Молияга оид атама ва ибораларнинг изоҳли луғати а актуар ҳисоб-китоблар



Download 77,25 Kb.
bet17/22
Sana25.02.2022
Hajmi77,25 Kb.
#301485
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
Молияга оид атама ва иборалар

Солиқларнинг турлари – Ўзбекистон ҳудудида олинадиган умумдавлат солиқлари, маҳаллий солиқлар ва йиғимлардан иборат. Умумдавлат солиқларининг таркибига юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, ер ости бошлиқларидан фойдаланганлик учун солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ кабилар киради. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар мол-мулк солиғи, ер солиғи, реклама солиғи, автотранспорт воситаларини сотганлик учун солиқ, савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан, айрим турдаги маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини буерувчи лицензия йиғимлари, юридик шахсларни, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим, автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим, ободонлаштириш ишлари учун йиғимлардан иборатдир.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ҳамда тўланиши устидан сўнгги (навбатдаги, кейинги) назорат - давлат томонидан солиқ органлари ёрдамида икки босқичда амалга оширилади : а) корхоналардан бўхгалтерия ҳисоботлари ва солиқ ҳисоб-китоблари қабул қилинаётганда; б) бевосита корхонанинг ўзида бошланғич бухгалтерия ҳужжатларини текшириш йўли билан.
Сотиб олиш солиғи - давлат даромадларини кўпайтириш ёки айрим маҳсулотларни ишлаб чиқаришни чеклаб қўйиш мақсадида мамлакатда ишлаб чиқарилаётган айрим маҳсулотлардан олинадиган солиқ. Одатда экспортга мўлжалланган маҳсулотлардан олинмайди.
Сотиш солиғи – маҳсулотларнинг сотиш қийматига нисбатан фоизларда белгиланадиган ва ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланадиган солиқ. Акцизларнинг кўринишларидан бири.
Сотишдан олинадиган солиқ – айрим хорижий мамлакатларда (масалан, АҚШнинг айрим штатларида) қўлланилади ва истеъмолдан олинадиган эгри (билвосита) солиқни ўзида гавдалантиради. Одатда, бу солиққа истеъмол маҳсулотлари (ресторанлар бундан мустасно) тортилмайди.
Секвестр – йилнинг охиригача қолган вақт давомида бюджетнинг барча моддалари бўйича (ҳимоя қилинганларидан ташқари) давлат харажатларини пропорциональ равишда қисқартириш.
Суғурта – ноқулай (тасодифий) ҳодисалар ва воқеликлар содир бўлганда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга нисбатан етказилган моддий зарарларни қоплаш (тиклаш) учун пул маблағларининг мақсадли фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича қайта тақсимлаш муносабатларининг алоҳида соҳаси.
Суғурта шартномаси – суғуртанинг аниқ бир тури шартларига мувофиқ ўзаро мажбуриятларни тартибга солувчи суғурталовчи ва суғурталанувчи ўртасидаги битим (юридик келишув). Суғурталанувчининг ёзма аризасига мувофиқ тузилади, айрим ҳолларда оғзаки тузилишига ҳам йўл қўйилади, суғурта объекти тўғрисидаги зарурий маълумотларни (манзили, миқдорий ва сифат тавсифномаси, аҳволи ёки ҳолати ва бошқалар) ва суғурта рискини қабул қилишга суғурталовчининг розилигини ўзида мужассам этиши керак.
Суғурта ҳимояси - ижтимоий ишлаб чиқариш ва аҳолининг турмуш даражасига нисбатан етказилган юқотмаларга барҳам бериш ёки уларни қоплаш (тиклаш) билан боғлиқ бўлган ўзига хос тақсимлаш ва қайта тақсимлаш муносабатларининг мажмуини ўзида мужассам этган иқтисодий категория(кенг маънода); конкрет объектларга: моддий бойликлар, ҳаёт, соғлик, фуқароларнинг меҳнатга лаёқатлилиги ва бошқаларга етказилган зиёнларни тиклаш ва уларга барҳам бериш борасидаги қайта тақсимлаш муносабатларининг мажмуи (тор маънода).
Суғурта мукофоти – қонун ёки суғурта шартномасига мувофиқ равишда суғурталанувчининг суғурталовчига суғурта риски учун ҳақ тўлови. Тариф ставкаси, суғурта суммаси, суғурта муддати ва бошқа омилларга боғлиқ равишда аниқланади.
Суғурта гувоҳномаси (суғуртавий полис) – тузилга суғурта шартномаси ва унинг шартлари мазмунини ўзида мужассам этганлигига гувоҳлик берувчи суғурталовчи томонидан суғурталанувчига ўрнатилган намунага мувофиқ бериладиган ҳужжат. Суғурталанувчига у томонидан биринчи марта ёки бир марталик суғурта бадали тўланганидан сўнг берилади. Унда суғуртанинг асосий шартлари: суғурталанувчининг фамилияси ва исми шарифи, унинг реквизитлари, суғурта ҳажми, суғурта мажбурияти ҳажми, суғурта суммасининг миқдори, суғурта тарифи, суғурта қопланмасини олувчи ва бошқалар ўз ифодасини топади.
Суғурта бозори – олди-сотди объекти ўзига хос товар – суғурта хизмати - бўлган ва унга нисбатан таклиф ва талаб шаклланадиган пул муносабатлари соҳаси. Суғурта ҳуқуқий муносабатлари иштирокчилари ўртасидаги ўзаро алоқадорликнинг шакли.

Download 77,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish