Молияга оид атама ва ибораларнинг изоҳли луғати а актуар ҳисоб-китоблар


Пулли капитал даромадларидан олинадиган солиқ



Download 77,25 Kb.
bet13/22
Sana25.02.2022
Hajmi77,25 Kb.
#301485
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
Молияга оид атама ва иборалар

Пулли капитал даромадларидан олинадиган солиқдивидентлар, акция ва облигацияларнинг фоизлари, банкдаги омонатлар бўйича фоизлар, заёмлар бўйича ютуқлар ва бошқа шунга ўхшаш бир неча даромадлардан олинади. Австрия, Канада, Испания, Франция каби мамлакатларда амал қилади. Пулли капиталнинг эгасига даромад берилаётган пайтда солиқ ушлаб қолинади. Солиқнинг ставкаси 20%дан 40%гача тебранади.
Прогрессив солиқ – солиққа тортиш базасининг ошиши билан солиқ ставкасининг кўтарилиши характерлидир. Прогрессив солиқларнинг орасида энг кўп учрайдигани даромад солиғидир.
Прогрессив солиққа тортиш – солиққа тортиладиган сумманинг ўсишига мос равишда солиқ ставкаси ҳам ортадиган солиққа тортиш тизими. Улар қуйидаги шаклларда мавжуд бўлади: 1) оддий прогрессия – даромаднинг барча суммаси учун солиқнинг ставкаси даромаднинг ўсишига мувофиқ ўсади (ортади); 2) мураккаб прогрессия – даромад қисмларга бўлинади ва уларнинг ҳар бири ўз ставкаси бўйича солиққа тортилади. Даромаднинг ҳар бир кейинги қисми учун солиқнинг ставкаси олдингисига нисбатан юқорироқ бўлади.
Пропорционал солиқ – солиқ шаклида олиниши мумкин бўлган сумма солиққа тортиш базасининг ўлчамига (миқдорига, ҳажмига) пропорционалдир. Бу солиқ ягона ставкали солиқлар жумласига киради.
Пропорционал солиққа тортиш – солиқнинг ставкаси солиқ тўловчи даромадининг ҳажмига боғлиқ бўлмаган ҳолда унинг даромадига нисбатан фоизда ўрнатилади.
Преференция – инвестицион ва инновацион харажатларни молиялаштириш учун инвестицион солиқ кредити ва мақсадли солиқ имтиёзи кўринишида белгиланган (ўрнатилган) имтиёз, афзаллик.


Р

Республика бюджети – Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.


Республика бюджетининг даромадлари – 1)қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги ва нормативлар асосидаги умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бошқа мажбурий тўловлар; 2) қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича давлат молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар; 3)қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари; 4) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари; 5) резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига берилган тўловлар; 6) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлардан иборат.

Download 77,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish