У
Умумдавлат молияси - давлатнинг функциялари ва вазифаларини бажариш ҳамда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун шароитларни яратиш мақсадида марказлаштирилган пул маблағлари фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизими.
Уй-жой солиғи – кўчмас мулк солиғининг кўринишларидан бири бўлиб, бу солиққа уй-жойга эга бўлганлар тортилади.
Ф
Фойда солиғи – хўжалик юритувчи субъектларнинг фойдасидан олиниб, бюджетнинг муҳим даромадларидан бири ҳисобланади. Бу тўғри (бевосита) солиқдир. Унинг суммаси солиқ тўловчи корхонанинг якуний молиявий натижаларига боғлиқ бўлади. Молия йилида солиқ солинадиган фойдага эга бўлган юридик шахслар фойда солиғини тўловчилар ҳисобланади. Ялпи фойда билан маълум чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган фойда солиққа тортиш объектидир. Фойда солиғи барча солиқлар тўлангандан сўнг корхона ихтиёрига қолган фойда ҳисобидан тўланади.
Фуқароларнинг йиллик жами даромади - уларнинг корхонада олган пул ва натурал кўринишдаги барча тўланмаларидан иборат. Хорижий валютада олинган фуқароларнинг даромади солиққа тортиш мақсадлари учун даромад олинган кундаги Марказий банкнинг курси бўйича миллий валютада аниқланади. Фуқароларнинг йиллик жами даромади таркибига (солиққа тортиш мақсадлари учун) қуйидагилар киритилмайди: пенсиялар; давлат ижтимоий нафақалари (вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотганлиги учун нафақалардан ташқари); компенсацион тўланмалар; моддий ёрдам кўрсатиш суммалари (табиий офат муносабати билан); давлат заёми облигациялари ва лотереялари бўйича ютўқлар; банклар ва бошқа кредит ташкилотларидаги омонатлар бўйича фоизлар ва бошқалар.
Х
Харажатларни республика бюджетидан молиялаш-тириш – қуйидагилар республика бюджетдан молиялаш-тирилади: фан, таълим, маданият, соқлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт (республикага бўйсунадиган ташкилотлар бўйича); ижтимоий таъминот; мудофаа, миллий хавфсизлик ва жамоат тартибини таъминлаш; судлар ва прокуратура органлари фаолиятини таъминлаш; давлат заҳираси ва сафарбарлик заҳирасини вужудга келтириш ҳамда уларни сақлаш; давлат марказлаштирилган инвестицияларини амалга ошириш; давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда миссиялари фаолиятини таъминлаш; иқтисодиёт турли тармоқларининг республикага бўйсунадиган бюджет ташкилотларини сақлаш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг мақсадли давлат дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш; ер тузиш, мелиоратив, табиатни муҳофаза қилиш ва эпизоотияга қарши кураш чора-тадбирларини амалга ошириш; қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш; гидрометеорология, дўлга қарши кураш чора-тадбирлари; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |