Таянч сўзлар:
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, ялпи ички маҳсулот, ялпи ҳудудий
маҳсулот, фермер хўжалиги, деҳқон хўжалиги, деҳқончилик маҳсулоти, чорвачилик
маҳсулоти, инвестиция, экин майдонлари, таркибий ўзгаришлар.
Ключевые слова:
Сельскохозяйственное производство, валовой внутренний
продукт, валовой региональный продукт, фермерское хозяйство, дехканское
хозяйство, продукция растениеводства, продукция животноводства, инвестиции,
посевные площади, структурные изменения.
Keywords:
Agricultural production, gross domestic product, gross regional product,
farming, farmer farming, crop production, livestock production, investments, sown areas,
structural changes.
_____________________________________________________________________
Қишлоқ хўжалиги миллий иқтисодиёт ўсишининг муҳим манбаи, у
билан боғлиқ тармоқ, соҳалар ривожланишининг, қишлоқ жойларида ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг асосий двигателидир. Давлатимиз раҳбари
Ш. Мирзиёев 2017 йилнинг 9 декабрида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига
бағишланган тантанали маросимдаги нутқида “... деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват
устуни, тирикчиликнинг мустаҳқам таянчи, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди”,
деб таъкидлаган эдилар.
Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ана шу тармоққа
боғлиқ. Мустақиллик йиллари мобайнида республикамизнинг қишлоқ хўжалиги
соҳасида бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклини
ривожлантиришга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар бўйича кенг кўламли чора-
тадбирлар амалга оширилди. Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулоти таркибида
101
3/2022
Статистика иши
нодавлат секторининг улуши ҳозирги даврда 99,9 фоизни ташкил этмоқда. Ялпи
ички маҳсулотнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалигининг салмоғи 2020 йилда 25,1
фоизни ташкил этиб, 2000 йилга қараганда 13,3 фоиз бандга камайган бўлса-да, ушбу
соҳада маҳсулот етиштириш сезиларли суръатлар билан кўпаймоқда. 2020 йилда
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 250250,6 млрд.сўмни ташкил
этиб, 2010 йилга нисбатан эса қарийб 1,6 баробар ошгани ҳам шундан далолат беради
(1-жадвал). Бу эса МДҲ мамлакатларига қараганда анча юқоридир.
Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-60-сонли Фармонининг 3 устувор йўналишида “Қишлоқ хўжалигини илмий
асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини
камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида
5 фоизга етказиш” [1] белгилаб берилган.
Республика аграр секторида асосий хўжалик юритувчи субъектлар бўлиб,
фермер ва деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги
фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқаришда бу субъектларнинг улуши 2020 йилга мос
равишда 28,2; 67,4 ва 4,4 фоизни, 2015 йилда эса 30,7; 66,9 ва 2,4 фоизни ташкил
этган (2-жадвал).
Фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш
салмоғининг пасайишига улар томонидан саноат характеридаги маҳсулот (иш,
хизмат)лар ҳам яратилаётгани сабаб бўлмоқда.
Республикамизда 2020 йилда жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмида
деҳқончилик тармоғининг улуши 49,5 фоизни, чорвачилик тармоғиники эса 50,5
фоизни, фермер ва деҳқон хўжаликларида бу кўрсаткичлар, мос равишда, 52,0 ва
4,9 фоизни, 42,3 ва 92,0 фоизни ташкил этган. Деҳқончилик тармоғи маҳсулотининг
умумий қийматида хўжалик тоифалари бўйича деҳқончиликнинг ҳиссаси фермер
ва деҳқон хўжаликларида кейинги йилларда (2021 й.) ошиб, 52,6 ва 41,1 фоизга
тенг бўлган. Ҳозирги даврда чорвачилик маҳсулотларининг асосий қисми деҳқон
хўжаликларида ишлаб чиқарилмоқда [4].
Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг ўсиш суръати 103,6 фоизни, жорий баҳоларда 302524,9 (2020
йил баҳосида 259259,6) млрд. сўмни ташкил этиб, деҳқончилик ва чорвачилик
маҳсулотларнинг ҳиссаси, мос равишда, 49,9 ва 50,1 фоизга тенг бўлган ҳамда
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 29,2 фоизи фермер хўжаликларида, 65,9 фоизи
эса деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида яратилган [5] .
102
Do'stlaringiz bilan baham: |