон БҲМС нинг 39-бандида номоддий активнинг амортизация 
қилинадиган қиймати мунтазам асосда қуйидаги тарзда тақсимлаб борилиши 
лозим бўлган амортизация қилиш муддатлари белгиланган: 
- унинг фойдали хизмат кўрсатиш муддати мобайнида (бироқ хўжалик 
юритувчи субъектнинг фаолият кўрсатиш муддати доирасида); 
- фойдали фойдаланиш муддатларини аниқлаш имкони бўлмаган 5 йил 
ҳисобида (бироқ, хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият муддати 
доирасида). 
Номоддий активнинг иқтисодий хизмат кўрсатиш муддатини белгилаш 
одатда қийин бўлгани сабабли, унинг хизмат кўрсатиш муддатини аниқлаш 
учун қуйидаги омиллар ҳисобга олиниши лозим: 
- хизмат кўрсатишнинг энг кўп муддатини чеклаши мумкин бўлган 
юридик, тартибга солувчи ва шартнома қоидалари; 
- мўлжал қилинаётган хизмат қилиш муддатини ўзгартириши мумкин 
бўлган янгилаш ёки муддатни узайтиришга оид шартлар; 
- хизмат қилиш муддатини камайтириш мумкин бўлган эскириш, талаб 
ва бошқа хил иқтисодий омиллар; 
- кўтилаётган иш муддати ёки ходимлар гуруҳига мувофиқ келиши 
мумкин бўлган хизмат қилиш муддати; 


112 
- номоддий активнинг мавжуд рақобат бардошлигини чеклашга қодир 
рақобатчилар ва бошқа субъектларнинг кўтилаётган ҳатти-ҳаракатлари; 

турли хизмат кўрсатиш муддатларидаги кўпгина алоҳида 
активларнинг асоси бўлиши мумкин бўлган номоддий актив.

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish