«Мантиқсиз тасвирлар» методикаси
Ушбу методика ѐрдамида болани атрофдаги борлиқ ҳамда ушбу моддий дунѐдаги бир қанча объектларнинг орасида ўзаро боғланишлар ва муносабатлар ҳақида элементар образли тасаввурлари: ҳайвонлар билан, уларнинг ҳаѐтий
96
кўринишлари билан, табиат билан баҳоланади.
Ушбу методика ѐрдамида боланинг мантиқий мулоҳазаси ва ўз фикрини грамматик жиҳатдан тўғри ифодалай олиши аниқланади. Методикани ташкил қилиш жараѐни қуйидагича олиб борилади:
1-расмда тасвирланган кўринишлар болага тавсия қилинади. Унда ҳайвонлар билан боғлик бир қанча «мантиқсиз» ҳодисалар мавжуд.
1- расм.
Болага расмни кўрсатиш жараѐнида, унга қуйидаги маънода кўрсатма, берилади: «Диққат билан ушбу расмдаги тасвирларни кўриб чиқ ҳамда бизга шуни айтчи, расмда ҳамма нарса ўз жойида чизилганми ва ушбу объектлар тўғри тасвирланганми? Агар сен қайсидир объектни ўз жойида тасвирланган эмас, деб ҳисобласанг, нима учун шундай бўлиш кераклигини тушунтириб бер ва сен бизга аслида қандай бўлиши кераклигини айтиб бер?».
Кўрсатманинг иккала қисми ҳам кетма-кетлик билан бажарилади. Биринчи навбатда бола хатоларни айтиб беради ва расмларда кўрсатиб беради, сўнгра ҳақиқатдан қандай бўлишлигини изоҳлаб беради.
Расмларни кўриш ва топшириқни бажариш вақти чегараланган, яъни уч дақиқа вақт берилади. Бу вақт мобайнида бола иложи борича мантиқсиз воқеликни кўпроқ топиши ва ҳақиқатдан қандай бўлиш кераклигини тушунтириб беради. Натижаларни баҳолаш
10 балл - агар бола берилган 3 дақиқа мобайнида расмдаги ҳамма мантиқсиз тасвирларни (жами 7 та) аниқлаб ҳамда қониқарли тушунтириб бера олишга улгурса ва ҳақиқатдан қандай бўлишини шархлаб бера олса, ушбу баҳо қўйилади:
8-9 балл - бола ҳамма мантиқсиз тасвирларни аниқлаб ва белгилаб чиқса, аммо бирдан учтагача тасвирни ҳақиқатдан қандай бўлишини шарҳлаб бера олмаса қўйилади;
97
6-7 - балл бола ҳамма мантиқсиз тасвирларни аниқлаб ва белгилаб чиқса, аммо 3 дан 4 гача тасвирни ҳақиқатдан қандай бўлишиии шарҳлаб бера олмаса қўйилади;
4- 5 - балл бола ҳамма мантиқсиз тасвирларни аниқлайди, аммо 5 - 7 тагача тасвирни чегараланган вақт мобайнида шарҳлаб беришга улгура олмаса қўйилади;
2-3 балл бола чегараланган вақт мобайнида 1 – 4 тагача тасвирни аниқлаб бера олмади ва шархдашга вақти етмаса;
0-1 балл - чегараланган вақт мобайнида бола расмдаги 7 та мантиқсиз тасвирлардан 4 тасини топса қўйилади.
Изоҳ: 4 ва ундан юқори балл, агар бола берилган 3 дақиқа мобайнида топшириқни биринчи қисмини тўлик бажара олса, аммо уларни тушунтириб ва шарҳлашга улгура олмаса кўйиш мумкин.
Тараққиѐт даражаси ҳақида хулоса чиқариш:
10 балл — жуда юқори
8- 9 балл — юқори
4-7 балл — ўртача
2- 3 балл — паст
0-1 балл — жуда паст
Do'stlaringiz bilan baham: |