Сўзсиз, бу иккала ҳисоб-китоблар компаниянинг товар захираларини баҳолаш усулига боғлиқдир.
7. ТМЗлар билан боғлиқ маълумотларни молиявий ҳисоботда ёритиш
Молиявий ҳисоботларда қуйидагиларни ёритиш керак:
(а) товар-моддий захираларни баҳолаш учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати;
(б) товар-моддий захиралар туркумланиши бўйича уларнинг баланс қийматини тавсифи;
(в) сабабларни кўрсатган ҳолда товар-моддий захираларни соф сотиш қийматигача аҳамиятли бўлган ҳисобдан чиқаришлар;
(г) агар товар-моддий захиралар таннархи ЛИФО усулида аниқланган бўлса, унда балансдаги товар-моддий захиралари ва ФИФО усули ёки ўртача тортилган усулда ва соф сотиш қиймати бўйича усуллардан фойдаланганлик натижасида энг кам бўлган қиймат орасидаги фарқ ёритилиши керак;
(д) сотилган товар-моддий захиралар таннархи;
(е) мажбуриятларни бажарилишини кафолати сифатида гаровга қўйилган товар-моддий заҳираларни баланс қиймати.
14 - топшириқ. ТМЗ қолдиқларининг аниқланиши
2001 йил 31 декабрда «Бук» компанияси ТМЗ инветаризациясини якунлади ва компания омборларида 1,150,000 суммадаги ТМЗ сақланаётганлигини аниқлади. Бундан ташқари, ТМЗ билан боғлиқ бўлган қуйидаги ахборот компания ҳужжатларида акс эттирилган:
2001 йил 31 декабрда умумий суммаси 95,000 бўлган ТМЗ китоб сотувчининг омборларида консигнацияга жойлаштирилган эди. Бу ТМЗнинг бирортаси ҳам сотилмаган.
2001 йил 30 декабрда харидорлар тўловни амалга оширдилар ва компанияга ўз товарларини 31 декабрда олиб кетишлари ҳақида хабар бердилар. Бироқ, уларнинг ҳайдовчиси бўронга тушиб қолди ва товарларни фақат 2 январда олиб кетди. Ушбу товарлар 31 декабрда омборларда тургани учун, улар инвентарлашда рўйхатга олинган эди. «Бук» компанияси бу товарларни 130,000 ш.б. суммага баҳолади.
29 декабрда «Бук» компанияси янги товарлар хариди учун тўловни счет-фактура бўйича тўлади. Компания ҳайдовчини 2001 йил 31 декабрда товарларни олиб келишга юборди. Аммо ҳайдовчи бўронга тушиб қолди ва товарлар билан шу куни қайтиб кела олмади. Товарлар учун тўланган сумма 260,000 ш.б.ни ташкил этди.
Талаб этилади:
1. 2001 йил 31 декабрга компания балансида акс эттирилиши лозим бўлган ТМЗнинг тўғри қолдиқларини аниқланг.
2. «Бук» компанияси савдо фирмасидир, у ТМЗ ҳисобининг узлуксиз усулини қўллайди. 2001 йил 31 декабрда бўлган ТМЗ ҳисобварағи бўйича тузатишгача акс эттирилган қолдиқлар 1,383,000 ш.б.ни ташкил қилди.
3. Керакли ҳар қандай тузатувчи бухгалтерия ўтказмаларини акс эттиринг. Қандай иккита ҳолатлар бундай ёзувни амалга оширишга сабаб бўлиши мумкин?
15 –топшириқ. Товар моддий захираларни баҳолаш
Фараз қиламиз, “КР КЛАССИКАЛ” қуйидаги тартибда компакт-дискларни сотиб олди:
-
Сана
|
Сотиб олган дисклар сони
|
Бир дона, нарх
|
Умумий қиймат
|
1 январ
8 март
23 июн
15 сентябр
Жами
|
800
2,200
4,000
3.000
10,000
|
7.00
7.50
7.25
7.40
|
5,600
16,500
29,000
22,200
73,300
|
Йил охирида 1,000 диск борлиги аниқланган, қуйидаги усулларнинг ҳар бири бўйича ТМЗларни баланс қиймати қандай?
Қуйидаги усулларнинг ҳар бири бўйича дўкон учун сотилган товарлар таннархи қандай?
ФИФО
ЛИФО
Ўртача қиймат
Do'stlaringiz bilan baham: |