Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

2-ҳолат. 
Молиявий ижара шартномасига мувофиқ токарлик дастгоҳини етказиб 
бериш ва уни белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга 
келтириш билан боғлиқ харажатлар ижарачи томонидан қопланмайди. 


82 
Токарлик дастгоҳини кейинчалик уни молиявий ижарага бериш 
мақсадида харид қилиш «Меридиан» МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида 
қуйидагича акс эттирилади: 
- токарлик дастгоҳини сотиб олиш суммасига, ҚҚС суммаси қўшилган 
ҳолда: 
дебет 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счёти 15000000сўм; 
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудрат- 
чиларга тўланадиган счётлар» счёти
15 000 000 сўм; 
- молиявий 
ижара шартномаси бўйича ижарачи томонидан 
қопланмайдиган токарлик дастгоҳини ижарачига етказиб бериш ва 
унибелгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш 
билан боғлиқ харажатлар суммасига: 
дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти 137 200 сўм; 
кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти 
100 000 сўм; 
кредит 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан 
ҳисоблашишлар» счёти 
30 000 сўм; 
кредит 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига 
тўловлар» счёти 
7 200 сўм; 
- токарлик дастгоҳини етказиб берувчи ва транспорт ташкилоти 
олдидаги қарзлар тўланганда: 
дебет 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудрат- 
чиларга тўланадиган счётлар» счёти
15 000 000 сўм; 
дебет 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти 
100 000 сўм; 
кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти
15 100 000 сўм. 
Молиявий ижара шартномасининг шарти бўйича молиявий ижара 
объекти сотувчи томонидан ижарага берувчини (лизингга берувчини) четлаб 
бевосита ижарага олувчига (лизингга олувчига) етказиб берилган ҳолларда, 
ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида 
молиявий ижара объектининг кирими ва чиқими тўғрисидаги ёзувлар 
молиявий ижара объектининг ҳаракатини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар 
асосида амалга оширилади. 
Агар молиявий ижара шартномасининг шарти бўйича ижарага берувчи 
(лизингга берувчи) томонидан молиявий ижара объекти сотиб олинган бўлса, 
лекин ижарага олувчи (лизингга олувчи) маълум сабабларга кўра уни қабул 
қилишдан бош тортса, мазкур молиявий ижара объекти ундан фойдалангунга 
ёки чиқиб кетгунга қадар капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларда 
(0800) ҳисобга олинади. 
Ижарага (лизингга) берувчининг бухгалтерия ҳисобида молиявий 
ижара актив (дебиторлик қарзи) сифатида молиявий ижара муддати 
бошланишидаги молиявий ижара объектининг жорий қиймати ёки минимал 
ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича, агар у паст 
бўлса, тан олиниши лозим. 
Агар минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати 


83 
молиявий ижара объектининг жорий қийматидан паст бўлса, унда молиявий 
ижара ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида 
актив (дебиторлик қарзи) сифатида минимал ижара (лизинг) тўловларининг 
дисконтланган қиймати бўйича тан олиниши лозим. 
Агар минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати 
молиявий ижара объектининг жорий қийматидан юқори бўлса, унда 
молиявий ижара ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия 
ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида молиявий ижара объектининг 
жорий қиймати бўйича тан олиниши лозим. 
Молиявий ижара объектлари берилганда, ижарага берувчининг 
(лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) 
сифатида тан олинадиган қиймат билан молиявий ижара объектининг 
бошланғич (агар берилаётган объект олдин фойдаланилмаган бўлса) ёки 
қолдиқ (агар объект берилгунга қадар фойдалишда бўлган бўлса) қиймати 
ўртасидаги фарқ 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича 
тузатишлар» счётида ҳисобга олинадиган молиявий ижара объектларининг 
қайта баҳолаш натижаларини, яъни ушбу молиявий ижара объекти 
баҳосининг олдинги ўсиши суммасининг, ижара объекти баҳосининг 
олдинги пасайиши суммасидан ортган суммасини ҳисобга олган ҳолда 
тузатишлар қилингандан сўнг, кечиктирилган даромад (харажат) сифатида 
акс эттирилади ва ижара (лизинг) тўловининг ҳисобланишига қараб бир 
маромда (ойма-ой) асосий фаолиятнинг бошқа даромадларига (бошқа 
операцион харажатларига) олиб борилади. 
Қуйида молиявий ижара объектларини беришнинг бухгалтерия 
ҳисобида 
акс 
эттириш 
тартибини 
объектларни 
янгилиги 
ёки 
фойдаланишдалигидан келиб чиқиб кўриб чиқамиз. 
Янги харид қилинган молиявий ижара объектларини ижарачига 
(лизингга олувчига) беришни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини 
қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Олдинги мисолни давом эттирамиз. 
«Меридиан» МЧЖда токарлик дастгоҳининг баланс қиймати 15 137 200 сўм. 
Ижара муддати 3 йил. 
Токарлик дастгоҳининг қийматидан келиб чиқиб иккита ҳолатни кўриб 
чиқамиз. 
1-ҳолат. 
«Меридиан» МЧЖ токарлик дастгоҳини 15 200 000 сўм қийматда 
берган. 
Ижарачига токарлик дастгоҳини бериш «Матонат» МЧЖнинг 
бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
- токарлик дастгоҳини бухгалтерия ҳисобида тан олинган қиймат 
бўйича берилганда: 
дебет 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган 
тўловлар» счёти 
15 200 000 сўм; 
кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» 


