Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси, унинг ривожи ва йўналишларини
ўрганган хорижий олимлар: А.Маршалл [3], Й.Шумпетер [4], В.Валес [5] лар
тадбиркорликнинг илмий асосчилари ҳисобланади.
Маҳаллий олимларимиздан: Байхонов Б.Т. [6] тармоқлар фаолиятини ишлаб
чиқилган эконометрик моделлар орқали таҳлил қилиб, прогнозлаш асосида
инвестициялар самарадорлигини баҳолашда, замонавий услубий ёндашувни
қўллаш мумкинлигини таъкидлайди. Ҳ.П.Абулқосимов, А.А.Қулматов [7]лар
мамлакатимизда кичик бизнес соҳасида оилавий тадбиркорликнинг ўрни ва
121
3/2022
Статистика иши
уни ривожлантириш йўлларини ўрганган. Б.К.Ғойибназаров, Ҳ.О.Раҳмонов,
Ш.И.Отажонов, Д.С.Алматова [8]лар КБХТ фаолиятини ривожлантиришнинг
ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари, соҳада мавжуд бўлган муаммолар ва уларни
бартараф этиш йўллари, кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш
механизмларини ўрганган.
Д.А.Каримов “Республика ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожла-
нишини таҳлил қилишда рейтинг баҳолаш тизимининг моҳияти ва афзалликлари”
[9], О.А.Арипов “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда
ишбилармонлик муҳитини яратиш” [10]га боғлиқликларига алоҳида тўхталиб
ўтишган.
Тадқиқот методологияси
Илмий мақолани тайёрлашда бир нечта тадқиқот методологиялари ва
усулларидан фойдаланилган. Хусусан, илмий абстракция, эксперт баҳолаш,
индукция ва дедукция, ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни тизимли таҳлил қилиш,
иқтисодий-статистик таҳлил, қиёсий таҳлил сингари усуллар кенг қўлланилган.
Таҳлил ва натижалар
Шу ўринда қайд этишимиз жоизки, бугунги кунга қадар Ўзбекистон
Республикасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий
ҳолатини чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли дастурларни
ишлаб чиқиш учун уни комплекс баҳолашнинг ҳамда юзага келаётган муаммоларни
ҳал қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда уларга тезкорлик
билан ва лозим даражада жавоб қайтаришнинг ягона мувофиқлаштирилган
механизми мавжуд эмас эди. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини
рейтинг баҳолаш тизими эндиликда республика миқёсида ёки алоҳида олинган
ҳудудлар кесимида иқтисодий-ижтимоий соҳаларга доир қарорлар қабул қилишда,
айни ҳудудлардаги тизимли муаммоларни аниқлашда, ҳудудларнинг реал
иқтисодий салоҳиятини баҳолашда, аҳоли турмуш даражаси ва даромадларини
таҳлил қилишда, шунингдек, энг муҳими жойлардаги маҳаллий ижро органлари
раҳбарларининг фаолиятларини доимий кузатиб бориш асосида масъулиятини
ошириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини холисона баҳолашда ўзига хос
методология ҳисобланади.
Мамлакатимиз ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича бир-
биридан сифат жиҳатдан тубдан фарқ қилади. Ҳар бир ҳудуд табиий - иқлим
шароитлари, табиий бойликлари, шаклланган инфратузилмаси ва бошқа омиллар
бўйича ўз ўрнига эга. Ҳудудларнинг ижтимоий - иқтисодий ривожланишига кўп
омиллар таъсир кўрсатади.
Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида эътиборни
ҳозирги кунда вилоятларда бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришга,
иқтисодиётни эркинлаштиришга, хусусий секторни ривожлантириш устуворлигига,
122
Do'stlaringiz bilan baham: |