Молиявий ҳисоб


Ижарачи (лизингга олувчи)да молиявий ижара бўйича



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

 
3.3. Ижарачи (лизингга олувчи)да молиявий ижара бўйича 
операцияларнинг ҳисоби 
Молиявий ижарада молиявий ижара объектига эгалик қилиш ва 
фойдаланиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча рисклар ижарачига (лизингга 
олувчига) ўтказилади. Бунда, лизинг бўйича ижарага олинган мол-мулкнинг 
тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи, агар лизинг 
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг олувчига бу 
мол-мулкни топшириш пайтида ўтади. Ижарачининг (лизингга олувчининг) 
бухгалтерия ҳисобида молиявий ижара актив ва мажбурият сифатида 
молиявий ижара муддати бошланишидаги молиявий ижара объектининг 
жорий қиймати ёки минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган 
қиймати бўйича, агар у паст бўлса, тан олиниши лозим. 
Агар минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати 
молиявий ижара объектининг жорий қийматидан паст бўлса, унда молиявий 
ижара ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) бухгалтерия ҳисобида 
актив ва мажбурият сифатида минимал ижара (лизинг) тўловларининг 
дисконтланган қиймати бўйича тан олиниши лозим. 
Агар минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қийати 
молиявий ижара объектининг жорий қийматидан юқори бўлса, унда 
молиявий ижара ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) бухгалтерия 
ҳисобида актив ва мажбурият сифатида молиявий ижара объектининг жорий 
қиймати бўйича тан олиниши лозим. 
Ижарачи (лизингга олувчи) томонидан амалга оширилган молиявий 
ижара объектини сотиб олиш, етказиб бериш ёки белгиланган мақсадда 
фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар 


86 
молиявий ижара объектининг қийматига қўшилади. 
Молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларини 
олиш билан боғлиқ операцияларни ижарачининг бухгалтерия ҳисобида акс 
эттириш тартибини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. «Юлдуз» 
МЧЖ(ижарачи) молиявий ижара шартномаси бўйича «Машлизинг» МЧЖ 
(ижарага берувчи)дан силлиқловчи дастгоҳни олди. Силлиқловчи 
дастгоҳнинг қиймати 14 000 000 сўм. Силлиқловчи дастгоҳни олиб келиш, 
ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар қуйидагилардан иборат: 
ёрдамчи материаллар (цемент, қум) 25 000 сўм, ташкилотнинг транспорт 
бўлинмаси томонидан кўрсатилган транспорт хизматлари 75 000 сўм, 
ишчиларга иш ҳақи ҳисоблаш 50 000 сўм ва ишчиларнинг иш ҳақи фондидан 
24 фоиз миқдорида ягона ижтимоий тўловга 12 000 сўм. Молиявий ижара 
шартномаси бўйича силлиқловчи дастгоҳни олиб келиш билан боғлиқ 
операциялар «Келажак» МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс 
эттирилади: 
- силлиқловчи дастгоҳни ижарачининг бухгалтерия ҳисобида актив 
ва мажбурият сифатида тан олинадиган қиймати бўйича кирим қилиш: 
дебет 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счёти 14 000 000 сўм; 
кредит 7910 «Тўланадиган молиявий ижара» счёти 14 000 000 сўм; 
- силлиқловчи дастгоҳни белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш 
учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатлар: 
дебет 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счёти 162 000 сўм; 
кредит 1050 «Қурилиш материаллари» счёти
25 000 сўм; 
кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти
75 000 сўм; 
кредит 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан 
ҳисоблашишлар» счёти 
 
 
 
 50 000 сўм; 
кредит 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига 
тўловлар» счёти 
 
 
 
12 000 сўм; 
- силлиқловчи дастгоҳни бошланғич қиймат бўйича фойдаланишга 
топшириш (уларнинг асосий воситалар таркибига ўтказилиши): 
дебет 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish