“Давлат қарзларини бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
12
6
6
8
20
Бюджет тақчиллиги уни молиялаштириш мабалари
12
6
6
8
20
Давлат бюджети тақчиллиги ва уни қарзли молиялаштириш сиёсати.
12
6
6
8
20
Ўзбекистонда давлат ички қарзларининг моҳияти, омиллари, қоплаш манбалари ва уларни бошқариш
12
6
6
10
22
Давлат ташқи қарзларининг моҳияти, омиллари, қоплаш манбалари ва уларни бошқариш
12
6
6
10
22
Давлат молияси тизимида давлат кредити ва давлат қарзларини шакллантириш ва бошқариш
12
6
6
10
22
Жами
72
36
36
54
126
1-Мавзу. Давлат қарзларини бошқариш» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг маърузаларидан келиб чиққан ҳолда, фаннинг мақсади ва вазифаси. “Давлат қарзларини бошқариш” фанининг предмети, мазмуни ва тадқиқот йўналишлари. “Давлат қарзларини бошқариш” фани ижтимоий-иқтисодий фан эканлиги. Фанни ўрганишдаги умумий ва алоҳида усуллар. “Давлат қарзларини бошқариш” фанининг бошқа фанлар билан ўзаро узвий боғлиқлиги.
“Давлат молиясини башқариш” магистратура мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлашда “Давлат қарзларини бошқариш” фанининг ўрни ва аҳамияти.
Давлат қарзларини бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва натижаларини амалиётга жорий этиш масалалари. Илмий тадқиқотларнинг асосий йўналишлари. Қисқа муддали қарзлар, узоқ муддатли қарзлар, Ҳалкаро валюта фонди олдидаги қарздорлик каби турлари.
Давлат қарзи, давлат сектори, жумладан хукумат ва хукумат органлари, шунингдек, мухтор давлат ташкилотлари, корхоналар ҳамда бошқа тузилмаларнинг ташқи қарз мажбуриятлари.
Давлат томонидан кафолатланмаган қарз, хусусияй секторнинг ташқи қарз мажбуриятлари тўловининг кафолатланиши.
Кафолатланмаган хусусий қарз, хусусий секторнинг давлат ташкилоти томонидан кафолатланмаган ташқи қарз мажбуриятлари.
Ташқи қарз мажбуриятларининг туркумланиши қарз мажбурияти ва уни самарали бошқариш тушунчалари билан узвий боғлиқлиги.
2-Мавзу: Бюджет тақчиллиги уни молиялаштириш мабалари. Бюджет тақчиллигини юзага келиш сабаблари. Бюджет дефицити вужудга келишининг энг умумий сабаблари. Иқтисодиётни ривожлантириш учун йирик давлат капитал қуйилмаларини амалга оширишнинг зарурлиги. Фавқулодда ҳодисаларнинг мавжудлиги. Иқтисодиётдаги таназзулли (кризисли) ҳолатлар ва унинг емирилиши, молия-кредит алоқаларининг етарли даражада самарали эмаслиги. Ҳукумат томонидан мамлакатдаги молиявий ҳолат устидан етарли даражада назорат қила олмаслик. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг нисбатан паст даражада самарадорлиги. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг нисбатан кам натижалилиги. Бюджет харажатларининг нооқилона таркибий тузилиши (структураси), мамлакат миқёсида мавжуд бўлмаган маблағлар ҳисобидан яшашга интилиш. Йирик давлат инвестицияларини амалга ошириш амалиётининг мавжудлиги. Ҳарбий харажатлар даражасининг нисбатан катталиги. Ички реал имкониятни етарли даражада инобатга олмаган ҳолда бошқа мамлакатларга ёрдам берилиши. Давлатга иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга стимул сифатида фойдаланиш имконини бермайдиган ва етарли даражада самарали бўлмаган бюджет механизмининг мавжудлиги;
Бюджет тақчиллиги ва инқироз,уларнинг ўзаро боғлиқлиги. Бюджет тақчиллигининг шакллари. Актив тақчиллик; Пассив тақчиллик; Доиравий тақчиллик; Таркибий тақчиллик. Итттисодий фаоллик умумий даражасининг пасийиши. Ялпи талабнинг етарлича эмаслиги, иқтисодиётнинг буҳронга юз тутиш хавфи. давлатларда бюджет харажатларини купайтириш ва солиқларни пасайтириш чора-тадбирлари амалга ошириш. Давлат харажатлари муқаррар равишда давлат бюджетидаги тақчилликни купайтириши. Инфляция жараёнларини вужудга келиши. Харажатларнинг даромадлардан ошиб кетиши. ЯИМ усиш суръатларининг салбий тус олиши. Давлат бюджетига тушиши лозим булган солиқ ҳажмининг қисқариши. бюджетнииг жорий харажатлари. Таркибий тақчилилик билан ҳақиқий тақчиллик ўртасидаги фарқ.
Бюджет тақчиллигини пулли молиялаштириш. Бюджет тақчиллигининг даражасини камайтириш. Бюджет харажатларининг (маблағларининг) инвестицион йўналишини ўзгартириш, уларни энг кўп самара берадиган йўналишларга йўналтириш. Хўжалик юритишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи молиявий имтиёз ва жазолардан кенг фойдаланиш. Давлатдан молиялаштиришни ва давлат иқтисодиёти соҳасини қисқартириш, хорижий давлатларга ёрдам кўрсатишни кескин камайтириш. Ҳарбий харажатларни қисқартириш. Энг муҳим социал дастурларнигина молиялаштиришни сақлаб қолиш, йирик бюджет харажатларини талаб этувчи дастурларни қабул қилишни тўхтатиб туриш. Қарзларни давлат қимматбаҳо қоғозлари шаклида расмий-лаштирмасдан туриб ҳукумат органларига кредит беришни марказий банк учун тақиқлаб қўйиш. Хорижий сармояларни жалб этиш. Молиявий сиёсат, молиявий ресурсларни жамлаш, уларни давлатнинг ўз функция ва вазифаларини амалга ошириш учун тақсимлаш ва ишлатиш шакл ҳамда усулларида тизимли намоён бўлувчи тадбирлар. Молиявий сиёсатнинг асосий йўналишлари: (а) Бюджет-солиқ сиёсати; (б) пул-кредит сиёсати; (в)институционал ислоҳотлар; (г) инвестиция сиёсати ва бошқалар.
Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг бошқа манбалари. Бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг барча манбалари. ички манбалар; ташқи манбалар. Бюджет дефицитини молиялаштиришнинг ички манбалари. мамлакат ҳукумати томонидан шу мамлакатнинг миллий валютасида кредит ташкилотларидан олинган кредитлар. Мамлакат ҳукумати номидан қимматбаҳо қоғозларни чиқа-риш орқали амалга оширилаётган давлат заёмлар. давлат мулкига тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган тушумлар. Давлат захиралари ва резервлар бўйича даромадларнинг харажатлардан ўсган қисми суммаси. Бюджет маблағларини ҳисобга олувчи ҳисоб варақларидаги маблағлар қолдиғининг ўзгариши.
Бюджет дефицитини молиялаштиришнинг ташқи манбалари: Мамлакат ҳукумати номидан қимматбаҳо қоғозларни чиқариш орқали хорижий валютада амалга оширилган давлат заёмлари. Хорижий валютада тақдим этилган ва мамлакат ҳукумати томонидан жалб қилинган хорижий давлатлар, банклар ва фирмалар, халқаро молиявий ташкилотларнинг кредитлари.