Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Оддий фоиз – бу доимий асосий суммага кўпайтириладиган фоиз 
ставкасидир. Мураккаб фоиз – бу ўзгариб турадиган асосий суммага 
кўпайтириладиган фоиз ставкасидир. 
Мураккаб фоизларни ҳисоблаш бир давр тугагандан кейин фоиз 
тўловлари ва асосий сумма қўшиладиган ҳамда олинган натижалар кейинги 
даврда фоизни ҳисоблаш учун база сифатида фойдаланиладиган ҳолларда 
юзага келади. Бундай жараёнлардан бир даврдан иккинчисига ўтишлар 
мавжуд бўлган барча даврлар давомида фойдаланилади. 
Масалан, агар Сиз йилда бир марта тўлаш шарти билан йиллик 10 % 
асосида банкка 1 000 сўм инвестиция қиладиган бўлсангиз, у ҳолда биринчи 
йилнинг охирида Сиз 1 100 сўмга эга бўласиз ва бу қуйидаги шаклда 
ҳисобланади: 
1 000 +10 % (1 000) = 1 000 х (1 + 10 %) = 1 000 х (1,10) = 1 100. 
Биринчи йил учун олинган фоиз 100 (1 100 - 1 000 = 100) сўмга тенг 
бўлади. 
Иккинчи йилнинг охирида Сиз 1 210 сўмга эга бўласиз ва бу қуйидаги 
шаклда ҳисобланади: 
1 100+10% (1 100) = 1 100х(1 + 1 0 % ) = 1 100 х (1,10)= 1210 сўм. 
Иккинчи йил учун мазкур ифодани икки йил учун бошланғич 
инвестиция суммасидан фоизларни ҳисоблашни кўрсатадиган бошқача 
усулда ҳам тузиш мумкин: 
1 000 х (1,10) х (1,10) = 1 000 х (1,10) 2 = 1 210 сўм. 
Иккинчи йил учун олинган фоиз 110, (1 210 - 1 100 = 110) сўмга тенг 
бўлади. 
Агар Сиз пулингизни банкда сақлашни давом эттирадиган бўлсангиз, у 
ҳолда кейинги йилда жамғарилган сумма қуйидаги шаклда кўпаяди: 
1 000 х (1,10) х (1,10) х (1,10) х = 1 000 х (1,10) 3 = 1 331 сўм. 
Учинчи йил учун олинган фоиз 121 (1 331 - 1 210 = 121) сўмга тенг 
бўлади. 
Ёки келгуси қийматни аниқлашнинг умумий кўриши қуйидаги 
формула билан аниқланади. 
S = P (1 + i) n 
(1), 
бу ерда: S - келгуси қиймат; Р - жорий қиймат; i - фоиз ставкаси; n - 
вақтнинг даврлари сони. 
Пулнинг бугунги қиймати келгусидаги пулдаги қиймати сифатида 
ифодаланиши 
мумкинлигига ўхшаш 
тарзда 
пулнинг 
келгусидаги 
қийматининг бугунги кундага жорий (ҳозирги кундаги, дисконтланган, 
ҳақиқий ёки ўтказилган) қийматида ҳам ифодаланиши мумкин. 
Масалан, агар Сиз уч йилдан кейин 1 000 сўмга эга бўлишни 
хоҳласангиз, у ҳолда 10 фоизлик йиллик мураккаб фоизлар ҳисобланадиган 
банкнинг жамғарма счётига бугунги кунда қанча пул қўйиш кераклигини 
ҳисоблаб чиқиш мумкин бўлади. Бунинг учун формула (1) дан фойдаланамиз 
ва Р - жорий қийматни чиқарамиз: 


80 
Р = S / (1 + i)n = Sx (1 / (1 + i)
n

(2). 
Формула (2)дан келиб чиқиб қуйидагига эга бўламиз:
Р = 1 000 х (1 / (1 + 0,1) 3) = 1 000 х (1 / 1,331) = 751,3 сўм. 
Шундай қилиб, уч йилдан кейин 1 000 сўмга эга бўлиш учун 10 
фоизлик йиллик мураккаб фоизлар ҳисобланганда биз бугунги кунда 751,3 
сўм қўйишимиз керак бўлади. Тегишли равишда 751,3 сўм биз уч йилдан 
кейин олишни кутаётган 1 000 сўмнинг дисконтланган (бугунги) қиймати 
бўлиб ҳисобланади. Дисконтланган қийматни аниқлаш жараёнини 
дисконтлаш деб номлаш мумкин. 
Юқорида айтиб ўтилганидай молиявий ижара (лизинг)да ижарачи 
(лизингга олувчи) ижара (лизинг) тўловлари тўлашнинг жадвали (тартиби)га 
мувофиқ ижара (лизинг) тўловларини молиявий ижара (лизинг) муддати 
давомида бир маромда тўлаб бориши керак. Одатда молиявий ижара 
(лизинг)нинг муддати бир йилдан кўп бўлганлиги сабабли тегишли равишда 
ижарага берувчи (лизингга берувчи) молиявий ижара (лизинг) муддати 
бошланишида ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қийматини 
формула (2)дан фойдаланиб аниқлаб олади. 
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС 6) «Ижара 
ҳисоби»га шарҳда ижара объектларини ижарага берувчи (лизингга берувчи) 
ва ижарачи (лизинга олувчи)нинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби 
молиявий ижара ва оператив ижара кесимида кўриб чиқилган. Молиявий 
ижарани бухгалтерия ҳисобида акс эттиришни кўрилганда «молиявий ижара» 
тушунчаси ўз ичига «лизинг» тушунчасини ҳам қамраб олади. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish