Молия тизими ва молиявий сиёсат


Олинадиган солиқ суммасининг (R) солиқ олинадиган даромад суммасига (D) нисбатининг фоиздаги ифодаси солиқ ставкаси (R) дейилади ёки



Download 39,67 Kb.
bet4/4
Sana13.06.2022
Hajmi39,67 Kb.
#665622
1   2   3   4
Bog'liq
2 иктисод. МОЛИЯ (25)

Олинадиган солиқ суммасининг (R) солиқ олинадиган даромад суммасига (D) нисбатининг фоиздаги ифодаси солиқ ставкаси (R) дейилади ёки:
R = · Фоиз
Тўловга лаёкатлилик тамойили — солиқ микдори солиқ тўловчининг бойлиги ва даромадлари даражасига мос келиши зарур. Бошқача айтганда, солиқ солиш даромадларнинг адолатли тақсимланишини таказо қилиш зарур.
Адолатлилик тамойили — даромадлари ва ҳукумат дастурларидан фойдаланиш даражаси буйича тенг бўлган кишилар тенг микдорда солиқ тўлаши зарур. Солиқ буйича имтиёзлар қонунчилик битимларида белгиланган тартиб ва шароитлар асосида ўрнатилади. Солиқ имтиёзларининг амалиётда қуйидаги турлари кенг тарқилган:
— объектларнинг солиқ олинмайдиган энг кам даражасини белгилаш;
— солиқ тўлашдан алохида шахс ёки маълум гуруҳларни (масалан, уруш фахрийларини) озод қилиш;
— солиқ даражаси (ставкаси)ни пасайтириш;
— солиқ олинадиган суммадан чегириш;
— солиқли кредит (солиқ олишни кечиктириш ёки солиқ суммасини маълум микдорга камайтириш). Солиқларни туркум-лашга турли хил мезонлар асосида ёндашилади. Солиқ ставкаси ва даромадлар ўртасидаги нисбатга асосланиб, солиқлар одатда прогрессив (ўсиб борувчи), пропорционал (мутаносиб) ва регрессив (камайиб борувчи) солиқларга булинади.
1. Агар солиқнинг ўртача ставкаси даромадлар ортиши билан ўсиб борса, прогрессив солиқ хисобланади.
2. Даромадлар ўсиб бориши билан ўртача ставкаси пасайиб борувчи солиқлар регрессив солиқлар дейилади.
3. Пропорционал солиқ ўртача солиқ ставкаси даромад ҳажмига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгаришсиз қолишини тақозо қилади. Солиқлар амал қилиш доираси (марказий ва маҳаллий солиқлар), маҳсулот таннархига қўшилиш усули (тўғри ва эгри солиқлар) ва иқтисодий мазмунига қараб ҳам туркумланади. Солиқлар такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир кўрсатиб, иқтисодий фаолликни тартибга солишнинг воситаларидан бири рўлида ҳам чиқади.
Бунда давлат бутун хўжалик конъюнктурасига умумий таъсир кўрсатиш мақсадида, солиқ механизмидан кенг фойдаланилади. Давлат иқтисодиётдаги турғунлик ҳолатини бартараф қилиш учун имтиёзли солиқлар ёрдамида капитал қўйилмаларнинг рағбарлантиради, ҳамда шу орқали истеъмолчилик ва инвестицион товарларга ялпи талабни кенгайтириш учун анча қулай шароит яратади. Солиқларни пасайтириш иқтисодий юксалиш ва давлат даромадларининг ўсишига олиб келишини биринчи бўлиб америкалик иқтисодчи А.Лоффер асослади. А.Лоффернинг мулохазаларига кўра, корпорациялар даромадига солиқлар ставкасини ҳаддан ташқари ошириш, уларнинг капитал қўйилмаларига бўлган рағбатини сусайтиради, фан ва техника тараккиётини тўхтатади, иқтисодий ўсишни секинлаштиради ва булар охир-окибатда давлат бюджети тушумларига салбий таъсир кўрсатади.
Давлат бюджетининг даромадлари ва солиқ ставка(меъёр)си ўсиши ўртасидаги боғлиқликнинг графикда тасвирланиши “Лоффер эгри чизиги” номини олди. График тик ўқида солиқ ставкаси (R), ётиқ ўқида — давлат бюджетига тушумлар (V) акс этган. Солиқ ставкасининг оптимал микдори (R,) давлат бюджетига энг юкори тушум (V) ни таъминлайди. Солиқлар янада оширилганда ишлашга ва тадбиркорликка қизиқиш сусаяди, 100 фоизли солиқ, олишда давлат даромади нолга тенг бўлади, чунки ҳеч ким текинга ишлашни хоҳламайди. Бошқача айтганда, узоқ муддатли истиқболда ҳаддан ташқари юкори ўрнатилаган солиқларни пасайтириш жамғармалар, инвестициялар, бандли-ликнинг ортиши орқали солиқ ундириладиган ялпи даромад ҳажмининг ўсишини таъминлайди. Натижада солиқ, тушумлари суммаси кўпаяди, давлат даромадлари ҳажми ўсади, тақчиллик камаяди ва инфляциянинг сусайиши руй беради. Лекин ўз-ўзидан тушинарлики, Лоффер самараси факат эркин бозор механизми меъёрида амал қилган ҳолдагина намаён бўлади.
Лоффер назариясининг ҳақиқатга яқинлиги шундаки, солиқ меъёрининг ошиши ёки тушиши шубҳасиз капитал қуйилмалар ўсиш суръатига тўсиқ бўлувчи ёки аксинча рағбарлантирувчи таъсир кўрсатади. Аммо, умуман бозор иқтисодиёти шароитида инвестицияларга солиқ ставкасидан ташқари кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Бу омиллар ичида муҳим ўринни циклнинг хусусиятлари, у ёки бу корхона маҳсулотига талаб ва таклиф нисбати, улар фойдасининг даражаси эгаллайди.
Download 39,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish