Модул бўйича соатлар тақсимоти



Download 1,7 Mb.
bet12/58
Sana08.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#486265
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   58
Bog'liq
bolalar psixologiyasi

Назорат саволлар:

  1. Бола психик тараққиѐтидаги қарама-қаршиликлар.




  1. Бола психик тараққиѐти ва таълим-тарбияси ўртасидаги алоқадорлик назариялари қайсилар?




  1. Бола психик тараққиѐтидаги биологик ва ижтимоий омиллар нималардан иборат?




  1. Индивид тушунчасининг мазмун-моҳиятини очиб беринг.

  2. Бола психик тараққиѐтидаги ѐш босқичлари ва ѐш инқирозлари.



3-мавзу. Илк ѐш даврида психик ривожланиш.
(2 соат маъруза)

43


  1. Илк ѐшдаги бола психикасининг ривожланиши.




  1. Предметли фаолият - илк болалик даврининг етакчи фаолияти

сифатида.

  1. Илк ѐшдаги болалар нутқининг хусусиятлари.



Таянч тушунчалар: илк болалик, предметли фаолият, нутқ, сезги, идрок, тасаввур, хотира, тафаккур.



  1. Илк ѐшдаги бола психикасининг ривожланиши.

Илк болалик даври бола ҳаѐтидаги энг аҳамиятга молик, унинг келажакдаги психологик ривожланишини белгилаб берувчи муҳим давр ҳисобланади. Бу даврдаги ривожланишнинг асосини боланинг тўғри юриши, мулоқотга киришиши ва предметли фаолиятни эгаллаш хусусиятлари ташкил этади. Тикка ва тўғри юра олиш имкони болани доимий равишда янги маълумотларни эгаллашга замин бўлади. Бу ѐшдаги болалар ўз хатти-ҳаракатлари билан жуда фаол ва катталар билан мулоқотга киришишга интилувчан бўладилар. Юришни ўрганиш боланинг фақатгина жисмоний ўсиши учун эмас, балки унинг психик тараққиѐти учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга.


Илк болалик давридаги болаларнинг анализаторлари яхши такомил-лашгани ва улар эркин ҳapaкaт қила олиш имкониятига эга бўлганликлари туфайли бу даврда психик жиҳатдан тез ривожланадилар. Боғчагача тарбия ѐшидаги болаларнинг эртадан кечгача турли ҳаракатлар қила олиш имкониятлари теварак-атрофдаги муҳитни билиш эҳтиѐжини қондиришда жуда кaттa шароит яратиб беради.


Илк болалик давридаги боланинг турмуш тажрибаси деярли йўқ бўлгани учун ҳамма нарса қизиқтиради. У ўзининг кундалик тинимсиз ҳаракатлари давомида катталарга тақлид қилиб, мустақил равишда кийиниш, oвқaт ейиш, ювиниш каби ҳаракатларни ўзлаштира бошлайди. Боғчагача тарбия ѐшидаги бола ўзининг кундалик ҳаракатлари давомида ҳеч бир эринмай, кўз ўнгидаги ҳаммa нарсаларни текшириб кўради. Натижада жуда кўп янгиликларни билиб олади, ўзининг сезги ва идрокини, тасаввур ва хотирасини, тафаккур ва нутқини ҳиссиѐт ва хаѐлини - умуман барча психик жараѐнларини ривожлантиради.


Бу ѐшдаги даврда сезгиларнинг ривожланиши анализаторларнинг тобора такомиллашуви билан боғлиқдир. Икки ѐшдан ошган боланинг сезгилари (кўриш, эшитиш, ҳид ва таъм билиш, тери ва ҳарaкaт каби унинг ҳap кунги хилма-хил ҳаракатлари давомида турли нарсаларга бевосита тўқнаш келиши натижасида ривожланади. Сезгиларнинг нормал ривожланиши бола идроки ўсиши учун ҳам замин яратади.


Илк болалик давридаги боланинг идроки анча ривожланган бўлса ҳaм ҳали катта одамлар идрокидан кескин фарқ қилади. Биринчидан, болаларда турмуш тажрибасининг йўқлиги туфайли уларнинг идроклари ҳaм англашилмаган характерга эга бўлади. Улар кўп нарсаларга биринчи марта дуч келадилар. Шунинг учун болалар идрок қиладиган кўп нарсалар уларга янгилик, яъни дастлабки таассурот кучига эга бўлади. Иккинчидан эса,


44
болаларнинг идроки кўпинча ихтиѐрсиз характерга эга бўлади, яъни уларнинг идрокида муайян бир мақсадни кўзлаш ҳали сезилмайди. Шунинг учун уларнинг идроки бир нарсадан бошқа бир нарсага беихтиѐр кўча олади. Лекин бу ѐшдаги болаларда ҳиссиѐт кучли бўлгани учун улар ўзларини қизиқтирадиган ҳайрон қолдирадиган, ҳиссий кечинмалар уйғотадиган нарсаларни идрок қиладилар.






  1. Download 1,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish