5-6 ёшли болалар ривожланишига қўйилаётган талаблар
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзини шаклланиши
Кичик соҳа. Йирик моторика
Талаб: 5-6 ёшли бола ўз тана аъзоларини бошқаради, мақсадли тўғри
ҳаракатланади:
оёқларини учидан товонига алмаштириб юради;
тўсиқларни айланиб ёки хатлаб ўтади;
гимнастика скамейкасида мувозанатни сақлаган холда, қадамба қадам юради;
югуришнинг ҳар хил турларини бажаради (илонизи, зигзаг, мокисимон,
тўсиқларни енгиб ўтиб);
бир неча предмет оралаб эмаклайди;
гимнастика нарвонига ўрмалаб чиқади
Кичик соҳа: Майда моторика
Талаб. Бола қўли ва бармоқларини турли мақсадларда ишлатади:
юзаларда турли чизиқлар чизади (асфальтда классик ўйини);
кичик, ўрта ва катта ўйинчоқларни қутига ҳажмига қараб жойлаштиради;
мураккаб конструкцияларни жамлайди;
тўғри чизиқ бўйлаб қоғозни мустақил қирқади.
Кичик соҳа: Сенсомоторика
Do'stlaringiz bilan baham: |