Bog'liq 3336 26 11 2021 Тбанк бух хисоби счетлар режаси
3-боб. Ҳисобварақлар таърифи 10000 АКТИВЛАР 10100 Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари
10101 Айланма кассадаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк ва унинг филиаллари айланма кассаларида мавжуд бўлган банкнот ва танга кўринишидаги нақд пулларнинг ҳаракати ва ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мижозлар томонидан айланма кассага топширилган, Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларидан ва бошқа тижорат банкларидан олинган нақд пул маблағлари, шунингдек банкнинг айланма кассасига кирим қилинган бошқа нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк ва унинг филиаллари айланма кассаларидан берилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10103 Пул алмаштириш шохобчаларидаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкка тегишли пул алмаштириш шохобчаларининг мавжуд нақд пул маблағларининг ҳаракати ва ҳисоби юритилади. Касса қолдиғи ўрнатилган тартибда беркитилади.
Ҳисобварақнинг дебетида пул алмаштириш шохобчаларининг кассирлари томонидан ҳисобдорлик асосида олинган ва валюта сотувидан келиб тушган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида берилган ва қайтарилган пул маблағлари ҳамда қайтарилган қолдиқ акс эттирилади
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир пул алмаштириш шохобчалари ва валюта тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10107 Банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкка тегишли банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналардаги (автоматлаштирилган депозит машиналар, инфокиосклар ва бошқалар) нақд пул маблағларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақ дебетида банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналарига қўйилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақ кредитида банк карталари асосида банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналаридан берилган нақд пул маблағлари ва ўтказиб берилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банкомат ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ускуналар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10109 Йўлдаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк/филиалнинг айланма кассасидан бошқа банклар/филиалларга жўнатилган ва йўлда бўлган нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатларнинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклар/филиалларга жўнатилган нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қабул қилувчи банк/филиал томонидан уларнинг кассага ҳақиқатда қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси асосида нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатлари суммасини ҳисобдан чиқариш амалга оширилади.
Таҳлилий ҳисоб қабул қилувчи банк бўйича, шунингдек нақд пуллар, чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10111 Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: амалиёт кассаларидаги нақд пулларнинг ҳаракати ва ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида амалиёт кассаларига келиб тушган нақд пуллар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида амалиёт кассаларидан берилган нақд пуллар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб валюта тури ва ҳар бир амалиёт кассаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10113 Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни бериш бўйича махсус кассалардаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: Халқ банки филиалларининг кассирлари томонидан пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш учун ҳисобдорлик асосида олинган нақд пулларнинг ҳисоби олиб борилади. Нақд пул қолдиғи пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар тўлиқ бериб бўлингунга қадар сақланади. Объектив сабабларга кўра тўланмай қолган сумма 10101 ҳисобварағига ўтказилади ёки кечки кассага топширилади.
Ҳисобварақнинг дебети бўйича кассирлар томонидан пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш учун ҳисобдорлик асосида олинган нақд пуллар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредити бўйича пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларнинг ҳақиқатда тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кассир бўйича алоҳида юритилади.
10198 Марказий банкка топшириладиган «эскирган» тоифадаги нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Марказий банкка топшириш учун тайёрланган «эскирган» тоифадаги нақд пуллар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкка топшириладиган «эскирган» тоифадаги нақд пуллар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банк ҳудудий Бош бошқармаларига жўнатилган «эскирган» тоифадаги нақд пулларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10300 Банкнинг Марказий банкдаги ҳисобварақлари
10301 Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Марказий банкка жойлаштирган бўш пул маблағларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк ва унинг мижозлар номига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк мажбуриятлари ва мижозларнинг топшириқлари бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10305 Марказий банкнинг вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Востро, овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: тўловларни амалга оширишда 20802 ҳисобварағида илгари мавжуд бўлган кредит қолдиғидан ошиб кетиш натижасида юзага келган дебет қолдиқ ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида 20802 ҳисобварақда юзага келган дебет қолдиғи суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 20802 ҳисобвараққа маблағлар келиб тушганда қопланган дебет қолдиғи суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10307 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Марказий банкка нақд пул олиш учун ўтказилган маблағлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкка нақд пул олиш учун ўтказилган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банкдан нақд пуллар келиб тушганда ҳисобдан чиқарилган қолдиқ сумма ва/ёки қайтарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10309 Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Марказий банк мажбурий захираларига ўтказилган маблағлари ҳаракати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг вакиллик ҳисобварағидан Марказий банкка ўтказилган мажбурий захира маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банкдан банкнинг вакиллик ҳисобварағига қайтарилган мажбурий захира маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10311 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Топширилган нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси ҲККМига топширилган нақд пуллар учун олинадиган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси ҲККМига топширилган нақд пулларнинг тасдиқланган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида топширилган нақд пуллар учун Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси ҲККМидан ўтказилган, келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда юритилади.
10313 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Тезкор тўловлар тизими
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Тезкор тўловлар тизими бўйича олиниши лозим бўлган маблағларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк ва унинг мижозлари номига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк мажбуриятлари ва мижозларнинг топшириқлари бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10315 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар— Марказий банк клиринг тизими
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Марказий банкнинг Клиринг тизими бўйича олиниши лозим бўлган маблағларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк ва унинг мижозлар номига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк мажбуриятлари ва мижозларнинг топшириқлари бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
10321 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — Овернайт депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Марказий банкка қўйилган овернайт депозитлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкка қўйилган овернайт депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банкка қўйилган овернайт депозитларининг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10331 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — 1 йилгача бўлган депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Марказий банкка қўйган 1 йилгача бўлган депозитларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкка қўйилган депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банкдан қайтарилган депозитлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10397 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар — бошқа депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг Марказий банкка қўйган юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа депозитларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банкка қўйилган бошқа депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банкдан қайтарилган бошқа депозитлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10500 Бошқа банклар ва молиявий ташкилотлардан олиниши лозим бўлган маблағлар
10501 Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақларидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида бошқа банкларга қўйган пул маблағларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклардан банкнинг вакиллик ҳисобварағига банк ва мижозлар номига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг ўз мажбуриятлари ва мижозларнинг топшириқлари бўйича банк вакиллик ҳисобварағидан бошқа банкларга ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вакил-банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10505 Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Востро, овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: тўловларни амалга оширишда 21002 ҳисобварағида илгари мавжуд бўлган кредит қолдиғидан ошиб кетиши натижасида юзага келган дебет қолдиқ суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида 21002 ҳисобварақда юзага келган дебет қолдиқ суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 21002 ҳисобварағига маблағлар келиб тушганда қопланган дебет қолдиқ суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вакил банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10507 Бошқа банклардан вакиллик ҳисобварақларидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг нақд пул олиш учун бошқа банкларга ўтказилган маблағлари ҳаракати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг вакиллик ҳисобварағидан бошқа банкларга нақд пул олиш учун ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклардан нақд пуллар келиб тушганда ҳисобдан чиқарилган қолдиқ сумма ва/ёки қайтарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10511 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан олиш учун пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банкларнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банклардан бўлган қопланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10513 Банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банклар мижозларининг банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклар мижозларининг банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан олиш учун пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклар мижозларининг банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банклардан бўлган қопланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10521 Бошқа банклардаги ҳисобварақлар — Овернайт депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банкларга қўйилган овернайт депозитлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларга қўйилган овернайт депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банкларга қўйилган овернайт депозитларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозит тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10531 Бошқа банклардаги ҳисобварақлар — 1 йилгача бўлган депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банкларга қўйилган 1 йилгача бўлган депозитлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларга қўйилган 1 йилгача бўлган депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банкларга қўйилган 1 йилгача бўлган депозитларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозит тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10541 Бошқа банклардаги ҳисобварақлар — 1 йилдан ортиқ муддатга депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банкларга қўйилган 1 йилдан ортиқ муддатга депозитлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларга қўйилган 1 йилдан ортиқ муддатга депозитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банкларга қўйилган 1 йилдан ортиқ муддатга депозитларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозит тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10551 Молиявий ташкилотлардаги ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун молиявий ташкилотлардаги (халқаро молия ташкилотлар, Visa, Western Union кабилар) пул маблағларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий ташкилотларга қўйилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида молиявий ташкилотларга қўйилган маблағларнинг қайтарилиши/ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир молиявий ташкилот ва депозит тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа банклар ёки молиявий ташкилотлардан олиниши лозим бўлган маблағлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга қўйилган пул маблағлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ёки молиявий ташкилот бўйича депозитларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10700 Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳақиқий қиймати бўйича ҳисоби юритиладиган ва ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс эттириладиган қимматли қоғозлар ҳисоби юритилади.
10701 Давлат хазина векселлари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ҳукумат томонидан чиқарилган хазина векселларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган давлатнинг хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб хазина векселларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10705 Давлат облигациялари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, ҳукумат томонидан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10709 Марказий банкнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, Марказий банкнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган Марказий банкнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақ кредитида ҳисобдан чиқарилган Марказий банкнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Марказий банкнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10711 Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, корхоналарининг қарз қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қарз қимматли қоғозларининг тури ва муддати ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10715 Еврооблигациялар
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларнинг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, еврооблигациялар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган еврооблигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган еврооблигациялар номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб еврооблигациялар тури ва муддати ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10719 Корхоналарнинг улушли қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: баҳоларининг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида сотиб олинган ёки банк томонидан бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, корхона (ташкилот)ларнинг улуши қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва/ёки Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган корхоналар улушли қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари бунга кирмайди) акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган улушли қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб корхона (ташкилот)лар томонидан чиқарилган улушли қимматли қоғозларнинг тури ва эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10723 Тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: нархларнинг қисқа муддатли тебранишлари натижасида фойда чиқариш мақсадида харид қилинган ёки банк томонидан бирор-бир бошқа усул билан қимматли қоғозлар сифатида белгиланган, ҳаққоний қийматининг ўзгаришлари фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тижорат банкларининг харид қилинган облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тижорат банкларининг чиқиб кетган облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб облигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг турлари ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10725 Тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: нархларнинг қисқа муддатли тебранишлари натижасида фойда чиқариш мақсадида харид қилинган ёки банк томонидан бирор-бир бошқа усул билан қимматли қоғозлар сифатида белгиланган, ҳаққоний қийматининг ўзгаришлари фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида харид қилинган ва/ёки Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган, тегишли ҳисобварақлардан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозларининг харид қиймати (харид қилиш харажатларини чегирган ҳолда) акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида чиқиб кетган ва/ёки Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган, тегишли ҳисобварақларга ўтказилган қимматли қоғозларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб тижорат банклари томонидан чиқарилган улушли қимматли қоғозларнинг турлари бўйича, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10779 Бошқа қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, баҳоларининг қисқа муддатли ўзгаришлари натижасида фойда олиш мақсадида банк томонидан сотиб олинган ёки бошқа бирор усул орқали ҳақиқий қийматининг ўзгариши фойда ва зарарлар ҳисоботида акс этадиган қимматли қоғозлар деб топилган, қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва/ёки Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати ҳамда улушли қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари бунга кирмайди) акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган бошқа қимматли қоғозларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10791 Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва сотиб олинган фоизлардан ташқари, агар улар мавжуд бўлса) билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст бўлган баҳода сотиб олишдаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси суммаси, шунингдек қимматли қоғозлар сотилганда ва/ёки бошқа йўл билан балансдан чиқарилаётган ҳолда ҳисобдан чиқарилган дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10793 Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар бўйича мукофот
Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан юқори бўлган баҳода сотиб олишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мукофотнинг амортизацияси ҳамда қимматли қоғозларни сотишда ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги мукофотнинг қолдиқ суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10795 Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлари ҳаққоний қийматининг ўзгариши
Ҳисобварақнинг таърифи: қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўзгариши ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар ҳаққоний қийматининг ўсиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда уларнинг ҳақиқий қийматига киритилган тузатишлар натижасида олдин вужудга келган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг ҳақиқий қийматининг пасайиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда уларнинг ҳақиқий қийматига киритилган тузатишлар натижасида олдин вужудга келган фойдани ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: 10795 ҳисобварағида акс эттирилган тузатишлардан ташқари, қимматли қоғозларнинг қадрсизланиши натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун мўлжалланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10800 Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
10801 Давлат хазина векселлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган ҳукумат томонидан чиқарилган хазина векселларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган хазина векселларининг ҳамда Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ҳамда Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб хазина векселлари тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10805 Давлат облигациялари
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган ҳукумат томонидан чиқарилган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозлари (узоқ муддатли)нинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозларининг ҳамда Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ҳамда Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозлари номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб давлат облигациялари ва бошқа хазина қарз қимматли қоғозлари тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10809 Марказий банкнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган Марказий банкнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ҳамда Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобварақда ўтказилган Марказий банк облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган Марказий банк облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Марказий банкнинг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10813 Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган корхоналар (ташкилотлар) қарз қимматли қоғозларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ҳамда Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган корхоналар қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб корхоналар (ташкилотлар) қарз қимматли қоғозларининг тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10817 Еврооблигациялар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган еврооблигациялар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ҳамда Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган еврооблигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган еврооблигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб еврооблигацияларнинг тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10821 Корхоналарнинг улушли қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган улушли қимматли қоғозлар ҳамда корхона (ташкилотлар) устав фондига қилинган инвестицияларнинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида корхоналарнинг сотиб олинган улушли қимматли қоғозларининг харид қилиш билан боғлиқ харажатлари қўшиб ҳисоблангандаги сотиб олиш қиймати ҳамда Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган корхоналар (ташкилотлар) улушли қимматли қоғозларининг сотиб олиш қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган улушли қимматли қоғозларнинг ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб корхоналар(ташкилотлар)нинг чиқарган улушли қимматли қоғозлари тури ва эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10823 Тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банкларининг бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тижорат банкларининг харид қилинган облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати, шунингдек Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган, тегишли ҳисобварақлардан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган бошқа облигациялар ва қарз қимматли қоғозлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида чиқиб кетган ва/ёки Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган, тегишли ҳисобварақларга ўтказилган тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб облигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг турлари ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10825 Тижорат банкларининг улушли қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банкларининг бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тижорат банкларининг харид қилиниши билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги харид қилинган улушли қимматли қоғозларининг харид қиймати, шунингдек тижорат банкларининг Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган, тегишли ҳисобварақлардан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозлари қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида чиқиб кетган ва/ёки Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган, тегишли ҳисобварақларга ўтказилган улушли қимматли қоғозларнинг ҳисобдан чиқарилиши суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб тижорат банклари томонидан чиқарилган улушли қимматли қоғозларнинг турлари бўйича, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10879 Бошқа қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар сифатида таснифланган бошқа қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати ва харид қилиш билан боғлиқ харажатлари қўшиб ҳисобланган улушли қимматли қоғозларнинг сотиб олиш қиймати, шунингдек Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати ҳамда Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган бошқа улушли қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10889 Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар (агент, маслаҳатчи, дилер ва брокерларга тўланган мукофот ва воситачилик ҳақи, назорат органлари ва фонд биржаларининг йиғимлари, шунингдек маблағ ўтказганлик учун солиқ ва йиғимлар ва ҳ.к.)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларининг харид қилиш билан боғлиқ харажатлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларининг харид қилиш билан боғлиқ харажатлар амортизацияси ҳамда қарз қимматли қоғозларини сотиш, қайта таснифлаш, бировга бериш ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқариш вақтида харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг қолдиғини ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10891 Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича дисконт (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст бўлган баҳода сотиб олишдаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси суммаси ҳамда сотилган, қайта таснифланган, берилган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган қимматли қоғозларнинг дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10893 Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича мукофот
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларининг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида номинал қийматидан юқори бўлган баҳода сотиб олишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мукофот амортизацияси ҳамда сотилган, қайта таснифланган, берилган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган қимматли қоғозларнинг мукофот суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10895 Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариши
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳақиқий қийматининг ўзгариш ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг ўсиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотишда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилган ҳолатларда ўзлаштирилмаган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар ҳақиқий қийматининг пасайиши, шунингдек қимматли қоғозлар қадрсизланганда, сўндирилганда, сотишда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилган ҳолатларда ўзлаштирилмаган фойдани ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: 10895 ҳисобварағида акс эттирилган тузатишлардан ташқари, инвестицияларнинг қадрсизланиши натижасида вужудга келадиган зарарларни қоплаш учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10900 Олди-сотдига мўлжалланган қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар
10901 Қимматбаҳо металлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тижорат фаолияти учун сотиб олган олтин, кумуш ва платина каби қимматбаҳо металлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган қимматбаҳо металларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган қимматбаҳо металларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматбаҳо металларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10905 Қимматбаҳо тошлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тижорат фаолияти учун сотиб олган табиий олмослар, ёқутлар, зумрадлар, сапфирлар, александритлар, хом (табиий) ва ишлов берилган тарздаги табиий марварид, қаҳрабонинг ноёб ҳосилалари каби қимматбаҳо тошларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган қимматбаҳо тошларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган қимматбаҳо тошларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматбаҳо тошларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10909 Қимматбаҳо тангалар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тижорат фаолияти учун сотиб олган қимматбаҳо металлардан ясалган (олтин, кумуш ва бошқа) тангаларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган қимматбаҳо тангаларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган қимматбаҳо тангаларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматбаҳо тангаларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
10999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Олди-сотдига мўлжалланган қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангалар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тижорат фаолияти учун сотиб олган қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларининг қадрсизланиши натижасида юзага келадиган зарарларни қоплаш учун мўлжалланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида баҳоланган эҳтимолий йўқотишлар суммаси ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматбаҳо металлар, тошлар ва тангаларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11100 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
11101 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзлари — жўнатилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ўз мижозлари (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан инкассога қўйилган тўлов талабномаларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан сотиб олинган мижозларнинг дебиторлик қарзларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган дебиторлик қарзларининг қиймати, қайта таснифланган, 11103, 11105 ҳисобварақларга ўтказилган, шунингдек бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўловчи бўйича шартномалар кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11103 Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи: белгиланган қоидаларга мувофиқ муддати ўтган деб таснифланган сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 11101 ҳисобварағидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган банк томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларининг суммаси, шунингдек қайта таснифланган, 11105 ҳисобварағига ўтказилган сотиб олинган муддати ўтган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўловчи бўйича шартномалар кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11105 Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари — Факторинг
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан сотиб олинган суд жараёнидаги дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 11101, 11103 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган банк томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан қопланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўловчи бўйича шартномалар кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11195 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича дисконт — Факторинг (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ номинал қиймати билан сотиб олиш нархи ўртасидаги салбий фарқ, яъни дисконт ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг дебиторлик қарзини унинг тўлиқ номинал қийматидан паст нархда сотиб олгандаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси, шунингдек қарздор томонидан дебиторлик қарзларини қисман ёки тўлиқ қоплаш натижасида ёки бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилганда ҳисобдан чиқарилган дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўловчи бўйича шартномалар кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11199 Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Факторинг (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: қарздордан сумма ундириб олинмаган ва/ёки баҳолашда сумма ундириб олинишига шубҳа туғилган ҳолларда сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тўловчи бўйича шартномалар кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11500 Мижозларнинг аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган тратталари бўйича мажбуриятлари
11501 Мижозларнинг мажбуриятлари — Импорт билан боғлиқ векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган ва импортнинг қийматини тўлаш ва/ёки акцептлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун мўлжалланган, аккредитив кафолати асосида тақдим этилган, импорт ёки сотиб олиш/тўлаш ваколати билан боғлиқ бўлган вексел/тратталарнинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида товарлар ёки хизматлар импорт учун чет эл вакил банкидан қабул қилинган аккредитив бўйича тақдим этилган векселларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг ҳисобварақларига қўйилган аккредитив асосидаги векселларнинг тўланган суммаси, шунингдек қайта таснифланган, 11511 ва 11519 ҳисобварақларига ўтказилган векселлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11503 Мижозларнинг мажбуриятлари — Аккредитив ва кафолатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг аккредитив ва кафолатлари билан боғлиқ бўлган тўловлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мижозларнинг аккредитив ва кафолатлари бўйича тўлаб берилган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозлар томонидан қоплаб берилган суммалар, шунингдек қайта таснифланган, импорт билан боғлиқ аккредитивлар бўйича 11511, 11519 ҳисобварақларига, маҳаллий аккредитивлар бўйича 11515, 11521 ҳисобварақларига ўтказилган суммалар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11505 Мижозларнинг мажбуриятлари — Траст ҳужжатлари асосидаги импорт билан боғлиқ векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: импортёр томонидан траст битими асосида товарларни олишга оид ҳужжатлар берилгунга қадар/берилган вақтда акцептланган, аккредитив кафолати бўйича импорт учун тақдим қилинган вексел/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида траст ҳужжатлари асосида акцептланган ва ўтказиб берилган, аккредитив кафолати бўйича тақдим қилинган импорт билан боғлиқ вексел/тратталарнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозлар ҳисобрақамларидан ундириб олинган тақдим этилган аккредитив кафолати бўйича импорт билан боғлиқ вексел/тратталарнинг, шунингдек қайта таснифланган, 11511 ва 11519 ҳисобварақларига ўтказилган векселлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11509 Мижозларнинг мажбуриятлари — Траст ҳужжатлари асосидаги маҳаллий векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган маҳаллий вексел/тратталарнинг қиймати ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати бўйича тақдим қилинган маҳаллий вексел/тратталарнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида тақдим этилган маҳаллий вексел/тратталар бўйича мижозларнинг ҳисобварақларидан ундириб олинадиган сумма, шунингдек қайта таснифланган, 11511 ва 11519 ҳисобварақларига ўтказилган векселлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11511 Муддати ўтган импорт билан боғлиқ векселлар ва акцептлар
Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ муддати ўтган деб ҳисобланадиган, аккредитив ва/ёки траст ҳужжати кафолати асосида берилган муддатида тўланмаган импорт билан боғлиқ вексел/тратталар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 11501, 11505 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, аккредитив ва/ёки траст келишувлари кафолати асосида қўйилган, муддатида тўланмаган импорт билан боғлиқ вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида аккредитив ва/ёки траст келишуви кафолати асосида қўйилган импорт билан боғлиқ тўланган вексел/тратталарнинг қиймати ва/ёки қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарларни қоплаш 11599 ҳисобварағидан қопланган, шунингдек қайта таснифланган, ушбу ҳисобварақдан 11519 ҳисобварағига ўтказилган импорт билан боғлиқ тўлаб берилган вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11515 Муддати ўтган маҳаллий векселлар ва акцептлар
Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ муддати ўтган деб ҳисобланадиган, аккредитив ва/ёки траст ҳужжати кафолати асосида берилган муддатида тўланмаган маҳаллий вексел/тратталар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 11509 ҳисобварағидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, аккредитив ва/ёки траст келишуви асосида қўйилган, муддатида тўланмаган маҳаллий вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида аккредитив ва/ёки траст кафолати асосида қўйилган ва/ёки қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарларни қоплаш 11599 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган, шунингдек қайта таснифланган, 11521 ҳисобварағидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган тўланган вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11519 Суд жараёнидаги импорт билан боғлиқ векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида қўйилган суд иши қўзғатилган импорт билан боғлиқ вексел/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 11501, 11505, 11511 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида қўйилган импорт билан боғлиқ вексел/тратталарнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира 11599 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган ва/ёки аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида қўйилган, тўланган вексел/тратталарнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11521 Суд жараёнидаги маҳаллий векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида қўйилган ва ушбу юзасидан суд иши қўзғатилган маҳаллий вексел/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 11509, 11515 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолатлари асосида қўйилган маҳаллий векселларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида қўйилган, тўлаб берилган маҳаллий вексел/тратталарнинг ва/ёки қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира 11599 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Импорт билан боғлиқ ва маҳаллий векселлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари кафолати асосида импорт билан боғлиқ ва маҳаллий векселлар бўйича ундириб олинмаслик эҳтимоли борлиги натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11700 Банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича мижозларнинг мажбуриятлари
11701 Мижозларнинг акцептлар бўйича мажбуриятлари — Маҳаллий
Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий савдо операцияларини амалга оширишда мижозларга акцепт шаклида берилган муддатли вексел/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акцепт шаклида берилган вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида акцепт шаклидаги вексел/тратталарнинг тўланган қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб вексел/тратталарнинг муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11705 Мижозларнинг акцептлар бўйича мажбуриятлари — Хорижий
Ҳисобварақнинг таърифи: халқаро савдо операцияларини амалга оширишда мижозларга акцепт шаклида берилган муддатли вексел/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акцепт шаклида берилган вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида акцепт шаклида тўланган вексел/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб вексел/тратталарнинг муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11800 РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар
11801 РЕПО битимлари бўйича Марказий банкдан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11803 РЕПО битимлари бўйича бошқа банклардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11805 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматдан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11807 РЕПО битимлари бўйича жисмоний шахслардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11809 РЕПО битимлари бўйича якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11811 РЕПО битимлари бўйича давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларидан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11813 РЕПО битимлари бўйича чет эл капитали иштирокидаги корхоналардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11815 РЕПО битимлари бўйича хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
11897 РЕПО битимлари бўйича бошқа қарздорлардан сотиб олинган қимматли қоғозлар
Юқорида кўрсатилган ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисми бўйича сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайтадан сотиш нархи билан келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозни сотиб олиш ўртасидаги фарқнинг амортизация суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлар тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бўйича қайтадан сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бажарилмаганда, банк портфелига ўтказилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир РЕПО келишуви бўйича, шунингдек қимматли қоғозларнинг тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар қадрсизланишидан вужудга келган зарарларни қоплаш учун яратилган захиралар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиши ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг ўсиши акс эттирилади,
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир РЕПО келишуви бўйича, шунингдек қимматли қоғозларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
11900 Марказий банкка берилган қисқа муддатли кредитлар
11901 Марказий банкка берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача Марказий банкка берилган кредит (шу жумладан, моҳиятига кўра кредитлар деб аталувчи бошқа операция)лар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган (тўланган) кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12100 Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар
12101 Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилгача муддатга бошқа банкларга берилган кредит (шу жумладан, моҳиятига кўра кредитлар ҳисобланган бошқа операция)лар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредитнинг суммаси ва/ёки кредитнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган суммаси акс эттирилади
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор (кредит олувчи) бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12105 Бошқа банкларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларга берилган муддатида қопланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, мақомига кўра кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларга берилган муддатида тўланмаган барча кредитларнинг суммаси, шунингдек қайта таснифланган, 12101, 12109, 14501, 14505 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздор томонидан тўланган қарздорлик суммаси, шунингдек кредитларнинг бошқа моҳияти бўйича қайта таснифланган ва/ёки 12199 ҳисобварақ орқали ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12109 Бошқа банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар ҳисобланган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12101 ва 12105 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, бошқа банкларга берилган, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган, қайта таснифланган ва/ёки 12199 ҳисобварақ орқали ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12199 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредитлар» (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, бошқа банкларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар ҳисобланган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захирасининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12300 Ҳукуматга берилган қисқа муддатли кредитлар
12301 Ҳукуматга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига ва унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12305 Ҳукуматга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган муддатида қайтарилмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12301, 12309, 14701, 14705 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12399 ҳисобварақ ҳисобидан ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарз суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоби ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12309 Ҳукуматга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12301 ва 12305 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12399 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12399 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ҳукуматга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар деб аталадиган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12400 Бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар
12401 Бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача бюджет ташкилотларига берилган кредитлар (шу жумладан овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12405 Бюджет ташкилотларига берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бюджет ташкилотларига берилган муддатида қайтарилмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12401, 12409, 14801, 14809 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, бюджет ташкилотларига берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 ҳисобварақ ҳисобидан ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарз суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоби ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12409 Бюджет ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қайта кўриб чиқилган шартнома ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12401, 12405 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бюджет ташкилотларига берилган, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар деб аталадиган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12500 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар
12501 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12502 Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аҳолининг кам таъминланган қатламларига тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан овердрафт ва моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12503 Жисмоний шахсларга банк карталари орқали берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга банк карталари орқали берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция) ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12504 Жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой сотиб олиш учун берилган қисқа муддатли ипотека кредитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой сотиб олиш учун тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган ипотека кредитлари (шу жумладан овердрафт ва моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12505 Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12501, 12502, 12504, 12509, 14901, 14902, 14903, 14905 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган жисмоний шахсларга берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12599 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12509 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12501, 12502, 12504 ва 12505 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12599 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12521 Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12600 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар
12601 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12605 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига берилган муддатида тўланмаган, қайта таснифланган, 12601, 12609, 15001, 15005 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12699 ҳисобварақ ҳисобидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12609 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган, шартлари қайта кўриб чиқилган, қайта таснифланган, 12601 ва 12605 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12599 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12621 Якка тартибдаги тадбиркорларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12699 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12700 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар
12701 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақ таърифи: давлат корхоналари, акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига 1 йил муддатгача берилган кредит (мақоми бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12705 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат корхоналари, акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12701, 12709, 15101, 15105 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган давлат корхоналари, ташкилот ва муассасаларига берилган муддатида тўланмаган барча кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 ҳисобварақ ҳисобидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12709 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган давлат корхоналари, акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, мақоми бўйича кредитлар деб аталадиган овердрафт ва бошқа операциялар)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12701 ва 12705 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва давлат корхоналари, ташкилотлари, муассасаларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган қопланган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, давлат корхоналари, акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган, овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12800 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар
12801 Жисмоний шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга 1 йил муддатгача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12802 Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12803 Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилгача муддатга тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тақдим этилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12805 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тақдим этилган, муддатида сўндирилмаган қисқа ва узоқ муддатли кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тақдим этилган, қайта таснифланган, мазкур ҳисобвараққа 12801, 12802, 12803, 12809, 14401, 14402, 14403, 14405 ҳисобварақлардан ўтказилган муддатида тўланмаган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан сўндирилган, бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредитлар ва/ёки захира ҳисобварақлари ҳисобидан 12899 ҳисобварағидан эҳтимолий зарарларга ҳисобдан чиқарилган қарздорлик суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12809 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: асосий шартлари қайта кўриб чиқилган шартнома ва унга доир қўшимча битимга мувофиқ ўзгартирилган, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган, қайта таснифланган, мазкур ҳисобвараққа 12801, 12802, 12803, 12805 ҳисобварақлардан ўтказилган қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 12899 ҳисобварақдан эҳтимолий зарарлар захираларидан ҳисобдан чиқарилган қайта таснифланган ва/ёки захира ҳисобварақлари ҳисобидан сўндирилган кредитлар суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундирилмаслиги мумкин бўлган, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тақдим этилган қисқа муддатли кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга захираларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг оширилиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захира суммасининг бекор қилиниши ва/ёки камайиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12900 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар
12901 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12905 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли (узоқ муддатли) кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12901, 12909, 15301, 15305 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12999 ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарзларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12909 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операциялар)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 12901 ва 12905 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12999 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12921 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12999 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13000 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар
13001 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13005 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган муддатида қайтарилмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 13001, 13009, 15201, 15205 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 13099 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13009 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 13001 ҳисобварақдан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 13099 ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13099 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13100 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа муддатли кредитлар
13101 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача хусусий корхоналар, фермер ва юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятлари, шунингдек юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа юридик шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13105 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий корхоналар, фермер ва юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятлари, шунингдек юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан. моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида муддатида тўланмаган, қайта таснифланган, 13101, 13109, 15501, 15505 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган хусусий корхоналар, ширкатлар ва корпорацияларга берилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 13199 ҳисобварақдан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарзларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13109 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган хусусий корхоналар, фермер ва юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятлари, шунингдек юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа юридик шахсларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 13101 ва 13105 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобдан 13199 ҳисобварақдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13121 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга махсус дастурлар бўйича берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13199 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, хусусий корхоналар, фермер ва юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли, акциядорлик жамиятлари, шунингдек юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа юридик шахсларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган молиявий лизинг, овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13200 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар
13201 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача банк бўлмаган молиявий муассасалар (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг ва суғурта компаниялари)га берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13205 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк бўлмаган молиявий муассасалар (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг ва суғурта компаниялари)га берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 13201, 13209, 15401, 15405 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 13299 ҳисобварақдан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарзларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13209 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган банк бўлмаган молиявий муассасалар (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг ва суғурта компаниялари)га берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 13201 ва 13205 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 13299 ҳисобварақ ҳисобидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13299 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган қисқа муддатли кредитлар» (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган, банк бўлмаган молиявий муассасалар (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг ва суғурта компаниялари)га берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13300 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар
13301 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йил муддатгача Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13305 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла етиштириш учун берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган муддатида тўланмаган узоқ муддатли кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 13301, 13309, 14301, 14305 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, ғалла ва пахта маҳсулотлари учун берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 13399 ва 14399 ҳисобварағидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган қарзларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13309 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобваракнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 13301 ва 13305 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғаллани етиштириш учун берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 13399 ҳисобварақ ҳисобидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
13399 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14300 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар
14301 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14305 Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 14301, 13305 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёсини етиштириш учун берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14399 ҳисобварақдан чиқарилган ҳамда қарздор томонидан қопланган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14399 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14400 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар
14401 Жисмоний шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган кредитларнинг (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредитнинг суммаси ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредитлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14402 Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга тадбиркорлик субъектлари — юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган кредитларнинг (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредитнинг суммаси ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредитлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14403 Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган кредитларнинг (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредитнинг суммаси ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредитлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14405 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: асосий шартлари қайта кўриб чиқилган шартнома ва унга доир қўшимча битимга мувофиқ ўзгартирилган, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тақдим этилган узоқ муддатли кредитларнинг (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган, қайта таснифланган, мазкур ҳисобвараққа 14401, 14402, 14403, 12805 ҳисобварақлардан ўтказилган қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сўндирилган, қайта таснифланган ва/ёки 14499 ҳисобварақдан эҳтимолий зарарлар захираси ҳисобидан ҳисобдан чиқарилган кредитлар суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундирилмаслиги мумкин бўлган, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кўмагида берилган узоқ муддатли кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операцияларнинг) бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплашга захираларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захира суммасининг оширилиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захира суммасининг бекор қилиниши ва/ёки камайиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14500 Бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар
14501 Бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга бошқа банкларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14505 Бошқа банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 14501, 12105 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва бошқа банкларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14599 ҳисобварақдан чиқарилган ҳамда қарздор томонидан қопланган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, бошқа банкларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14700 Ҳукуматга берилган узоқ муддатли кредитлар
14701 Ҳукуматга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14705 Ҳукуматга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 14701, 12305 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14799 ҳисобварақдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ҳукуматга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига, унинг ваколатли ёки ижроия органларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14800 Бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар
14801 Бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга бюджет ташкилотларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14809 Бюджет ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қайта кўриб чиқилган шартнома ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 14801, 12405 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бюджет ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14899 ҳисобварақдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, бюджет ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14900 Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар
14901 Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14902 Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аҳолининг кам таъминланган қатламларига 1 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14903 Жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой сотиб олиш учун берилган узоқ муддатли ипотека кредитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой сотиб олиш учун 1 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14905 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 14901, 14902, 14903 ва 12505 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14999 ҳисобварақдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14913 Жисмоний шахсларга банк карталари орқали берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга банк карталари орқали берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14921 Жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15000 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар
15001 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15005 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15001, 12605 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 15099 ҳисобварақ ҳисобидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15021 Якка тартибдаги тадбиркорларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15099 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15100 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар
15101 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга давлат корхона, давлат акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15105 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган давлат корхоналари, акциядорлик жамиятлари ташкилот ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15101 ва 12705 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва давлат корхоналари, ташкилот ва муассасаларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15199 ҳисобварақдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15199 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, давлат корхоналари, акциядорлик жамиятлари, ташкилот ва муассасаларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15200 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар
15201 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15205 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15201 ва 13005 ҳисобварақдан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15299 ҳисобварақдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15299 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15300 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредитлар
15301 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15305 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15301 ва 12905 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15399 ҳисобварақдан чиқарилган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15399 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15400 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар
15401 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга банк бўлмаган молиявий муассасалар (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг ва суғурта компаниялари)га берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15405 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган банк бўлмаган молиявий муассасалар (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг ва суғурта компаниялари)га берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15401 ва 13205 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15499 ҳисобварақдан чиқарилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15499 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган, банк бўлмаган молиявий муассасалар (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг ва суғурта компаниялари)га берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15500 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар
15501 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга хусусий корхоналар, фермер ва юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятлари, шунингдек юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа юридик шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар деб аталадиган ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15505 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган хусусий корхоналар, фермер ва юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли акциядорлик жамиятлари, шунингдек юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа юридик шахсларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 13105 ва 15501 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15599 ҳисобварақдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15521 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга махсус дастурлар бўйича берилган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга махсус дастурлар бўйича берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, хусусий корхоналар, фермер ва юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятлари, шунингдек юқоридаги тоифаларга мос келмайдиган бошқа юридик шахсларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15600 Лизинг (молиявий ижара)
15601 Бошқа банкларга берилган лизинг
15605 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган лизинг
15607 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига берилган лизинг
15609 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга берилган лизинг
15611 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган лизинг
15613 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга берилган лизинг
15615 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга берилган лизинг
Юқорида кўрсатилган ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан берилган лизинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида лизинг бўйича соф инвестиция суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида асосий қарз сўндирилганда келиб тушган пул маблағлари, шунингдек 15617 ва 15619 ҳисобварақларига ҳамда Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳисобварақларга ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15617 Муддати ўтган лизинг
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича муддати ўтган қарз ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15601, 15603, 15605, 15607, 15609, 15611, 15613 ва 15615 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган лизинг бўйича асосий қарз суммаси бўйича вужудга келган муддати ўтган қарз суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида лизинг олувчи ёки учинчи шахс томонидан тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган, бошқа тоифага ўтказилган ва/ёки 15699 ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15619 Шартлари қайта кўриб чиқилган лизинг
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг шартномаси ва унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган лизинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15601, 15605, 15607, 15609, 15611, 15613 ва 15615 ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган шартлари қайта кўриб чиқилган лизинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида лизинг бўйича тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган/ёки 15699 ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15699 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Лизинг
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15700 Суд ёки ижро иши юритиш жараёнидаги кредитлар ва лизинг
15701 Суд ёки ижро иши юритиш жараёнидаги юридик шахсларга берилган кредитлар
15703 Суд ёки ижро иши юритиш жараёнидаги жисмоний шахсларга берилган кредитлар
15705 Суд ёки ижро иши юритиш жараёнидаги лизинг
15707 Суд ёки ижро иши юритиш жараёнидаги якка тартибдаги тадбиркорларга берилган кредитлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: судга даъво киритилган, ижро иши юритиш жараёнида бўлган кредит ва лизинг (шу жумладан, овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, суд ёки ижро иши юритиш жараёнида бўлганлиги сабабли асосий кредит ва лизинг ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитлар ва лизинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ундириб олинган ва/ёки 15799 ҳисобварақдаги захиралар ҳисобидан қопланган кредитлар ва лизинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит ва лизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Суд ёки ижро иши юритиш жараёнидаги кредитлар ва лизинг (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, судга даъво киритилган, ижро иши юритиш жараёнида бўлган кредит ва лизинг (шу жумладан овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланиб кўриб чиқилаётган кредитлар ва лизинг бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун ташкил этилган тегишли захира ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағларнинг ва/ёки захиранинг ўсиш суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит ва лизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15800 Қарам хўжалик жамиятларига, биргаликдаги корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар
15801 Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар — Молиявий институтлар
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий институт бўлган қарам хўжалик жамиятларининг хусусий капиталига, шу жумладан улушли қимматли қоғозларига қилинган инвестиция қийматининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестициянинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларини қўшган ҳолдаги суммаси ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозлар қиймати ҳамда банкнинг қарам хўжалик жамияти фойдасидаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг ошиш суммаси ва инвестиция объекти билан ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини кўпайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси, шунингдек банкнинг қарам хўжалик жамияти зараридаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг камайиш ва олиниши лозим бўлган дивидендлар суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини камайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Молиявий институт ҳисобланган ҳар бир қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
15805 Қарам хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар — Бошқалар
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий институт бўлмаган қарам хўжалик жамиятларининг хусусий капиталига, шу жумладан улушли қимматли қоғозларига қилинган инвестиция қиймати ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестициянинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларни қўшган ҳолда суммаси ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобварақ ўтказилган қимматли қоғозлар қиймати ҳамда банкнинг қарам хўжалик жамияти фойдасидаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг ошиш суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини кўпайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси, шунингдек банкнинг қарам хўжалик жамияти зараридаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг камайиш ва олиниши лозим бўлган дивидендлар суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини камайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб молиявий институт бўлмаган ҳар бир қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
15809 Биргаликдаги корхоналарга қилинган инвестиция — Молиявий институтлар
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий институт бўлган, биргаликда назорат қилинувчи фаолиятга, биргаликда бошқариладиган хўжалик жамиятларининг активларига ёки хусусий капиталига қилинган инвестиция қиймати ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестициянинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларини қўшган ҳолда суммаси ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозлар қиймати ҳамда банкнинг биргаликда бошқариладиган хўжалик жамияти фойдасидаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг ошиш суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини кўпайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси, шунингдек банкнинг биргаликда бошқариладиган хўжалик жамияти зараридаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициянинг камайиш ва олиниши лозим бўлган дивидендлар суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини камайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб молиявий институт ҳисобланган биргаликда бошқарилувчи хўжалик жамиятларининг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
15813 Биргаликдаги корхоналарга қилинган инвестициялар — Бошқалар
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий институт бўлмаган, биргаликда назорат қилинувчи фаолиятга, биргаликда бошқарилувчи хўжалик жамиятларининг активларига ёки хусусий капиталига қилинган инвестиция қиймати ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестициянинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларини қўшган ҳолда суммаси ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қимматли қоғозлар қиймати ҳамда банкнинг биргаликда бошқариладиган хўжалик жамияти фойдасидаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг ошиш суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини кўпайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси, шунингдек банкнинг биргаликда бошқариладиган хўжалик жамияти зараридаги улушини тан олиш натижасида юзага келган инвестициясининг камайиш ва олиниши лозим бўлган дивидендлар суммаси ва инвестиция объекти бўйича ўтказиладиган қайта баҳолаш билан боғлиқ равишда, унинг хусусий капитал ҳисобварағини камайтирадиган бошқа тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб молиявий институт ҳисобланмаган биргаликда бошқарилувчи хўжалик жамиятларининг ҳар бири бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
15817 Шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар — Молиявий институтлар
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий институт бўлган шўъба хўжалик жамиятларининг хусусий капиталига, шу жумладан улушли қимматли қоғозларига қилинган инвестиция қиймати ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестиция қилинган маблағларнинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларини қўшган ҳолда суммаси (инвесторнинг соф активлардаги улушининг ҳақиқий қийматидан ошмаган суммага) ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб молиявий институт бўлган ҳар бир шўъба хўжалик жамияти бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
15821 Шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар — Бошқалар
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий институт бўлмаган шўъба хўжалик жамиятларининг хусусий капиталига, шу жумладан улушли қимматли қоғозларига қилинган инвестиция қиймати ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестиция қилинган маблағларнинг, уни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларини қўшган ҳолда суммаси (инвесторнинг соф активлардаги улушининг ҳақиқий қийматидан ошмаган ҳолда) ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган инвестиция суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб молиявий институт бўлмаган ҳар бир шўъба хўжалик жамияти бўйича алоҳида ҳисобварақларда юритилади.
15827 Тижорат банклари томонидан стратегик инвесторларга корхоналарни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш
Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банклари томонидан сотиладиган корхоналар, уларнинг устав фондларидаги улушлар, аввал тақдим қилинган кредитларнинг қайтарилмаслиги натижасида тижорат банклари мулкига қабул қилинган кўчмас мулк объектлари негизида янгидан ташкил этилган корхоналар бўйича сотиб олиш тўловларини салоҳиятли инвесторлар томонидан бир йўла ёки сотиб олиш суммасининг қолдиғига фоизлар ҳисобламасдан бўлиб-бўлиб тўлаш, шунингдек сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангунга қадар тасарруф этиш ҳуқуқисиз амалга оширишнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бўлиб-бўлиб тўлашга реализация қилиниши лозим бўлган корхоналарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бўлиб-бўлиб тўлашга реализация қилинаётган корхонанинг тўланган қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб бўлиб-бўлиб тўлашга реализация қилиш жараёнида турган ҳар бир корхона тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Қарам хўжалик жамиятларига, биргаликдаги корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялар (контр-актив)
Ҳисобварақ таърифи: инвестиция қадрсизланиши натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга йўналтирилган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақ кредитида яратилган захира маблағларининг ва/ёки захиранинг ўсиш суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик жамияти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
15900 Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
15901 Давлат хазина векселлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан чиқарилган, амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган хазина векселлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган хазина векселларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб хазина векселларининг турлари ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
15905 Давлат облигациялари
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан чиқарилган, амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятлари (узоқ муддатли) ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг номинал қиймати ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган давлат облигацияларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган давлат облигацияларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб давлат облигациялари ва бошқа хазина мажбуриятларининг турлари ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
15909 Марказий банкнинг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган Марказий банкнинг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган Марказий банкнинг облигация ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ёки Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб облигациялар ва бошқа қарз мажбуриятлари турлари ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
15911 Еврооблигациялар
Ҳисобварақнинг таърифи: амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган еврооблигациялар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган, шунингдек Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган еврооблигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ёки Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган еврооблигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб еврооблигацияларнинг турлари, муддати ва эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
15913 Корхоналарнинг қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган корхона (ташкилот)нинг қарз қимматли қоғозлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган корхона қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган қарз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб корхона(ташкилот)ларнинг облигациялари ва бошқа қарз мажбуриятларининг турлари, муддати ва эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
15923 Тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозлари
Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банкларининг амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган ва қатъий белгиланган даромад олиш мақсадида харид қилинган облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тижорат банкларининг харид қилинган облигациялари ва бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати, шунингдек Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган, тегишли ҳисобварақлардан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида чиқиб кетган ёки Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ қайта таснифланган, тегишли ҳисобварақларга ўтказилган қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб тижорат банкларининг облигациялари ва бошқа қимматли қоғозларининг турлари ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15979 Бошқа қарз қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумга мос тушмайдиган, амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган ва қатъий белгиланган суммада даромад олиш мақсадида харид қилинган бошқа қарз қимматли қоғозлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки Марказий банк норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан қайта таснифланган, бошқа мос ҳисобварақларга ўтказилган бошқа қарз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати бўйича ҳамда эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15989 Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларни харид қилиш бўйича харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қарз қимматли қоғозларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар (агент, маслаҳатчи, дилер ва брокерларга тўланадиган мукофот ва воситачилик ҳақи, назорат органлари ва фонд биржаларининг йиғимлари ҳамда маблағ ўтказганлик учун солиқ ва йиғимлар ва ҳ.к.) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қилиш билан боғлиқ харажатлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида амортизацияланган қиймати бўйича сақланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қилиш билан боғлиқ харажатларининг амортизация қилинган суммаси ҳамда сотилган, қайта таснифланган, ўтказилган ёки ҳисобдан чиқарилган қарз қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15991 Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги салбий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси ҳамда қимматли қоғозлар сотилганда ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарз қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст баҳода харид қилишдаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15993 Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозлар бўйича мукофот
Ҳисобварақнинг таърифи: амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларнинг харид қиймати (сотиб олиш харажатлари ва агар мавжуд бўлса, сотиб олинган фоизлардан ташқари) билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан юқори баҳода харид қилишдаги мукофот суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мукофот амортизацияси суммаси ҳамда қимматли қоғозлар сотилганда, қайта таснифланганда ва ўтказилганда ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда мукофот суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу ҳисобварақда қимматли қоғозларнинг қадрсизланиши натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ҳамда эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16100 Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар
16101 Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бош банк ва филиаллар ўртасида ёки бир банк филиаллари ўртасида бўладиган нақд пул билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22202 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларга нақд пул учун берилган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга тўланган қарзлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган маблағлар суммаси, шунингдек Бош офисда ёпиладиган барча ўтказмалар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16102 Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақдсиз маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бош банк ва филиаллар ўртасида ёки бир банк филиаллари ўртасида бўладиган нақдсиз пул билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22203 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир.
Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларга берилган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга тўланган қарзлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16103 Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банклар филиалларининг филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22204 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир.
Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг дебетида келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16104 Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк филиаллари ва уларнинг Бош офис/филиаллари ўртасида товар-моддий қимматликлар ва хизматлар бўйича операциялар ҳамда бир банкнинг Бош офис/филиалига кўрсатилган хизматлар ва берилган товар-моддий қимматликлар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22205 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир.
Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқлари тенг бўлиши лозим. Жамланма балансда ушбу ҳисобварақлар бўйича қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг дебетида омборга топширилган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга белгиланган муддатларда вакиллик ҳисобварағи орқали тўланадиган қарзлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16105 Чет элдаги Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис/филиаллари ва унинг чет элдаги филиаллари ўртасидаги операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22206 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларга берилган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга тўланган қарзлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган маблағлар суммаси, шунингдек Бош банкда ёпиладиган барча ўтказмалар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16107 Бош офис/филиаллардан филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар — Овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: 22204 ҳисобварақнинг мавжуд кредит қолдиқ суммасидан ортиқ суммага тўловлар амалга ошган ҳолатда вужудга келган дебет қолдиғининг ҳисоби юритилади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг дебетида 22204 ҳисобварағида вужудга келган дебет қолдиғининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 22204 ҳисобварағига маблағлар келиб тушганда мавжуд дебет қолдиғининг қопланиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16109 Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Флоат
Ҳисобварақнинг таърифи: Банкнинг Бош офиси ва унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта банк филиаллараро ўтказилган, белгиланган муддат давомида солиштирилиб тартибга солинмаган транзакциялар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобни бош транзакцияни амалга оширган банк филиали юритади ва уч кун ичида қолдиқ қопланиши лозим.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган муддат давомида тўланмаган, қайта таснифланган, 16101, 16102, 16103, 16104, 16105 ва 16107 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тартиблаштирилган сумма ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16111 Бош офис/филиалдан жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис/филиалларнинг жисмоний шахслар банк карталаридан берилган нақд пуллари бўйича Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларнинг жисмоний шахслар банк карталаридан берилган нақд пуллари бўйича бошқа банк/филиаллардан олинадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларнинг жисмоний шахслар банк карталари бўйича берилган нақд пуллар бўйича Бош офис/филиаллардан қопланган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16113 Бош офис/филиалдан банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис/филиалларнинг жисмоний шахслар банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларнинг жисмоний шахслар банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларнинг жисмоний шахслар банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича Бош офис/филиаллардан қопланган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16115 Бош банк/филиаллардан олинадиган маблағлар — Давлат дастурлари бўйича ресурслар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис/филиалларнинг давлат дастурлари бўйича Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16123 Бош офис/филиаллардан Тезкор тўловлар тизимида ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банклар филиалларининг тезкор тўловлар тизимида ҳисоб-китоблар учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22224 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг дебетида келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16125 Бош офис/филиаллардан Марказий банкнинг Клиринг тизими ҳисоб-китоблари бўйича олинадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банклар филиалларининг Марказий банкнинг Клиринг тизими ҳисоб-китоблари учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22226 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг дебетида келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16300 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
16301 Марказий банкдан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банкдан олиниши лозим бўлган ҳисоблаб ёзилган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисоблаб ёзилган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ҳамда 16377 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
16303 Бошқа банклардан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банклардан олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ҳамда 16377 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16304 Бош офис/филиалдан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис/филиалдан олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси ҳамда 16377 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда банк/ҳар бир филиал бўйича олиб борилади.
16305 Фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: фойда ёки зарар орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16307 Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозлар инвестицияси бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳақиқатда олинган ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16309 Кредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар бўйича ҳисобланган (шунингдек моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар бўйича ҳисобланган), лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16311 Амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури ва муддати, шунингдек эмитентлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16315 Сотиб олинган векселлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган векселлар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида векселлар харид баҳосига киритилган ва олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб векселларнинг тури ва муддати бўйича ҳамда тўловчилар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16319 Мижозларнинг аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган тратта мажбуриятлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг аккредитив ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган мажбуриятлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16321 Банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича мижоз мажбуриятлари юзасидан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича мижоз мажбуриятлари юзасидан ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб вексел/тратталарнинг муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16323 Лизинг (молиявий ижара) бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16325 Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобидан қопланадиган, олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобидан қопланадиган, ҳисобланган, лекин ҳозирча олинмаган фоизларнинг (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган операциялар бўйича ҳисобланган фоизларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси субсидиялари ҳисобидан қопланадиган олишга ҳисобланган фоизларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизларнинг суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16327 Давлат бюджети субсидиялари ҳисобидан қопланадиган, олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Давлат бюджети субсидиялари ҳисобидан қопланадиган, ҳисобланган, лекин ҳозирча олинмаган фоизларнинг (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган операциялар бўйича ҳисобланган фоизларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида давлат бюджети субсидиялари ҳисобидан қопланадиган олишга ҳисобланган фоизларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизларнинг суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16377 Шартнома бўйича ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган олиниши лозим бўлган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган (активлар ва воситачилик ҳақи бўйича фоизларни ҳисобга олиш учун балансдан ташқари ҳисобварақларда ўтказгунга қадар ҳисобланган ва муддати кечиктирилган) фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив ва қарздор бўйича шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16379 Шартномага кўра ҳисоблаб ёзилган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ тўлов муддати узайтирилган (активлар ва воситачилик ҳақи бўйича фоизларни ҳисобга олиш учун балансдан ташқари ҳисобварақларда ўтказгунга қадар ҳисобланган ва муддати кечиктирилган) фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ тўлов муддатида узайтирилган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив ва қарздор бўйича шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ тўлов муддати узайтирилган фоизлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16397 Мижозларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг бошқа мажбуриятлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси, шунингдек 16377 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16399 Кўрилиши мумкин бўлган эҳтимолий зарарларни қоплаш захираси — активлар бўйича ҳисобланган фоизлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: активлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16400 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар
16401 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган воситачилик ҳақи ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган кўрсатилган хизмат ва воситачилик ҳақлари суммаларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган кўрсатилган хизмат ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган кўрсатилган хизмат ва воситачилик ҳақларининг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16405 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган жарима ва пенялар
Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган жарима ва пенялар суммаларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган жарима ва пенялар қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мижозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16409 Операцион ижара бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган даромад
Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган даромад ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича олиниши лозим бўлган даромад суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида олиши лозим бўлган тўловлар ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16413 Олиниши лозим бўлган ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган бошқа фоизсиз даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16500 Асосий воситалар
16501 Ер
Ҳисобварақнинг таърифи: фойдаланиш ҳуқуқи билан сотиб олинган ер қиймати ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ернинг ер кадастри маълумотларига кўра қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ер қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ер майдони (участкаси) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16505 Тугалланмаган қурилишлар
Ҳисобварақнинг таърифи: биноларни, иншоотларни қуриш, жиҳозларни ўрнатиш ва бошқа асосий воситалар билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар билан бирга барча харажатлар қиймати ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида асосий воситаларни реконструкция қилиш ёки қайта тиклаш, қурилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ниҳоясига етказилган қурилиш ёки реконструкция қиймати, шунингдек қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситалар тури (объектлари) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16509 Банкнинг иморатлари — Бинолар ва бошқа иншоотлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг фаолияти ва тўлиқ иш юритиши учун зарур бўлган, унга тегишли биноларнинг ва бошқа иншоотларнинг (хизмат бинолари, омбор, гараж, ошхона, ўқув маркази, ижтимоий инфраструктура объектлари) қиймати ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қурилган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати ва/ёки сотиб олинган бино ва бошқа иншоотларнинг уларни сотиб олишдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино(иншоот)лар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16511 Йиғилган эскириш суммаси — Бинолар ва бошқа иншоотлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш ва қадрсизланиш натижасидаги йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида бино ва бошқа иншоотларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16515 Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан молиявий ва узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг ҳамда молиявий ва/ёки узоқ муддатли ижара бўйича фойдаланилаётган ижара мулкини такомиллаштириш харажатлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижарага олиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек ижарага олинадиган объектларни реконструкциялаш ва такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара муддати тугагач ёки ижара ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда лизинг берувчига қайтарилган ёки асосий воситаларнинг ижара муддати тугагандан кейин банк томонидан сотиб олинган ва сотилган ва/ёки қайта таснифланган ижарага олинган мулкни такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16519 Йиғилган эскириш суммаси — Объектни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ижарага олинган ва такомиллаштирилган объектларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган объектларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқининг бекор қилиниши билан лизинг берувчига қайтарилган ёки ижара муддати тугаши билан банк томонидан сотиб олинганда йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16529 Транспорт воситалари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк ишида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситалари (автомашина, юк машиналари ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар)нинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида транспорт воситаларининг уларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситасининг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16531 Йиғилган эскириш суммаси — Транспорт воситалари (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида транспорт воситаларининг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16535 Мебель, мослама ва жиҳозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк фаолияти учун сотиб олинган мебеллар, компьютерлар, бинолар учун мосламалар, офис учун ва бошқа ускуналарнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида мебель, мослама ва жиҳозларни сотиб олиш, олиб келиш, ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебел, мослама ва ускуналарнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16539 Йиғилган эскириш суммаси — Мебель, мослама ва бошқа жиҳозлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида мебель, мослама ва жиҳозларнинг эскиришни баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16541 Тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари бўлмиш банкомат, терминал, сервер ва бошқа ускуналарнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида харид қилиш, етказиб бериш ва ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги харид қилиш қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган ускуналарнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16543 Йиғилган эскириш суммаси — Тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналари (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлов карталари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш ускуналарининг йиғилган эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ускуналарнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган ускуналарнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16549 Операцион ижарага берилган асосий воситалар
Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг (кўчмас мулкдан ташқари) қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкдан ташқари ижарага берилган асосий воситаларнинг қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижара муддати тугаши ва/ёки ижара шартномаси бекор қилиниши натижасида қайтарилган асосий воситаларнинг қиймати, шунингдек ижара муддати тугагандан кейин ижарачи олган асосий воситаларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16551 Йиғилган эскириш суммаси — Операцион ижарага берилган асосий воситалар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг мақсади: операцион ижара бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижарага берилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижарага берилган, ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқи бекор қилиниши натижасида қайтариладиган ёхуд муддати тугаши билан ижарачи томонидан сотиб олинадиган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси сўндирилади, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16561 Омбордаги асосий воситалар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан сотиб олинган ва омборда эксплуатацияга киритилгунга қадар ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан кейин сақланадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва омборда сақланадиган асосий воситалар деб акс эттирадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга киритилган ёки ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир асосий восита тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16563 Йиғилган эскириш суммаси — Омбордаги асосий воситалар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида омборда сақланадиган асосий воситаларнинг эскириш қиймати ва қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга бериладиган, сотиш ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб омбордаги асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16591 Бошқа асосий воситалар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган асосий воситалар тоифасига мос тушмайдиган асосий воситалар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган бошқа асосий воситалар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16593 Йиғилган эскириш суммаси — Бошқа асосий воситалар(контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа асосий воситаларнинг эскириш қиймати ва қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа асосий воситаларни сотиш ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб бошқа асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16600 Номоддий активлар
16601 Номоддий активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: дастурий таъминот, муаллифлик ҳуқуқи ва патент каби номоддий активларнинг қиймати ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек эксплуатацияга тайёр номоддий активларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16605 Йиғилган эскириш суммаси — Номоддий активлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида йиғилган зарарлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг йиғилган эскириш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида номоддий активларнинг амортизация суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16609 Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: эксплуатацияга тайёр бўлмаган, ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича харажатлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга тайёр бўлмаган номоддий активларнинг ўрнатиш ва/ёки яратиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга берилаётган, сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16617 Гудвилл
Ҳисобварақнинг таърифи: хўжалик субъектларининг қўшилиши ёки қўшиб олиниши натижасида вужудга келувчи гудвилл ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик субъектларининг қўшилиш ёки қўшиб олиниши натижасида сотиб олинган соф активларининг харид қилиш баҳосини уларнинг ҳақиқий баҳосидан ошиқ суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида гудвиллнинг қадрсизланиши ва/ёки ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик субъекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. 16699 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар қадрсизланиши бўйича зарарларни қоплаш захираси ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга берилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш бўйича киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16700 Банкнинг бошқа хусусий мулклари
16701 Кредит ва лизинг бўйича гаров ҳисобидан ундирилган мулк
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлар ва лизинг олувчилардан ундириб олинган, банк фаолиятида ёки кўчмас мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулклари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида кредит ва лизингнинг соф баланс қийматидан ёки қарздорлар ва лизинг олувчилардан ундириб олинган мулкнинг ҳақиқий қийматидан қайси бири кичик бўлса, шу қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган, диспозиция қилинган ва/ёки қайта таснифланган мулкларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мулкларнинг ҳар бир тури ва ундирилган мулклар бўйича ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16703 Кредит ва лизинг бўйича ундирилган тугатилаётган банкрот корхоналар мулки
Ҳисобварақнинг таърифи: кредиторлик қарздорлиги таркибида 70 ва ундан юқори фоиз миқдорида банк кредитлари бўйича қарздорлиги бўлган, банк томонидан банкротлик тўғрисида даъво қўзғатилиб тугатиш жараёнидаги корхоналарнинг суд қарори билан банкнинг хусусий мулкига ўтказилган мулкларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг дебетида кредит ва лизингнинг соф баланс қийматидан ёки қарздор тугатилаётган банкрот корхонанинг суд қарори билан банкнинг хусусий мулкига ўтказилган мулкларининг ҳаққоний қийматидан қайси бири кичик бўлса, шу қиймат акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тугатилаётган банкрот корхонанинг сотилган мулкларининг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб тугатилаётган банкрот корхона мулкларининг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16705 Банкнинг бошқа мулклари
Ҳисобварақнинг таърифи: сотишга мўлжалланган, банк фаолиятида ва/ёки мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган бошқа мулклари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида ушбу ҳисобвараққа ўтказилган, банк фаолиятида ва/ёки мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган мулкнинг соф баланс қиймати ва ҳақиқий қийматидан, сотиш харажатлар суммасидан ташқари қайси бири паст бўлса, ўша қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган, диспозиция қилинган ва/ёки қайта таснифланган мулкларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мулкларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16707 Бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган банкнинг бошқа мулклари
Ҳисобварақнинг таърифи: бўлиб-бўлиб тўланадиган банк бошқа хусусий мулкининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 16701, 16703, 16705 ҳисобварақларидан ўтказилган мулкнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк бошқа хусусий мулкининг тўланган қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир объект (мулк) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16709 Кўчмас мулкка қилинган инвестиция
Ҳисобварақнинг таърифи: банк фаолиятида фойдаланилмайдиган, ижара даромадлари олиш ва капитал ўсиши учун ёки ҳар икки мақсад учун ҳам мўлжалланган кўчмас мулклари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкка қилинган инвестиция қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган кўчмас мулкка қилинган инвестиция қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16713 Йиғилган эскириш суммаси — Кўчмас мулкка қилинган инвестициялар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: кўчмас мулкка қилинган банк инвестицияларининг эскириш суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкка қилинган инвестициялар бўйича баҳоланган эскириш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган кўчмас мулкка қилинган инвестицияларнинг эскириш қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб кўчмас мулкка қилинган ҳар бир инвестиция объекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16799 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Банкнинг бошқа хусусий мулклари (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16800 Муддати узайтирилган дебитор қарздорлик
16803 Бўлиб-бўлиб тўлаш учун сотилган банкнинг активлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бўлиб-бўлиб тўланадиган банкнинг активлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 16701, 16703, 16705 ҳисобварақларидан ўтказилган мулкнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бўлиб-бўлиб тўлашга сотилган банк активларининг тўланган қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир объект (мулк) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16899 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Муддати узайтирилган дебитор қарздорлик (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: муддати узайтирилган банкнинг дебитор қарздорлиги бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16900 Ҳосилавий инструментларнинг ревальвацияси натижасида ўзлаштирилмаган фойда
16901 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда — Форвард шартномалари
Ҳисобварақнинг таърифи: форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисобга олинади. (Форвард битими — бу келишув бўйича келажакда аниқ санада молиявий инструментни қатъий белгиланган курс бўйича сотиш ва сотиб олиш шартномасидир).
Ҳисобварақнинг дебетида форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида форвард битимлари бўйича сўндирилган (тўланган) ва/ёки мазкур позиция рўйхатдан ўтгунга қадар ушбу битимлар бўйича ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард битими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16905 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда — Опционлар
Ҳисобварақнинг таърифи: опционлар бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисобга олинади. (Опцион — молиявий инструментнинг маълум суммасини шартномавий давр ичида қатъий белгиланган курс бўйича сотиш ва сотиб олиш ҳуқуқини берадиган шартномадир).
Ҳисобварақнинг дебетида опционлар бўйича олинган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида опцион сўндирилганда ва/ёки опционлар бўйича мазкур позиция рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16909 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда — Фьючерслар
Ҳисобварақнинг таърифи: фьючерс шартномалари бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисоби олиб борилади. (Фьючерс — бу молиявий инструментни келажакда етказиб бериш шарти билан сотиш ёки сотиб олиш бўйича стандартлаштирилган шартномадир).
Ҳисобварақнинг дебетида фьючерс шартномалари бўйича ўзлаштирилмаган фойда акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида шартномалар сўндирилганда ва/ёки фьючерс шартномалари бўйича мазкур позиция рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16913 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда — Своплар
Ҳисобварақнинг таърифи: своплар бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисоби олиб борилади. (Своп — бу шартли суммалар ва келишилган индекс қўллаш асосида, келажакда тўловлар алмашиш бўйича келишувдир. Икки намуна сифатида валюта свопи ва фоизлар ставкаси бўйича свопларни келтириш мумкин).
Ҳисобварақнинг дебетида своплар бўйича ўзлаштирилмаган фойда акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида своплар сўндирилганда ва/ёки улар бўйича мазкур позиция рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир своп шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
16915 Ревальвация натижасида ўзлаштирилмаган фойда — бошқа ҳосилавий инструментлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа ҳосилавий инструментлар бўйича ўзлаштирилмаган фойда ҳисоби олиб борилади..
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа ҳосилавий инструментлар бўйича ўзлаштирилмаган фойда акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳосилавий инструментлар сўндирилганда ёки ҳисобдан чиқарилган ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳосилавий инструмент бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
17100 Валюталар савдоси ва валюта позициялари
17101 Валюта позицияси ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: биттадан ортиқ валюта китобларида акс эттириладиган хорижий валюталар иштироки билан амалга ошириладиган операцияларда банкнинг валюта позицияси ҳисоби юритилади. Шунингдек ушбу ҳисобварақ молиявий ҳисоботлар тузиш мақсадида хорижий валютада ифодаланган актив ва мажбуриятларнинг миллий валютада қайта ҳисоблашда курс фарқлари ҳисобини юритиш учун қўлланилади. Валюта курси фарқидан фойда/зарар акс эттирилгандан сўнг, ушбу ҳисобварақ қолдиғи жамланган балансда нолга тенг бўлиши лозим.
Ҳисобварақнинг дебетида:
хорижий валюта китобларида сотилган хорижий валюта суммаси, хорижий валютада тўланган ва ҳисобланган харажатлар ҳамда хорижий валютада сотиб олинган активлар;
сўм китобларида сотиб олинган хорижий валюта, ўз акцияларини хорижий валютада сотишдан тушумлар ва хорижий валютада олинган ёки ҳисобланган даромадлар, шунингдек хорижий валютадаги актив ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашдан кейинги ижобий натижа (фойда)нинг сўмдаги эквиваленти акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида:
хорижий валюта китобларида сотиб олинган хорижий валюта суммаси, ўз акцияларини хорижий валютада сотишдан тушумлар ва хорижий валютада олинган ва ҳисобланган даромадлар суммаси акс эттирилади;
сўм китобларида сотилган хорижий валюта суммаси, хорижий валютада тўланган ва ҳисобланган харажатлар ҳамда хорижий валютада сотиб олинган активлар, шунингдек хорижий валютадаги актив ва мажбуриятларни қайта ҳисоблашдан кейинги салбий натижа (зарар)нинг сўмдаги эквиваленти акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб валюта турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
17300 Транзит ҳисобварақлари
17301 Транзит ҳисобварағи
Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу ҳисобварақ бўйича суммалар, операция амалга оширилаётган ҳисобварақнинг вакиллик ҳисобварақ билан тўғридан-тўғри корреспонденцияси тақиқланган ҳолларда ўтказилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўтказилган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ўтказилган суммаларнинг тўланиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
17305 Аниқланиш жараёнидаги транзакциялар
Ҳисобварақнинг таърифи: бирор-бир сабабларга (реквизитлари нотўғри кўрсатилганда, мижозга бу банкда бошқа хизмат кўрсатилмаганда, қўшимча назорат талаб қиладиган операциялар ва шу каби бошқа ҳолларда) кўра белгиланган мақсади бўйича ўтказилиши мумкин бўлмаган маблағлар транзакцияси ҳисобга олинади. Аниқланиш жараёнида ҳисобварақдаги маблағлар мақсади бўйича ҳисобдан чиқарилиши ёки маблағ олувчига қайтарилиши лозим бўлган ўрнатилган муддат давомидагина қолдирилиши мумкин.
Ҳисобварақнинг дебетида маблағлар келиб тушган вақтда белгиланган мақсади бўйича ҳисобдан чиқарилиши мумкин бўлмаган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида белгиланган мақсади бўйича ҳисобланган ёки олувчига қайтариб юборилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб тўлов тури ва мақсадларига кўра алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
17400 Мижозларнинг банк карталаридан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
17401 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан олинган нақд пуллар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк карталаридан олинган нақд пуллар бўйича пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг банк карталари ҳисобварақларидан олинган нақд пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг банк карталари ҳисобварақларидан қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
17403 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан бошқа банк карталар ёки омонатлар ҳисобварақларига ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк карталаридан аҳолининг банк карталари ёки омонатлари ҳисобварақларига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг банк карталаридан аҳолининг банк карталари ёки омонатлари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг банк карталари ҳисобварақларидан қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
17405 Коммунал тўловлар бўйича банк карталаридан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: коммунал тўловлар бўйича банк карталари ҳисобварақларидан ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида коммунал тўловлар бўйича банк карталари ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк карталари ҳисобварақларидан қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
17407 Пуллик хизматлар бўйича банк карталаридан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: пуллик хизматлар (коммунал тўловлардан ташқари) бўйича банк карталар ҳисобварақларидан ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида пуллик хизматлар (коммунал тўловлардан ташқари) бўйича банк карталар ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк карталари ҳисобварақларидан ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
17409 Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича банк карталаридан ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича банк карталаридан ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича банк карталаридан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк карталари ҳисобварақларидан қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
17515 Республика бюджети — Махсус харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджети ҳисобидан махсус харажатлар учун ажратилган маблағлар суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида Республика бюджети ҳисобидан 23416 ҳисобварақдаги маблағлар қолдиғи доирасида махсус харажатлар учун ажратилган тўловлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Республика бюджети ҳисобидан махсус харажатлар учун ажратилган маблағларнинг ўрнини тўлдириш учун келиб тушган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Республика бюджети ҳисобидан махсус мақсадлар учун маблағлар ажратилган ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19900 Бошқа активлар
19901 Майда харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибда майда харажатлар учун бериладиган ҳисобдорлик суммалари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида майда харажатлар учун ҳисобдорлик сифатида берилган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилмаган маблағларнинг қайтарилиши, шунингдек ҳисобдорликдаги суммаларнинг қопланиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19903 Инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг ҳисобварақларига кирим қилиниши лозим бўлган инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларнинг суммаси ҳисобга олинади. Кун охирида ушбу ҳисобварақда қолдиқ бўлмаслиги керак.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта ҳисоблангунча мижозларнинг ҳисобварақларига ёки 29804 ҳисобварағига олдиндан кирим қилинадиган инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларнинг суммаси, шунингдек инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларнинг қайта ҳисоблашдан кейин аниқланган ортиқча маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайта ҳисоблашдан кейин кассага қабул қилинган пул тушумлари ва чекларнинг суммаси, шунингдек қайта ҳисоблаш вақтида аниқланган ўз мижозларининг ҳисобварақларидан ёки 29804 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган камомад суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
19905 Қайтарилган чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан яроқсиз (бузилган) деб топилган ва аниқланиш жараёнидаги инкассо қилинган чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан яроқсиз деб ҳисобланган чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида аниқлик киритилгандан кейинги чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатларининг суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб чеклар ва тўлов ҳужжатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19907 Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар (почта, телеграф, телефон алоқаси, Ахборотлаштириш бош маркази, сув, электр энергияси, газ, таъмирлаш ва бошқалар учун аванс) тўловлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хизматлар ҳақиқатда бажарилганда суммалар тўланади ва ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома ва/ёки ҳар бир хўжалик субъекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19908 Олиниши лозим бўлган маблағлар — Банк ходимлари билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк ходимларига хизмат сафари харажатлари учун аванслар, ортиқча ҳисобланган иш ҳақи ёки мукофот (бадал) тариқасида тўланган маблағ, жавобгар шахс томонидан етказилган зарар, шунингдек ходимлардан ундирилиши лозим бўлган маблағлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк ходимларига ҳисобланган ва тўланган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган ва тўланган суммаларни қоплаш акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ходими учун алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19909 Олиниши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар учун
Ҳисобварақнинг таърифи: моддий-товар қимматликлар (бу қоидага мувофиқ асосий воситалар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар учун ва бошқа моддий-товар қимматликлар учун аванс тўловларидир) учун ўтказиладиган маблағлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида моддий-товар қимматликлар учун ўтказилган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида моддий-товар қимматликлар омборга кирим қилинганда суммалар тўланади ёки ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома ва/ёки ҳар бир хўжалик субъекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19910 Банкнинг масъул ходимларига берилган корпоратив банк карталаридан ҳисоб-китоблар учун пул маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жорий тўловлари учун масъул ходимлар орқали корпоратив банк карталаридан 29810 ҳисобварағига аванс сифатида ўтказилган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жорий тўловлари учун корпоратив банк карталаридан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида масъул ходимлар орқали корпоратив банк карталаридан банкнинг харажатларига киритилган жорий тўловлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банкнинг ҳар бир масъул ходими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19911 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Олиниши лозим бўлган маблағлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19921 Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан олинган ва омборда сақланаётган кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар, шунингдек бошқа қимматликлар, шу жумладан банкнинг бино ва бошқа асосий воситаларини таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобрақамнинг дебетида сотиб олинган ва омборга кирим қилинган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ҳамда бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобрақамнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки фойдаланишга берилган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ва бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар, шунингдек бошқа қимматликларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
19925 Олдиндан тўланган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг келгуси давр фойдаси ҳисобига олдиндан тўланган (1 йилдан ортиқ бўлмаган) харажатлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг келгуси давр фойдаси ҳисобига олдиндан тўланган харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша даврнинг жорий харажатларига ўтказилган, харажатларнинг амалда қопланган суммаси, шунингдек ҳисобланган амортизация суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб харажатлар тури ва ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19929 Бошқа муддати узайтирилган харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда олдиндан тўланган, лекин келгуси (1 йилдан ортиқ) давр харажатлари ҳисобланадиган ва қабул қилинадиган харажатлар ҳисобга олинади. Бунга ижара бўйича бўнак тўловлари, нашрларга обуна тўловлари ҳамда мулк суғуртаси тўловлари ва ҳ.к. киради.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг олдиндан тўланган келгуси давр харажатлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олдиндан тўланган маблағларнинг харажатлар ҳисобварақларига дебетлаш орқали амортизация қилинган қисмининг суммаси, шунингдек уларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб харажатлар тури ва ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19931 Муддати узайтирилган солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси бюджетига ва бюджетдан ташқари фондларига олдиндан бўнак тариқасида тўланган солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақда муддати узайтирилган солиқ талабларининг ҳам ҳисоби юритилади. Муддати узайтирилган солиқ талаблари бу — жорий даврнинг солиққа тортиладиган даромади(фойдаси)га киритилиб, вақтинчалик фарқлар мавжуд бўлгани сабабли келгуси даврда қопланадиган, лекин келгуси давр солиққа тортиладиган даромад(фойда)ни аниқлашда чегириб ташланадиган даромад (фойда) солиғидир. Бу — бухгалтерия балансидаги фойда билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.
Ҳисобварақнинг дебетида олдиндан тўланган солиқлар ва солиқ талаблари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида харажатларнинг мос ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқ, йиғим, ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19933 Муддати узайтирилган солиқлар бўйича баҳоланган захира (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: муддати узайтирилган солиқ талабларидан олинадиган нафни тўла ўзлаштириш учун мавжуд солиққа тортиладиган фойда етарли бўлмаган ҳолларда, муддати кечиктирилган солиқ талабларини тиклаш мақсадида қайта кўриб чиқиш натижасида яратиладиган захира ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида яратилган захира ва/ёки захиранинг кўпайган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган захира ва/ёки захиранинг камайган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқ, йиғим, ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19934 Пул ўтказмалари бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: халқаро пул ўтказмаларининг шартлари бўйича жисмоний шахсларга амалга оширилган тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларга берилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида амалга оширилган ўтказмалар бўйича қопланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб пул ўтказмаларининг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19935 Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган камомад
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ҳисобдор кассирларига берилган нақд пулларни қайта санашда аниқланган камомадлар ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида камомадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида камомадларнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилгандан кейин қопланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19939 Олинадиган дивидендлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қимматли қоғозларга инвестиция қилган хусусий капитали ёки кредитлар бўйича ҳисоб-китобларда сотиб олинган акциялари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олинадиган ҳисобланган дивидендлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан олинган дивидендлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб эмитентлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19941 Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлари ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси маблағлари ҳисобидан ёки бошқа активлар билан қопланган тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банкларнинг маблағлари суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19945 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан, тугатилган банк ёки тугатилаётган банклардаги ундирилмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19949 Музлатилган активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларда бўлган, лекин баъзи ҳуқуқий ва сиёсий сабабларга кўра фойдаланишга қисман ёки умуман рухсат бўлмаган банк активларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банкларда бўлган, лекин баъзи ҳуқуқий ва сиёсий сабабларга кўра фойдаланишга қисман ёки умуман рухсат бўлмаган банк активларининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкка қайтарилган активларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳаракатсиз актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19995 Суд жараёнидаги бошқа активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг суд жараёнидаги активлари ҳисоби олиб борилади (банкнинг жавобгар шахси томонидан етказилган моддий зарарлар, мижозларнинг ҳисобварақларидан ноқонуний берилган пул маблағлари натижасидаги овердрафтлар ва бошқалар).
Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни сабабли қайта таснифланган, тегишли асосий ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган активларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки зарарларни қоплаш захираси ҳисобига 19999 ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган активларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19997 Бошқа активлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган таснифга мос тушмайдиган активлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида активлар қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган, сотилган ёки диспозиция қилинган активларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб активлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
19999 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бошқа активлар (контр-актив)
Ҳисобварақнинг таърифи: алоҳида «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи кўзда тутилмаган активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.