Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар



Download 1,51 Mb.
bet10/17
Sana18.07.2022
Hajmi1,51 Mb.
#820773
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
3336 26 11 2021 Тбанк бух хисоби счетлар режаси

20000 МАЖБУРИЯТЛАР
20200 Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар
20202 Ҳукуматнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банкларининг Бош офисида очиладиган ва ҳукумат (Молия вазирлиги)нинг жорий мақсадларда фойдаланиладиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳукуматнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳукуматнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20203 Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджети ҳисобидан ташкил этилган ва ундан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг жорий мақсадларда фойдаланадиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Республика бюджети ҳисобидан ташкил этилган ва ундан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Республика бюджети ҳисобидан ташкил этилган ва ундан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20204 Маҳаллий (туман/шаҳар вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий (туман/шаҳар вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг жорий мақсадларда фойдаланиладиган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маҳаллий бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маҳаллий бюджет ҳисобидаги бюджет ташкилотларининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20206 Жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20208 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: хусусий корхоналар, фермер ва юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари, тўлиқ ва коммандит ширкатлари, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли ва акциядорлик жамиятларининг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20210 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат акциядорлик жамиятлари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг жорий мақсадлар учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20212 Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: нодавлат нотижорат ташкилотларининг жорий мақсадлар учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нодавлат нотижорат ташкилотларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20214 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20216 Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк бўлмаган молиявий муассасалар (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг ва суғурта компаниялари)нинг жорий мақсадлар учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20218 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларининг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20296 Бошқа мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларига мос тушмайдиган мижозларнинг, шу жумладан элчихона ва ваколатхоналарнинг жорий мақсадларда фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ушбу мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ушбу мижозларнинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20400 Жамғарма депозитлар
20402 Ҳукуматнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари
20403 Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари
20404 Маҳаллий (туман/шаҳар вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари
20405 Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг жамғарма депозитлари
20406 Жисмоний шахсларнинг жамғарма депозитлари
20408 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг жамғарма депозитлари
20410 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг жамғарма депозитлари
20412 Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг жамғарма депозитлари
20414 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг жамғарма депозитлари
20416 Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг жамғарма депозитлари
20418 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг жамғарма депозитлари
20496 Бошқа мижозларнинг жамғарма депозитлари
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банк мижозларнинг маълум мақсадлар учун жамғариладиган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк мижозларининг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк мижозларининг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20600 Муддатли депозитлар
20602 Ҳукуматнинг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича муддатли депозитлари
20603 Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича муддатли депозитлари
20604 Маҳаллий (туман/шаҳар вилоят ёки Қорақалпоғистон Республикаси) бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича муддатли депозитлари
20605 Бюджетдан ташқари фондларнинг муддатли депозитлари
20606 Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари
20608 Хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларнинг муддатли депозитлари
20610 Давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг муддатли депозитлари
20612 Нодавлат нотижорат ташкилотларининг муддатли депозитлари
20614 Чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг муддатли депозитлари
20616 Банк бўлмаган молиявий муассасаларнинг муддатли депозитлари
20618 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг муддатли депозитлари
20696 Бошқа мижозларнинг муддатли депозитлари
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банк мижозларнинг қатъий келишилган муддатга фоизлар ҳисобланиш шарти билан қўйилган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк мижозларининг муддатли депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк мижозларининг муддатли депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсни ҳисобварақларда олиб борилади.
20800 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган маблағлар
20802 Марказий банкнинг вакиллик ҳисобварағига тўланиши лозим бўлган маблағлар — Востро
Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банкнинг тижорат банкларида очилган вакиллик ҳисобварағидаги маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Марказий банк вакиллик ҳисобварағига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Марказий банк вакиллик ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
20806 Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағига тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ностро, овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: илгари мавжуд бўлган дебет сальдодан тўловни амалга оширишдаги сумманинг ошиб кетиши натижасида актив 10301 ҳисобварағида пайдо бўлган кредит қолдиқ ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида 10301 ҳисобварақда пайдо бўлган кредит қолдиқ суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 10301 ҳисобвараққа маблағлар келиб тушганда кредит қолдиқни қоплаш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
20896 Марказий банкнинг тўланиши лозим бўлган маблағлар — Депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: МБнинг тижорат банклардаги депозитлари ҳисобга олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида депозит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайтарилган депозит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21000 Бошқа банклар ва молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар
21002 Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига тўланиши лозим бўлган маблағлар — Востро
Ҳисобварақнинг таърифи: банкларнинг ушбу тижорат банкда очган вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкларнинг вакиллик ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вакил-банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21006 Банкнинг бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварақларига тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ностро, овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: илгари мавжуд бўлган дебет сальдодан тўловни амалга оширишдаги сумманинг ошиб кетиши натижасида актив 10501 ҳисобварағида пайдо бўлган кредит қолдиқ ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида 10501 ҳисобварақда пайдо бўлган кредит қолдиқ суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 10501 ҳисобвараққа маблағлар келиб тушганда кредит қолдиқни қоплаш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир корреспондент-банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21008 Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар — Нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: тижорат банкининг айланма кассасидан бошқа банкларга юбориладиган нақд пуллар учун келиб тушган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тижорат банкининг айланма кассасидан бошқа банкларга юбориладиган нақд пуллар учун келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклардан банк филиалларига нақд пуллар келиб тушганлиги ҳақида якуний тасдиқнома олингандан кейин 10109 ҳисобварағига ёпиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21012 Жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича бошқа банклар томонидан берилган нақд пул маблағлари бўйича пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг банк карталаридан бошқа банклар томонидан берилган нақд пул маблағлари бўйича ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг мижозлари бўлган жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича бошқа банкларга қоплаб берилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21014 Банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг банк карталаридан бошқа банклар томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг банк карталаридан бошқа банклар томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича тўлаш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича бошқа банкларга қоплаб берилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21022 Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар — Овернайт депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларнинг ушбу банкдаги овернайт депозитлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банкларнинг овернайт депозитлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклар овернайт депозитларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21032 Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар — 1 йилгача бўлган депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларнинг ушбу банкдаги 1 йилгача бўлган депозитлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банкларнинг 1 йилгача бўлган депозитлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклар 1 йилгача бўлган депозитларининг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозит тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21042 Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган маблағлар — 1 йилдан ортиқ муддатга депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларнинг ушбу банкдаги 1 йилдан ортиқ муддатга бўлган депозитлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банкларнинг 1 йилдан ортиқ муддатга бўлган депозитлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа банклар 1 йилдан ортиқ муддатга бўлган депозитларининг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозит тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21052 Молиявий ташкилотларга тўланиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: молиявий ташкилотларнинг ушбу банкдаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида молиявий ташкилотлар томонидан қўйилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида молиявий ташкилотларнинг маблағларини қайтарилиши/ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир молиявий ташкилот ва депозит тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21400 Банкнинг тўланмаган акцептлари
21402 Тўланмаган акцептлар — Маҳаллий
Ҳисобварақнинг таърифи: маҳаллий савдо операцияларини амалга оширишда харидорларга акцепт шаклида берилган муддатли векселлар/тратталарнинг суммаси ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ 11701 ҳисобварағига контрҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг кредитида акцепт шаклида берилган векселлар/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акцепт шаклида тўланган векселлар/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб вексел/тратталарнинг муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21406 Тўланмаган акцептлар — Хорижий
Ҳисобварақнинг таърифи: халқаро савдо операцияларини амалга оширишда мижозларга акцепт шаклида берилган муддатли векселлар/тратталарнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 11705 ҳисобварағига контрҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг кредитида акцепт шаклида берилган векселлар/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акцепт шаклида тўланган векселлар/тратталарнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб векселлар/тратталарнинг муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21600 Тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
21602 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача Марказий банкдан олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21604 Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармаларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатга Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан олинган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21605 Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача бюджетдан ташқари фондлардан олинган кредитлар (шунингдек моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21606 Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача бошқа банклардан олинган кредит (шунингдек моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21610 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача Ўзбекистон Республикаси ҳукуматидан, унинг ваколатли ёки ижроия органларидан олинган кредит (шунингдек моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21612 Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган кредитларни молиялаштириш учун Марказий банкка тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган кредитларни молиялаштириш учун Марказий банкдан олинган, тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредит суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қопланган кредит суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21613 Давлат дастурлари бўйича берилган ипотека кредитларини молиялаштириш учун Марказий банкка тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат дастурлари бўйича берилган ипотека кредитларини молиялаштириш учун Марказий банкдан олинган, тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредит суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қопланган кредит суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21624 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача бўлмаган молиявий муассасалар (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг ва суғурта компаниялари)дан олинган кредит (шунингдек моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
21696 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган кредиторлардан олинган кредит (шунингдек моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22000 Олинган узоқ муддатли кредитлар
22002 Марказий банкдан олинган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга МБдан олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22004 Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармаларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан олинган кредитларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22005 Бюджетдан ташқари жамғармаларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга бюджетдан ташқари фондлардан олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22006 Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга бошқа банклардан олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22010 Ҳукуматга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга Ўзбекистон Республикаси ҳукуматидан, унинг ваколатли ва ижроия органларидан олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22012 Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган кредитларни молиялаштириш учун Марказий банкка тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган кредитларни молиялаштириш учун Марказий банкдан олинган, тақдим этилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредит суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қопланган кредит суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22013 Давлат дастурлари бўйича берилган ипотека кредитларини молиялаштириш учун Марказий банкка тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат дастурлари бўйича уй-жой харид қилиш учун берилган ипотека кредитларини молиялаштириш учун Марказий банкдан олинган, тақдим этилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредит суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қопланган кредит суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22024 Банк бўлмаган молиявий муассасаларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга бўлмаган молиявий муассасалар (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг ва суғурта компаниялари)дан олинган кредит (шунингдек моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22026 Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан олинган кредит (шунингдек моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22096 Бошқа кредиторларга тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга юқорида кўрсатилган таърифларга мос тушмайдиган кредиторлардан олинган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22100 Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар
22102 Бошқа банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
22104 Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида лизингга берилган мулкнинг ҳақиқий қиймати билан минимал лизинг тўловларининг қайси бирининг қиймати кичик бўлса, ўша сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида лизинг тўловлари жадвали бўйича мажбуриятларнинг камайган суммаси ҳисоби юритилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22200 Бош офис /филиалларга тўланадиган маблағлар
22202 Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Бош офис билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта банк филиаллари ўртасидаги нақд пул маблағлари бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16101 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиаллар олдидаги қарзларнинг қайтарилиши, шунингдек маблағларнинг нотўғри ўтказилиши натижасида қайтарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош банк/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22203 Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақдсиз маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Бош офис билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта банк филиаллари ўртасидаги нақдсиз маблағлар асосидаги операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16102 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобврақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиаллардан келиб тушган молиявий ёрдам сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22204 Бош офис/филиалларга филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк филиалининг филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16103 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобврақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк филиали бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22205 Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис ҳамда филиал ва/ёки бир банкнинг филиаллари ўртасида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар билан операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16104 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқлари тенг бўлиши лозим. Жамланма балансда ушбу ҳисобварақлар бўйича қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида кўрсатилган хизматлар ва омборга қабул қилинган товар-моддий қимматликлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
22206 Чет элдаги Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Банкнинг Бош офиси билан унинг чет элдаги филиаллари ўртасидаги операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16105 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир. Мазкур ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобврақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис/филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис/филиаллар олдидаги қарзларнинг қайтарилиши, шунингдек маблағларнинг нотўғри ўтказилиши натижасида қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22208 Бош офис/филиалларга филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар — Овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: 16103 ҳисобварағининг мавжуд дебет қолдиқ суммасидан ортиқ суммага тўловлар амалга ошган ҳолатда вужудга келган кредит қолдиғининг ҳисоби юритилади. Мазкур ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида 16103 ҳисобварағида вужудга келган кредит қолдиғининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 16103 ҳисобварағига маблағлар келиб тушганда мавжуд кредит қолдиғининг қопланиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22210 Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Флоат
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган муддат давомида таққосланмаган Бош офис билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта банкнинг филиаллари ўртасидаги транзакциялар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобни бош транзакцияни бошловчи банк юритади. Йил охирида ушбу ҳисобварақлар бўйича қолдиқ қолмаслиги лозим.
Ҳисобварақнинг кредитида ўрнатилган муддат давомида ҳисоблаб ўтказилмаган, шунингдек қайта таснифланган, 22202, 22204, 22205, 22206, 22208 ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тартибга солинган сумма ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош офис/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22212 Бош офис/филиалларга жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пул маблағлари бўйича тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк/банк филиалининг жисмоний шахслар банк карталари бўйича Бош офис/филиал томонидан берилган нақд пуллар бўйича пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк/банк филиалининг жисмоний шахслар банк карталари бўйича Бош офис/филиал томонидан берилган нақд пуллар бўйича ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк/банк филиалининг жисмоний шахслар банк карталари бўйича Бош офис/филиал томонидан берилган нақд пуллар бўйича қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22214 Бош офис/филиалларга банк карталаридан амалга оширилган тўловлар бўйича тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк/банк филиалининг банк карталари бўйича Бош офис/филиал томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк/банк филиалининг банк карталари бўйича Бош офис/филиал томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк/банк филиалининг банк карталари бўйича Бош офис/филиал томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича қопланган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22216 Бош офис/филиалларга тўланадиган маблағлар — Давлат дастурлари бўйича ресурслар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис/филиалларнинг давлат дастурлари бўйича тўланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16115 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22224 Бош офис/филиалларга Тезкор тўловлар тизимида ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк филиалининг филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16123 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк филиали бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22226 Бош офис/филиалларга Марказий банкнинг Клиринг тизими ҳисоб-китоблари бўйича тўланадиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк филиалининг филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16125 ҳисобварақ ўзаро мос ҳисобварақдир.Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк филиали бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22300 РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар
22302 РЕПО битимлари бўйича Марказий банкка сотилган қимматли қоғозлар
22304 РЕПО битимлари бўйича бошқа банкларга сотилган қимматли қоғозлар
22306 РЕПО битимлари бўйича ҳукуматга сотилган қимматли қоғозлар
22308 РЕПО битимлари бўйича жисмоний шахсларга сотилган қимматли қоғозлар
22310 РЕПО битимлари бўйича якка тартибдаги тадбиркорларга сотилган қимматли қоғозлар
22312 РЕПО битимлари бўйича чет эл капитали иштирокидаги корхоналарга сотилган қимматли қоғозлар
22314 РЕПО битимлари бўйича давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига сотилган қимматли қоғозлар
22316 РЕПО битимлари бўйича хусусий корхоналар, хўжалик ширкатлари ва жамиятларга сотилган қимматли қоғозлар
22396 РЕПО битимлари бўйича бошқа кредиторларга сотилган қимматли қоғозлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: РЕПО битимлари (қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишув) бўйича сотилган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг биринчи қисми бўйича сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек келишувнинг иккинчи қисми бўйича қимматли қоғозларни қайтадан сотиш нархи билан келишувнинг биринчи қисми бўйича қимматли қоғозларни сотиб олиш ўртасидаги фарқнинг амортизация суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бўйича қайтадан сотиб олинган қимматли қоғозларнинг қиймати, шунингдек қимматли қоғозларни қайтадан сотиб олиш шарти билан тузилган олди-сотди битимлари тўғрисидаги келишувнинг иккинчи қисми бажарилмаганда, банк портфелидан сотилган қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир РЕПО келишуви бўйича, шунингдек қимматли қоғозларнинг тури ва муддатлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22400 Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
22402 Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22403 Жамғарма депозитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жамғарма депозит мажбуриятлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22405 Муддатли депозитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: муддатли депозит мажбуриятлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22406 Марказий банкка тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Марказий банк ҳисобварақлари (Востро вакиллик ҳисобварағига, депозит ва бошқа ҳисобварақларга тўланиши лозим бўлган) бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
22407 Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари (Востро — вакиллик ҳисобварағига, депозит ва бошқа ҳисобварақларга тўланиши лозим бўлган) бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22408 Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар — Лизинг (молиявий ижара)
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича шартномаларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22409 Бош банк/филиалдан олинган ресурслар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош банк/филиалдан олинган ресурслар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизларнинг ҳисоби олиб борилади (вакиллик ҳисобварақлари — Востро, депозит ҳисобварақлари ва бошқаларга тўланиши лозим бўлган).
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган фоизлар ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош банк/ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22410 Олинган кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг кредит мажбуриятлари (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарз берувчи бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22412 Бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мажбуриятлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22414 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг чиқарилган қимматли қоғозлари бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар, шунингдек сотиш қийматига киритилган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22476 Шартномага кўра тўлаш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: шартнома бўйича тўлаш учун ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида шартнома бўйича тўлаш учун ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб шартнома бўйича тўлаш учун ҳисобланган, лекин муддатида тўланмаган фоизлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22500 Ҳисобланган солиқлар
22502 Ҳисобланган даромад (фойда) солиқлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган даромад (фойда) солиқлари (даромад (фойда) ва қонунчиликка мувофиқ равишда бошқа шу каби солиқлар)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий даромад (фойда) солиқлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган даромад (фойда) солиқлари суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган даромад (фойда) солиқлари суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22504 Ҳисобланган бошқа солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган солиқ (даромад (фойда) солиғидан ташқари)лар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган солиқлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси, шунингдек қайтарилган нотўғри ҳисобланган суммалар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22506 Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ банкнинг ходимларидан ушлаб қолган ва бюджет даромадига ўтказиладиган солиқлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ушлаб қолинадиган солиқлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджетга ўтказилган солиқлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22508 Муддати узайтирилган солиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: муддати узайтирилган даромад солиқлар ҳисобга олинади. Муддати узайтирилган даромад солиғи бу, жорий давр солиққа тортиладиган даромад(фойда)дан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган даромади(фойдаси)га киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган даромад(фойда) солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати узайтирилган даромад солиқлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида муддати узайтирилган даромад солиқларининг камайган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22510 Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ ижтимоий солиққа ўтказиладиган банк томонидан ушлаб қолинган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижтимоий солиққа ўтказиладиган банк томонидан ушлаб қолинган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий солиқ ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22512 Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва бошқа жамғармалар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ижтимоий суғурта бюджетига ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа жамғармаларга ўтказиладиган банк томонидан ушлаб қолинган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва бошқа жамғармаларга ўтказиладиган банк томонидан ушлаб қолинган маблағлар суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ва бошқа жамғармаларга ўтказилган маблағлар суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўлов турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22600 Мижозларнинг бошқа депозитлари
22602 Мижозларнинг аккредитивлари бўйича депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: харидорларнинг топшириғига кўра товар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар қилиш учун очилган қопланган аккредитивларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида очилган (келган) аккредитивларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив ҳисобидан тўланган суммалар, шунингдек фойдаланмаганлиги натижасида қайтарилган, камайтирилган ёки бекор қилинган акредитив суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22604 Мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматларга тўловлар учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича тасдиқланган тартиб бўйича тақсимланадиган мақсадли маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган, тасдиқланган тартиб бўйича тақсимланадиган мақсадли маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тасдиқланган тартиб бўйича мақсадли маблағларнинг ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22606 Мижозларнинг импорт билан боғлиқ тратта ва/ёки траст ҳужжатлари билан кафолатланган аккредитивлар бўйича депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: пул тўловчиларнинг топшириғи бўйича товар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар қилиш учун ва импорт билан боғлиқ тасдиқланган векселлар ва/ёки траст ҳужжатлари билан очилган аккредитивлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида очилган аккредитивлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида аккредитив ҳисобидан тўланган суммалар, шунингдек фойдаланмаганлиги натижасида қайтарилган, камайтирилган ёки бекор қилинган аккредитив суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22608 Мижозларнинг қимматли қоғозлар билан бўладиган операциялар бўйича маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: брокерлик, андеррайтинг операциялари бўйича мижозлар ва учинчи шахслар билан бўладиган ҳисоб-китоблар, шунингдек эмитентларнинг топшириғи бўйича қимматли қоғозларни сўндириш билан боғлиқ операциялар бўйича мижозларнинг маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида шартнома бўйича банк томонидан учинчи шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олиш, келгусида воситачилик мукофотлари тўлаш учун мижозлардан келиб тушадиган, шунингдек шартнома асосида қимматли қоғозлар сотувидан келиб тушадиган маблағлар суммаси акс эттирилади. Бундан ташқари эмитентларнинг топшириғи бўйича қимматли қоғозларни сўндириш учун эмитентлардан келиб тушувчи маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида шартнома асосида мижозлар учун қимматли қоғозларни сотиб олишга ўтказилган, бажарилмаган шартнома бўйича мижозларга қайтарилган, бажарилган шартнома бўйича воситачилик мукофоти сифатида мижозлардан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси, шунингдек қимматли қоғозларни сўндиришда эгаларига ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22612 «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна
Ҳисобварақнинг таърифи: «Ўзбекистон почтаси» АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган пул ўтказмалари ва даврий нашрларга обуна ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ўтказма операциялар ва даврий нашрларга обуна бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмаларига келиб тушган нақд пул ва нақд пулсиз маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсад бўйича ўтказилган маблағлар, шунингдек «Ўзбекистон почтаси» АЖ таркибий бўлинмаларига мадад пули сифатида берилган нақд пул маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб операция тури ва «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг ҳар бир таркибий бўлинмаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22614 Мижозларнинг валюта бозорида конвертация қилинган маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг валюта бозорида сотиб олинган ва белгиланган тартибга мувофиқ ташқи савдо ва бошқа операцияларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган мақсадли маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида конвертация қилинган маблағларнинг, шунингдек илгари мазкур ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилган ва белгиланган муддатда мақсади бўйича фойдаланилмай қолган маблағларнинг келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида конвертация қилинган маблағларнинг, шунингдек биржа валюта бозорида қайта сотишга мўлжалланган фойдаланилмай қолган маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22616 Жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк ҳисобвақларидаги масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларига келиб тушаётган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидан чиқарилган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали бошқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жисмоний шахс бўйича алоҳида ҳисобварақларда олиб борилади.
22617 Пенсионерларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: пенсионерларнинг банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақлар белгиланган тартибда Пенсия жамғармаси ва унинг бўлинмалари реестрлари асосида очилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк картасига келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк картасидан ҳисобдан чиқарилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир пенсионер бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22618 Жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк картасига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк картасидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22619 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк карталари бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: якка тартибдаги тадбиркорларнинг хўжалик ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё ва товар (иш, хизматлар) сотиб олиш, шунингдек ўз жорий фаолияти билан боғлиқ солиқларни ва бошқа харажатларини тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган банк карталари бўйича ҳисоб-китоблари учун мўлжалланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк картасига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк картасидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22620 Корпоратив банк карталари бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахсларнинг банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар учун мўлжалланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк картасига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк картасидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22622 Юридик шахслар ўз ваколатхоналари ва филиаллари таъминоти учун ажратган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахслар томонидан ваколатхона ва филиаллари таъминоти ҳамда жорий харажатларини (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, маҳаллий солиқлар, хизмат сафари харажатлари, сув, газ, электр энергияси, телефон ва бошқа коммунал тўловлар, ижара ҳақи, автотранспорт харажатлари) қоплаш учун ажратилган маблағларнинг ҳисоби юритилади. Филиаллар фақат юридик шахснинг асосий ҳисобварағи бўйича қарздорлиги (2-сонли картотека) бўлмаган ҳолда ўз уставларида кўрсатилган харажатларни амалга оширишлари мумкин.
Ҳисобварақнинг кредитида юқори ташкилотнинг ҳисобварақларидан келиб тушган маблағларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ваколатхоналар ва филиаллар томонидан жорий харажатларни (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, маҳаллий солиқлар, хизмат сафари харажатлари, сув, газ, электр энергияси, телефон ва бошқа коммунал тўловлар, ижара ҳақи, автотранспорт харажатлари) ва қонунчиликка мувофиқ бошқа харажатларни тўлаш учун ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
22626 Корхона ва ташкилотларнинг мақсадли маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: корхона ва ташкилотларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда жамғариладиган ва тақсимланадиган мақсадли маблағлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида корхона ва ташкилотларнинг мақсадли ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қонунчиликда белгиланган тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб корхона ва ташкилотлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
22628 Фуқароларнинг шахсий жамғарма пенсия ҳисобварағидаги маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ фуқароларнинг шахсий жамғарма пенсия ҳисобварақларидаги маблағлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фуқароларнинг мажбурий ва ихтиёрий жамғарма пенсия бадаллари, шахсий жамғарма ҳисобварақларидаги қолдиқ маблағларга ҳар йилнинг охирида Халқ банкининг маржаси айириб ташланган ҳолда ҳисобланган фоиз даромадлари, шунингдек қонунчиликка зид бўлмаган бошқа тушумлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қонунчиликда ўрнатилган тартибда шахсий пенсия ҳисобварақларидан тўланган маблағларнинг суммаси ва/ёки нотўғри кирим қилинган маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади
22630 Маҳаллий бюджетдан молиялаштирилаётган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланган ижтимоий нафақалар маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий бюджетдан молиялаштирилаётган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланган ижтимоий нафақалар маблағлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маҳаллий бюджетлардан нафақаларни тўлаш учун келиб тушган мақсадли молиялаштириш маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 29848 ҳисобварағига белгиланган тартибда ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ижтимоий нафақаларнинг турлари бўйича ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади
22632 Пенсия жамғармаси томонидан пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун молиялаштириладиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Пенсия жамғармаси томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бериладиган маблағларнинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредити бўйича бериладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш учун келиб тушган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебети бўйича пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларнинг ҳақиқатда тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўлов турлари бўйича алоҳида юритилади.
22634 Табиий газ учун келиб тушадиган пул маблағларини жамлаш учун ягона махсус ҳисобварақ
Ҳисобварақнинг таърифи: истеъмолчилардан табиий газ учун келиб тушган ва қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланадиган маблағларнинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида истеъмолчилардан табиий газ учун келиб тушган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вилоят ва туман бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
22636 Электр энергияси учун келиб тушадиган пул маблағларини жамлаш учун ягона махсус ҳисобварақ.
Ҳисобварақнинг таърифи: истеъмолчилардан электр энергияси учун келиб тушган ва қонунчиликда белгиланган тартибда тақсимланадиган маблағларнинг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида истеъмолчилардан электр энергияси учун келиб тушган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қонунчиликда белгиланган тартибда электр энергияси учун ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
22638 Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун келиб тушадиган пул маблағларини жамлаш учун ягона махсус ҳисобварақ
Ҳисобварақнинг таърифи: сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун истеъмолчилардан келиб тушган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун истеъмолчилардан келиб тушган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22640 Электрон пуллар бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: электрон пуллар бўйича мажбуриятлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида электрон пуллар учун келиб тушган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган электрон пуллар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб электрон пул эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22642 Ишончли бошқарувга қабул қилинган молиявий активлар бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ишончли бошқарувга қабул қилинган молиявий активлар бўйича мажбуриятлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ишончли бошқарувга қабул қилинган молиявий активлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган/қайтарилган ишончли бошқарувдаги молиявий активлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22644 Мижозларнинг металл ҳисобварақлари бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг қимматбаҳо металлар бўйича металл ҳисобварақлари мажбуриятлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозларга тегишли бўлган металларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган/қайтарилган металларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22696 Мижозларнинг бошқа депозитлари бўйича мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган операциялари учун белгиланган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижознинг депозит мажбуриятлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича ўтказилган маблағлар ҳамда фойдаланмаганлиги натижасида мижознинг талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига қайтарилиши, маблағларнинг камайтирилиши ёки бекор қилинган шартнома маблағлари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир депозит мажбурияти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22800 Ҳосилавий инструментларнинг ревальвацияси натижасида амалга ошмаган зарарлар ва бошқа муддати узайтирилган даромадлар
22802 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — Форвард шартномалари
Ҳисобварақнинг таърифи: форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида форвард битимлари бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир форвард битимлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22806 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — Опционлар
Ҳисобварақнинг таърифи: опционлар бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида опционлар бўйича кўрилган ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида опционлар бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22810 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — Фьючерслар
Ҳисобварақнинг таърифи: фьючерс шартномалари бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида фьючерс шартномалари бўйича кўрилган ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида фьючерс битимлари бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фьючерс битимлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22811 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — Своплар
Ҳисобварақнинг таърифи: своплар бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида своплар бўйича кўрилган ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида своплар бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион битими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22812 Келгуси давр фоизли даромадлари
Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, фоизлар/дисконтлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган фоизлар/дисконтлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ишлаб топилган фоизлар /дисконтлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22815 Ревальвация натижасида амалга ошмаган зарарлар — бошқа ҳосилавий инструментлар
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа ҳосилавий инструментлар бўйича ўзлаштирилмаган зарарлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа ҳосилавий инструментлар бўйича кўрилган ўзлаштирилмаган зарарлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа ҳосилавий инструментлар бўйича ўзлаштирилмаган ва/ёки ушбу позиция рўйхатдан ўтгунича кўрилган зарарларни қоплашдаги ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир опцион битими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22896 Бошқа муддати узайтирилган даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган, уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, олдиндан ундириб олинган суммалар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган олдиндан ундирилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ишлаб топилган даромадлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23100 Мижозларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
23102 Юридик шахсларнинг корпоратив банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган пул маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахсларнинг корпоратив банк карталари ҳисобварақларига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида юридик шахсларнинг асосий ҳисобварақлари ва филиалларнинг ҳисобварақларидан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юридик шахсларнинг корпоратив банк карталари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир юридик шахс бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23104 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг корпоратив банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: якка тартибдаги тадбиркорларнинг корпоратив банк карталари ҳисобварақларига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида якка тартибдаги тадбиркорларнинг асосий ҳисобварақларидан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида якка тартибдаги тадбиркорларнинг корпоратив банк карталари ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир якка тартибдаги тадбиркор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23106 Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлари
Ҳисобварақнинг таърифи: хўжалик юритувчи субъектлар томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича ўз ходимларининг банк карталарига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақлари ёки филиалларнинг ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг 22618 ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23108 Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича бюджет ташкилотлари ходимларининг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича ўтказиладиган ҳамда бюджет ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг банк карталари ҳисобварақларига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига бюджет ташкилотларининг 20203, 20204, 21506, 21508, 23400 ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг 22618 ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб бюджет ташкилотлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23110 Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари (контингент)нинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловлар бўйича ўтказиладиган ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари (контингент)нинг банк карталарига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига юқорида кўрсатилган бюджет ташкилотларининг 20203, 20204, 21506, 21508, 23400 ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг 22618 ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб юқорида кўрсатилган бюджет ташкилотлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23112 Ишламайдиган пенсионерларнинг пенсиялари бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига пенсиялар бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган ҳамда ишламайдиган пенсионерларнинг банк карталарига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига пенсия фонди (ижтимоий таъминот) тегишли бўлимининг ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахслар-пенсионернинг 22617 ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23114 Ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига иш жойига эга бўлмаган жисмоний шахсларга ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган ҳамда жисмоний шахсларнинг банк карталари ҳисобварақларига ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар ҳамда давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига пенсия фонди (ижтимоий таъминот) тегишли бўлимининг ҳисобварақларидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг 22618 ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23116 Нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлари бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: топширилган нақд пуллар бўйича жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказиш учун топширилган нақд пуллар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг 22618 ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23118 Жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларидан жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказиш учун уларнинг депозит ҳисобварақларидан ўтказиладиган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказиш учун уларнинг депозит ҳисобварақларидан ўтказиладиган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг 22618 ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23120 Жисмоний шахсларнинг банк карталарига нақд пулсиз ўтказилиши лозим бўлган бошқа маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган тўловлардан ташқари жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида жисмоний шахсларнинг банк карталари ҳисобварақларига ўтказиш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақлари ва филиалларнинг ҳисобварақларидан, 23400 давлат бюджетининг ҳисобварақларидан ўтказиладиган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг 22618 ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23122 Хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахснинг банк карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахсларнинг банк карталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хорижий валюта сотиб олиш учун банк кассаларига нақд пулларни топширган жисмоний шахсларнинг банк карталарига ўтказилиши лозим бўлган нақд пуллар суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 22618 ёки 22617 ҳисобварағига ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир конверсион операциялар бўлими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақлар бўйича олиб борилади.
23200 Клиринг транзакциялари
23202 Клиринг транзакциялари
Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳукумат ва унинг маҳаллий органлари қарорларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзларини Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ёки тижорат банклари кредитлари ёхуд факторинг операциялари ҳисобига қонунчиликда ўрнатилган тартибда тасдиқланган ўзаро ҳисоблашишларнинг мақсадли схемалари орқали қисқартириш билан боғлиқ операцияларининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хўжалик юритувчи субъектларнинг ўзаро дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартириш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ёки тижорат банклари кредитлари ёхуд факторинг операциялари ҳисобига мақсадли схемалари орқали келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мақсадли схемалари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварағига ўтказилган маблағлар ва/ёки Марказий банкнинг кўрсатмаси бўйича ушбу ҳисоб-китобда фойдаланилмаган маблағлар қисмининг тегишли ҳисобвараққа ўтказилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қатнашувчи хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23206 Аниқланиш жараёнидаги транзакциялар
Ҳисобварақнинг таърифи: айрим сабабларга (реквизитлари нотўғри кўрсатилганда мижозга бу банкда бошқа хизмат кўрсатилмаганда, қўшимча назорат талаб қиладиган операциялар ва шу каби бошқа ҳолларда) кўра маблағлар белгиланган мақсади бўйича ўтказиши мумкин бўлмаган транзакциялар ҳисобга олинади. Аниқланиш жараёнидаги ҳисобварақда маблағлар мақсади бўйича ўтказилиши ёки тўловчига қайтарилиши лозим бўлган ўрнатилган муддат давомидагина қолдирилиши мумкин.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган вақтида белгиланган мақсади бўйича ўтказиш мумкин бўлмаган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича ўтказилган ёки тўловчига қайтарилган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23208 Молия вазирлиги ҳузуридаги фондлар билан бўладиган клиринг транзакциялари
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат буюртмалари ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализация қилинишидан ички истеъмолчиларга ва экспорт учун келиб тушган маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маҳсулот сотувидан келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида фондлардан олинган марказлашган кредитлар бўйича мавжуд қарздорликларни сўндиришга йўналтирилган маблағлар ҳамда белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган маблағлар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб маҳсулотлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23210 Молия вазирлиги ҳузуридаги фондлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: давлат буюртмаси ҳисобига контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бўнак тўловлари ва якуний ҳисоб-китоблар (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ўрнатилган тартибда харажатларга ўрнатилган нормативлар асосида бошқа товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар)ни амалга ошириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги фондлардан келиб тушган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган аванс тўловларининг суммаси, шунингдек етказиб берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўрнатилган тартибда ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб маҳсулотлар тури (пахта хом ашёси, ғалла ва гуруч-шоли) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23212 Молия вазирлиги Ғазначилиги маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бюджетдан маблағ олувчиларнинг нақд пулдаги тўловлари учун Молия вазирлиги Ғазначилигидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бюджетдан маблағ олувчиларнинг нақд пулдаги тўловлари учун Молия вазирлиги Ғазначилигидан келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджетдан маблағ олувчиларнинг тўловлари учун нақд пулда берилган маблағларнинг ва/ёки фойдаланилмаган маблағларнинг Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳисобварағига қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджетдан маблағ олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23214 Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: бюджетдан маблағ олувчиларнинг нақд пулдаги тўловлари учун Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмасидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бюджетдан маблағ олувчиларнинг нақд пулдаги тўловлари учун Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмасидан келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджетдан маблағ олувчиларнинг тўловлари учун нақд пулда берилган маблағларнинг ва/ёки фойдаланилмаган маблағларнинг Ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаси ҳисобварағига қайтарилган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджетдан маблағ олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23222 Молия вазирлиги ҳузуридаги фондларнинг мақсадли маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Молия вазирлиги ҳузуридаги фондлардан «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари билан ҳисоб-китоб қилиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига келиб тушган маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23224 Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро бир марталик ҳисоб-китоблар учун бюджет маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро бир марталик ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Давлат бюджетидан ажратилган мақсадли маблағлар ҳисоби олиб борилади. Бошқа ҳисобварақларнинг 23224 ҳисобварақ билан корреспонденцияланиши қатъиян ман қилинади.
Ҳисобварақнинг кредитида Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларда иштирок этувчилардан келиб тушувчи маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўзаро ҳисоб-китобларда иштирок этувчилар ҳисобварағига ўтказилган маблағлар ва/ёки Молия вазирлигининг кўрсатмаси бўйича мос ҳисобвараққа ёпиладиган ўзаро ҳисоб-китобнинг фойдаланилмаган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир иштирокчи бўйича уникал код (хос рақам)ларини кўрсатган ҳолда алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23226 Республика бюджетининг экспортчи-корхоналар билан бўладиган мақсадли ҳисоб-китоблар учун маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджетидан экспорт қилинган товарларнинг таннархи билан уларнинг марказлаштирилмаган экспорт бўйича сотилган нархи ўртасидаги фарқни қоплаш бўйича мақсадли молиялаштириш қатнашчиларига ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мақсадли молиялаштириш қатнашчиларига келиб тушган бюджет маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мақсадли молиялаштириш иштирокчиларининг ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар, шунингдек ҳисобварақ бўйича қолдиқнинг Молия Вазирлигининг мос ҳисобварағига ёпилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир иштирокчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23230 Активларни қоплаш бўйича келиб тушган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Банк активларини (кредитлар, лизинг, фоиз тўловлар ва бошқалар) қоплаш (сўндириш) бўйича келиб тушган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақдаги қолдиқ уч иш кунида белгиланган мақсади бўйича ўтказилиши лозим.
Ҳисобварақнинг кредитида активларни қоплаш бўйича келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида активларни қоплаш учун йўналтирилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23400 Ҳукуматга тегишли даромад ва бошқа тушумлар ҳисобварақлари
23402 Республика бюджетининг маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджети даромадларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Республика бюджетининг даромадига келиб тушадиган маблағлар ҳамда маҳаллий бюджетларга нотўғри ўтказилган тушумлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган маблағлар, маблағларнинг қолдиқларини Республика бюджетининг даромадига ўтказиш акс эттирилади, шунингдек Республика бюджетининг даромадига нотўғри ўтказилган маблағлар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб Республика бюджетининг даромадлари моддаси бўйича битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
23404 Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларининг маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: Республика бюджети таркибига кирадиган муассаса ва ташкилотларни таъминлаш учун Республика бюджетидан келиб тушган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида Республика бюджетидан олинган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджет муассасаси (ташкилоти) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23405 Нобюджет ташкилотлар ва корхоналар учун республика бюджетидан ажратилган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Давлат дастури бўйича республика бюджетидан нобюджет ташкилотлар ва корхоналарга ажратилган маблағлар, шунингдек субсидия ва трансфертлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида республика бюджетидан келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23406 Ҳукумат кредитлари бўйича фоизли даромадлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳукумат кредитлари бўйича олинган фоизли даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳукумат кредитлари бўйича олинган фоизли даромадлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳукумат топшириғи бўйича ҳисобдан чиқарилган суммалар ҳамда нотўғри олинганлиги сабабли қайтарилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредит шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23410 Ҳукумат субсидиялари фонди
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳукумат қарори бўйича республика бюджетидан қишлоқ хўжалигини, енгил саноатни ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларини дотация билан таъминлаш учун ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида нархларни барқарорлаштириш учун келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳукумат топшириғи бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир маҳсулот тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23416 Махсус мақсадлар фонди
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳукумат томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобидан ташкил этилган махсус мақсадлар фонди маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида махсус мақсадлар фондига маблағларнинг келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳукумат топшириғи бўйича махсус мақсадлар учун маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсад бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23422 Капитал қўйилмаларни республика бюджетидан молиялаштириш
Ҳисобварақнинг таърифи: капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун республика бюджетидан олинган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун республика бюджетидан келиб тушадиган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида капитал қўйилмаларни молиялаштиришга қилинган сарф-харажатлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир молиялаштириш объекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23426 Маҳаллий бюджет маблағлари — Туман/шаҳар
Ҳисобварақнинг таърифи: туман/шаҳар бюджетларининг даромадлари ҳамда давлат бюджети қаромоғидаги ҳокимиятлар, муассасалар ва ташкилотларни таъминлаш учун мўлжалланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар, шунингдек туман/шаҳар бюджетларига нотўғри ўтказилган маблағларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджет муассасаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23430 Маҳаллий бюджет маблағлари — Вилоят
Ҳисобварақнинг таърифи: вилоят бюджетининг даромадлари, шунингдек давлат бюджети қарамоғидаги ҳокимиятлар, муассасалар ва ташкилотларни таъминлашга мўлжалланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар, шунингдек вилоят бюджетига нотўғри ўтказилган маблағларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджет муассасаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23432 Маҳаллий бюджет маблағлари — Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳисобварақнинг таърифи: Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг даромадлари, ҳамда давлат бюджети қаромоғидаги ҳокимиятлар, муассасалар ва ташкилотларни таъминлашга мўлжалланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджет муассасалари ва ташкилотлари учун харажатлар сметасига мувофиқ ҳисобдан чиқарилган маблағлар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига нотўғри ўтказилган маблағларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бюджет муассасаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23500 Мижозларнинг банк карталаридан келиб тушган тушум
23502 Инфокиосклар орқали банк карталаридан келиб тушган тушум
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўловлар бўйича инфокиосклар орқали банк карталаридан фойдаланган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун инфокиосклар орқали банк карталаридан келиб тушган тушум суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказилган, инфокиосклар орқали келиб тушган тушум суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир инфокиоск бўйича очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23504 Банк карталаридан берилган нақд пуллар ёки жисмоний шахсларнинг депозит ҳисобварақларига ўтказилган маблағлар бўйича транзит ҳисобварақлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пуллар, аҳолининг депозит ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида аҳолининг депозит ҳисобварақларига ўтказилиши, жисмоний шахсларнинг банк карталаридан нақд пуллар бериш учун лозим бўлган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида жисмоний шахсларнинг банк карталаридан берилган нақд пуллар, аҳолининг депозит ҳисобварақларига ўтказилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23506 Коммунал тўловлар бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган банк карталаридан келиб тушган тушум
Ҳисобварақнинг таърифи: коммунал тўловлар бўйича банк карталаридан фойдаланган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун банк карталаридан келиб тушган тушум суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказилган тушум суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23508 Пулли хизматлар бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган банк карталаридан келиб тушган тушум
Ҳисобварақнинг таърифи: пулли хизматлар (коммунал тўловлардан ташқари) бўйича банк карталаридан фойдаланган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун банк карталаридан келиб тушган тушум суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларига ўтказилган тушум суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик юритувчи субъект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23510 Савдо ташкилотларининг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган банк карталаридан келиб тушган тушум
Ҳисобварақнинг таърифи: банк карталаридан фойдаланган ҳолда келиб тушган савдо ташкилотларининг ҳисобварақларига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида савдо ташкилотларининг ҳисобварақларига ўтказиш учун банк карталаридан келиб тушган тушум суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида савдо ташкилотларининг ҳисобварақларига ўтказилган тушум суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир савдо ташкилоти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23514 Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича олувчининг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган банк карталаридан келиб тушган пул маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк карталаридан фойдаланган ҳолда бошқа тўловлар (олинган кредитлар ва уларнинг фоизларини тўлаш, ҳомийлик, солиқлар ва мажбурий тўловлар, ёрдам кўрсатиш ва бошқалар) бўйича олувчининг ҳисобварақларига ўтказиш учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олувчининг ҳисобварақларига ўтказиш учун банк карталаридан келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида олувчининг ҳисобварақларига ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23516 Хорижий валюта сотиб олиш учун жисмоний шахсларнинг банк карталаридан ўтказилган пул маблағлари
Ҳисобварақнинг таърифи: хорижий валюта сотиб олиш учун банк карталаридан фойдаланган ҳолда келиб тушган маблағлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хорижий валюта сотиб олиш учун банк карталаридан фойдаланган ҳолда келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк ҳисоб рақамига ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир конверсион операциялар бўлими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23520 QR-онлайн ахборот тизими орқали келиб тушган тушумлар
Ҳисобварақнинг таърифи: QR-код тўлаш тизимидан фойдаланган ҳолда келиб тушган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маблағ олувчиларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун келиб тушган тушум суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маблағ олувчиларнинг ҳисобварақларига ўтказилган тушум суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар маблағ олувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23600 Банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар
23602 Чиқарилган облигациялар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган облигациялар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан чиқарилган облигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан чиқарилган облигацияларни уларни сўндиришда ёки тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб облигацияларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23604 Чиқарилган жамғарма сертификатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган жамғарма сертификатларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан чиқарилган жамғарма сертификатларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан чиқарилган жамғарма сертификатларини уларни сўндиришда ёки тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб жамғарма сертификатларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23606 Чиқарилган депозит сертификатлари
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган депозит сертификатларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан чиқарилган депозит сертификатларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан чиқарилган депозит сертификатларнинг уларни сўндиришда ёки тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб депозит сертификатларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23608 Чиқарилган векселлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган векселлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк томонидан чиқарилган векселларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан чиқарилган векселларни уларни сўндиришда ёки тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб векселларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23610 Чиқарилган бошқа қимматли қоғозлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни уларни сўндиришда ёки тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қиймати ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23696 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича мукофот
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қиймати билан сотилган нархи ўртасидаги ижобий фарқ — мукофот (агар, мавжуд бўлса, сотилган вақтида олинган фоизлар суммасидан ташқари) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қимматли қоғозларнинг уларни номинал қийматидан юқори баҳода сотгандаги мукофот суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг қимматли қоғозларини тўлашда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда, шунингдек амортизацияси вақтидаги мукофот суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23698 Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича дисконт (контр-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан чиқарилган қимматли қоғозларнинг номинал қиймати билан сотилган нархи ўртасидаги салбий фарқ-дисконт (агар, мавжуд бўлса, сотилган вақтида олинган фоизлар суммасидан ташқари) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қимматли қоғозларнинг номинал қийматидан паст баҳода сотилгандаги дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг қимматли қоғозларини тўлашда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олишгандаги дисконт ҳамда дисконт амортизацияси суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23700 Субординар қарз
23702 Субординар қарз
Ҳисобварақнинг таърифи: субординар қарз ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида субординар қарз қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида субординар қарз ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб субординар қарзнинг муддати ва турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23796 Субординар қарз бўйича мукофот
Ҳисобварақнинг таърифи: субординар қарзнинг ҳақиқатда олинган қийматини (битим бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қарзнинг сўндириладиган суммаси ўртасидаги (ижобий фарқ) суммалари (мукофот) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида субординар қарзнинг ҳақиқатда олинган қийматини (битим бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қарзнинг сўндириладиган суммаси ўртасидаги (ижобий фарқ) суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг субординар қарзини тўлашда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда, шунингдек амортизацияси вақтидаги мукофот суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб субординар қарзнинг муддати ва турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
23798 Субординар қарз бўйича дисконт (контр-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: субординар қарзнинг ҳақиқатда олинган қийматини (битим бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қарзнинг сўндириладиган суммаси ўртасидаги (салбий фарқ) дисконт суммалари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида субординар қарзнинг ҳақиқатда олинган қийматини (битим бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қарзнинг сўндириладиган суммаси ўртасидаги (салбий фарқ) дисконт суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг субординар қарзини тўлашда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда, шунингдек амортизацияси вақтидаги дисконт суммалари ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб субординар қарзнинг муддати ва турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29800 Бошқа мажбуриятлар
29801 Мижозлар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк ҳисобварағи очилмаган ҳолда мижозларнинг бир марталик операциялари (гаровга олинган мол-мулкини сотишдан келиб тушган, янги ташкил этилаётган юридик шахсларнинг устав фондини шакллантириш бўйича бадаллар ва ҳоказо) бўйича турли тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз ва операция тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29802 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Товар-моддий қимматликлар ва хизматлар учун
Ҳисобварақнинг таърифи: олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар (электр, сув, газ ва бошқалар) учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29803 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ходимлар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: иш ҳақи, пенсия, алимент, болалар ёрдам пули, моддий ёрдам, банд қилинган иш ҳақи, бошқа мукофотлар ёки бадаллар бериш учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳисоблар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29804 Бошқа банк мижозларининг инкассо қилинган пул тушумлари ва чеклари
Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа банкларда хизмат кўрсатилаётган мижозларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган, инкассация хизмати орқали келтирилган инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларининг суммаси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 19903 ҳисобварағидан қайта ҳисоблангунча олдиндан ўтказилган, бошқа банкларда хизмат кўрсатилаётган мижозларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларнинг суммаси, шунингдек инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларнинг қайта ҳисоблангандан кейин аниқланган ортиқча суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг вакиллик ҳисобварағидан ўтказилган, бошқа банкларда хизмат кўрсатилаётган мижозларнинг ҳисобварақларига ўтказилиши лозим бўлган инкассо қилинган пул тушумлари ва чекларнинг суммаси, шунингдек 19903 ҳисобварағига ўтказилгандан кейин қайта ҳисоблаш натижасида аниқланган камомадлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб бошқа банк мижозларининг ҳар бири бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29805 Тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ижара тўлови (операцион ижара)
Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган мажбурият ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган (харажат) сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган сумманинг тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижара берувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29806 Тўлаш учун ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин тўланмаган бошқа фоизсиз харажатлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида сўндирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз харажатларнинг қайтарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир фоизсиз харажатлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29808 Лицензия учун давлат божи ва йиғимлар бўйича ҳисобланган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин тўланмаган лицензия учун давлат божи ва йиғимларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган лицензия учун давлат божи ва йиғимлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган ва/ёки нотўғри ҳисобланган лицензия учун давлат божи ва йиғимлар бўйича қайтарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лицензия учун давлат божи ва йиғимлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29810 Банкнинг масъул ходимларига берилган корпоратив банк карталар бўйича ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жорий тўловлари учун масъул ходимлар орқали корпоратив банк карталаридан амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар учун пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жорий тўловлари учун масъул ходимлар орқали 19910 ҳисобварағидан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида масъул ходимлар томонидан корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда банкнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жорий тўловлари учун ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб банкнинг ҳар бир масъул ходими бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29816 Нақд пулларни қайта ҳисоблашда аниқланган ортиқчалар
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ҳисобдор кассирларидаги нақд пулларни қайта санашда аниқланган ортиқча нақд пулларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ортиқча нақд пуллар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ортиқча нақд пуллар пайдо бўлишининг ҳақиқий сабаблари аниқлангандан кейин ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29822 Тўланиши лозим бўлган дивидендлар
Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредити тўланиши лозим бўлган ҳисобланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк томонидан тўланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб акцияларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29824 Нақд пул маблағлари бўйича жисмоний шахсларнинг мақсадли ҳисоб-китоблари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларнинг қабул қилинган нақд пул маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси резидентларига бир марталик мақсадли тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мақсадли тўловларни амалга ошириш учун жисмоний шахслардан қабул қилинган нақд пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўтказилган мақсадли тўловлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ўтказмаларнинг мақсадлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29826 Акциялар учун обуна маблағини тўлаш — Хусусий капитални инвестиция қилиш
Ҳисобварақнинг таърифи: инвестиция қилинган корхоналарнинг акцияларига обуна маблағларини тўланмаган қисми ҳисобга олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида обуна маблағларининг тўланмаган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида обуна маблағларининг тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб инвестиция қилинган корхоналар бўйича, шунингдек акциялар тури ва типи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29830 Акциялар учун обуна маблағини тўлаш бўйича депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорларнинг банк устав капиталини ошириш мақсадида акцияларга обуна маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банк акциядорларининг янги чиқарилган акцияларга обуна бўлиш маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акциядорларга акциялар сертификатини беришдаги суммалар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29834 Жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари бўйича мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: халқаро пул ўтказмалари бўйича жисмоний шахслар томонидан амалга ошириладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида халқаро пул ўтказмалари бўйича ўтказиш учун жисмоний шахслардан қабул қилинган ва тўлаш учун келиб тушган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида халқаро пул ўтказмалари бўйича жўнатилган/тўланган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб пул ўтказмалари ва операцияларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29840 Молия вазирлигига ўтказиладиган талаб қилиб олинмаган депозитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: 10 йил давомида талаб қилиб олинмаган депозитлар ва кредитларнинг улар бўйича ҳисобланган фоизларини ҳам ҳисобга олган ҳолда ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида талаб қилиб олинмаган депозитлар ва кредитларнинг улар бўйича ҳисобланган фоизларини ҳам ҳисобга олган ҳолдаги суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бюджет даромадига ўтказилган ёки ўрнатилган қоидаларга мувофиқ бошқаларга тўланган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29842 Ҳаракатсиз депозит мажбуриятлари
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг қонунчиликда ўрнатилган муддат давомида ҳаракатда бўлмаган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқлари, шунингдек ўрнатилган муддатда талаб қилинмаган бошқа ҳисобварақларнинг қолдиқлари (чеклар, векселлар ва бошқалар) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозларнинг «ҳаракатсиз депозитлар» туркумига ўтказилган маблағлари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мижозларга тўланган, бошқа ҳисобварақларга ўтказилган ёки қайта таснифланган, 29840 ҳисобвараққа ўтказилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29844 Бошқа банкларнинг мижозлари билан нақд пулли ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган тартибда мижозлар билан нақд ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ўз кассасига эга бўлмаган бошқа банклар томонидан Марказий банкнинг рухсати билан ўтказилган пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа банклардан ўтказилган пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган, шунингдек қайтарилган нақд пул маблағлари суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29846 Бошқа кредитлар — Талаб қилиб олинмаган қолдиқлар
Ҳисобварақнинг таърифи: мижозларнинг қонунчиликда ўрнатилган муддат давомида талаб қилиб олинмаган кредитлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида мижозлар томонидан талаб қилиб олинмаган кредитларнинг, улар бўйича ҳисобланган фоизларни ҳам ҳисобга олган ҳолдаги суммалари акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 29840 ҳисобвараққа ўтказилган ва/ёки мижозлар томонидан талаб қилиб олинган кредитларнинг, улар бўйича ҳисобланган фоизларни ҳам ҳисобга олган ҳолдаги суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29848 Ижтимоий нафақалар тўловлари бўйича жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар
Ҳисобварақнинг таърифи: АТ «Халқ банки» филиаллари томонидан жисмоний шахсларга нафақалар (14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ҳамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пулли компенсация) тўланишининг ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида молиялаштирилган суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида мақсадли берилган тўловлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ижтимоий нафақалар тўловлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
29849 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан молиялаштириладиган, пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловлар учун бошқа банклардан олинган нақд пул билан бериладиган маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредити бўйича нақд пул билан бериладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш учун бошқа банклардан келиб тушган сумма акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебети бўйича нақд пул билан бериладиган пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларнинг ҳақиқатда тўланган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўлов турлари бўйича алоҳида юритилади.
29896 Бошқа мажбуриятлар
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида маблағларни ҳисобдан чиқариш акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб операциялар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30000 ХУСУСИЙ КАПИТАЛ
30300 Устав капитали
30303 Акциялар учун обуна бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар — Имтиёзли (контр-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: устав капиталининг имтиёзли акцияларига обуна маблағининг тўланмаган қисми (акциядор банк учун), шунингдек устав капиталининг тўланмаган улуши (акциядор бўлмаган банк учун) ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида акцияларга обуна маблағининг тўланмаган қисмининг/устав капитали улушининг олиниши лозим бўлган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида акцияларга обуна маблағининг қолган қисмининг/устав капитали улушининг олинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30306 Акциялар учун обуна бўйича олиниши лозим бўлган маблағлар — Оддий (контр-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: устав капиталининг оддий акцияларига обуна маблағининг тўланмаган қисми (акциядор банк учун), шунингдек устав капиталининг тўланмаган улуши (акциядор бўлмаган банк учун) ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг дебетида акцияларга обуна маблағининг тўланмаган қисмининг/устав капитали улушининг олиниши лозим бўлган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида акцияларга обуна маблағининг қолган қисмининг/устав капитали улушининг олинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30309 Рўйхатдан ўтказилган устав капитали — Имтиёзли
Ҳисобварақнинг таърифи: обуна учун қисман тўланган, ёки, агар тўлиқ тўланган бўлса, ҳали тегишли сертификат берилмаган имтиёзли акциялар (акциядор банк учун)нинг, шунингдек рўйхатга олинган, лекин ҳали тўлиқ тўланмаган устав капитали улуши(ноакциядор банк учун)нинг суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида обуна бўлган акцияларнинг қисман ёки тўлиқ тўланган, шунингдек рўйхатга олинган, лекин устав капитали улушининг тўлиқ тўланмаган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида обуна бўлган акцияларнинг тўлиқ тўланган ва тегишли сертификатлар берилган, шунингдек рўйхатга олинган ва тўлиқ тўланган устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) учун алоҳида очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30312 Рўйхатдан ўтказилган устав капитали — Оддий
Ҳисобварақнинг таърифи: обуна учун қисман тўланган, ёки, агар тўлиқ тўланган бўлса, ҳали тегишли сертификат берилмаган оддий акциялар (акциядор банк учун)нинг, шунингдек рўйхатга олинган, лекин ҳали тўлиқ тўланмаган устав капитали улуши (ноакциядор банк учун)нинг суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида обуна бўлган акцияларнинг қисман ёки тўлиқ тўланган, шунингдек рўйхатга олинган, лекин устав капитали улушининг тўлиқ тўланмаган суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида обуна бўлган акцияларнинг тўлиқ тўланган ва тегишли сертификатлар берилган, шунингдек рўйхатга олинган ва тўлиқ тўланган устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) учун алоҳида очилган алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30315 Чиқарилган устав капитали — Имтиёзли
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлиқ тўланган, тегишли сертификатлар берилган имтиёзли акциялар (акциядор банк учун)нинг номинал қиймати, шунингдек рўйхатдан ўтказилган ёки устав капитали улуши (ноакциядор банк учун)нинг тўлиқ тўланган суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталининг шаклланиши учун чиқарилган имтиёзли акцияларнинг, шунингдек тўлиқ тўланган устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталининг камайиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30318 Чиқарилган устав капитали — Оддий
Ҳисобварақнинг таърифи: тўлиқ тўланган, тегишли сертификатлар берилган оддий акциялар (акциядор банк учун)нинг номинал қиймати, шунингдек рўйхатдан ўтказилган ёки устав капитали улуши (ноакциядор банк учун)нинг тўлиқ тўланган суммаси ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталининг шаклланиши учун чиқарилган оддий акцияларнинг номинал қиймати, шунингдек тўлиқ тўланган устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталининг камайиш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30321 Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Имтиёзли (контр-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида ўз акциядорларидан сотиб олган имтиёзли акциялари (акциядорлик банк учун), шунингдек қайта сотиб олинган устав капиталининг улуши (ноакциядорлик банк учун) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акциядорлардан қайта сотиб олинган банкнинг имтиёзли акциялари/устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг қайта сотган ёки бекор қилинган имтиёзли акциялари/устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) бўйича шахсий ҳисобварақларда юритилади.
30324 Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари — Оддий (контр-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банк қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида ўз акциядорларидан сотиб олган оддий акциялари (акциядор банк учун), шунингдек қайта сотиб олинган устав капиталининг улуши (ноакциядорлик банк учун) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида акциядорлардан қайта сотиб олинган банкнинг оддий акциялари/устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг қайта сотган ёки бекор қилинган оддий акциялари/устав капитали улушининг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор (иштирокчи) бўйича шахсий ҳисобварақларда юритилади.
30600 Қўшилган капитал
30603 Қўшилган капитал — Имтиёзли
Ҳисобварақнинг таърифи: бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг номинал қийматидан ошадиган нарх бўйича имтиёзли хусусий акциялар реализациясидан олинган эмиссия даромадининг ҳисоби, шунингдек банкнинг имтиёзли хусусий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг реализация қиймати билан улар номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ, банкнинг имтиёзли хусусий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк устав капиталини оширишга ва Марказий банк томонидан белгиланган тартибда бошқа мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммаси, шунингдек имтиёзли хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи (кўрсатилган ҳисобварақнинг кредит қолдиғи чегарасида) ўртасидаги салбий фарқ акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир эмиссия бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30606 Қўшилган капитал — Оддий
Ҳисобварақнинг таърифи: бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг номинал қийматидан ошувчи нарх бўйича оддий хусусий акциялар реализациясидан олинган эмиссия даромадининг ҳисоби, шунингдек банкнинг оддий хусусий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг реализация қиймати билан улар номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ, банкнинг оддий хусусий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банк устав капиталини оширишга ва Марказий банк томонидан белгиланган тартибда бошқа мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммаси, шунингдек оддий хусусий акцияларни сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи (кўрсатилган ҳисобварақнинг кредит қолдиғи чегарасида) ўртасидаги салбий фарқ акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир эмиссия бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30900 Захира капитали
30903 Умумий захира фонди
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга мувофиқ умумий мақсадлар учун банкнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида умумий захира фондига ўтказилган маблағларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида умумий захира фондидан маълум мақсадлар учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсад учун алоҳида шахсий ҳисобварақлар юритилади.
30905 Текинга олинган мулклар
Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлардан банк мулкига текинга олинган мулклар қиймати олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида акциядорлардан текинга олинган мулклар қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ўрнатилган тартибга мувофиқ тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
30906 Девальвация учун захира
Ҳисобварақнинг таърифи: сезиларли даражада миллий валютанинг қадрсизланишида (девальвация) банкнинг ўз мажбуриятларини қоплаш учун тақсимланмаган фойда ҳисобидан ажратилган маблағларининг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захира фондидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.
30907 Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қимматли қоғозларнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида ҳосил бўлган ўзлаштирилмаган фойда ёки зарарлар (актив-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: Бошқа умумлашган даромад орқали ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициянинг ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида вужудга келадиган фойда ёки зарарлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида инвестицияларнинг ҳақиқий қийматини ўсган суммаси, шунингдек улар ҳисобдан чиқарилганда, қайта таснифланганда ва/ёки қадрсизланганда ушбу ҳисобварақнинг дебетида олдин акс эттирилган зарарларни ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида инвестицияларнинг ҳақиқий қийматини камайган суммаси, шунингдек улар ҳисобдан чиқарилганда, қайта таснифланганда ва/ёки қадрсизланганда ушбу ҳисобварақнинг кредитида олдин акс эттирилган фойдани ҳисобдан чиқариш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар тури ва муддатлари ҳамда эмитентлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30908 Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бозор қийматининг сезиларли ўсиши натижасида бошланғич қийматига нисбатан қийматининг ошган миқдори ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг асосий воситалари ва номоддий активлари қийматининг баланс қийматига нисбатан ошган миқдори акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида баҳоланаётган асосий восита ва номоддий актив сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда, улар қийматининг ошган миқдори, шунингдек банкнинг асосий воситаси ва номоддий активи қийматининг баланс қийматига нисбатан пасайиб кетиши ва ўрнатилган тартибга мувофиқ, тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир баҳоланган асосий восита ва номоддий актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30909 Пул оқимларини хеджирлаш натижасида ҳосил бўлган фойда ёки зарар
Ҳисобварақнинг таърифи: пул оқимларини хеджирлаш учун мўлжалланган ҳосилавий инструментлар (масалан: қатъий мажбуриятларни хеджирлайдиган хорижий валютадаги сўндирилмаган контрактлар)ни қайта баҳолаш натижасида вужудга келадиган фойда ёки зарарлар ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида хеджирлаш самара берадиган даражагача пул оқимларини хеджирлаш учун мўлжалланган ҳосилавий инструментлар бўйича ўзлаштирилмаган фойда суммаси акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақнинг кредити бўйича, қатъий мажбурият ёки режалаштирилган операция актив ёки мажбурият сифатида акс эттириладиган ҳолатларда (балансдан ташқари ҳисобварақлар бундан мустасно) олдинги дебет қолдиғи ҳам ҳисобдан чиқарилади.
Ҳисобварақнинг дебетида хеджирлаш самара берадиган даражагача пул оқимларини хеджирлаш учун мўлжалланган ҳосилавий инструментлар бўйича ўзлаштирилмаган зарар суммаси акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақнинг дебети бўйича, қатъий мажбурият ёки режалаштирилган операция актив ёки мажбурият сифатида акс эттириладиган ҳолатларда (балансдан ташқари ҳисобварақлар бундан мустасно) олдинги кредит қолдиғи ҳам ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир контракт бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
30910 Республика корхоналарига берилган инвестицион кредитлардан олинган фойда ҳисобидан хусусий капитални оширишга мўлжалланган захира фонди
Ҳисобварақнинг таърифи: республика корхоналарига 3 йилдан ортиқ муддатга берилган инвестиция кредитларидан олинган, банкларни даромад солиғидан озод қилиниши муносабати билан банкнинг хусусий капиталини оширишга йўналтирилган маблағлари ҳисоби юритилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг хусусий капиталини оширишга мўлжалланган захира фондига маблағларнинг келиб тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг хусусий капиталини оширишга мўлжалланган захира фондидан маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда юритилади.
30911 Стандарт активлар бўйича захира
Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга биноан банкнинг соф фойдасидан стандарт активлар бўйича захирага ажратилган маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида соф фойдадан захирага маблағларнинг тушиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида муайян мақсадлар учун захирадан маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
31200 Тақсимланмаган фойда
31203 Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг ўтган молиявий фаолияти давомида олган тақсимланмаган фойдаси(зарари)нинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида 31206 ҳисобварақдан ўтказилган банкнинг соф фойдаси ҳамда захира капитал ҳисобварақларидан тақсимланмаган фойдага ўтказилган, шунингдек ҳисобот санасидан кейинги тузатиш суммалар акс эттирилади.
Ҳисобварақ дебетида ҳар хил фондлар учун ажратмалар ва эълон қилинган дивидендларнинг, 31206 ҳисобварақдан ўтказилган зарарлар, шунингдек ҳисобот санасидан кейинги тузатиш суммалари акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.
31206 Соф фойда (зарар) (актив-пассив)
Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобот йилида банк молиявий фаолиятининг натижаларида олинган соф фойда(зарар)ларнинг суммаси ҳамда ушбу давр давомида эълон қилинган дивидендлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобот йилида банк томонидан олинган фойда, 31203 (актив-пассив) ҳисобварағига ўтказилган зарарлар суммаси ҳамда нотўғри эълон қилинган дивидендларнинг қайтарилиши акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобот йилида банк томонидан кўрилган зарарлар, 31203 ҳисобварағига ўтказилган фойдалар суммаси, эълон қилинган дивидендлар, шунингдек захира капитали ҳисобварағига ўтказилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб соф фойда ва дивидендлар ҳисоби бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish