3-боб. Ҳудудлараро инспекциянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари 12. Ҳудудлараро инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) йирик солиқ тўловчилардан Ҳудудлараро инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни сўраш ва олиш;
2) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йирик солиқ тўловчиларнинг бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ахборот тизимларидан, шунингдек, ҳисоб ҳужжатларидан фойдаланиш;
3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан Ҳудудлараро инспекция ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотлар, маълумотлар ва маълумотномаларни сўраш ва бепул олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг. 4) йирик солиқ тўловчиларда ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувларини амалга ошириш;
(12-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон) 5) ҳисоботларда кўрсатилган ишчилар сони билан ҳақиқатда ишловчилар сони, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмлари ва ишлаб чиқариш фаолиятида активлардан фойдаланишнинг мос келиши масалалари бўйича йирик солиқ тўловчилар фаолияти мониторингини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг. 6) солиқ мониторингини амалга оширишда солиқ тўловчидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз муддатида тўланиши билан боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар, маълумотлар, тушунтиришларни талаб қилиб олиш;
(12-банднинг 6-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон) 7) йирик солиқ тўловчиларга фаолиятида ўтказилган хронометраж кўздан кечириш натижаларига кўра товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида белгиланган тартибда талабнома юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг. 8) ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш учун асос бўлувчи кузатув далолатномаларини тузган ҳолда йирик солиқ тўловчилар ҳисобини юритиш;
(12-банднинг 8-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон) 9) белгиланган тартибда қуйидагиларни олиш:
ваколатли органлардан — йирик солиқ тўловчиларга лицензия ва (ёки) бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар берилганлиги, шунингдек, уларнинг бекор қилинганлиги, амал қилиши тўхтатилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
қурилиш соҳасида назорат қилувчи давлат органларидан — ер майдонлари ва объектларни қуришга рухсат берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, жумладан, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва қурилишни якунлаш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлардан — тегишли ҳудудда жойлашган ер майдони ёки бошқа кўчмас мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотлар;
сув ресурслари ҳисобини юритувчи органлардан — йирик солиқ тўловчилар томонидан фойдаланилган сув ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар;
нотариал идоралардан — «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига биноан йирик солиқ тўловчилар бўйича амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар;
фойдаланишга берилган ер қаъри майдонларининг давлат ҳисоби ва (ёки) ер қаъри майдонларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлардан — ер қаъри майдони жойлашган жой ва мазкур ер қаъри майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган шахс тўғрисидаги маълумотлар;
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан — у ва инвестицион воситачилар томонидан рўйхатга олинган акциялар билан битимлар тўғрисида ахборот;
банк ва бошқа кредит-молия муассасаларидан — йирик солиқ тўловчиларнинг ҳисоб ва бошқа рақамларида амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар;
божхона ва бошқа ваколатли органлардан — импорт-экспорт операциялари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар ва йирик солиқ тўловчилар тўғрисидаги бошқа зарур ахборот;
тегишли вазирлик ва идоралардан — Ҳудудлараро инспекция ваколати доирасида юкланган вазифаларни бажариши учун зарур бўлган маълумотлар ва бошқа турдаги ахборотлар;
солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги хорижий давлатнинг ваколатли органидан — Қўмита билан келишилган ҳолда йирик солиқ тўловчилар ва уларнинг ўзаро алоқадор юридик шахслари томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек, халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар;
10) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда мансабдор шахслар ҳамда фуқароларни тушунтириш бериш учун Ҳудудлараро инспекцияга белгиланган тартибда таклиф қилиш;