VIII МАВЗУ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР 1. Атамалар
2. Асосий воситаларни тан олиш
3. Асосий воситаларнинг дастлабки баҳоланиши
4. Асосий воситаларнинг олиниши
5. Асосий воситаларни ўз кучи билан барпо этиш
6. Эскиришни ҳисоблаш усуллари
7. Кейин амалга ошириладиган харажатлар
8. Асосий воситаларнинг кейинги баҳоланиши
9. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши
10. Асосий воситалар ҳақида маълумотни ёритиш 1. Атамалар Асосий воситалар - (а) бир йилдан кўпроқ фойдали хизмат қилиш муддатига эга бўлган; (б) ишлаб чиқариш ёки товарларни етказиб бериш, маъмурий мақсадлар учун фойдаланадиган ёки ижарага бериладиган активлардир.
Баланс қиймати – бухгалтерия балансида активни акс эттирилиш қиймати, яъни унинг таннархи (ёки бошқа турдаги асосда, масалан ҳаққоний қиймати каби) бўлиб, ушбу қийматдан жамғарилган эскириш ёки унинг қиймати пасайиши натижасида жамғарилган зарарлар айирмасидир.
Таннарх - активнинг қурилиши ёки сотиб олинишида берилган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари, ёки бошқа турдаги ҳаққоний ўрнини тўлдирадиган қийматдир.
Эскириш ҳисобланадиган қиймат – активнинг таннархи ёки таннархни алмаштирадиган бошқа қийматидан тугатилиш қиймати чегирилган суммадир.
Эскириш – активнинг иқтисодий ҳаёти мобайнида унинг эскириш ҳисобланадиган қийматини муттасил ва оқилона равишда тақсимланиши.
Айирбошлаш - корхоналар орасида активларни бериш ёки бошқа турдаги хизматларни бажариш ёхуд бошқа активларни бериш эвазига мажбуриятларни қоплаш юзасидан ўзаро бир-бирига етказиб бериш.
Ҳаққоний қиймат - бу маълум санада амал қилаётган бозор нархлари бўйича асосий воситаларнинг қиймати ёки ўзаро манфаатдор томонлар ўртасида активларни алмаштириш мумкин бўлган суммадир.
Қийматни пасайишдан олинган зарар - активнинг баланс қийматини унинг қопланиш қийматидан ошган сумма. Қопланадиган сумма – активни соф сотиш ва унинг фойдаланиш қийматидан энг катта бўлган қиймат.
Соф сотиш қиймати – ўзаро бир-бирига қарам бўлмаган томонлар ўртасида тузилган битим асосида активларни сотилишидан олиниши мумкин бўлган, активни чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатларни чегирган суммадир.
Бир тарафлама бериш - активлар ёки хизматларни бир тарафлама бериш, корхонадан унинг мулкдорларига ёки тескариси, мулкдорлар ва бошқа корхоналардан муайян корхонага.
Кўчмас мулк, ускуналар ва жиҳозлар – бир йилдан ошиқ фойдали хизмат муддатида фойдаланишга мўлжалланган, ишлаб чиқариш ёки товарларни етказиб бериш, маъмурий мақсадлар учун фойдаланадиган ёки ижарага бериладиган моддий активлар. Уларни кўпинча асосий воситалар деб аташади.
Тугатиш қиймати - асосий воситаларнинг фойдали хизмат қилиш муддати охирида асосий воситаларни тугатишда пайдо бўладиган қийматдан тахмин қилинаётган чиқиб кетиш харажатларини айиргандан кейинги тахмин қилинаётган қийматидир.
Ўхшаш ишлаб чиқариш активлар – бир умумий турга мансуб бўлган, бир хил вазифаларни бажарадиган, ёки худди ўша хўжалик фаолиятда ишлатиладиган ишлаб чиқариш активлари.
Фойдали хизмат муддати – корхона томонидан активдан фойдаланишни мўлжалланаётган даври. Бу муддат ундан фойдаланишни кутилаётган вақт даври билан ёки ушбу активни фойдаланиш натижасида ишлаб чиқилиши мумкин бўлган маҳсулотлар сони билан ўлчанади.
Асосий воситалар ҳисобида тўрт асосий масала мавжуд:
Асосий воситалар қабул қилинишида дастлабки рўйхатдан ўтказиш суммаси.
Актив қийматини келгуси даврларга тақсимланиш учун аниқланган эскириш ставкаси.
Асосий воситалар олингандан кейин қийматининг ўзгариши, шу жумладан қийматини кўпайиши, ёки мумкин бўлган камайиши, камайишини оқибатлари ҳисобварақларида қандай қилиб акс эттирилиши.