К И Р И Ш
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, жаҳон талаблари даражасида таълим олиши ва касб эгаллаши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Янги шароитлардан келиб чиқиб, «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, 2017-2021-йилларга мўлжалланган “Ўзбекистон Республика-сини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, таълим босқичларининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, таълимнинг замонавий методологиясини яратиш, давлат таълим стандартларини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш, ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ҳамда педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тақозо этади.
“Математика фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар” модулининг ишчи ўқув дастури математика фани ўқитувчилари малакасини ошириш курсининг ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, у математика фани ўқитувчиларига таълимда замонавий ёндашувлар ва инновацияларнинг мазмун ва моҳиятини очиб беради.
МОДУЛНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Модулнинг мақсади: умумий ўрта таълим мактаблари математика фани ўқитувчиларининг таълим-тарбия жараёнида замонавий ёндашувлар ва инновацияларни қўллаш компетенцияларини ривожлантириш.
Модулнинг вазифалари:
тингловчиларда математикани ўқитишда замонавий ёндашувларни татбиқ қилиш, инновaциялардан фойдаланиш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни шакллантириш;
математика дарсларида замонавий таълим воситалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш;
математика фани назарияси ва уни ўқитиш методикаси ютуқлари, фаннинг техника ва ишлаб чиқаришга қўлланиши бўйича тадқиқотлар билан таништириш.
Модул бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар
Тингловчи:
- математика фанини ўқитишда қўлланиладиган замонавий ёндашувлар ва инновацияларни, STEAM ҳамда ақлли таълим (Smart Education) технологиялари;
- математика фани назарияси ва уни ўқитиш методикаси ютуқлари, фаннинг техника ва ишлаб чиқаришга қўлланиши бўйича тадқиқотлари;
- математика фанини ўқитишда қўлланилаётган илғор хорижий тажрибаларни билиши;
- математика дарсларида замонавий таълим воситаларидан фойдаланиш;
- математика дарсларида ахборот таълим ресурсларидан фойдаланиш;
- ўқитиш мазмунига оид ахборотларни қайта ишлаш, умумлаштириш ва ўқувчиларга етказиш кўникмаларига эга бўлиши;
- математика дарсларини замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш;
- математика дарсларида инновацияларни қўллаш малакаларига эга бўлиши;
- замонавий ёндашувлар ва инновациялардан касбий фаолиятда фойдаланиш компетенцияларига эга бўлиши лозим.
МОДУЛНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Математика фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули назарий ва амалий машғулотлар шаклида олиб борилади.
Назарий машғулотларда математика фанини ўқитишда илғор хорижий тажрибалар, замонавий ёндашувлар ва инновацион технологиялар ҳақида маълумотлар берилади.
Амалий машғулотларда математикани ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновацион технологияларнинг қўлланилиши, замонавий таълим воситаларидан фойдаланиш усуллари, математика дарсига қўйилган замонавий талаблар ўргатилади.
Машғулотларда техник воситалардан, экспресс-сўровлар, тест сўровлари, ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш ва бошқа интерактив таълим усулларидан фойдаланиш назарда тутилади.
Модулнинг ўқув режадаги бошқа блоклар билан боғлиқлиги ва узвийлиги
Модул мазмуни ўқув режадаги “Таълим жараёнида ахборот коммуникация технологияларини қўллаш” блоки, “Илғор таълим-тарбия технологиялари ва жаҳон тажрибаси”, “Математика фанини ўқитиш методикаси” ўқув модуллари билан узвий боғланган ҳолда ўқитувчиларнинг касбий педагогик тайёргарлик даражасини орттиришга хизмат қилади
Модулнинг услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Мазкур модул “Ўзбекистонда таълим-тарбия жараёнларини ҳуқуқий-меъёрий асослари”, “Таълим-тарбия технологиялари ва педагогик маҳорат ” ва “Таълим жараёнида ахборот-коммуникaция технологияларини қўллаш” блокларидан кейин ёки биргаликда ўрганилади. Унда юқоридаги блокларда ўрганилган мазмун йўналишлари ва услубий жиҳатларини математика фанига татбиқ этиш имкониятлари очиб берилади.
Модулнинг таълимдаги ўрни
Тингловчиларга математика фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновацияларни ўргатиш ҳамда амалда қўллаш кўникмаларини шакллантириш орқали таълим самарадорлигини таъминлашдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |