Молия тизими ва молиявий сиёсат



Download 39,67 Kb.
bet1/4
Sana13.06.2022
Hajmi39,67 Kb.
#665622
  1   2   3   4
Bog'liq
2 иктисод. МОЛИЯ (25)


Молия тизими ва молиявий сиёсат.
Иқтисодий ривожланиш жараёнида вужудга келиб, ўзгариб турадиган турли хил ўзаро боғлиқ алоқалар пул воситасида амалга оширилади. Пул воситасида такрор ишлаб чиқаришнинг бир босқичидан бошқасига ўтилади ҳамда маълум бир мақсадга қаратилган ижтимоий фондлар вужудга келтирилади. Бу фондлар ўз навбатида иқтисодий ривожланишнинг ўзлуксиз давом этишини ва унинг кенгайтирилишини таъминлайди. Ялпи миллий маҳсу-лотни яратиш, тақсимлаш ва ундан фойдаланиш жараёнида пул мустакил ҳаракат қилиб, турли хўжалик юритувчи бўғинлар, уй хўжаликлари ва давлатнинг пул маблағлари фондини ташкил этади. Пул фондлари хосил бўлиш манбаалари ва амал қилиш хусусияти, мақсадлари ва фойдаланиш усулларига қараб молия ва кредит шакллари тусини олади. Биз бу молия тизими, унинг асосий бўғини бўлган давлат бюджети ва бюджет маблағларининг шаклланишида солиқларнинг рўлини қараб чикамиз.
Молиянинг моҳияти ва вазифалари. Молия тизими.
Молиявий муносабатлар кўп қиррали бўлиб, Иқтисодий муносабатларнинг муҳим соҳасини ташкил қилади. Молия Иқтисодий категория сифатида пул маблағларидан фойдаланиш ва унинг ҳаракатини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар тизими бўлиб, унинг воситасида турли даражада пул маблағлари фондлари вужудга келтирилади ва улар такрор ишлаб чиқариш эхҳтиёжлари ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларни қондириш мақсадида тақсимланади. Молия иқтисодиёт доирасида ўзаро боғлиқ бўлган бир қатор вазифани бажаради.
1. Молия иқтисодий жараёнларни, тадбирларни молиявий ресурслар билан таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш вазифасини бажаради.
2. Молиянинг тақсимловчи вазифаси, моддий ишлаб чиқариш соҳаларида яратилган ялпи миллий маҳсулотни, айникса, унинг миллий даромадни ташкил қилувчи қисмини давлат ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган корхоналар, иқтисодиёт тармоқлари, моддий ишлаб чиқариш соҳалари, мамлакат худудлари ўртасида тақсимлаш ва кайта тақсимлашда намоён бўлади. Бундан миллий даромаднинг бир қисми корхона ва ахоли даромадларидан турли хил солиқлар олиш, рента ва божхона тўловлари, акциз hufuh - лари кабилар орқали давлат қўлида тўпланади. Ўз қўлида тўпланган миллий даромаднинг катта қисмини давлат молия воситасида ахолининг ижтимоий-маданий эҳтиёжларига (уй-жой қурилиши, тиббиёт хизмати, маориф, нафақа, стипендия ва шу кабиларни таьминлашга), даромадлар даражасини ушлаб туришга, миллий мудофаага, атроф-ҳажмни муҳофаза қилиш ва шу кабиларга сарфлайди.
3. Молиянинг рағбатлантирувчилик вазифаси, биринчидан, яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш жараёнида, иккинчидан, пул фондларини ташкил қилиш ва сарфлаш механизми воситасида амалга оширилади. Икки ҳолда ҳам молия ишлаб чиқариш самарадорлигига, унинг пировард натижасига, махсулот сифатига сезиларли таъсир кўрсатади.
4. Молиядан ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол устидан назорат қилиш воситаси сифатида фойдаланилади. Молиявий назорат корхона (фирма)ларнинг молия интизомга риоя қилиш учун моддий жавобгар бўлиш тизими, турли солиқлар ундириб олиш ва маблағ билан таъминлаш тизими орқали амалга оширилади. Молиявий муносабатлар ва уларга хизмат қилувчи махсус муассасалар жамиятнинг молия тизнмини ташкил қилади. Молия тизими корхоналар (тармоқлар) ва умумдавлат молиясини ўз ичига олади. Корхона ва тармоқлар молияси улардаги такрор ишлаб чиқариш жараёнида ҳамда алохида фондлар яратиш йули билан ходимларнинг ижтимоий эхтиёжларига хизмат қилади. Умумдавлат молияси давлат бюджетини, ижтимоий суғўрта фондини ҳамда давлат мол-мулкий ва шахсий суғўртаси фондини ўз ичига олади. Давлат пул маблағларининг асосий марказлашган фонди бўлмиш давлат бюджети молия тизимининг асосий бўғини бўлиб хизмат қилади. Давлат бюджети — бу давлат харажатлари ва уларни молиявий қоплаш манбаларининг йиллик режасидир. Давлат даромадлари ва харажатларининг асосий қисми давлат бюджети орқали ўтади. Унинг асосий вазифаси молиявий воситалар ёрдамида иқтисодиётни самарали ривожлантириш ва умумдавлат миқёсидаги ижтимоий вазифаларни хал қилиш учун шароит яратишдир.
Ўзбекистонда давлат бюджетининг тўзилиши, даромадлари ва харажатларининг таркиби қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади:


Download 39,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish