Ижара (лизинг) тўловлари жадвали
Ижарага берувчи «Камолот» АЖ
Манзил: Тошкент ш., Фурқат кўч.
Ижарачи «Сохибкор» АЖ Манзил: Тошкент
ш., Т. Тўла кўч.
Объектнинг қиймати
3 000 000
Давр учун фоиз ставкаси
7,5 %
Олдиндан тўлов (аванс)
15 %
Даврни давомийлиги (ой)
3
Ҳисоб бирлиги
Сўм
Жами тўловлар
12
Процентлар ставкаси
30
Ижара тўловлари суммаси
(сўм)
3 955 901,64
Молиявий ижара муддати
(ойлар)
36
Молиявий ижара бўйича
жами фоизлар (сўм)
1 405 901,64
Объектнинг қопланмаган
қиймати, сўм
2 550 000
Дисконт ставкаси
0,12928
Тўловлар сони (бир
йилда)
4
Ижара тўлови
329 658,47
77
тўловлар
(давр)
молиявий ижара
объектини олиш
фоизларни
қоплаш
асосий
қарзни
қоплаш
ижара
тўловлари
молиявий
ижара бўйича
асосий қарз
18.02.2017 - аванс тўлови
450 000,0
–450 000,0
05.03.200
8
3 000 000
2 550 000,00
0
2 550 000,00
1
191 250,00
138 408,47
329 658,47
2 411 591,53
2
180 869,36
148 789,11
329 658,47
2 262 802,43
3
169 710,18
159 948,29
329 658,47
2 102 854,14
4
157 714,06
171 944,41
329 658,47
1 930 909,73
5
144 818,23
184 840,24
329 658,47
1 746 069,49
6
130 955,21
198 703,26
329 658,47
1 547 366,23
7
116 052,47
213 606,00
329 658,47
1 333 760,23
8
100 032,02
229 626,45
329 658,47
1 104 133,77
9
82 810,03
246 848,44
329 658,47
857 285,34
10
64 296,40
265 362,07
329 658,47
591 923,27
11
44 394,24
285 264,22
329 658,47
306 659,04
12
22 999,43
306 659,04
329 658,47
0,00
Жами
1 405 901,64 2 550 000,00 3 955 901,64
Ижара (лизинг) объектларининг жорий қиймати – ижара (лизинг)
объектининг муайян бир санадаги бозор баҳолари бўйича қиймати ёки
мазкур ижара (лизинг) объектини сотиб олиш учун ёки ушбу битимни амалга
оширишни хоҳловчи бир-бирига боғлиқ бўлмаган хабардор томонлар
ўртасидаги мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма.
Кафолатланган қолдиқ қиймат - ижара (лизинг) шартномасининг
бошланишида аниқланган ижара (лизинг) объекти қийматининг бир қисми
бўлиб, ижарачи (лизингга олувчи) томонидан ёки унга боғлиқ учинчи тараф
томонидан кафолатланади (мажбурият сифатида беркитилади).
Кафолатланмаган қолдиқ қиймат - ижара (лизинг) объекти
қийматининг бир қисми бўлиб, (ижара (лизинг) шартномасининг
бошланишида аниқланган), унинг сотилишини ижарага берувчи (лизингга
берувчи) кафолатламайди ёки у ижарага берувчи (лизингга берувчи) билан
боғлиқ тараф томонидангина кафолатланади.
Минимал ижара (лизинг) тўловлари – ижарачи (лизингга олувчи)
томонидан ижара муддати давомида тўланадиган ижара (лизинг) тўловлари
ва ижара (лизинг) объектининг кафолатланган қолдиқ қи ймати суммаси.
Агар ижарачи (лизингга олувчи) ижара (лизинг) объектини уни сотиб
олиш санасидаги жорий қийматидан паст нархда сотиб олмоқчи бўлган
ҳолларда, минимал ижара (лизинг) тўловлари барча ижара (лизинг) муддати
давомидаги ижара (лизинг) тўловлари ва ижара (лизинг) шартномасида кўзда
тутилган ижара (лизинг) объектини сотиб олиш суммасидан ташкил топади.
Дисконтлаш бу келажакда аниқ бир вақтда олиниши кутилаётган пул
маблағларининг жорий эквивалентини аниқлашдир. Дисконт ставкаси бўлиб
турли хил вақтдаги даврларга тегишли бўлган пул маблағлари суммасини
78
бир пайтга келтириш учун фойдаланадиган ставка ҳисобланади.
Минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати –
ижара (лизинг) шартномасида кўзда тутилган фоиз ставкаси ёки қарз
капиталининг ўсиб борувчи фоиз ставкасига тенг дисконт ставкаси бўйича
тузатилган ижара (лизинг) муддатининг бошланишидаги минимал ижара
(лизинг) тўловларининг жорий қиймати.
Минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қийматини
ҳисоблашда дисконтлайдиган омил бўлиб молиявий ижара шартномасида
кўзда тутилган фоиз ставкаси ҳисобланади, агарда уни аниқлаш имконияти
бўлса, акс ҳолда ижарачининг (лизингга олувчининг) қарз капитали бўйича
ўсиб борувчи фоиз ставкасидан фойдаланилади.
Ижара (лизинг) шартномасида кўзда тутилган фоиз ставкаси – ижара
(лизинг) муддатининг бошланишида ижара (лизинг) объектининг жорий
қиймати билан минимал ижара (лизинг) тўловлари ва кафолатланмаган
қолдиқ қиймати суммаси йиғиндисининг дисконтланган қийматининг тенг
бўлишини таъминлайдиган дисконт ставкасидир.
Қарз капиталининг ўсиб борувчи фоиз ставкаси – бу худди шундай
ижара (лизинг) шартномаси учун ижарачи (лизингга олувчи) тўлаши лозим
бўлган фоиз ставкаси ёки (агар ушбу кўрсаткични аниқлаш имкони бўлмаса)
ижарачи (лизингга олувчи) ижара (лизинг) муддати бошланишида мол-
мулкни (худди шундай муддатга ва шунга ўхшаш таъминот билан) сотиб
олиш учун зарур бўлган маблағларни қарзга олишда қабул қиладиган ставка
ёки агарда уларни аниқлаш имконияти бўлмаса, ижара (лизинг) муддатининг
бошланишидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий
қайта молиялаштириш ставкаси.
Дисконтлаш ва дисконтланган қийматнинг моҳиятини очиб бериш
мақсадида биринчи навбатда пулнинг вақт бўйича қийматини кўриб чиқиш
мақсадга мувофиқ бўлади.
Пулнинг вақт бўйича қийматини мазмуни пул маълум бир вақтлар
оралиқларида ҳар хил қийматга эга эканлигида, яъни пулнинг вақт бўйича
қийматини маъносини қуйидаги ибора орқали ифодалаш мумкин: «бугунги
бир сўм эртанги бир сўмдан қимматроқ туради». Агар бугун бир сўмни
инвестиция қилиб киратадиган бўлсак, у ҳолда биз эртага бир сўмдан кўпроқ
олишимиз мумкинлиги факти бунинг сабаби бўлиб ҳисобланади. Яъни бугун
мавжуд бўлган пул суммасининг бир кундан (одатда йил ёки ой) кейинги
келгусидаги қиймати унинг бугунги кундаги номинал қиймати ва одатда
фоизларда ифодаланган ундан келадиган даромад суммасига тенг бўлади.
Масалан, қўлимизда мавжуд бўлган 100 сўмлик банкнота ўзининг қиймати
бўйича бир йилдан кейин 100 сўм ва унга қўшилган яна бир нечта сўм
даромадга тенг бўлади. Мазкур бир нечта сўмнинг миқдори фоиз ставкаси
билан аниқланади.
Пулнинг қийматини аниқлашда амалиётда мутахассислар икки хил:
оддий ва муракаб фоизлардан фойдаланадилар.
79
Do'stlaringiz bilan baham: |