84 
счёти
15200000 сўм; 
- токарлик дастгоҳининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилганда: 
дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
счёти
15 137 200 сўм; 
кредит 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счёти 15137200 сўм; 
- токарлик дастгоҳини молиявий ижарага бериш натижасида пайдо 
бўлган кечиктирилган даромад суммасига: 
дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти 62 800 сўм; 
кредит 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган 
даромадлар» счёти 
62 800 сўм; 
62 800 сўм = 15 200 000 сўм - 15 137 200 сўм; 
- ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ, токарлик 
дастгоҳининг берилиши натижасида пайдо бўлган узоқ муддатли 
кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми ўтказилганда: 
дебет 7230 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган 
даромадлар» счёти 
20 933 сўм; 
кредит 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» счёти 20933 сўм; 
20 933 сўм = 62 800 сўм / 3; 
- ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ, токарлик 
дастгоҳининг берилиши натижасида пайдо бўлган кечиктирилган 
даромадларнинг жорий қисми суммасини бошқа операцион даромадларга 
бир маромда (ҳар ойда) олиб борилганда: 
дебет 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» счёти 
1 744 сўм; 
кредит 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счёти
1 744 сўм; 
1 744 сўм = 20 933 сўм / 12.
2-ҳолат. 
«Матонат» МЧЖ токарлик дастгоҳини 15 100 000 сўм қийматда берган. 
Ижарачига токарлик дастгоҳини бериш «Матонат» МЧЖнинг бухгалтерия 
ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: 
- токарлик дастгоҳини бухгалтерия ҳисобида тан олинган қиймат 
бўйича берилганда: 
дебет 0920 «Молиявий ижара бўйича олинадиган 
тўловлар» счёти 
15 100 000 сўм; 
кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» 
счёти
15 100 000 сўм; 
- токарлик дастгоҳининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилганда: 
дебет 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
счёти
15 137 200 сўм; 
кредит 0820 «Асосий воситаларни харид қилиш» счёти 15137200 сўм; 
- токарлик дастгоҳини молиявий ижарага бериш натижасида пайдо 
бўлган кечиктирилган харажат суммасига: 
дебет 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган 
харажатлар» счёти 
37 200 сўм; 


85 
кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» 
счёти
37 200 сўм; 
-37 200 сўм = 15 100 000 сўм - 15 137 200 сўм; 
- ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ, токарлик 
дастгоҳининг берилиши натижасида пайдо бўлган узоқ муддатли 
кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми ўтказилганда: 
дебет 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» счёти 12 400 сўм; 
кредит 0990 «Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган 
харажатлар» счёти 
12 400 сўм; 
12 400 сўм = 37 200 сўм / 3; 
- ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ, токарлик 
дастгоҳининг берилиши натижасида пайдо бўлган кечиктирилган 
харажатларнинг жорий қисми суммасини бошқа операцион харажатларга бир 
маромда (ҳар ойда) олиб борилганда: 
дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти
1 033 сўм; 
кредит 3290 «Бошқа кечиктирилган харажатлар» счёти 
1 033 сўм; 
12 400 сўм / 12 ой = 1 034 сўм. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish