1. Давлат қарзларини бошқариш» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси2ни ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга бағишланган ИЛМИЙ-ОММАБОП ҚЎЛЛАНМАнинг бош ғояси яни, Ўзбекистонда ўтган йилларда амалга оширилган ишларга баҳо бериш, асосида уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ўзимизча чуқур тасаввур этишдан, айни вақтда “Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?” деган саволга жавоб беришимиз лозимлигидан. Ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиеёвнинг маърузаларидан келиб чиққан ҳолда, фаннинг мақсади ва вазифаси қуйилган.
Таъкидлаш жоизки, ўтган йили мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати, кутилганидек, амалда 8,3 фоизни ташкил этди, Мазкур кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёнинг иқтисодиёти жадал ривожланаётган мамлакатлари қаторидан жой олди.
Лекин, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 19,1 млрд долларга етган. Бу ҳар биримиз учун нимани билдиради?
Ташқи қарз нима?
Кимдан қарз ва кимнинг қарзи бу?
Ташқи қарз ошиб кетишининг таҳликалари борми?
Давлатнинг қарзи — бу бизнинг ҳам қарзимизми?
Гапни ҳикматдан бошлай қолайлик. Халқимизда қарз — яхшиликдан эмас, ноиложликдан дарак, деган гап бор. Қарзнинг мақоми ҳам — шунга яраша. «Қарз берган — арслон, қарз олган — сичқон», «Қарз олган қочар, қарз берган қувар», — деган ота сўзларимиз бор. Қарз беришнинг савоби ҳадя берганнинг савобидан кўра кўпроқлиги, узиш ниятида қарз олган кишига Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдам бериши борасида Расулуллоҳ (с.а.в.) дан ҳадислар ривоят қилинган. Қарз бериш савоб, лекин қарз олиш — оғир иш. «Қизғанчиқдан қарз олма, қарз олсанг ҳам харжлама» деган мақол ҳам бор.
«Қарз» сўзи аслида кесиш маъносини англатади, демакки, имкони бор ўзининг сармоясидан бир қисмини кесиб, бошқага беради. Олган ўша кесикни яна қайта тиклаб бериши лозим. Қуръони Каримнинг бир неча жойида «Аллоҳ учун қарзи ҳасана берувчи борми?» маъносидаги оятлар келади (Бақара, 245; Моида, 12). Бу мардларга хитоб бўлиб, қарзи ҳасана беришса, қарз олган тараф то жойини тўлдиргунича сабр этиб туриши лозим бўлади.
Қарзимиз...
Ўзбекистон Марказий Банки давлатнинг ташқи қарзи ошганини эълон қилди. Қарзимиз 2019 йил 1 апрелгача ҳолатида 19,1 млрд долларга етган. Бу йил бошидан шу санагача 10,3 фоизга, яъни 1,8 миллиард долларга ошганини билдиради. Мамлакат иқтисодига ташқи сармояларни жалб этиш шу ҳолатга олиб келган. Қарзнинг 11,7 миллиард доллари давлат секторига ва 7,3 миллиард доллари хусусий секторга дахлдордир, йил бошидан олинган қарзнинг 1,7 миллиард доллари давлат сектори томонидан олинган, 2019 йилнинг 29 июнь куни, соат эрталабки 8дан 47 дақиқа ўтган ҳолатга кўра, Марказий банкнинг давлат ташқи қарзини ҳисоблагичи 50 439 580 712 доллар қарзни кўрсатмоқда ва бу энди туғилган чақалоқдан то кекса фуқарогача ҳар бир жонга тақсимлаганда 1590 доллар демакдир. Ҳар биримиз шунчадан ташқи қарзга соҳибмиз. Шу йилнинг ўзида давлатимиз то бугунгача 2 417 913 502 доллар қарз олган. Давлат қарзи ошиб бориши, хусусий сектор қарзи бир қадар қисқаргани кузатилади.
Таъкидлаш керакки, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва бу соҳаларни диверсификация қилишга қаратилаётган улкан эътибор экспорт ҳажми, унинг таркиби ва сифатига ижобий таъсир кўрсатди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 4 миллиард 500 миллион доллардан ошди. Экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши 60 фоизни ташкил этди, ҳолбуки, 2000 йилда бу кўрсаткич қарийб 46 фоизни ташкил этган эди. Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва мутаносиб ривожланиб бораётганини 2005 йилдан бошлаб Давлат бюджети профицит билан бажарилаётгани ҳам яққол тасдиқлаб турибди.
Ушбу устувор вазифаларни самарали ижросини амалга оширишда“Давлат қарзларини бошқариш” фанида ўрганиладиган мавзулар ва назарий-амалий масалалар муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |