Кўрсатма: Қуйидаги расмдаги қарама-қарши жуфтликларни топиб бирлаштиринг.
84
Нуқталарни бирлаштиринг методикаси
Ушбу методика мактабгача ѐшдаги болаларнинг диққати, идроки, тафаккури, майда қўл моторикасини ўрганишга мўлжалланган. Унда бола расмнинг чап томонига қараб ўнг томондаги нуқталарни бирлаштириши керак. Методикани бажариш учун 5 дақиқа вақт ажратилади.
Кўрсатма: Қуйидаги расмни чап томонига мос тарзда ўнг томонидаги нуқталарни бирлаштиринг.
Натижаларни баҳолаш:
8-10-балл- бола барча нуқталарни белгиланган вақт мобайнида чап томондаги расмга мос тарзда бирлаштирди.
6-7 балл- бола белгиланган вақт мобайнида 3 та расмдаги нуқталарни бирлаштирди.
4-5 балл- бола белгиланган вақтдан ўтиб 2 расмдаги нуқталарни
85
бирлаштирди.
2-3 балл- бола белгиланган вақт мобайнида 1 та расмдаги нуқталарни бирлаштирди.
0-1 балл- бола белгиланган вақтдан ўтиб нуқталарни нотекис, нотўғри бирлаштирди.
Ривожланганлик даражаси:
8-10 балл- жуда юқори, 6-7 балл- юқори, 4-5 балл- ўрта, 2-3 балл- паст,
0-1 балл- жуда паст.
3-амалий машғулот: Болаларда сезги ва идрокнинг ривожланиши.
Мактабгача ѐшдаги болаларда сезги аъзоларининг ривожланиши хусусиятлари.
Кўриш, эшитиш, ҳид, таъм, тери сезгилари такомиллашувининг бола психик тараққиѐтига таъсири.
Сенсор тарбиянинг болалар идрок тараққиѐтига таъсири.
Болаларнинг вақт, фазо ва ҳаракатни идрок қилишлари. Сезги ўз моҳияти жиҳатидан бирмунча содда психик жараѐн (акс эттириш
жараѐни) бўлишга қарамай, барча билимларимизнинг асосий манбаидир. Нарса ва ҳодисаларнинг айрим белгиларини, хусусиятларини акс эттиришдан иборат бўлган сезиш процессининг физиологик моҳияти машҳур физиолог И.М.Сеченов ва И.П.Павловларнинг анализаторлар хақидаги таълимотларида атрофлича очиб берилган. Академик И.П.Павлов организмнинг ҳиссий акс эттириш аппаратларини анализаторлар деб атайди. Мана шунинг учун ҳар бир сезги органи анализаторларнинг барча қисмларини ўз ичига олади. Маълумки, академик И.П.Павлов таълимотига кўра, ҳар бир анализатор асосан уч қисмдан иборат:
Ташқи таъсирларни қабул қилиб олувчи периферик қисм (буни одатда рецептор деб юргизилади);
таассуротни марказга олиб борувчи (афферент) ва марказдан тегишли жавоб реакциясини олиб қайтувчи(эфферент) нерв толалари;
анализаторларнинг opқa ѐки бош миядаги марказий қисми.
Сезги мана шу қисмларнинг яхши ва равон ишлашига боғлиқдир. Анализаторларнинг биронта қисми ишдан чиқса, сезиш бўлмайди. Демак, сезишнинг физиологик асосида анализаторлар ишидан иборат бўлган организмнинг рефлектор фаолияти ѐтади.
Анализаторларнинг асосий вазифаси организмга таъсир этаѐтган турли кўзғовчиларни айрим бўлакларга ажратишдан, яъни анализ қилишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам сезги органлари анализаторлар деб аталади.
Сезги ва идрокнинг ривожланиши бошқа, тобора қийинроқ бўлган билиш жараѐнларининг (хотира, хаѐл, тафаккур) пайдо бўлиши учун замин яратади. Ривожлантирилган сенсорика замонавий одамнинг амалий фаолияти такомиллашувининг асосидир.
Рус психологларининг нуқтаи назарлари бўйича сенсор ривожланиш янги, болада илгари бўлмаган сенсор жараѐнларни шакллантиришдир. Албатта, анализаторларнинг такомиллашуви (эшитиш, кўpиш, тери туюш, ҳид билиш ва
86
сезги ва идрок ривожланишининг зарур шартларидан ва унинг ролини рад этиш мумкин эмас. Лекин бу фақат сенсор ривожланишнинг органик имконияти, шарти бўлмай, бироқ буларнинг барчаси сезги тажрибасини эгалламай туриб содир бўлмайди. Тафаккур, нутқ сенсор тажриба ортиши натижасидир. Сенсор эталон бўлиб мусиқий товушлар (до, ре, ми...), она тилининг товушлар системаси, геометрик фигура, ранглар ва б. хизмат қилади.Сенсор намуналарни ўлчов тизими тарзида эгаллаш идрокни сифат жиҳатидан ўзгартиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |