Модул бўйича соатлар тақсимоти


Ижтимоий муҳитнинг шахс шаклланишига таъсири



Download 1,7 Mb.
bet9/58
Sana08.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#486265
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58
Bog'liq
bolalar psixologiyasi

Ижтимоий муҳитнинг шахс шаклланишига таъсири

Инсон шахсининг таркиб топишини ўрганиш давомида юзага келган социогенетик концепция фанда экспериментларнинг ривожланиши билан боғлиқдир. Маълумки, XVII асрнинг охири ва XVIII асрнинг бошларида табиий фанлар жадал суръатлар билан ривожлана бошлади, ўша пайтда ҳамманинг диққат - эътибори мўъжизакор тажрибага қаратилган эди. Бу ҳодиса инсон шахсининг таркиб топиши масаласига ҳам таъсир қилмай қолмади.


Социогенетик концепция намояндалари инсоннинг бутун тараққиѐти, шу жумладан, шахсий хусусиятларининг таркиб топиши, асосан, тажрибага боғлиқдир. Бу назарияда шахсда рўй берадиган ўзгаришларни жамиятнинг тузилиши, ижтимоийлашиш усуллари, атрофидаги одамлар билан ўзаро муносабат воситалари асосида тушунтирилади. Бу таълимотга кўра инсон биологик тур сифатида туғилиб, ҳаѐтдаги ижтимоий шарт-шароитларнинг бевосита таъсири остида шахсга айланади.


Чунончи, англиялик олим Джон Локк дунѐга келган янги чақалоқ боланинг руҳини «топ-тоза тахтага» ўхшатади. Унинг фикрича, боланинг «топ-тоза тахта» тарзидаги руҳига нималарни ѐзиш мутлақо катта одамлар ихтиѐридадир. Шунинг учун боланинг қандай одам бўлиб етишиши, яъни унда қандай шахсий фазилатларнинг таркиб топиши бола ҳаѐтдан оладиган тажрибага, ўзгалар билан мулоқот жараѐнида оладиган ҳаѐтий тушунча ва тасаввурларига боғлиқдир, деб таъкидлайди. Ҳар иккала йўналишнинг намояндалари, ўз манфаатларининг ташқи жиҳатдан бир-бирига қарама-қарши бўлишига қарамай, инсоннинг психик хусусиятларини ѐ наслий, биологик омиллар таъсири остида ѐки ўзгармас муҳит таъсирида аввалдан белгиланган ва ўзгармас нарса, деб эътироф этадилар.


Маълумки, одам шахс сифатида мунтазам, қандайдир фаолиятда таркиб топиб боради, ривожланади, унинг фаоллиги намоѐн бўлади. Агарда ҳайвонлар теварак-атрофдаги ташқи муҳитга пассив мослашиб, ҳаѐт фаолиятларида табиатдаги, яъни ташқи муҳитдаги тайѐр нарсалардан фойдалансалар, одам эса теварак-атрофидаги ташқи муҳитга фаол таъсир кўрсатиб, уни ўз иродасига бўйсундиради ҳамда ўзгартириб, ўз эҳтиѐжларини қондиришга хизмат қилдиради.


Кузатишлар жараѐнида шу нарса маълум бўлди-ки, одамдаги туғма ирсий механизмлари унинг психик ривожланишига таъсир кўрсатади-ю, бироқ унинг


36
мазмунини ҳам, шахсий фазилатларини ҳам белгилаб бера олмайди. Таъкидлаш зарурки, муҳит ҳам бола психикасида ривожлантиришда муайян роль ўйнайди. Фақат, бунинг учун болани ўқитаѐтган кишиларнинг таъсири натижасида бола ана шу муҳитни фаол равишда ўрганиб олиши, табиийдир.


Инсон шахси тузилишида биологик (табиий) ва ижтимоий омилларнинг ўзаро нисбати масаласи ҳозирги замон психологиясидаги энг мураккаб ва мунозарали масалалардан биридир.


Психологияда шахсда иккита омил - биологик ва ижтимоий омиллар таъсири остида шаклланган иккита асосий кичик структура борлигини алоҳида таъкидлайдиган назария сезиларли ўрин эгаллайди.






  1. Download 1,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish