Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар



Download 1,51 Mb.
bet12/17
Sana18.07.2022
Hajmi1,51 Mb.
#820773
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
3336 26 11 2021 Тбанк бух хисоби счетлар режаси

50000 ХАРАЖАТЛАР
50100 Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли харажатлар
50101 Ҳукуматнинг бюджетдан ташқари маблағлари асосидаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50103 Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари асосидаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50104 Маҳаллий (туман/шаҳар вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари асосидаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50106 Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50108 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50110 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридаги пул маблағлари бўйича фоизли харажатлар
50111 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50114 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50116 Нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50118 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50121 Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50126 Бошқа мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50600 Жамғарма депозитлар бўйича фоизли харажатлар
50601 Ҳукуматнинг бюджетдан ташқари маблағлари асосидаги жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50603 Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари асосидаги жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50604 Маҳаллий (туман/шаҳар вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари асосидаги жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50606 Жисмоний шахсларнинг жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50608 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50611 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50614 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50616 Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50618 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50621 Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар
50626 Бошқа мижозларнинг жамғарма депозитлари бўйича фоизли харажатлар
51100 Муддатли депозитлар бўйича фоизли харажатлар
51101 Ҳукуматнинг бюджетдан ташқари маблағлари асосидаги муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар
51103 Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари асосидаги муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар
51104 Маҳаллий (туман/шаҳар вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари асосидаги муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар
51105 Бюджетдан ташқари фондларнинг муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар
51106 Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар
51108 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар
51111 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар
51114 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар
51116 Нодавлат нотижорат ташкилотларининг муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар
51118 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар
51121 Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар
51126 Бошқа мижозларнинг муддатли депозитлари бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусиятига кўра бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг мижоз олдидаги ўз (талаб қилиб олингунча сақланадиган, жамғарма, муддатли) депозит мажбуриятлари бўйича фоизли харажатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек банкнинг депозит мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
51600 Марказий банкнинг ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар
51601 Марказий банкнинг вакиллик ҳисобварағи бўйича фоизли харажатлар — Востро
51606 Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи бўйича фоизли харажатлар — Ностро, овердрафт
51611 Марказий банкнинг депозитлари бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусиятига кўра бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банкнинг ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар, шунингдек Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи — Ностро, овердрафт ҳисобварақда вужудга келган овердрафт билан боғлиқ бўлган фоизли харажатларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек Марказий банкка тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
52100 Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар
52101 Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар — Востро
52106 Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар — Ностро, овердрафт
52111 Бошқа банкларнинг депозитлари бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусиятига кўра бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларнинг ушбу банкда очган ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар, шунингдек банкнинг бошқа банкдаги вакиллик ҳисобварағида вужудга келадиган овердрафт — Ностро, овердрафт билан боғлиқ бўлган фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
52600 Банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича фоизли харажатлар
52601 Тўланмаган акцептлар бўйича фоизли харажатлар — Маҳаллий
52606 Тўланмаган акцептлар бўйича фоизли харажатлар — Хорижий
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг топшириғи бўйича ёки банк томонидан бажарилган тўланмаган акцептлар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
53100 Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53101 Марказий банкдан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53106 Бошқа банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53111 Ҳукуматдан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53125 Бюджетдан ташқари жамғармалардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53128 Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
53195 Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54100 Тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54101 Марказий банкдан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54106 Бошқа банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54111 Ҳукуматдан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54115 Инвестицион кредитлар учун олинган ресурслар бўйича фоизли харажатлар
54125 Бюджетдан ташқари жамғармалардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54128 Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
54195 Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозлардан ёки бошқа банклардан олинган кредитлар (моҳияти бўйича кредитлар деб аталадиган бошқа операциялар) бўйича банкнинг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
54198 Бошқа банклардан олинган лизинг бўйича фоизли харажатлар
54199 Бошқа лизинг берувчилардан олинган лизинг бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида лизинг жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
54200 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
54202 Чиқарилган облигациялар бўйича фоизли харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган облигациялар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, дисконт амортизацияси суммалари, шунингдек банкнинг чиқарилган қимматли қоғозлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида облигациялар бўйича нотўғри ҳисобланган фоизлар суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
54204 Чиқарилган жамғарма сертификатлар бўйича фоизли харажатлар
54206 Чиқарилган депозит сертификатлар бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган жамғарма ва депозит сертификатлари бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 баланс ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
54208 Чиқарилган векселлар бўйича фоизли харажатлар
54210 Чиқарилган бошқа қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган векселлар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар, дисконт амортизацияси суммалари, шунингдек банкнинг чиқарилган қимматли қоғозлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида облигациялар бўйича нотўғри ҳисобланган фоизлар суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
54222 Субординар қарз бўйича фоизли харажатлар
54300 Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли харажатлар
54302 РЕПО битимлари бўйича Марказий банкка сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
54304 РЕПО битимлари бўйича бошқа банкларга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
54306 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
54308 РЕПО битимлари бўйича жисмоний шахсларга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
54310 РЕПО битимлари бўйича якка тартибдаги тадбиркорларга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
54312 РЕПО битимлари бўйича чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
54314 РЕПО битимлари бўйича давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
54316 РЕПО битимлари бўйича хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
54395 РЕПО битимлари бўйича бошқа кредиторларга сотилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан қилинган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри акс эттирилган харажатнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
54900 Бошқа фоизли харажатлар
54902 Бошқа фоизли харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
54904 Бош банк/филиалдан олинган ресурслар бўйича фоизли харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош банк/филиалдан олинган ресурслар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош банк/филиалдан олинган ресурслар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55100 Фоизсиз харажатлар
55102 Марказий банкка тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банк томонидан кўрсатилган хизматлар учун банк харажатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банк кўрсатган хизматлари учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55106 Бошқа банкларга тўланадиган хизмат ва воситачилик харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банклар томонидан кўрсатилган хизматлар учун банкнинг харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклар томонидан кўрсатилган хизматлар учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55110 Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қимматли қоғозлар билан амалга ошираётган операцияларда (қимматли қоғозларни сотишда воситачилик, брокерлик мукофотлари ва б.қ.) воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55114 Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг олди-сотди ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар билан амалга ошираётган операцияларда (қимматбаҳо металларни сотишда воситачилик, брокерлик мукофотлари ва ҳ.к.) воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55122 Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Сотиб олинган векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг векселлар билан амалга оширадиган операцияларда (қимматли қоғозларни сотишда воситачилик, брокерлик мукофотлари ва б.қ.) воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида воситачилар томонидан кўрсатилган хизматлар учун сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55126 Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун харажатлар — Аккредитивлар ва акцептлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аккредитив очиш ва акцептлар бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун банкнинг харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитивлар ва акцептлар бўйича кўрсатилган хизматлар учун банк томонидан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55130 Овердрафт бўйича харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банклар томонидан тақдим этилган овердрафт билан боғлиқ хизматлар учун қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида овердрафт бўйича хизматлар учун банк томонидан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55134 Кредитлар бўйича воситачилик харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкка тақдим этилган кредитлар (моҳияти бўйича кредитлар деб аталадиган молиявий лизинг ва бошқа операциялар) учун расмийлаштириш ва кўрсатилган хизматларини ҳисобга олган ҳолда банкнинг воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тақдим этилган кредитлар бўйича банк томонидан қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55138 Кредит мажбуриятлари бўйича харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банклардаги кредит линияларини захиралагани учун қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг бошқа банклардаги кредит линияларини захиралагани учун тўланган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказишдаги сумма акс эттирилади.
55142 Менежмент бўйича харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг олинган маълумотлар, маслаҳатлар ва бошқарув хизматлари учун, шу билан биргаликда Банк депозиторларининг Миллий ахборотлар базаси сўровлари бўйича қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида менежмент бўйича банк томонидан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55146 Синдикат кредитларда қатнашиш билан боғлиқ харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг синдикат кредитларда бош андеррайтер (гарантом) ҳисобланмаган ҳолда қатнашиши билан боғлиқ харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг синдикат кредитларда қатнашиши натижасида қилинган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55150 Воситачилик харажатлари — Маҳаллий
Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу банк ташаббуси билан маҳаллий тўловларни амалга оширишда бошқа банклар томонидан кўрсатилган хизматлар учун қилинган воситачилик харажатларини ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг маҳаллий тўловларни амалга оширишда қилган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55154 Воситачилик харажатлари — Хорижий
Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу банк ташаббуси билан хорижий тўловларни амалга оширишда бошқа банклар томонидан кўрсатилган хизматлар учун қилинган воситачилик харажатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг хорижий тўловларни амалга оширишда қилган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55158 Инкассо операцияларини амалга ошириш бўйича ва воситачилик харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг инкассо операциялари бўйича кўрсатилган хизматлар учун қилган харажатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг инкассо операциялари бўйича қилган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55162 Кафолат ва кафиллик операциялари бўйича ва воситачилик харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тақдим этилган кафолат ва кафилликлари учун қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг кафолат ва кафиллик операцияларини амалга оширишда қилган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55195 Бошқа воситачилик ва хизмат харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган хизматлар ва воситачилик харажатларининг ҳисоби олиб борилади (инкассация, электрон почта хизматлари ва бошқалар)
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55300 Хорижий валюталарда кўрилган зарарлар
55302 «Спот» битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар
55304 Валюта қолдиқларини қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар
55306 Ҳосилавий инструментлар билан тузилган битимлар бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Спот/Форвард/Опцион/Фьючерс битимлари бўйича кўрилган зарарларининг ҳисоби олиб борилади. Зарарлар ўрнатилган муддатда баланс ҳисоботини тузиш санасига ҳисобварақлар қолдиғини қайта баҳолагандан кейин аниқланади.
Ҳисобварақнинг дебетида хорижий валютада тузилган битимлар натижасида кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижобий қайта баҳолаш натижасида зарарларнинг камайиш суммаси, нотўғри ҳисобланган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55600 Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар
55606 Қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар бўйича тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар бўйича тижорат операцияларидан кўрилган зарарлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар бўйича тижорат операцияларидан кўрилган зарарлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри акс эттирилган зарарларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55610 Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар
55614 Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлари ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг олди-сотди қимматли қоғозларининг ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг олди-сотди қимматли қоғозларининг ҳақиқий қийматининг камайиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри акс эттирилган зарарларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55700 Қарам хўжалик жамиятларига, биргаликдаги корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан кўрилган зарарлар
55702 Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялардан кўрилган зарарлар — Молиявий институтлар
55706 Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялардан кўрилган зарарлар — Бошқалар
55710 Биргаликдаги корхоналарга қилинган инвестициялардан кўрилган зарарлар — Молиявий институтлар
55714 Биргаликдаги корхоналарга қилинган инвестициялардан кўрилган зарарлар Бошқалар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг инвестицияни сотиш ёки диспозиция қилишдан, шунингдек хўжалик жамиятларининг зарарлардаги улушини қабул қилиш натижасида инвестиция суммасининг камайишидан вужудга келадиган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестицияни сотиш ёки диспозиция қилишдан, шунингдек хўжалик жамиятлари ва қўшма корхоналарнинг зарарлардаги улушини қабул қилиш натижасида инвестиция суммасининг камайишидан вужудга келадиган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри акс эттирган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган зарар суммаси акс эттирилади.
55718 Шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялардан кўрилган зарарлар — Молиявий институтлар
55722 Шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялардан кўрилган зарарлар — Бошқалар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестицияни сотиш ёки диспозиция қилишдан вужудга келадиган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестицияни сотиш ёки диспозиция қилишдан вужудга келадиган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55800 Инвестициялардан кўрилган зарарлар
55804 Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
55806 Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган ҳамда амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг инвестиция бўйича кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55900 Бошқа фоизсиз харажатлар
55902 Банк асосий воситаларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
55906 Банкнинг бошқа хусусий мулкларини сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрган зарарларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
55995 Бошқа фоизсиз харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизсиз харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган амалга оширилган фоизсиз харажатлар ҳисоби акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварақда ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56100 Банк хизматчиларининг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар
56102 Иш ҳақи
Ҳисобварақнинг таърифи: хизматчиларнинг меҳнат иш ҳақи (меҳнат шартномаси ва фуқаро-ҳуқуқий характердаги шартномалар бўйича бажарилган), иш вақтидан ташқари қилинадиган ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар, мукофот тўловлари (ойлик иш, бажарилган махсус ишлар учун натижалар бўйича ва бошқалар учун), кўп йиллик иш стажи ва банк низоми ва қонунчиликка мувофиқ банкнинг бошқа тўловлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида иш ҳақига қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56106 Банк хизматчилари учун имтиёзлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг хизматчилари учун берилган имтиёзларга қилган харажатлари, яъни мукофот тўловлари, (йил якуни бўйича мукофотлар, кўп йиллик хизмати учун, иш стажи учун қўшимча ҳақ, байрам ва юбилей саналарига бериладиган мукофотлар ва бошқалар), банк ходимларнинг ўқишлари учун тўловлар, шунингдек уларнинг стипендиялари, ходимларга бериладиган қимматли совғалар қиймати ҳамда банк низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинган тўлов ҳисобига банк томонидан тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хизматчиларга имтиёзлари учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56108 Асосий раҳбар ходимларга мукофотлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчилик ва банк манфаатларига мувофиқ асосий раҳбар ходимлар (банк Кенгаши ва Бошқаруви аъзолари ва бошқарув қарори қабул қилиш ваколатига эга бўлган бошқа шахслар)га тўланадиган мукофот билан боғлиқ (қоплаш характерига эга бўлган бошқа турдаги) харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида асосий раҳбар ходимларга тўланадиган мукофот билан боғлиқ ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56110 Тиббий, стоматологик хизматлар учун ва шифохонада даволаш харажатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк ходимларига амбулатория ёки стационар медицина ва стоматология хизмати кўрсатиш учун қилган харажатлари ҳамда улар ва уларнинг болалари учун соғломлаштириш лагерларига, санатор-курорт муассасаларига ва бошқаларга ўрнатилган тартибда тўлиқ ёки қисман тўланадиган йўлланмалар қийматининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида медицина, стоматологик хизматлари кўрсатиш ва шифохонада даволаш харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56114 Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ нодавлат пенсия фондларига тўланадиган ихтиёрий бадаллари, банкнинг иш ҳақи фонди (ФОТ)дан бюджетдан ташқари Пенсия фонди ажратмалари, ижтимоий солиқ учун банк харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий суғурта учун ўтказилган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ёки ортиқча тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56118 Ижтимоий ҳимоя
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қонунчиликда кўрсатилган ҳолларда меҳнат шартномасини муддатидан олдин тугатиш вақтида бериладиган ишдан бўшатиш нафақа (пособия) тўловлари ва компенсация тўловлари, шунингдек қонунчиликка ва банк низомига мувофиқ равишдаги нафақа (болаларга қонунчиликда ўрнатилган балоғат ёшига етгунича бериладиган ва бошқа) тўловлари, моддий ёрдам пуллари ва бошқа тўловларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий ҳимоя учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56122 Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва бошқа жамғармаларга бадаллар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ижтимоий суғурта бюджетига ва бошқа жамғармаларга банк ажратмалари, шунингдек қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ банк ходимларининг соғлиқни ва бошқа ихтиёрий ва мажбурий суғурталаш бўйича бадаллари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва бошқа жамғармаларга амалга оширилган ажратмалар суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилган суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 ҳисобварағига ёпиладиган сумма акс эттирилади.
56195 Банк хизматчилари учун қилинган бошқа харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги таърифланган ҳисобварақларга мос тушмайдиган, хизматчиларга тўланадиган (тўгараклардаги, клублардаги машғулотларга, газета ва журналларга обуна бўлишга, қонунчиликда ўрнатилган меъёрдан ортиқча тўланган сафар ва ваколатли харажатлар суммаси ва бошқалар) тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган, амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56200 Ижара ва таъминот
56202 Ижара тўлови
56206 Сув
56210 Электр энергияси ва иситиш
56214 Таъмирлаш ва таъминот
56218 Қўриқлаш хизмати
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ижарага олинган объектларга, шартнома асосида ишлайдиган банк ходимлари ҳисобланмайдиган ходимлардан ташкил топган қўриқчиларга, шунингдек қўриқлаш сигнализациясига, ремонтга ва банк биносини, мебелларни, транспорт ва бошқа жиҳозларни сақлашга, банкнинг сув, электр, иситиш тармоғи ва бошқа коммунал хизматлари учун тўловлар билан боғлиқ харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижара ва таъминот учун ҳисобланган ва тўланган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56300 Хизмат сафари ва транспорт харажатлари
56302 Хизмат сафари харажатлари
56306 Яшаш харажатлар
56310 Фрахт харажатлар
56314 Ёқилғи
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банк ходимларнинг хизмат сафари билан боғлиқ (транспорт (хизмат сафари харажатлари), меҳмонхона хизмати (яшаш учун бошқа хизматлар) қиймати ва лимит доирасидаги кунлик харажатлар; фрахт (банк офислари ўртасида жиҳозлар ва бошқа мулкларни кўчириш) харажатлари, хусусий ва ижарага олинган ҳаракат воситалари учун фойдаланиладиган ёқилғи харажатлари, шунингдек ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда хизмат сафари учун фойдаланиладиган банк ходимларининг шахсий автомобиллари учун харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хизмат сафари ва транспорт учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56400 Маъмурий харажатлар
56402 Реклама ва эълон харажатлари
56406 Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари
56410 Почта, телефон, факс
56414 Ҳужжат маркалари учун харажатлар
56418 Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг газета, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситалари орқали берадиган реклама ва эълонларига, бланкаларга, девонхона ва офис қуролларига, почта ва ҳужжат маркаларига, телефон ва факс, маълумотларни узатиш учун бошқа алоқа каналлари (SWIFT, Internet, телекс ва бошқалар)дан фойдаланиш харажатлари, шунингдек даврий нашрларга, шу билан бирга электрон билдиргичи («Norma» тизими ва бошқалар)га қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маъмурий харажатларга тўланган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56500 Репрезентация ва хайрия
56502 Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тўғридан тўғри мавқеи (престижи) ва бизнесининг ривожланишига имкон берадиган репрезентация ва кўнгилочар тадбирларга қилган, шунингдек тақдимот тадбирлари харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида репрезентация, кўнгилочар ва тақдимот тадбирлари учун қилинган харажатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри қилинган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56506 Аъзолик бадаллари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкларнинг клублар, ассоциация, ижтимоий ва бошқа ташкилотларга аъзолик бадалларни тўлаш учун қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида аъзолик бадаллари учун тўланган харажатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56510 Хайр-эҳсон ва хайрия
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг хайр-эҳсон қилган харажатлари ва хайрия жамғармалари ҳамда бошқа нотижорат фойда келтирмайдиган ташкилотларга қўйилган омонатлари, шунингдек табиий офатдан кўрилган талафотларга қилинган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хайр-эҳсон ва хайрия учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56600 Эскириш харажатлари
56602 Эскириш — Банк биноси, иншоатлар ва бошқа иморатлар
56606 Эскириш — Инвестиция қилинган кўчмас мулкнинг эскириш суммаси
56610 Эскириш — Транспорт воситалари
56614 Эскириш — Мебел ва жиҳозлар
56616 Эскириш — Тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари
56618 Эскириш — Номоддий активлар
56622 Эскириш — Операцион ижарага берилган асосий воситалар
56626 Эскириш — Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи
56630 Эскириш — Омбордаги асосий воситалар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг асосий воситалар, номоддий активлар ва кўчмас мулкка қилинган инвестициялар учун ҳисобланадиган эскириш харажатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган эскириш суммасининг қайтарилиши, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56700 Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар
56702 Юридик ва аудиторлик хизмати тўловлари
56706 Консалтинг хизмати учун тўловлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг шартнома асосида юристлар ва бошқа фирмалар томонидан кўрсатилган юридик, аудиторлик ва маслаҳатчилик хизматлари учун тўлов харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юридик ва маслаҳатчилик хизматлар учун қилган харажатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56710 Суғурта
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ўз мулкини суғурта қилишга, ёнғиндан суғурта қилишга ва ўз фаолияти билан боғлиқ бошқа суғурта турларига қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида суғурта учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56714 Солиқлар (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг солиқлар ҳамда мулк солиғи, Пенсия фондига ажратмалар каби йиғимлар ва бошқа солиқларга (фойда солиғидан ташқари) харажатлари, шунингдек банкнинг лицензия олиш бўйича харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқлар ва лицензиялар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 ҳисобварағига ёпиладиган сумма акс эттирилади.
56718 Жарима ва пенялар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг амалдаги қонунчиликка ва қоидаларга асосан ўзига солинган пеня ва жарималар учун қилган харажатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган жарима ва пеняларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган жарима ва пеняларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56722 Суд жараёни/активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг суд жараёни билан боғлиқ харажатлари, шунингдек активларни банк номига расмийлаштириш бўйича харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни, шунингдек активларни сотиб олиш учун қилган харажатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобварақда ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56795 Бошқа операцион харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56800 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
56802 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Кредитлар
56803 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Инвестицион кредитлар
56804 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Бошқа банклардан олинадиган ҳисобварақлар
56806 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар
56808 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
56810 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Олди-сотдига мўлжалланган қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар
56814 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
56818 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Сотиб олинган векселлар
56822 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Импорт билан боғлиқ ва маҳаллий векселлар
56824 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — РЕПО битимлари
56826 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
56828 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Қарам хўжалик жамиятларига, биргаликдаги корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар
56830 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Асосий воситалар
56832 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Номоддий активлар
56834 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Банкнинг бошқа хусусий мулклари
56838 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Лизинг (молиявий ижара)
56840 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар
56842 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Суд ёки ижро иши юритиш жараёнидаги кредит ва лизинг
56895 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш — Бошқа активлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг активлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банк молиявий натижаси сифатида 31206 ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
56900 Фойда солиғини баҳолаш
56902 Фойда солиғини баҳолаш
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан олинган фойдага ҳисобланган солиқлар (фойда солиғи, ижтимоий инфраструктурани ривожлантиришга солинган солиқ ва шу каби бошқа солиқлар) бўйича банк харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида фойда солиғи бўйича ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек фискал йил охирида молиявий натижа сифатида 31206 ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish