Модулнинг ўқув-услубий мажмуаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/122
Sana17.07.2022
Hajmi2,91 Mb.
#813714
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   122
Bog'liq
3.3.-Тарбиявий ишлар методикаси УУМ малака-кирил-Чиқаришга

услубий
талаблар
қўйилади: 


163 

мустақил таълим талабалар билими ва қобилиятига мос бўлиши ҳамда 
улар уддасидан чиқа оладиган, айни вақтда уларнинг фикрлаш қобилиятини, 
ижодий ташаббусини ривожлантирадиган бўлиши; 

талабаларни мустақил таълими илгари эгаллаган билими, кўникмаси, 
шунингдек, амалий тажрибаларидан фойланишни тақозо этадиган ҳамда 
уларни янада ривожлантирадиган бўлиши; 

мустақил таълимнинг тури ва мазмуни талабаларнинг тайёргарлиги ва 
ёш хусусиятларига мос келиши;

мустақил таълим мазмуни хилма-хил ва қизиқарли бўлишини назарда 
тутилиши ва уларнинг натижаси талабаларга янгилик бериши; 

ҳар бир мустақил таълим натижаси ўз вақтида таҳлил қилиниши, 
муҳокама қилиб борилиши, натижалар амалиётда фойдаланишга тавсия 
этилиши каби талабларни ўз ичига олади. 
Юқоридагиларни амалга оширишда талабаларнинг билими, кўникмаси, 
савияси, қобилияти, иродаси, қизиқиши каби жиҳатлар муҳим ҳисобланади. 
Бунинг учун эса, ўқитувчи мазкур жиҳатларни дарс жараёнида талабаларда 
шакллантира олган бўлиши лозим. 
Талабалар мустақил таълимни ташкил этишида муайян бир касбий 
фаннинг хусусиятларини ҳамда, ҳар бир талаба ўзининг академик 
ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги 
мустақил таълим 
(портфолио)
шаклларидан фойдаланишлари мумкин: 
фанларни ўқув адабиётлар, дидактик материаллар ҳамда электрон 
ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш; 
фанга оид янгиликларни мунтазам газета ва журналлардан мустақил 
ўрганиш; 
талабалар илмий-амалий конференция ва семинарларида маърузалар 
билан қатнашиш; 
лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш; 
реферат ва эссе ёзишни мустақил бажариш; 
курс иши (лойиҳаси)ни бажариш; 
битирув малакавий ишини ёзишга мустақил ва ижодий ёндашиш; 
деворий кўргазмалар тайёрлаш; 
ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётидаги амалий кўникмаларини махсус 
адабиётлардан фойдаланиб мустаҳкамлаш; 
фанлардан уйга берилган топшириқларни мустақил бажариш; 
ўқитилаётган фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда талаба 
мустақил таълимининг бошқа шаклларидан ҳам фойдаланиши мумкин.


164 
Талаба мустақил мавзуни ёзиши жараёнида қуйидаги вазифаларни қайд 
этиб бориши орқали келгусида содир бўладиган камчиликларнинг олдини 
олади, яъни: 

фанларни ўрганиш жараёнида пайдо бўладиган муаммоли саволларни 
аниқлаши ва уларнинг ечимини топиши; 

фанлар бўйича махсус кунлик ёки ҳафталик журналлар ва чоп этилган 
илмий-услубий мақола ва материаллар билан танишиб бориши. 
Шунингдек, мустақил таълимнинг режасини тузиш ва унинг 
бажарилишини назорат қилиш кабилар муҳим омиллардан ҳисобланади. 
Мустақил таълим раҳбарлари талабалар билан биргаликда топшириқ ва 
унинг бажарилиши тўғрисидаги жадвални ишлаб чиқишади. Мустақил 
таълимнинг бажарилиш жадвали кафедра мудири ёки унинг муовинлари 
томонидан тасдиқланади. 
Ишнинг асосий босқичи – топшириқ асосида талаба томонидан 
тузиладиган кенгайтирилган ишчи режа ҳисобланади. Режанинг асосий 
параметри бажариш муддатларидир. Режа раҳбар билан келишилади. Иш 
режа муаммони таҳлил этиш давомида адабиётлар ва мавзудаги материаллар 
асосида қисман ўзгариши мумкин. 
Бизга маълумки, талабанинг мустақил таълимини ташкил этишида 
масъул кафедра, илмий раҳбар ва талабанинг бурч ва мажбуриятлари 
мавжуд. Қуйида шулар хусусида фикр-мулоҳазалар юритилади, хусусан, 
кафедранинг асосий мажбуриятлари: 

мустақил таълим мавзуларини танлашда талабаларга услубий ёрдам 
кўрсатиш: 

талабалар мустақил таълимига илмий раҳбарларни танлаш, 
тақсимлаш ва тасдиқлаш ҳамда улар ишларининг бажарилишини назорат 
қилиш; 

мустақил ишларни тайёрлаш графигини тасдиқлаш ва бажаралишини 
назорат қилиш; 

мустақил ишларга тақриз бериш сифатини назорат қилиш. 
Илмий раҳбар мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: 

мустақил таълимни бажариш учун талабаларга топшириқлар ишлаб 
чиқиш; 

иш режасини тузишда ҳамда адабиётлар танлашда керакли методик 
ёрдам кўрсатиш; 

тасдиқланган график асосида маслаҳат (консултация)лар уюштириш, 
материал йиғишда, унинг таҳлилида, умумлаштиришда ва қўллашда амалий 
ёрдам бериш; 


165 

тасдиқланган график асосида мустақил ишни тайёрлаш жараёнида 
талабалар билан мунтазам учрашувлар ва суҳбатлар ўтказиш; 

мустақил таълимни тайёрлаш графигининг бажарилиши ҳамда 
сифатини назорат қилишни амалга ошириш; 

мустақил таълимни тайёрлаш жараёнида ташкилий ва услубий ёрдам 
кўрсатиш; 

мустақил таълим якунида тақриз бериш. 
Шунингдек, ўқувчи-талабалар бурчлари қуйидагилардан иборат: 
o
талаба фанга оид мустақил таълимдан ўз мавзусини кафедра 
баённомасидан танлаб олиши; 
o
илмий раҳбари билан мустақил таълимни бажариш жадвалини 
келишиши ва унда кўрсатилган муддатларга амал қилиши; 
o
белгиланган муддатларда кафедрага мустақил таълимнинг ёзилиши 
ҳақида ҳисобот тақдим этиши кабилар. 
Талаба ўтилаётган мавзуни яхши тушуниши ва ўзлаштириши учун 
ўтилганларни ўз қобилияти ва олган билими даражасини янада 
чуқурлаштиришга интилиши, мустақил такрорлаши ва ўрганиши зарурдир. 
Чунки, маърузада талабага мавзуни ўрганишга оид йўлланма берилади. Дарс 
давомида мавзуга тегишли барча асосий саволларни муҳокама қилиб 
бўлмайди. Унинг иложи ҳам йўқ, маърузада ўтилган, муҳокама қилинган 
масалаларни психологларнинг тадқиқоти натижаларига кўра, атиги 5% 
(фоизи) талабалар ёдида қолар экан. Ўзи ўқиб ўргангани, ўрганганларини 
бошқаларга ўргатиши эса бир неча баравар кўп ёдида қолар экан. Шундан 
келиб чиқиб айтиш мумкинки, талабанинг мустақил тайёрланиб ўқиши 
фанни 
ўрганишида, 
унинг 
асосий 
мазмунини 
тушунишида 
ва 
ўзлаштиришида, таҳлил қилишида, ўз фикрини ифодалашида муҳим 
ҳисобланади. 
Талаба мустақил ишлаш кўникмасини эгалламаса, замон талаби 
даражасидаги мутахассис бўлиб етиша олмайди, чунки, талабанинг ўқиш 
йиллари давомида олган билимларининг кўп қисми у фаолият бошлагунга 
қадар эскиради, кўпгина билимлар эса унутилади. Билимнинг эскириши тез, 
ахборот оқими ниҳоятда катта бўлгани сабабли, ҳозирги даврда мустақил 
ўқишга, ўз устида тинмай ишлаш, изланишга ўрганиш ҳар бир мутахассис 
учун ниҳоятда зарур ҳисобланади. 


166 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish