3.Бюджет тақчиллигини пулли молиялаштириш.
Иқтисодий тушкунликни енгиб ўтиш, иқтисодиёт таркибини қайта қуриш, саноат ишлаб чиқаришини рағбатлантириш ва товарлар бозорини тўйинтириш, ҳамда бир вақтнинг ўзида республика фуқороларига ижтимоий кафолатларни кўрсатиш билан бирга ҳаражатлар таркибини такомиллаштиришга қаратилган. Молия Вазирлиги томонидан ҳаражатлар соҳасида, юритаётган сиёсати бюджет тақчиллилигини ЯИМга нисбатан ҳар йили ўрнатиладиган доираси миқдорида давлат бюджети баланслилигини таъминлашга қаратилади. Иқтисодий тушкунликни енгиб ўтиш, иқтисодиёт таркибини қайта қуриш, саноат ишлаб чиқаришини рағбатлантириш ва товарлар бозорини тўйинтириш, ҳамда бир вақтнинг ўзида республика фуқороларига ижтимоий кафолатларни кўрсатиш билан бирга ҳаражатлар таркибини такомиллаштиришга қаратилган.
Барча даражадаги бюджетларнинг халқ хўжалиги комплексини молиялаштириш, ижтимоий масалаларни ҳал қилиш ва давлат қарзларини қайтариш, иқтисодий соҳадаги реал даромадларни чегараланганлиги, шунингдек, Халқаро Валюта фонди томонидан бериладиган кредитлар шартлари, қаттиқ халқаро талабларга қарамасдан ўтган 9 йилда бюджет сиёсатининг асосий стратегик вазифалари бажарилди. Иқтисодиётга инвестициялар ҳажми, аниқ мақсадли ва самарали кредит ресурсларини тақсимлаш кенгайди, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожланмоқда, бюджет тақчиллиги ва инфляция суратлари қисқарди.
(Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ун бешинчи сессияси «Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги макроиқтисодий ва Давлат бюджетининг асосий истиқбол курсаткичлари тугрисида»ги масалага доир материаллар.)
1991 йилда бюджет тақчиллилиги 2,2 млн. сўмни (ёки ўша вақт бўйича 2200 млн.руб) ёки ЯИМнинг 3,6%ини ташкил қилди. Иқтисодий тушкунлик ва инфляция жараёнларининг юқорилиги сабаб 1992 йилда бюджет тақчиллилиги 53,6 млн.сўм (ёки 53600млн. руб) ёки ЯИМнинг 12,5%га ортди.
Давлат бюджетини даромад қисмини мустаҳкамлаш ва бюджет тақчиллилигини пасайтириш мақсадида 1993 йилда бир қанча янги Солиқ турлари жорий этилди. Бўлар: ресурс тўловлари, сув учун тўлов, корхоналар маҳсулоти ва даромадига солинадиган солиқлар ставкаси оширилди, ҚҚСни ҳисоблаш механизми ўзгартирилди, акциз ости маҳсулотлар рўйхати кенгайтирилди. Шунинг билан биргаликда, иқтисодиётни таркибий қайта қуришга қаратилган ва молиявий ресурсларни концентрация қилиш масалалари бўйича чоралар қўлланилди.
Натижада давлат бюджетининг тақчиллиги 1993 йилга келиб 159 млн. сўмни ёки ЯИМнинг 3,1%ини ташкил этди. 1994 йилги давлат бюджетини ишлаб чиқаришда, Молия вазирлиги бюджет орқали инфляцион жараёнларни пасайтириш мақсадида, давлат ҳаражатларини тўғрилиги ва самаралилигини назорат тизимини яратилди. Бунинг учун эса кўпчилик бюджетдан ташқари фондлар ва барча ташқи иқтисодий алоқалар ҳисобларни (статья) давлат бюджетига қўшиш орқали давлат бюджети ҳаражатларини жамлаштириш зарур эди.
Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари фондларнинг жамлашуви улар тақсимоти устидан назоратни кучайтириш имкониятини берди. Натижада 1994 молиявий йили қаттиқ пул-кредит ва бюджет сиёсатини шакллантиришда бурилиш йили бўлди.
Консалидарлашган бюджет тақчиллиги 3,3%ни, 1995 йилга келиб эса 2,7%га пасайиши юз беради. 1996 йилда бошланган ЯИМнинг ўсиши, саноат ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши, ички ва ташқи савдо обороти ҳажмининг кенгайиши иқтисодиётни қаттиқ молиявий тартибга солиш тамойилига ўтиш имконини беради. Бунинг натижасида давлат бюджети тақчиллилиги 11421,1 млн. сўм ёки 2%ни ташкил этди. Бюджет тақчиллилиги кейинги 5 йил ичида ноинфлацион манбалар ҳисобидан, яъни ДҚМОларини жойлаштириш ҳисобидан қопланди (2% миқдорида).
1997 йил учун давлат бюджети ҳаражатлар қисми параметрлари макроиқтисодий параметрлар динамикаси доирасида чегараланиб боришидан дарак беради.
Ўтган бошқа йиллардан фарқли, 1997 йилда бюджет ҳаражатларининг ўсиш сурати ЯИМ қсиш суратига нисбатан 15% паст бўлди. Тақчиллилик ҳажми 3% миқдорида белгиланган бўлиб, ноинфляцион манбалардан қоплаш механизми ишга тқширилди. 1997 йил якунларига кўра даромадлар қисми 294000 млн. сўм, ёки ЯИМнинг 29,8% миқдорида бажарилди. Бюджет ҳаражатлари қисми 38,2 млрд. сўм, ёки ЯИМнинг 32,2% ташкил этди. Жамлашган тақчиллилик Олий Мажлис томонидан ўрнатилган 3% ўрнига амалда ЯИМнинг 2,4% миқдорини ташкил этди. 1998 йилги давлат бюджети даромадлари 399,5 млрд. сўм, ҳаражатлари 437,7 млрд. сўм, тачиллилиги 38,2 млрд.сўм, ёки ЯИМнинг 3,1% миқдорида белгиланди. Бюджет тақчиллилиги ЯИМнинг 1,5%и миқдорида ноинфляцион – қимматбаҳо қоғозлар чиқариш орқали, 1,0% - Марказий банк кредити ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш кўзланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |