кунлик ўртача
бу ерда: қ1 ва қ2 — солиштирма сув истеъмоли, л/кун;
Н — ободонлаштириш даражаси ҳар хил турар-жойдаги аҳоли сони. Сув таъминоти тизимида кунлик ўртача сув сарфи тўғрисидаги маълумот етарли эмас, чунки сув таъминоти тизими аҳолини ҳар хил шароитда сув билан таъминлаши шарт. Шаҳарда йил давомида ҳар куни сарфланадиган сув миқдорининг ўртача сув сарфини аниқлаш учун бир кунлик сув истеъмолининг нотекислик коеф-фитсиентини Ккун билиш керак. Сув истеъмолининг бир кундаги нотекис коеффитсиенти аҳоли турмуш шароитини, саноат корхо-наларининг иш режасини, биноларнинг ободонлик даражасини, йил давомида, фасл ва ҳафта давомида сув истеъмолининг ўзгаришини
инобатга олувчи коеффитсиентдир, бу қиймат КМК—204.02.97 дан.
К кун.макс. = 1.1—1.3; Ккун мин. = 0.7—0.9
қийматларга тенг.
Бир кеча-кундуздаги максимал сув сарфи ва минимал сув сарфи қуйидаги ифодада аниқланади:
Қ = К •Қ , м3/кун;
кун макс. кун макс. кун ўртача
Қ = К •Қ , м3/кун.
кун мин. кун мин. кун ўртача
Бир соатлик ҳисобли сув сарфи қуйидаги ифодада аниқланади: қ = К •Қ /24, м3/ соат;
соат макс. соат макс. кун макс.
қ = К •Қ /24, м3/ соат.
соат мин. соат мин. кун мин.
бу ерда: Ксоат макс., Ксоат мин. — бир соатдаги максимал ва минимал сув истеъмол қилишнинг нотекис коеффитсиенти.
Бир соатдаги сув истеъмолининг нотекис коеффитсиенти қуйидаги ифодада аниқланади:
К =а •б
соат макс макс макс
К =а•б
соат мин мин мин
бу ерда: а — биноларнинг ободонлик даражаси, саноат корхоналарининг иш режими ва бошқа маҳаллий шароитларни инобатга олувчи коеффитсиент, бу қиймат КМК-2 04.02.97.
амакс = 1.2 - 1.4 : амин = 0.4 - 0.6 оралиғида қабул қилинган.
б — аҳоли турар-жойидаги аҳоли сонини инобатга олувчи коеффитсиент ва КМК-2 04.02.97. 1.8 жадвалдан олинади.
И.8- жадвал.
|
Аҳоли сони М инг одам
|
|
0,1 га-ча
|
0,15
|
0,2
|
0,3
|
0,5
|
0,75
|
1
|
1,5
|
2,5
|
4
|
6
|
10
|
20
|
50
|
100
|
300
|
1000 юқо-ри
|
б
ма-кс
|
4,5
|
4
|
3.5
|
3
|
2.5
|
2.2
|
2
|
1.8
|
1.6
|
1.5
|
1.4
|
1.3
|
1.2
|
1.15
|
1.1
|
1.05
|
1
|
б
мин
|
0.01
|
0.01
|
0.02
|
0.03
|
0.05
|
0.07
|
0.1
|
0.1
|
0.1
|
0.2
|
0.25
|
0.4
|
0.5
|
0.6
|
0.7
|
0.85
|
1
|
4- §. СУВ ТАъМИНОТИ ТИЗИМЛАРИ
Сув таъминоти тизимлари иншоотларнинг комплекс қурилмасидан иборат бўлиб, улар истеъмолчиларни керакли миқдорда, талаб этилган сифакт ва босимда сув билан таъминлашдан иборат. Шу билан бирга сув таъминоти тизими маълум даражада ишлаш ишончига эга бўлиши шарт.
Сув истеъмолчилари учун зарур бўлган сувнинг умумий миқдори аниқланган ва фойдаланиш мумкин бўлган табиий сув ҳавзаларидан маълумотлар йиғилгач, сув таъминоти учун сув манбалари ва унинг чизмаси танланади. Сув таъминоти тизими сув манбаларидан керакли миқдорда сувни олиши, уни тозалаши ва истеъмолчининг талабини қондириш мақсадида истеъмолчиларга сувни етказиб бериши лозим. Бу қўйилган талабларни амалга ошириш учун сув таъминоти тизимига қуйидаги иншоотлар киради:
сув олувчи иншоотлар, бу иншоотлар ёрдамида сув табиий сув манбаларидан олинади;
сувни юқорига узатувчи иншоотлар, насос бекатлари. Сувни тозалаш бекатларига ва сув истеъмолчиларига узатувчи қурилма;
сув тозаловчи иншоотлар;
сув узатувчи қурилмалар ва сув тармоқлари. Улар сувни истеъмолчилар талаб қилган жойга етказиб бериш учун хизмат қилади;
миноралар ва резервуарлар. Улар сув таъминоти тизимида сувни бошқариш ва захирада сақлаш учун хизмат қилади.
Сув таъминоти тизимидаги асосий иншоотларнинг жойлашиш схемаси 1.1- расмда кўрсатилган.
Сув манбаидан сув олувчи иншоотлар (1) ёрдамида олинади ва насос бекатининг биринчи босқичида жойлаштирилган насосга (2) юборилади, шундан сўнг сув тозалаш бекатига (3) узатилади. Сув тозалангач, сув йиғувчи резервуарга (4) оқиб келади, ундан иккинчи босқичдаги насос бекатида ўрнатилган насослар ёрдамида (5) тортиб олиниб, сув узатувчи қувурлар (6) орқали сув тарқатувчи тармоқ қувурларига узатилади. Сув минораси (ёки босимли резервуар)ни (7) тармоқнинг бошланишида (1.1 à, å-расм), унинг охирида (1.1 б, ф- расм) ёки тармоқнинг бирон бир оралиқдаги нуқтасида (1.1 д- расм) жойлаштириш мумкин. Бошқа иншоотларнинг жойлашиши ҳам турлича бўлиши, яъни биринчи ва иккинчи босқичда жойлаштирилган насослар битта бинода ёки алоҳида-алоҳида биноларда жойлаштирилиши мумкин. Биринчи босқичда жойлашган насослар сув олувчи иншоотлар билан бирга қурилади. Айрим ҳолларда тозалаш иншоотлари, улар билан боғлиқ
бўлган резервуарлар ва насос бекатининг иккинчи босқичи манбаларининг ёнида эмас (1.1- расмда кўрсатилган), балки сув истеъмолчиларига яқин жойлаштирилади (шаҳар, қишлоқ ёки саноат корхоналари).
Сув билан таъминланадиган жойнинг табиий шароити ва сув истеъмолчиларининг тури, шу билан бирга иқтисодий нуқтайи назардан сув таъминоти чизмаси ва уларнинг таркибидаги элементлар ўзгариши мумкин.
Сув таъминоти чизмасига сув олиш учун танланган сув манбаи ҳам жуда катта таъсир қилади (унинг табиати, қуввати, ундаги сувнинг сифати, ундан сув таъминлаш жойигача бўлган масофа ва ҳ.к). Баъзи ҳолларда битта обект учун бир нечта табиий сув манбаларидан фойдаланиш мумкин.
Очиқ сув манбаларидан фойдаланганда турли сув олувчи иншоотлар қурилади. Ер ости сувларидан фойдаланганда сув олувчи иншоотлар-қудуқ шаклидаги (шахтали ёки нормал) ер ости сув йиғувчи қурилмалар ва ҳар хил сув йиғувчи иншоотлар қурилади. Сув манбаининг характери сув таъминоти чизмасига таъсир қилади. Берилган сув манбаидаги сув сифати ва истеъмолчилар томонидан сув сифатига қўйилган талабларни таққослаш натижасида сувни тозалаш зарурлиги ҳамда тозалаш даражаси ва тозалаш ёки ишлов бериш характери аниқланади. Аҳолини ер ости артезиан ёки булоқ суви билан таъминлаганда бу сувларни тозаламаса ҳам бўлади. Очиқ сув манбаларидан олинадиган сув саноат корхоналари (агрегатларни совитиш) учун ишлатилса, бу ҳолда уни тозала-масдан ишлатиш мумкин. Агар сувни тозалаш лозим топилмаса, у ҳолда сув таъминоти схемаси жуда соддалашади. 1.1 б- расмда шаҳарни артезиан сувлардан фойдаланган ҳолда сув билан таъминлаш чизмаси келтирилган.
Бу ерда артезиан қудуқлари (пармали қудуқлари) (1) алоҳида тўп-тўп ҳолда жойлаштирилган. Насослар қудуқнинг ўзида жойлаштирилган ва улар сувни тўғридан тўғри сув тармоғига (8) узатиши мумкин. Баъзи ҳолларда бундай сув таъминоти тизимларида ҳам сув сув йиғиш резервуарларига (4) (сувни бошқариш ва захира учун хизмат қилади) ва ундан иккинчи босқич бекатидаги насослар (5) ёрдамида сув тармоғига (8) узатилади. Жойнинг релефи ҳам сув таъминоти чизмасига таъсир қилади. Тоғлик жойларда сув манбалари (кўл, сув омбори, булоқ сувлари) сув билан таъминлаш жойларидан анча юқорида жойлашган бўлиши мумкин. Бунда сувни истеъмолчиларга ер-15
И.1- расм. Очиқ (а, э) ва ер ости (б, д, ф) сув манбаларидан
фойдаланганда сув таъминоти тизимининг умумий чизмаси:
1 — сув олиш иншооти; 2 — насос бекатининг И босқичи; 3 — тозалаш
иншоотлари; 4 — тоза сув резервуари; 5 — насос бекатининг ИИ босқичи;
6 — сув узатувчи қувур; 7 — сув минораси;
8 — сув тарқатувчи тармоқлари; 9 — сув манбаи.
нинг қиялигидан фойдаланган ҳолда насос бектларини қурмасдан ўзи оқар сув элтувчи қувурлар орқали узатиш мумкин. Юқорида 1.1 д- расмда кўрилган сув билан таъминлашнинг умумий чизмаси айрим ҳолларда учрайдиган чизмалардан иборатдир. Амалиётда эса, маҳаллий табиий шароитларга ва сув истеъмолчи-ларининг сувга қўядиган талабларини эътиборга олган ҳолда, сув таъминоти чизмаси бир-биридан тубдан фарқ қилиши ва турлича бўлиши мумкин.
5- §. СУВ ТАъМИНОТИ ТИЗИМИНИНГ КЛАССИФИКАТСИЯСИ
Сув таъминоти тизими қатор асосий жиҳатларига кўра классифи-катсияланади. Сув истеъмол қилиш бўйича сув таъминоти тизимини қуйидагича бўлиш мумкин: аҳоли учун, саноат корхоналари учун ва ёнғинни ўчириш учун. Бундан ташқари, йўлларга сув сепиш ва кўкатларни суғориш, бошқа мақсадлар учун ишлатилади. Сув таъминлаш жойини турига кўра, шаҳар, қишлоқ, саноат корхонасини сув билан таъминлаш тизимлари турига бўлинади. Сув таъминоти тизими сув билан минтақа майдонида жойлашган битта обектни ёки ўзига ўхшаш ва ҳар хил бошқа обектларни сув билан таъминлаши мумкин.
Саноат корхоналарида сувни истеъмол қилиш чизмасига кўра, тизимлар тўппа-тўғри, қайта ишлашли ва айланмага (замкнутий) бўлинади. Сув таъминоти сув манбаларига қараб, қуйидаги тизимга бўлинади: очиқ сув манбалари ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган; шу билан бирга ҳар хил сув манбаларидан фойдаланиладиган ва аралаш сув таъминлаш тизими бўлиши мумкин.
Истеъмолчиларга сувни етказиб бериш усулига кўра, босимли ва босимсиз тизим бўлади. Шу билан бирга сув узатишнинг аралаш ва минтақали чизмаси бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |