Моли ва унинг ишлаш тартиби 1- §. Сув исте



Download 2,57 Mb.
bet4/32
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#98568
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Suv ta ARGINAL MAR

ИИ боб. СУВ ТАъМИНОТИ ТИЗИМИНИНГ ИШ ТАРТИБИ
6- §. СУВ ИСТЕъМОЛИНИНГ КУН ДАВОМИДАГИ ТАРТИБИ
Юқорида келтирилган сув таъминотининг чизмаси сув таъминоти тизимида ишлатиладиган иншоотлар турлари ва уларнинг ўзаро жойлашишини аниқлаб беради.
Иншоотлар ва қурилмаларнинг катта-кичиклиги, насосларнинг қуввати, резервуарлар ҳажми, сув минораларининг баландлиги ва ҳажми, қувурлар диаметри улар узатадиган сув миқдорларига ва улар учун мўлжалланган ишлаш тартибига мувофиқ ҳисоблаш орқали аниқланади. Сув таъминоти тизимидаги иншоотларнинг иш тартибини аниқлашдаги асосий омил бу, истеъмолчиларнинг сув билан таъминлайдиган тизимдан сув истеъмол қилиш тартибидир.
Сув таъминоти тизими ишга туширилганда у истеъмолчининг талабини қондириши керак. Истеъмолчининг сув истеъмоли тўхтовсиз график асосида ўзгариб туради, бу графикни баъзи ҳолларда маълум даражада тўғри кўра билишнинг иложи бўлмайди. Сув таъминоти тизими иш тартиби графиги сув таъминоти тармоқлари ва иншоотларини ҳисоблаш учун асос қилиб олинади.
Шунинг учун сув истеъмол қилиш тартибини ўрнатишда сув таъминоти схемасини лойиҳалаш пайтини эътиборга олиш лозим. Баъзи сув истеъмолчилари учун бу масалани ҳал этиш қийинчилик туғдирмайди. Шулардан бири саноат корхоналарида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган сув истеъмоли тартибидир. Чунки маҳсулотни ишлаб чиқариш технологик лойиҳа асосида амалга оширилади. Шаҳар аҳолисини сув билан таъминлаш тизими лойиҳаланганда сув истеъмол қилиш тартибини тузиш мураккабдир, чунки бундай сув таъминлаш тизимида аҳолининг сув истеъмол қилиш тартиби жуда кўп омилларни инобатга олган ҳолда аниқланади. Тизимдаги айрим элементларнинг ишлаш тартибини тўғри ва фойдали лойиҳалаш учун кун давомида эҳтимолий сув истеъмол қилиш графигини қабул қилиш керак.
Бундай графикларни олдиндан тузиш ўта мушкул. Тажрибалар кўрсатишича, уларнинг хусусияти битта шаҳарнинг ўзида айрим йиллар давомида ва ҳаттоки айрим кунлар давомида ўзгарувчан
бўлади. Сарфланадиган сувнинг бир соатдаги сарф хусусиятлари аҳолининг умумий сонига, шаҳардаги уйларнинг ободонлик даражасига, саноат корхоналарининг мавжудлиги ва уларнинг иш тартибига, транспорт тармоқларининг ривожланганлик даражаси ва бошқаларга боғлиқдир.
ИИ.1- расмда аҳоли турар-жойида кун давомида сарфланадиган сувинг ҳақиқий графиги келтирилган.
Бу график орқали юқорида келтирилган айрим омилларнинг сув истеъмол қилиш тартибига таъсирини кузатиш мумкин. Бундай графикни тузиш вақтида бир соат давомида истеъмол қилинадиган сув сарфи ўзгармас деб тахмин қилинади. Бир соат давомида истеъмол қилинадиган сув сарфининг ўзгариши аҳолига талаб қилинган миқдорда сув етказиб беришга етарли даражада таъсир қилмайди.


Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish