3/2022
Статистика иши
2-жадвал
Республикада хўжалик тоифалари бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш
даражаси ва динамикаси
Йиллар
Маҳсулот ҳажми
(2020
йил баҳоларида),
млрд.сўм
Ўсиш суръати
(2015
йилга нисбатан),
%
Қишлоқ хўжалиги
ялпи маҳсулотидаги
улуши, %
Фермер
хўжаликларида
Деҳқон
хўжаликларида
Қишлоқ хўжалиги
ташкилотлари
Фермер
хўжаликларида
Деҳқон
хўжаликларида
Қишлоқ хўжалиги
ташкилотлари
Фермер
хўжаликларида
Деҳқон
хўжаликларида
Қишлоқ хўжалиги
ташкилотлари
2015
68858,8 145532,0 4789,6 100,0
100,0
100,0
30,7
66,9
2,4
2016
70580,2 157465,6 4842,3 102,5
108,2
101,1
29,7
68,0
2,3
2017
65286,7 164551,6 5074,7
94,8
113,1
105,9
29,3
68,4
2,3
2018
60781,9 168336,3 6378,9
88,3
115,7
133,2
26,0
71,2
2,8
2019
67164,0 166989,6 89559,5 97,5
114,7
187,0
27,9
68,3
3,8
2020
69313,3 169828,4 10612,8 100,7
116,7
221,6
28,2
67,4
4,4
Манба:
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф
томонидан ҳисобланган.
Умуман олганда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми
2020 йилда 2010 йилга нисбатан 56,2 фоизга ошиб, ўртача йиллик қўшимча ўсиш
суръати 4,6 фоизга тенг бўлган.
Таъкидлаш жоизки, фермер хўжаликлари хўжалик юритишнинг бошқа
шаклларига қараганда қатор афзалликларга эга эканлиги амалда ўз исботини топди.
Уларнинг фаолиятида бозорга кириш ва ундан чиқишда жиддий муаммолар вужудга
келмайди; хўжалик юритишда эгилувчанлиги ва маҳсулот ишлаб чиқаришда
мосланувчанлиги бозор конъюнктурасининг ўзгаришига тез мослашуви учун кенг
имконият яратади; хусусий мулкчиликка асосланганлиги ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини оширади; молиявий жиҳатдан боғлиқ бўлмаган хўжалик сифатида
асосан ўз маблағлари ҳисобига ишлаб чиқаришни ривожлантиради; фермер
хўжаликлари ўзининг социал-иқтисодий моҳиятига ва хўжалик юритишнинг
тамойилларига кўра бозор иқтисодиётининг талабларига тўлиқ мос келади.
Фермер хўжаликлари 2020 йилда донли ва дуккакли экинлар ялпи
ҳосилининг 81,9 фоизини, пахтанинг 86,5 фоизини, полиз экинларининг
48,5 фоизини, меваларнинг 40,5 фоизини, узумнинг 41,3 фоизини, сабзавот
экинларининг 35,2 фоизини ишлаб чиқариб, аграр соҳанинг ривожланишида улкан
аҳамият касб этмоқда. Бироқ чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фермер
хўжаликларининг ҳиссаси пастлигича қолмоқда.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиб бориши ва уларнинг мулкка, олинган
105
Do'stlaringiz bilan baham: |