Молияга оид атама ва ибораларнинг изоҳли луғати а актуар ҳисоб-китоблар



Download 77,25 Kb.
bet9/22
Sana25.02.2022
Hajmi77,25 Kb.
#301485
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
Молияга оид атама ва иборалар

Й


Йиғимларқонун актларига мувофиқ белгиланган тартибда ва шартларда тўловчилар томонидан тегишли даражадаги бюджетларга ёки бюджетдан ташқари фондларга ўтказиладиган мажбурий бадаллар. Уларнинг таркибига савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан, айрим турдаги маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари, юридик шахсларни, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим, автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим, ободончилик ишлари учун йиғим ва бошқалар киради.
Йўл фондини шакллантирувчи солиқлар – ёқилғи-мойловчи материалларни сотишдан олинадиган солиқ, автомобиль йўларидан фойдаланувчилардан олинадиган солиқ, транспорт воситаларининг эгаларидан олинадиган солиқ ва транспорт воситаларини сотиб олганлик учун тўланадиган солиқдан иборат.


К

Кафолат фонди – давлат қарзи бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширишга ҳамда давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларидан келиб чиқувчи тўловларни амалга ошириш учун маблағларни жамлашга шарт-шароит яратиш мақсадида республика бюджети таркибида тузиладиган фонд.
Корхоналарнинг давлат реестри – солиқ тўловчиларни солиқ инспекциясида ҳисобга олиш учун қўлланилади ва хўжалик юритувчи субъектларни идентификациялаштиришни таъминлайди.
Кўчмас мулк - ер билан мустаҳкам боғлиқ бўлган ер майдонлари, алоҳидалаштирилган сув объектлари, ўрмонлар, кўп йиллик ўсимликлар, бинолар, иншоотлардан иборат. Уларнинг кўчирилиши шу нарсаларнинг мўлжалланганлигига зарар етказади. Кўчмас мулкнинг таркибига давлат қайдидан ўтган ҳаво ва денгиз кемалари, космик объектлар ҳам киради. Кўчмас мулкнинг асосий белгиси сифатида ер ҳисобга олинади. Қонун бўйича кўчмас мулкнинг таркибига бошқа мулклар, масалан, корхона ёки хонадонлар ҳам киритилиши мумкин.
Корхона мулки – асосий фондлар, номоддий активлар ва ишлаб чиқариш заҳираларининг йиғиндисидан иборат. Унинг таркибига: материаллар, тайёр маҳсулот, келгуси давр харажатлари, ҳисобот даврида (кунида) маҳсулот таннархи таркибига киритилмаган, лекин амалга оширилган ишлаб чиқариш харажатлари, қолдиқ маҳсулотларнинг муомала харажатлари ва ортиб жўнатилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва бошқалар киради. Солиққа тортиш базаси (асоси) ҳисобланаётган пайтда асосий воситалар, номоддий активлар, кам баҳоли ва тез эскирадиган предметларнинг қийматидан эскириш суммаси чиқариб ташланади.
Квота – 1) тегишли битим доирасида миллий ёки халқаро бирлашма иштирокчиларининг ишлаб чиқариш ёки сотишда иштирок этиш ҳиссаси; 2) халқаро иқтисодий ёки молия-валютавий ташкилотнинг устав фонди ёки капиталида мамлакатнинг бадали; 3) солиққа тортиш бирлигидан олинадиган солиқнинг ставкаси (абсолют ифодада ёки ҳисса кўринишида); 4) ниманингдир қисми, ҳиссаси, нормаси (меъёри), миқдорий чекланишлар.
Корпорацияларнинг даромадидан олинадиган солиқ – даромад солиғи ва фойда солиғининг (айрим мамлакатларда) ўрнига барча компанияларнинг фойдасидан қатъий фоизда олинадиган солиқ. Барча корпоратив орган ва нокорпоратив ассоциацияларга нисбатан қўлланилади. Тақсимланадиган дивидентлар суммаларидан ҳам солиқ олишни тақоза этади.
Касб солиғи (касбий солиқ) – маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятининг барча турларидан ҳар йили олинадиган тўғри (бевосита) солиқлардан бири. Масалан, Францияда касб солиғи (касбий солиқ)нинг ставкасини ҳисоблашда база сифатида кўчмас мулк ижарасининг қиймати, ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган барча асбоб-ускуналарнинг қиймати (субъектнинг ўз мулкими ёки ижарага олганми, бундан қатъий назар), иш ҳақи фондининг қиймати ва бошқалар хизмат қилади. Касб солиғи (касбий солиқ)нинг суммаси асос рақамлари ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан белгиланадиган коэффициент асосида ҳисобланади. Бунда унинг суммаси корхонада янгидан яратилган маҳсулотнинг маълум бир фоизидан (масалан, 5%) ошмаслиги лозим.
Квотатив солиқлар – даромад ёки мулк қийматининг пулдаги ифодасига нисбатан фоизларда ўрнатиладиган солиқлар.
Контингентлаштирилган солиқлар – умумий суммаси олдиндан ўрнатиладиган ва сўнг маъмурий бирликлардан тортиб то алоҳида солиқ тўловчилар ўртасида тақсимланадиган солиқлар.



Download 77,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish