Шу жумладан:
- тўғри солиқлар
- эгри солиқлар
- ресурс учун тўловлар ва мол-мулк солиғи
- ижтимоий инфратўзилманинг ривожланишига солиқлар
- бошқа солиқлар ва даромадлар
26.3
45.4
10.0
1.1
17.2
7.5
13.0
2.8
0.3
4.9
Шу жумладан:
- ижтимоий соҳа
- ижтимоий ҳимоя
- иқтисодиётга (халқ хўжалиги)
- марказлашган инвестициялар
- давлат бошқаруви
- бошқа харажатлар
35.1
7.7
9.1
20.1
2.3
25.7
10.4
2.3
2.7
6.0
0.7
7.6
Умумдавлат бюджети билан бирга ҳокимият қуйи органларининг (вилоят, туман ва шаҳар) бюджети ҳам мавжуд бўлади. Бу мавжуд молиявий ресурсларни анча тўлароқ жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш имконини беради. Ҳокимият қуйи органлари бюджетининг даромадлари ўз худудидаги корхоналар даромадидан, аҳолидан олинадиган солиқлар, мулк солиқлари ва шу кабилар орқали шаклланади. Уларнинг даромади қисман давлат бюджетидан бериладиган субсидиялар ҳисобига ҳам тулдирилади. Ҳокимият қуйи органлари бюджет маблағлари тегишли худудда таълим, соғлиқни сақлаш, ободончилик, йул қурилиш ва шу кабиларга сарфланади.
Давлат мол-мулк ва шахсий суғўртаси умумдавлат молиясининг кейинги бўғини ҳисобланиб, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва фуқароларга жорий килинади. У мажбурий ва ихтиёрий бўлиши мумкин. Бу мактаблар учун фондлар корхона ва ахолининг тўловлари ҳисобига шаклланади. Фонд маблағлари мол-мулк суғўртасига ва шахсий суғўртага пул тўлашни кўзда тутади. Шахсий суғўрта ахолининг пул жамғармаларини ташкил қилишнинг шаклларидан бири бўлиб ҳам хизмат қилади.
Жамият молия тизими ижтимоий сиёсий ва маърифат ишлари билан шуғулланувчи ташкилот ва муассасаларнинг молиясини ҳам ўз ичига олади. Касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, ёшлар, хотин-қизлар, фахрийлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, спорт жамиятлари ва бошқа илмий маърифий жамиятларнинг ҳам ўзига хос молияси мавжуд бўлади. Бундай ижтимоий ташкилотларнинг молиявий ресурсларининг манбаи, ташкилот аъзоларининг кириш пули ва бадаллари, тижорат фаолиятидан келган даромад, хомийлар ажратган ёки хайрия қилган маблағлардан иборат бўлади. Жамият молия тизимида махсус ва хайрия фондлари ҳам алохида ўрин тутади. Бу фондлар турли хўжалик субъектлари ва ахолининг пул маблағларини аниқ бир мақсад йулида бирлаштиради ва ишлатади.
Мазкур фондларга Республикамизда амал қилиб турган “Махалла”, “Наврўз”, “Орол” ва “Улугбек” фондларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Бозор иқтисодиётига ўтиб бориш билан жамият молия тизимида турли хил суғўрта (ижтимоий суғўрта, тиббий суғўрта) фондлари ва бюджетдан ташқари молия фондлари (пенсия фонди, ахолини иш билан таъминлаш фонди, табиатни мухофаза қилиш фонди, тарихий ёдгорликларни сақлаш фонди, тадбиркорларга кўмак бериш фонди ва бошқалар)нинг аҳамияти ортиб боради. Шу сабабли мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов бюджетдан ташқари фондлар рўлини ошириб боришни алохида устувор вазифа сифатида кўрсатиб ўтади.
Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари мувозанатда бўлишини тақазо қилади. Лекин кўпчилик холларда давлат бюджети харажатларининг даромадлардан ортиқчалиги кўзатилади, бунинг оқибатида бюджет тақчиллиги тез суръатлар билан ўсади. Бу ҳолнинг сабаблари кун бўлиб, уларнинг ичида давлатнинг жамият хаётининг барча соҳаларидаги рўлининг ўзлуксиз ўсиб бориши, унинг иқтисодий ва ижтимоий вазифаларининг кенгайиши алоҳида ўрин тутади.
Бюджет тақчиллигининг ўсиши мутлоқ микдорда ва унинг ялпи миллий маҳсулот (ЯММ)га нисбатида аниқ намоён бўлади. 2000 йилда Республикамиз давлат бюджетининг тақчиллиги ЯИМга нисбатан бир фоиздан ошмаган.
Бюджет тақчиллигининг ўзгариши хўжалик конъюктура-ларидаги жорий тебранишлар, ишлаб чиқаришдаги даврий инқироз ва юксалиш-ларни ҳам акс эттиради, кризислар даврида давлат бюджет маблағлари ҳисобидан иқтисодиётнинг маълум секторларини ушлаб туришга, умумдавлат аҳамиятига эга бўлган тармоқларда инвеститциялар ҳажмини сақлаб туришга мажбур бўлади.
Бюджет тақчиллигини молиялаштириш (қоплаш) нинг муҳим шароити давлат кредити бўлиб чиқади. Давлат кредити деганда, давлат қарз олувчи ёки кредитор сифатида чикадиган барча молиявий иқтисодий муносабатлар йиғиндиси тушунилади.
Молиявий ресурсларни давлат қарз олишнинг асосий шакли — бу давлат заёмларини чиқариш ҳисобланади. Уларни жойлаштириш жараёнида давлат аҳоли, банклар, савдо ва саноат компания-ларининг вақтинча бўш турган пул маблағларини жалб қилади.
Давлат ўз мажбуриятларини нафақат хусусий секторда жойлаштириши, балки уларни марказий банкда ҳисобга олиши ҳам мумкин. Бунда банк муомалага пулнинг товар ҳажмининг кўпайиши билан боғлиқ, бўлмаган қўшимча массасини чиқаради. Мазкур ҳолда давлат бюджетини молиялаштириш пул муомаласига тўғридан-тўғри инфляцион таъсир кўрсатади. Пул массасининг ўсиши жамият ҳақиқий бойлигининг кўпайиши билан бирга бормайди.
Давлат қарзларининг тўхтовсиз кўпайиб бориши, миллий даромадни фоиз тўловлари шаклида, тобора кўпроқ қайта тақсимланишга олиб келади.
Катта бюджет тақчиллиги ва давлат мажбуриятлари буйича фоиз тўловлари ўсиш шароитида давлат қарзларини тўлаш вақтини имкон даражада чўзишга ҳаракат қилади. Бунинг учун турли хил усуллардан фойдаланиш мумкин. Жумладан, давлат ўзининг қисқа муддатли мажбуриятларини, ўрта ва узоқ муддатли заёмларга алмаштиради. У ўзининг қисқа муддатли мажбуриятларини, анча юқори фоиз буйича янги, узоқ муддатли заёмлар чиқариш хисобига ҳам сотиб олиши мумкин. Бундай турдаги тадбирлар қисқа даврли самара бериши ва вақтинча давлатнинг молиявий аҳволиини енгиллатиши мумкин, чунки у одатда келгусида фоиз ставкасининг ошиши ва қарзлар умумий микдорининг ўсиши билан боғлиқ.
Хўжалик хаёти байналмилаллашув жараёнларининг тез ўсиши, халқаро кредитнинг жадал ривожланиши натижасида давлат ўзига зарур бўлган молиявий ресурсларни жалб қилиш учун, бўш пул маблағларининг миллий чегарадан ташқаридаги манбаларидан фаол фойдаланади. Бунинг натижасида ташқи қарз вужудга келади. Шундай қилиб, давлат зарур молиявий ресурсларини ҳам осуда капиталларининг миллий бозоридан ва ҳам ташқи бозоридан қарз олади.
Халқаро кредитнинг тез ўсиши капиталнинг мамлакатлараро миграцияси, мамлакат ва регионлар иқтисодий ўзаро боғлиқлигининг чукурлашувининг муқаррар натижаси хисобланади. Халқаро кредит молиявий ресурсларни ҳам хусусий секторнинг эхтиёжларини қондириш, ҳам давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун жалб қилиш имкониятини сезиларли кенгайтиради. Шу билан бирга ташқи қарзларнинг ўсиши бир қатор бошқа муаммоларни келтириб чиқаради. Улардан асосийси, миллий воситалар билан назорат қилиб булмайдиган ҳам кредитор ва ҳам дебитор мамлакатлар иқтисодиётининг кучайиб борувчи омили хисобланади.