|
|
bet | 39/178 | Sana | 18.07.2022 | Hajmi | 2,89 Mb. | | #820486 |
| Bog'liq Молиявий хисоб 1 китоби
11-топшириқ. Шубҳали қарзлар бўйича ўтказмалар - тўлов муддати усули бўйича
"Блокер" компанияси дебиторлик қарзларнинг таҳлили асосида тўланмаган ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб қилади. 31 декабрда бухгалтер компаниянинг 88000 ш.б. миқдоридаги тўланмаган дебиторлик қарзи бўйича қуйидаги руйхатни тайёрлади:
Вақт оралиғи
|
Сумма
|
Тўланмаслиги мумкин бўлган ҳисобварақлар
|
%
|
Сумма
|
Тўлов муддати ўтмаган
|
58650
|
2 %
|
1173
|
Муддати 1кундан 30 кунгача ўтган
|
13220
|
4 %
|
529
|
Муддати 31кундан 60 кунгача ўтган
|
8930
|
20 %
|
1786
|
Муддати 61кундан 90 кунгача ўтган
|
4000
|
30 %
|
1200
|
Муддати 90 кундан ўтган
|
3200
|
50 %
|
1600
|
Шу вақтнинг ўзида шубҳали қарзлар резерви 210 ш.б. микдоридаги дебет қолдиғига эга.
Топшириқ:
1. Компания ололмаслиги мумкин бўлган ҳисобварақларни акс эттириш учун тузатувчи ёзувни тайёрланг:
2. Қуйидаги ҳисобварақларни ҳисобдан чиқариш учун ўтказмани акс эттиринг:
Ш.Хоумз 700
Дж.Кайл 450
Д.Майз 1000
3. Дж.Кайл қарз бўлган 450 ш.б. олинишини акс эттирган ўтказмани тузинг:
4. Қуйидаги саволга жавоб ёзинг: Қайси ҳолларда тузатишдан олдин шубҳали карзларнинг резерви дебет қолдиғига эга бўлади?
12-топшириқ. Шубҳали қарзлар бўйича журнал ўтказмалари - кредитга соф сотишдан фоиз усули
"Флауэр" компанияси шубҳали қарзлардан зарарлар ва кредитга соф сотиш орасидаги фоиз нисбатига асосланиб, ўзининг кайтарилмайдиган ҳисобварақларини баҳолайди 2004 йилда "Флауэр" компанияси 4 450 000 ш.б. миқдорида савдо қилган. Савдонинг 70% кредитга амалга оширилган. Олдинги тажриба кредитга сотишнинг 3% тўланмайдиганини кўрсатади.
Ҳозирги вақтда «Шубҳали қарзлар резерви» ҳисобварағи 15 450 ш.б. кредит қолдиғига эга.
1. Компаниянинг олинмаслиги мумкин бўлган қарзларини акс эттириш учун журнал ўтказмаларини тузинг.
2. Нима учун ўтказма беришда кредитга соф сотиш фоиз усули қўлланилганида шубҳали қарзлар ҳисобварағидаги қолдиқ ҳисобга олинмайди? Муддати бўйича тўлов ҳисоби усулидан бу усулнинг фарки нимадан иборат?
13-топшириқ. Дебиторлик қарз, ўтказмалар ва ёритиш
Пойабзал корхонасининг 2004 йил 31 декабрдаги бухгалтерия балансида қуйидаги сумма акс эттирилган:
Дебиторлик карзи (1) 126 030
Бу қолдик қуйидаги ҳисобварақлардан олинган:
Харидорлар ва буютмачилардан олинадиган ҳисобварақлар 109 100
«Шубҳали қарзлар резерви» ҳисобварағи 2 300
Олинган векселлар 18 250
Олинадиган фоизлар 980
Корхона ҳисобига кўра, кредитга сотишдан шубҳали карзлар 2%ни ташкил қилади. 2004 йил учун умумий кредитга сотиш 500 000 ш.б. ташкил қилди. Муддати ўтган қарзи бўлган мижоз,
25 сентябрда пойабзал корхонасига вексел бўйича 18 250 ш.б., шунингдек йиллик 20% ставкасида вексел бўйича фоиз тўлаб беришга битим имзолади. 1/1/04 «Харидорлар ва буютмачилардан олинадиган ҳисобварақлар» ҳисобварағи бўйича қолдиқ 98 000 ш.б. «Шубҳали қарзлар бўйича резерв» ҳисобварағи бўйича эса қолдиқ 4 800 ш.б. ташкил қилди.
1. 2004 йил 25 сентябрда битим имзоланганида пойабзал корхонаси амалга оширган ўтказмани ёзинг.
2. а) 2004 йил 30 сентябрда олинадиган векселлар бўйича фоизларни ҳисоблаш учун компания учун ўтказмани ёзинг:
б) 2004 йил 31 октябрдаги ўтказмани ёзинг.
в) 2004 йил 30 ноябрдаги ўтказмани ёзинг.
г) 2004 йил 31 декабрдаги ўтказмани ёзинг.
3. Молиявий ҳисоботларда олинадиган ҳисобварағидаги қолдиқ бўйича тушунтириш берадиган керакли молиявий ҳисоботларнинг ечимларини ёзинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|