Молияга оид атама ва ибораларнинг изоҳли луғати а актуар ҳисоб-китоблар



Download 77,25 Kb.
bet18/22
Sana25.02.2022
Hajmi77,25 Kb.
#301485
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Молияга оид атама ва иборалар

Суғурта бозори ассортименти – суғурталанувчи мурожаат қилиши мумкин бўлган суғурта турли кўринишларининг (турларининг) тўплами (мажмуи).
Суғурта резервлари – суғурта бадаллари ҳисобидан шаклланадиган ва биринчи навбатда, суғурталанувчиларга суғурта тўловларини амалга оширишга сарф (харж) қилинадиган махсус фондлар. Даромадларга эмас, балки суғурталовчининг мажбуриятларига боғлиқ равишда шаклланади (ташкил қилинади).
Сметали молиялаштириш – ноишлаб чиқариш соҳаси корхона ва ташкилотлари харажатларини қоплаш методи.
Социал таъминот - қариганда, ногиронлик бўйича, боқувчисини юқотганда ва қонунда белгиланган бошқа ҳолатларда фуқароларни моддий таъминлаш учун миллий даромаднинг бир қисмини пул маблағларининг ижтимоий фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш жараёни билан боғлиқ бўлган тақсимлаш муносабатлари тизими.


Т

Тараққиёт бюджети - давлат бюджетининг таркибий қисми, унинг капитал харажатлари таркибида шакллантирилади ва инвестицион лойиҳаларни кредитлаштириш, инвестициялаштириш ва кафолатли таъминлаш учун фойдаланилади.


Тартибга солувчи (тартибловчи) даромадлар – тегишли бюджетда кўзда тутилган барча харажатларни тўлиқ қоплаш мақсадида умумдавлат солиқларидан қуйи бюджетдаги бириктирилган даромадларнинг устига юқори бюджетдан бериладиган даромадлар. Бундай даромадларнинг таркибига қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, корхоналардан олинадиган даромад (фойда) солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи кабилар киради. Бу солиқлар бўйича даромадлар қуйи бюджетлардаги тушумларни тартибга солиш учун молиявий ҳисобот даврида (одатда, бир йилда) белгиланган тартибда тасдиқланган ставкалар бўйича солиқлардан фоиз ажратмалари кўринишида фойдаланилади. Тартибга солувчи даромадлар бўйича ажратмалар бевосита қуйи бюджетларга бориб тушади, ажратмалар ставкаси (нормативи) эса давлат бюджети тасдиқланаётган пайтда аниқланади.
Ташқи қарзни реструктуризация қилиш – қарзни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш муддатларини узайтириш.
Тақсимланмаган фойда солиғи – алоҳида солиқ тўловчи сифатида тан олинган акционерлик компаниялари, банклар ва бошқа институтлар фойдасининг дивидентларга тақсимланмаган қисмидан олинади.
Транспорт воситаларининг эгаларидан олинадиган солиқ – транспорт воситаларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўланади. Солиқнинг ставкаси от кучида ифодаланган двигательнинг қувватига боғлиқдир. Унинг суммаси маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш харажатларининг таркибига киритилади.
Тўғри (бевосита) солиқлар – даромад солиғи, фойда солиғи, ресурс тўловлари, мол-мулк солиғи ва бошқалардан иборат бўлиб, уларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш солиққа тортиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Тўғри (бевосита) солиққа тортиш – шахсан ёки иш берувчи орқали солиқларни солиқ хизматларига тўғридан-тўғри тўлаш орқали амалга ошириладиган жамият аъзоларини бевосита солиққа тортишдан иборат. Аниқ бир шахснинг аҳволига боғлиқ бўлмасдан, балки унинг қандай маҳсулотларни сотиб олишига боғлиқ бўлган эгри (билвосита) солиққа тортишдан фарқ қилади.
Тўлов баланси - маълум бир давр (ой, чорак, ярим йил, йил) мобайнида мамлакат томонидан хорижга тўланган тўланмалар ва хориждан олинган тўловлар ўртасида нисбат. Ўз ичига тегишли даврда мамлакат товарлари экспорти ва импорти қийматларини ифодаловчи савдо балансини, хизматлар балансини ва нотижорий тўловни олади. Буларнинг барчаси жорий операциялар бўйича тўлов балансини шакллантиради. Мамлакатнинг умумий тўлов баланси эса жорий операциялар бўйича тўлов баланси, капиталлар ва кредиторлар ҳаракати баланси, шунингдек, олтин ва валюта резервлари ҳаракати балансидан ташкил топади.
Тўлов айланмаси – мамлакат иқтисодиётидаги барча пулли тўловлар (пул тўловларининг) мажмуи (йиғиндиси, тўплами).
Тўловларнинг навбатлилиги - бир неча муддатли ва муддати ўтиб кетган тўловлар мавжуд бўлганда ва уларни тўлиқ тўлаш (қайтариш, узиш) учун маблағлар етарли бўлмаган ҳолда тўловчининг ҳисоб варағидан пул маблағларини ўтказиш (олиш, ундириш) кетма-кетлиги.
Тиббиёт суғуртаси – соғлиқни сақлаш бўйича аҳоли манфаатларини социал ҳимоя қилишнинг шакли. Суғурта ҳодисаси рўй берган пайтда фуқароларга тиббий ёрдам олинишини кафолатлайди. Икки шаклда амалга оширилиши мумкин: мажбурий ва ихтиёрий.

Download 77,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish